Главная / Жамият / Узбек халк эртаклари: Китоб, mp3, укиш, скачать онлайн

Узбек халк эртаклари: Китоб, mp3, укиш, скачать онлайн

Мукбил тошотар

Бир бор экан, бир йук экан. Утган замонда Бухоро шахрида бир золим подшох бор экан. Унинг бир чиройли кизи бор экан. Унинг номи Мехринигор экан. Юзининг нури ойни хира килар экан.
Мехринигор чиройли, кучли ва гайратли киз экан. Юзига никоб тортиб, худди йигитлар сингари, ёнида килич-калкон осиб, куп вактини овда утказар экан. Мехринигор бир куни саккиз юз йигит билан овга чикибди, юра-юра, бир тогга етибди. Тог жуда баланд экан, бир томони тукай экан. Тогнинг бир чеккасидан бир чиройли кийик чикиб колибди. Мехринигор йигитларга караб: “Мана шу кийикни уртага олинглар, уни тириклигича тутишимиз керак, кийик кимнинг ёнидан утиб кетса, шу одамга жазо бераман”, дебди. Саккиз юз одам хар тарафдан давра олиб кийикка камон ташлабди. Кийик чакконлик килиб маликанинг ёнидан утиб кетибди. Малика жуда газабланиб, кийикнинг кетидан от куйибди. Етиб олиб ук отибди, тегмабди. Малика от куйиб кетаётганида тогнинг бир чеккасидан бир йулбарс чикиб, маликага югурибди. От йулбарсдан хуркиб оркага тисланган экан, малика отдан йикилиб тушибди. Йулбарс маликага етишига икки кадам колганда, якинда турган чупон тош билан йулбарснинг манглайига бир урибди. Йулбарснинг боши тарс ёрилиб, ерга чузилибди. Чупон югуриб келиб маликани урнидан тургазибди. Малика уялиб хеч нарса деёлмабди.
Шу вакт саккиз юз йигит етиб келибди, маликани бу ахволда куриб хайрон булишибди. Чупон бечора нима килишини билмабди. Малика дархол отга миниб, кулидаги узугини чупонга узатибди.
Малика саройга кайтгандан кейин бир неча вактгача овга чикмабди. Энди гапни чупондан эшитинг.
Бечора чупон маликадан ажраб колгандан кейин уйига базур етиб келибди. Каттик касал булиб ётиб колибди. Чупон тог халкининг энг яхши курган фарзанди экан, унинг исм-лакаби Мукбил тошотар экан. Мукбилнинг тусатдан касал булиб колганига тог халки хайрон булибди.
Мукбил тог халкининг подасини бокиб, уни йирткич хайвонлардан саклар экан. Чупон хар кандай йирткич хайвонни битта тош билан уриб йикитар экан. Йирткичлар Мукбилдан куркиб, тог халкининг якинига, пода бокиладиган яйловларга йуламас экан. Мукбил касал булгандан кейин, йирткичлар тог халкининг мол-жонига хужум кила бошлабди.
Мукбил тошотарнинг картайиб колган отаси билан онаси бор экан. Улар Мукбилнинг касалига куйиб йиглашар экан. Тог одамлари Мукбилни хар куни кургани келишар экан. Улар ичида бир донишманд чол бор экан. У бир куни Мукбилдан сурабди:
— Углим, сенинг касалинг унака-бунака касал эмас, ишк касали булса керак. Ростини айт, болам, бу дард сенга кайдин келди? Кимга ошик булиб колдинг?
Чупон ётган жойида куз ёши килиб:
— Эй, ота, нимасини сурайсиз. Менинг дардим тузалмайдиган дардга ухшайди, — дебди.
Шунда чол яна:
— Жон болам, юрагингдаги дард-хасратингни айт. Агар сен яхши курган киз осмондаги ой булса хам олиб берамиз, — дебди.
Чупон маликани курганини, унинг узук берганини бирма-бир айтибди.
Чол йигитнинг дарди ишкдан эканлигини билиб, бу сирни тог халкига айтибди:
— Бизнинг Мукбил тошотаримиз подшох кизи Мехринигорга ошик булибди. Энди бунга биз илож топишимиз керак, булмаса Мукбилнинг дарди яна огирлашади, — дебди.
Тог одамлари уйлашиб туриб:
— Подшох кизини Мукбилга бермайди, — дейишибди. Кейин улардан бири:
— Шундай булса хам киши юбориб курамиз, берса бергани, бермаса бошка бирор чора курармиз. Мукбилни ё тилагига етказамиз, ё подшохнинг газабига учраймиз, — дебди.
Донишманд чол бир канча кишини эргаштириб, подшох кизига совчи булиб борибди. Подшох уларга караб:
— Хуш, нима арзларинг бор? — деб сурабди.
Донишманд чол хамма вокеани баён килиб, кейин:
— Шохим, биз сизга кулчиликка келдик, — дебди. Подшох тутокиб кетиб:
— Э, нодонлар, менинг кизимга сенлар совчи булиб келдиларингми? Бу кандай номус, ё мени менсимайсанларми? — деб совчиларни зиндонга солдирибди. Кейин лашкарларига караб:
— Хаммангиз бориб сахройиларнинг мол-мулкини олиб келинг. Мукбилни тириклайин тутиб келтиринг! — дебди.
Лашкарлар тог одамларининг мол-холларини оч буридай талаб, куп жабр-зулм килибдилар. Мукбилнинг отаси хамма вокеани углига айтиб берибди. Шунда Мукбил:
— Хали мени деб бечора халк шу ахволга тушдими, — дебди-ю, палахмонини елкасига осиб, жанг булаётган жойга от чоптириб кетибди. Бориб караса, подшох лашкарлари хали хам халкни эзиб-янчиб талаётган экан. Мукбил дархол уларга карши жанг бошлабди. Лашкарларнинг аллаканчасини кириб ташлабди. Колганлари урдага караб кочишибди. Бориб подшохга арз килишибди:
— Э, шохи олам, Мукбил тошотар жуда зур йигит экан. Хар кандай одамни бир мушт урса, тил торткизмай улдирар экан. Бир канча лашкар улди, биз даргохингизга кочиб кутулдик.
Подшох бугилиб, бутун лашкарини йигдирибди, узи бош булиб, жангга кирибди.
Мукбил узокдан туриб тош билан лашкарларнинг бошларини учираверибди.
Подшох Мукбилга баравар келолмаслигига кузи етиб, унга мана шу хатни юборибди:
“Э, пахлавон йигит! Кизимни сенга беришга розиман. Лекин бир шартим бор: икки кулингда турттадан саккизта йулбарсни етаклаб келасан. Агар шу шартимни бажо келтирсанг, кизим сеники”.
Мукбил бу шартни кабул килибди, аммо подшохдан зиндонда ётган бегунохларни чикариб юборишни талаб килибди. Подшох бу талабни кабул килибди, зиндондагиларни бушатиб юборибди.
Мукбил тог халкидан розилик олиб, якка узи йулбарс кидириб кетибди. Юра-юра бир тукайзорга етибди. Камишзорда ухлаб ётган бир йулбарсни куриб колибди. Вактни кулдан бермай, бора солиб уни бугибди. Йулбарс урнидан туриб Мукбил билан олиша кетибди. Мукбил йулбарсни махкам бугиб олиб, мушук боладай кулида уйнатиб, бир-икки марта ерга урибди. Йулбарс гангиб колгандан кейин, тумшугига бехуш киладиган дори тутиб, уни хушидан кеткизибди, бурнидан буроз солиб, йугон занжир билан дарахтга боглаб, яна йулга тушибди.
Юриб-юриб бир тогга чикибди, унда яна бир йулбарсга дуч келибди. У билан олишиб, уни хам енгибди: занжир билан бир катта дарахтга боглабди. Шу йусинда саккизта йулбарсни тутиб боглабди. Кейин уларнинг хаммасини бир жойга йигиб, бирин-кетин хушига келтириб, тепиб-тепиб куркитиб куйибди. Йулбарслар куркканидан бошларини куйи солиб, дир-дир титрар эмиш. Мукбил саккиз йулбарсни етаклаб йулга тушибди, еттинчи куни кечкурун кишлогига етиб келибди. Мукбилнинг улжа билан омон-есон келганини курган кишлок халки жуда севинибди.
Мукбил эрта билан кулида турттадан саккизта йулбарсни етаклаб, подшох саройига борибди.
“Мукбил тошотар шартни бажариб, саккизта йулбарсни етаклаб келаётир”, деб хамманинг юрагига гулгула тушибди. Одамлар уни куришлари билан тус-тус булиб коча бошлабдилар. Ясовуллар бу хабарни подшохга етказибдилар. Подшохни вахима босиб: “Мен уни улиб кетар деб уйлаган эдим, аттанг, тирик колибди”, деб бир канча лашкар билан Мукбилни кутиб олишга чикибди. У ноилож бундай дебди:
— Балли, углим, балли! Шартимни бажарибсан. Энди кулингдаги йулбарсларни тогга элтиб, уша ерда териларини шил. Бу ишни килиб келганингдан кейин сенга яна бир шартим бор. Бу шартим шуки, Хотамтойнинг бошини кесиб келтирасан. Унинг битта яхши оти бор, шуни хам олиб келасан. Ана шундан сунг сенга кизимни бераман.
Шохнинг ваъдасида турмаганлиги Мукбил тошотарга ёкмабди. Мукбил узича уйлабди: “Балки Хотам карокчи, халкка жабр килувчи кишидир. Булмаса унинг боши подшохга нима учун керак булади. Хуп, майли, шундай экан, иккинчи шартни хам урнига куяй. Шоядки халк зулмдан кутулса”.
Сунгра Мукбил кишлокдаги ёр-дустлари билан хайрлашиб, Хотамнинг боши билан отини олиб келишга жунаб кетибди. Мукбил бир каландар суратига кириб сафарга чикибди, турт ой деганда Хотамтойнинг шахрига етибди. “Шу кеча бирон жойда кунай”, деб уйлаб бораётган экан, катта анхор буйида кирк ёшлар чамасидаги бир одам отини ювиб турганини курибди. Мукбил ундан:
— Хотам шахардами ё бирор ёкка кетганми? — деб сурабди. От эгаси жавоб берибди:
— Хотамтой шахарда. Йул булсин, йигит. Мусофирга ухшайсиз. Бугун бизникида мехмон булинг, Хотамтой олдига эртага борарсиз.
Мукбил узича: “Айни муддао булди” деб севиниб, халиги одамнинг уйига борибди. Уй эгаси Мукбилни яхшилаб мехмон килибди. Вакт ярим кечадан огганда уй эгаси Мукбилдан сурабди:
— Яхши йигит, Хотамтойда нима ишингиз бор эди?
— Ха, зарур ишим бор эди. Сиз уни танийсизми? Узи кандай одам?
— Ха, Хотамни танийман, у шу шахарнинг каттаси булади. Шундай булса хам бошка шохлар сингари тахтда утирмайди, факир сингари халк орасида юради. У кишида кандай ишингиз бор эди? — деб яна сурабди уй эгаси. Шунда Мукбил анча нокулай ахволга тушиб, бироз жим колибди. Узича: “Хотамтой халк орасида юрса, фукарога ёмонлик килмаса, ёмон одам эмас экан-да”, деб уйлабди, кейин бундай дебди:
— Мен жуда хайрон булиб колдим. Юртимиз подшосининг амри билан Хотамнинг бошини олиб кетгани келган эдим. Гапингизга караганда Хотам жуда баходир йигит куринади. Мен энди у билан майдонда кандай олишар эканман?
Уй эгаси Мукбилдан:
— Хотам сизга нима ёмонлик килган эди? — деб сурабди.
— Хотам-ку менга ёмонлик килган эмас, — дебди Мукбил. Сунгра Хотамни нима учун улдиргани келганини бирма-бир айтиб берибди.
— Сиз бу кеча яхшилаб дам олинг, — дебди уй эгаси, — эрта билан сизни Хотамга олиб борай.
Мукбил уй эгасидан миннатдор булиб, уйкуга кетибди. Тонг отибди. Эрталаб нонуштадан кейин Мукбил:
— Кани, Хотамнинг уйини менга курсатиб куйинг, — дебди. Уй эгаси:
— Хотам мен буламан. Подшох айтган отни бисотимда бошка нарса булмаганидан, кеча суйиб, сизга овкат килдим. Сиз ошик йигит экансиз, сиз учун битта бош эмас, мингтаси хам курбон булсин, — деб Мукбил олдига тиз чукиб, бошини тутибди. Мукбил Хотамнинг мардлигини куриб, йиглаб юборибди.
Сунгра бундай дебди:
— Йук! Сизнинг бошингизни кесадиган кулим киркилсин! Подшох кизини бермаса, бермай куя колсин. Мен сиздек сахийнинг курбони булай!
Хотамнинг бир угли бор экан, отасига караб дебди:
— Мехмон тугри айтадилар. Барибир, сиз бошингизни берганингиз билан: “Бу бош Хотамники эмас”, деб учинчи шарт куйишдан тоймайди.
Сунгра Мукбилга караб:
— Отам сиз билан бирга борсинлар, агар отамнинг боши билан сиздек мухтож кишининг хожати чикадиган булса, мен мингдан мингга розиман, — дебди.
Углининг сузини Хотам маъкуллаб дебди:
— Мен биронта мухтож одам хатто бошимни сураб келганда хам аямайман, деб ахд килган эдим. Энди муродимга етдим.
Мукбил нима киларини билмай, ноилож Хотам билан йулга тушибди. Улар бир канча кундан кейин Бухоро шахрига етиб келибдилар. Мукбил Хотамни ташкарига куйиб, узи подшох саройига кирибди. Подшох Мукбилни куриши билан дархол:
— Кани, Хотамнинг боши билан отини олиб келдингми? — деб сурабди.
— Хотам сахий йигит экан, билмасдан мен унинг уйига бориб, мехмон булиб колибман. Бисотида бошка нарсаси булмаганидан отини суйиб, мендек бир мусофирни мехмон килди. Менинг ахволимни билиб, бошини киличга тутиб берди. Лекин мен шундай мард, сахий кишининг бошини эмас, узини тириклайин олиб келдим, — дебди. Подшох:
— Кани Хотамнинг узи! — деб кичкирибди. Мукбил подшохдан Хотамни бошлаб келишга ижозат сурабди.
Подшох бош кимирлатиб ижозат берибди. Мукбил Хотамни подшохга рупара килибди. Хотам подшохга салом берибди. Подшохнинг ранги кочиб, баданига титрок турибди. Кейин Хотам подшохга караб:
— Сиз йуклаган Хотам мен буламан, —дебди.
Подшох Мукбилга караб:
— Мен сенга “Хотамнинг бошини келтир”, деган эдим. Сен буни тириклайин олиб келибсан, — деган экан, Хотам:
— Мен уз юртимда бошимни бу йигитга тортик килган эдим, унамади. Ноилож узим бирга келдим. Мана, мархамат, бошимни кестиринг, шу бечорани муродига етказинг, — дебди.
Подшох Хотамни улимга буюрибди. Жаллод Хотамни олиб кетаётганда Мукбил чидолмабди: бир мушт уриб жаллоднинг юзини тескари килиб куйибди, кейин подшохга газаб билан:
— Сен кандай номардсан! Шундай бегунох, мард, олийжаноб йигитни улдирадиган булсанг, кизингни бермай куя кол! Агар уйлаганинг одам улдириш булса, Хотам урнига мени улдир, — дебди. Подшох тутокиб бугилибди ва Мукбилга караб:
— Улдирсам сендан куркаманми! — деб жаллодни чакирибди, Мукбилни улимга буюрибди:
Шу пайт ичкаридан Мехринигор югуриб чикиб, узини Мукбилга ташлабди. Подшох газаб билан:
— Уни хам улдиринг! — деб буюрибди. Шунда Хотам:
— Эй, хоин подшох, сенда рахм-шафкатдан асар хам йук экан, хар кандай йирткич хайвондан хам баттар экансан! — деб югурганича бориб, подшохга хужум килибди. Бунга карши подшох килич укталган экан, Хотам подшохнинг киличли кулини махкам ушлаб, юзига бир тарсаки урибди. Подшох тахтдан агдарилиб тушибди. Хотам Мукбилга караб:
— Тахтга чикиб утиринг, йигит, — дебди. Халк золим подшохни уриб улдирибди, эл-юрт сурашни Мукбилга топширибди. Сунгра Хотамнинг узи бош булиб Мехринигорни туй-томошалар билан Мукбилга олиб берибди. Эл-юрт тинч ва фаровон умр кечира бошлабди.
Шундай килиб, Мукбил тошотар билан Мехринигор иккиси мурод-максадига етибди.

Хаким баликчининг угли

Кадим замонда хаким баликчи деган чол бор экан. Хаким баликчи Чангалзор деган бир кишлокдан узокрок жойда хотини ва бир угли билан кун кечирар экан. Улар турган жойдан сал нарирокда катта дарё окар экан. Чол хар куни эрта билан балик овига кетар, ушлаган баликлари билан тирикчилик килар экан. Улар жуда камбагал булгани учун хеч кимга аралаша олишмас экан, бошка кишилар хам улар билан кам муомала килишар экан. Хаким чол бир куни одатдагича балик овига кетибди. Дарёга борадиган йул жарлик, баланд-паст булиб юриш жуда мушкул экан. Чол зурга дарё лабига бориб, бироз дам олгандан кейин балик овига киришибди. Жуда куп балик овлагандан кейин, турга олтин балик тушибди. Баликчи чол олтин баликни кулига олиб, уни роса томоша килибди. Кейин уйига бориб углини чакириб:
— Углим, мана бу олтин баликни подшонинг вазирига олиб бориб бер-да, тезда кайтиб кел, — дебди.
Кампир эса нима иш булаётганини пайкамай колибди. Чолнинг угли баликни олиб чопганича катта йул билан юриб, подшо саройига кириб борибди. “Подшо нима-ю, вазир нима. Кел-е, подшонинг узига бера колай”, деб баликни подшога берибди. Подшо хеч нарса демай баликни олиб кола берибди. Бола чопиб уйига кайтибди.
Баликчи чол углидан:
— Баликни кимга бердинг, углим? — деб сурабди.
— Подшога бердим, — дебди бола. Баликчи чол жуда хафа булибди-да, хеч нарса демай уз ишини кила берибди.
Эртаси эрталаб вазир подшо олдига келаётиб, катта ховузда чиройли олтин баликни курибди. Бироз томоша килиб, подшо олдига кирибди. Подшодан: “Ховуздаги балик каердан пайдо булди?” деб сурабди. Подшо вазирга кишлок четида яшайдиган бир баликчи чолнинг угли келтириб берганини айтибди. Вазир боланинг баликни унга бермай подшога берганидан жахли чикиб, кандай килиб булса хам болани улдириш пайига тушибди. Подшога караб:
— Подшохи олам, бу балик ёлгиз булмаса керак, бунинг албатта шериги булиши керак. Шу балик ховузга жуда ярашибди. Шунинг учун болага баликнинг шеригини топиб келтиришни буюринг, — дебди.
Подшога бу суз жуда ёкибди-да, шу захоти чолнинг оёгини ерга теккизмай хузурига келтирибди. Подшо чолга:
— Сен шу баликни каердан олиб келтирган булсанг, унинг шеригини хам кирк кун ичида топиб келтирасан. Булмаса дорга остираман, — дебди. Чол жуда хафаланиб уйига кайтибди. Углини чакириб:
— Мана, сен баликни вазирга бермаганинг учун бошимизга жуда катта мушкул иш тушди. Шу кирк кунда олтин баликнинг шеригини тутиб олиб бориб подшога бермасак, икковимиз дорга осиламиз, — дебди. — Энди буни бажармай иложимиз йук. Икковимиз бирга дарё лабига бориб балик овлаймиз. Подшо кирк кун мухлат берди, — дебди.
Чол угли билан бирга дарё буйига бориб бироз дам олгандан кейин балик овлашга киришибди. Кечгача жуда куп оддий баликларни тутишибди. Лекин олтин балик учрамабди. Ота-бола уттиз туккиз кун балик овлашибди. Турга олтин балик илинмабди. Чол билан угли: “Энди подшо бизни дорга осади”, деб жуда хафа булишибди. Киркинчи куни ота-бола “Бир кунлик умримиз колди”, деб, улишларига ишониб, охирги марта балик овига боришибди. Кечгача ов килиб, кечкурун булганда турга худди илгариги олтин баликка ухшаш балик илинибди. Ота-бола жуда хурсанд булишибди. Чолнинг кули калтираб, кузидан ёши селдай тиркираб, улимдан колганига ишонмасмиш. Ота-бола уйга кайтишибди.
Кампир хар кундагидек, чол билан углим нима олиб келар экан, деб томга чикиб кутибди. Чол билан угли куринмабди. “Бугун кирк кун мухлат тамом булди. Баликни тутиб олиб келишмаса, чолим билан углимдан ажралар эканман” деб, томнинг у ёгидан-бу ёгига безовта булиб юрибди. Узокдан чоли билан угли курингач:
— Олтин баликни ушладингларми? —деб бакира берибди. Чол кампир ёнига келиб баликни курсатибди. Эрталаб булгач, чол баликни углига бериб:
— Баликни вазирга бер, — деб тайинлабди. Бола подшо саройига жунабди. Подшо даргазаб булиб:
— Бугун кирк биринчи кун, чолни топиб келинглар, — деб буйрук бериб турган экан. Бола эшикдан баликни кутариб кириб подшога салом берибди ва баликни узатибди. Подшо севиниб баликни илгариги балик ёнига — ховузга куйиб юборибди. Бола уйига кайтибди.
Эртасига яна вазир подшо олдига келаётиб, ховузда бир эмас икки олтин балик сузиб юрганини курибди. Подшо олдига шошиб кириб, баликларни томоша килишни таклиф килибди. Подшо билан вазир бог оралаб юриб ховуз ёнига келибди. Ховузда бир-биридан чиройли икки баликнинг сузиб юрганини томоша килишибди. Вазир суз бошлаб:
— Подшохи олам, сизнинг богингиз жуда ажойиб, хеч кандай подшода йук. Энди шу богингизда бир нарса кам, у хам булса, тилла ховуз, — дебди.
Подшо бир сесканиб, кейин хаёл суриб колибди. Вазир:
— Эй, подшохи олам, девлар яшайдиган фалон мамлакатда тилла ховуз бор. Суви булокдек отилиб чикиб туради. Четида олтин панжара, олтин курси, хамма ёги олтин билан копланган. Уша ховузни олиб келиб куйилса, богингиз бундан хам чиройли булади, — дебди. Подшо:
— Буни ким олиб келади? — деб сурабди.
Вазир:
— Балигини топиб келган одам олиб келади-да. Сиз бундан гам еманг, факат буюринг, холос, — дебди.
Подшо одамларига баликчи чолнинг углини тезда топиб келишни буюрибди. Икки киши болани урдага олиб келибди. Вазир болага совуккина караб “Энди бола улади” деб, подшонинг сузига кулок солиб турибди. Подшо болага:
— Девлар маконида олтин ховуз бор экан. Сен шу ховузни олиб келасан. Агар олиб келмасанг, дорга осиласан, — дебди. Бола подшога:
— Эй, подшохим, ховузни хам олиб келиб буладими? — дебди. Вазир:
— Подшога гап кайтарма, бадбахт, — деб болани кувлаб чикарибди. Бола гамгин булиб уйига кайтиб келибди. Чол болани куриши биланок:
— Углим, баликни яна подшога берган экансан-да, — дебди.
Бола подшонинг буйругини айтибди. Чол уйланиб, углига узок тикилиб колибди-да, кейин:
— Углим, энди подшо сени улдирмокчи булибди. Сен подшо олдига бор, подшодан бир темир хасса, бир темир кавуш, бир неча куй, бир неча эшак сура! Подшо сузингни кайтармайди. Сен хамма нарсани олиб йулга равона бул. Куйларни бокиб, чарчаган эшакни куйиб, янгисига миниб кет, — дебди.
Бола подшо саройига бориб отаси ургатган нарсаларни сурабди. Подшо бола сураган нарсаларнинг хаммасини берибди. Бола уларни олиб йулга равона булибди. У ота-онасидан айрилиб, нима килишини, каёкка боришини билмай чул-у биёбонларга чикиб кетибди. Йулда куйлардан суйиб еб, чарчаган эшакни куйиб, бошкасига миниб кета берибди. Куйлар хам охири тамом булибди, эшаклар хам юролмай колибди. Бола нима килишини билмай, таваккал деб темир кавушини кийиб, темир хассасига таяниб кета берибди.
Йул юриб, йул юрса хам мул юриб, оёклари кавариб, кийимлари йиртилиб кетибди. Бир кирнинг тепасига келиб, чарчаб ухлаб колибди.
Бола уйкусида ажойиб бир туш курибди. Тушида ола чопон кийган, урта буйли, ок соколли бир муйсафид келиб боланинг холини сурабди. Бола чолга узининг каерга, нима учун кетаётганини, качондан буён чул-у биёбонларда сарсон булиб юрганини бирма-бир айтиб бериб, йиглабди. Чол:
— Йиглама, углим, сенга яхшилик киламан. Лекин сен айтган ховуз девлар кулида. Буни сен ола олмайсан, — деб боланинг куйнига бир дона ёнгок солиб куйибди ва: — Мана шу ёнгокни подшо олдига олиб боргин-да, ховузни каерга курай, дегин. Шунда подшо сенга дук уриб “Кани олиб келган ховузинг”, деб жой курсатади. Сен шу ёнгокни подшо курсатган жойга каттик урасан. Ховуз тайёр булади, улимдан кутуласан, — деб кетибди. Бола уйгонибди. Шошиб-пишиб куйнига кул солиб караса, ёнгок турган эмиш. Бола хурсанд булиб баданининг, оёкларининг огригини хам сезмай, оркасига кайтибди.
Бир неча кун йул юриб уз уйига етибди. Караса, ота-онасини подшонинг икки одами хайдаб кетаётганмиш. Бола ота-онасини подшонинг одамларидан кутказиб, подшо олдига узи борибди. Подшо болага:
— Кани, ховузни олиб келдингми? — деб газабга олиб бакирибди.
Шунда бола пинагини бузмай подшодан:
— Ховузни каерга курай! — деб сурабди. Подшо болага:
— Иккала кулингни бурнингга тикиб келиб, яна уялмай ховузни каерга курай деб сурайсанми, — деб яна баттаррок дагдага килибди.
Бу жанжални вазир эшитиб, дархол етиб келиб, подшога:
— Эй, подшохи олам, ховуз буладиган жойни курсатинг-чи, бола нима килар экан? — дебди. Подшо:
— Мана шу ерга кура кол, — деб богнинг энг чиройли еридан жой курсатибди. Бола куйнидан ёнгокни олиб, подшо курсатган ерга бир урибди. Дархол тилла ховуз тайёр булибди. Ховузнинг атрофи тилла панжара билан уралган, ховуз уртасидан сув кайнаб чикиб, хар томонга сочилиб турганмиш. Подшо боши осмонга етиб, баликларни шу тилла ховузга куйиб юборишни буюрибди. Бола иккала баликни ушлаб ховузга куйиб юборибди.
Боланинг улмай кайтиб келганига вазирнинг газаби келиб, яна болани бирор ишга буюришни уйлай бошлабди. Бола ота-онаси олдига бориб бошидан утганларини айтиб берибди.
Вазир подшо олдига кириб:
— Эй, подшохи олам, сиз менинг маслахатим билан олтин балик хам тилла ховузга эга булдингиз. Энди богингизда яна бир нарса кам, у хам булса, фалон мамлакатдаги пари кизни олдириб келтирсангиз, богингизда камчилик булмайди, — дебди. Подшо:
— Бу ишни ким бажаради? — дебди.
Вазир:
— Бу ишни баликни, ховузни олиб келган бола бажаради-да, — дебди. Подшо тезда болани топиб келишни буюрибди. Навкарлар болани дам утмай олиб келишибди. Подшо болага:
— Сен иккита ишни бажардинг, яна бир иш бор. Парилар мамлакатидан пари кизни олиб келасан, — деб буюрибди.
Бола нима килишини билмасдан уйига кайтибди. Отасига подшонинг буйругини айтибди. Шунда углига караб: Айтганимни килмай, узбошимчалик килдинг, вазирга бер, десам баликларни подшога бердинг, ана энди сендан вазир уч олмокчи. Майли, яна подшодан бир неча куй, эшак, темир кавуш, темир хасса сураб олиб, йулга равона бул, — дебди. Бола подшо олдига бориб, отаси ургатган нарсаларни сурабди. Подшо хамма нарсаларни берибди. Бола куй ва эшакларни хайдаб кетаверибди. Йул юриб, йул юрса хам мул юриб, бир кишлокка якин ерга бориб колибди. Караса, етти яшардан етмиш яшаргача кулига нима илинса, шуни олиб кун чикар томонга караб чопиб кетаётган эмиш. Бола бу одамлардан “Каерга кетаётибсизлар?” деб шунча сураса хам хеч ким жавоб бермабди. Бир махал етти ёшли бир бола тухтаб:
— Кишлогимизнинг бутун мол-мулкини угирлаб кетган угри ушланибди. Шу вактгача уни хеч ким тутолмаган эди. Уни тутиб олишганига уч кун булди. Одамлар шуни улдиришга чопиб кетишаётибди, — дебди.
Бола хам куй ва эшакларини чоптириб уша томонга кетибди. Бориб караса, оломон йигилган, бир ерга дор тикилган, хакикатан хам бир одамнинг буйнига сиртмок солинган; катта-кичик тош, сопол, кетмон, косов, шунга ухшаш нарсалар ушлаб угрига ёв назар билан караб турганмиш.
Бола куй ва эшакларини бир четга куйиб, оломон орасидан утиб, угри олдига борибди. Бу угри шундай одам эканки, чопса от ета олмас, киркта куйнинг гушт-ёгига туймас экан. Лекин буйнидаги сиртмоги каттик богланганидан кимирлай олмай турган экан. Бола угрини дорга осаётган одамларга караб: “Улдирманглар, агар угри булса, менга сотинглар!” — деб кичкирибди. Аввал купчилик оломон угрини сотишга кунмабди, “Барибир яна угрилик кила беради. Яхшиси улдирамиз”, дейишибди. Угрини улдиришга канча уринсалар хам улдира олмабдилар. Бола куй ва эшакларининг хаммасини бериб, угрини сиртмокдан бушатиб олган экан, угри икки-уч марта хо-холаб кулибди-да, йук булиб колибди. Бола оломон ичида куй, эшакларидан ажралиб, нима килишини, каерга боришини билмай, довдираб туриб колибди, таваккал деб темир кавушини кийиб, темир хассасига таяниб, бир томонга караб жунабди.
Угри кочиб кетаётиб уз-узига: “У бола мени нима учун улимдан куткарди. Нима учун мен у билан сузлашмай кетаётибман”, дебди-да, кетига кайтиб, болани кидириб топибди. Болага узининг кимлигини билдирмай, ундан хол-ахвол сурабди. Бола булган вокеани бирма-бир айтиб берибди. Шунда угри болани елкасига миндириб чопиб кетибди. Тез орада улар баланд бир темир кургон ёнига бориб колибдилар. Угри темир дарвозани очиб, ичкарига кирибди. Киркта куйни суйиб, пишириб еб, дамини олгандан кейин болага:
— Мен сенга пари кизни топиб олиб келиб бераман. Сен шу ерда тур, — дебди ва жунаб кетибди. Угри бир канча йул юриб кизнинг маконига етибди. Бориб секин эшигини такиллатибди. Бир дев чикибди.
Угри дев чикиши билан уни улдирибди. Ичкарига кириб киркта дев билан олишиб, уларни хам улдирибди. Яна ичкаридаги бир уйга кирса, бир чиройли киз утирган эмиш. Киз куп вактдан буён одам курмаганлигидан унинг бу ерга кандай келиб колганлигини сурабди.
Угри бутун вокеани айтибди, кизни болага олиб келиб берибди. Угри киз билан болага кетиш учун бир от бериб, жиловига тегманглар, дебди.
Бола кизга уни подшога олиб кетаётганини айтибди. Бирдан шамол, туполон булиб киз йук булибди. Осмонда учта каптар кизни кутариб учиб, тогдаги горга кириб гойиб булибди. Бола бу холни куриб, нима килишини, кизни каердан топишини билмай колибди. Бу вокеани угри сезиб, хаш-паш дегунча етиб келиб, боладан каптарлар кизни кай томонга олиб кетганини сурабди. Бола горни курсатибди. Угри горга бориб:
— Пари, чик бу ёкка, — деб каттик бакирибди. Аммо пари гордан чикиш йулини била олмабди. Угри кизга чикиш йулини ургатибди. Киз чиккандан кейин:
— Мен кета олмайман, девлар оркамиздан кувлайди, — дебди.
Угри кизга гап ургатиб:
— Девлар келгандан кейин улардан: “Нима учун одамзоднинг жони узида-ю, девларнинг жони узида эмас. Девларнинг жони каерда? — деб сура, айтмаса йигла. Сунгра айтишга мажбур булади. Уни билиб менга айтасан, — дебди.
Угри бола ёнига кайтиб келибди. Киз девлар келгандан кейин девлардан уларнинг жони каерда туришини сурабди. Девлар аввал шубхаланиб, кизни улдирмокчи булишибди. Кейин маслахатлашиб:
— Бу кизнинг кулидан нима иш келарди, — деб жонларининг каерда эканлигини айтишибди:
— Уша куринган жар ёкасидаги чинор остида бир булок бор, булок ичида сандик бор. Шу сандик ичида бизнинг жонимиз туради. Чинорни бориб тебратса, сув ичидан олтин балик сандикни думи билан чикариб беради.
Киз буни эшитиб олиб, девларга шароб куйиб бериб маст килибди. Девлар маст булган вактда угри келибди. Киз угрига эшитган сузларини айтиб берибди. Угри бориб чинорни шу кадар жахл билан тебратибдики, чинор кулаб кетибди. Балик эса думи билан бир силтаб сандикни чикариб ташлабди. Угри сандикни бузиб, девларнинг жонини олиб, бола томонга келибди. Шунда девлардан бири “вой белим” деса, иккинчиси “вой бошим” деб югуришиб угри олдига келиб:
— Нима буюрсанг киламиз, — деб оёгига йикилишибди.
Угри девларга:
— Парини хозир топинглар, агар топмасанглар, хаммангни улдираман, — дебди.
Девлар парини топиб келишибди. Угри кизга девларнинг жонини бериб, бола билан хайрлашиб, икковини жунатибди.
Бола уз мамлакатига етибди. Подшо боланинг келганини эшитиб, кизни тезда олиб келиб беришни буюрибди. Бола кизни подшога беришга рози булмаганидан кейин, подшо аскарларига боланинг кул-оёкларини боглаб олиб келишни буюрибди. Аскарлар келиб боланинг кул-оёгини боглаётганлигини угри сезиб колиб, етиб келибди. Киз эса девларнинг жонини сикибди, девлар хам дарров етиб келибди. Уртада каттик уруш булибди. Подшо енгилибди.
Баликчи чолнинг угли мамлакатга подшо булиб, пари кизга уйланибди. Угри эса угрилигини ташлаб хизматга кирибди. Мурод-максадларига етибди.

Сохибжон билан Ахмаджон

Бор экан-у йук экан, оч экан-у тук экан, бури баковул экан, тулки ясовул экан, карга какимчи экан, чумчук чакимчи экан, тошбака тарозбон экан, тунгиз кассоб экан, курбака ундан карздор экан.
Кадим замонда бир чол билан кампир бор экан. Улар жуда камбагал экан. Бир ховли, унда биттагина чордевордан бошка хеч нарсаси йук экан. Чол дарёга бориб балик овлар, кампир эса бировларнинг кирини ювиб, йиртик-ямогини килар, шу билан тирикчилик утказар экан.
Чол билан кампирнинг фарзанди йук, фарзандга жуда хам ташна эканлар.
Бир куни чол кампирга айтибди:
— Э, хотин, менинг ёшим эллик бешга, сенинг ёшинг элликка етди, фарзанд курмадик, иккимиз хам кариб ишдан чиксак, карайдиганимиз, улсак уйимизни ёритадиганимиз йук. Энди худодан астойдил сурайлик, бизга хам фарзанд берсин, — деди. Чол билан кампир худога муножат килиб йиглашди, бизга фарзанд бергин, деб ёлворишди. Буларнинг дуоси ижобат булиб, кампир хомиладор булди, вакт-соати етиб, бир угил тугди. Унга Сохибжон деб от куйишди. Чолнинг боши кукка етди. Хотинига айтди:
— Э, кампир, биз муродимизга етдик. Энди бу Сохибжонни яхшилаб тарбия килайлик. “Яхшидан зот колади, ёмондан — дод”, деган накл бор. Фарзандимизни яхши устирсак, рахмат оламиз, ёмон устирсак, лаънат оламиз,— деди. Бу гап кампирга хам маъкул булди. Чолнинг икки оёги турт булиб, овни яхши килди. Болани тарбиялаб, укитиб катта килишди. Сохибжоннинг ёши ун олтига етди. У кадди-комати келишган, жуссадор, пахлавонсифат бола булди. Кунлардан бир кун чол углига айтди:
— Углим! Мен кексайиб колдим. Энди сен мен билан бирга овга боргин. Хам балик овини урганасан, хам куриб, бахри дилинг очилиб келади, — деди. Сохибжон:
— Хуп, ота! Айтганингизни жоним билан киламан,— деди.
Ота-бола турни кутариб, дарёга караб жунашди. Хаво соф, хаммаёк кунгилли, ям-яшил утлар кукарган, паррандалар сайраган, кенг дарё суви тулиб, кум-кук тусда жимиллаб окар эди. Ота-бола дарё ёкалаб бориб, бир чинорнинг тагига етиб тухташди. Чол углига:
— Ана энди, углим, шу жойда балик овини бошлаймиз, — деди.
Чол турни ёзиб, сувга ташлади. Бироздан сунг тортиб эди, хеч нарса чикмади. Яна ташлади. Бир вакт чол турни тортган эди, тур вазминлашиб колибди, торта олмади: “Сохибжон, кел, болам, иккимиз тортайлик!” деди.
Сохибжон келиб, отасига кумаклашди, аммо ота-бола хам тортиб ололмади. Шунда чол тухтади, пешонасидаги терни артиб:
— Ух! Чарчадим. Турга жуда катта наханг балик тушибди,— деди.
Турнинг бир учини чинорга боглади.
— Сен бир учини ушлаб тургин, мен бориб ёрдамга бир-иккита одам айтиб келайин, — деб турнинг учини Сохибжонга ушлатиб куйиб, кишлокка караб жунади.
Сохибжон дарёнинг киргогидаги утларни, дарахтларни, сувнинг уйнаб окишини томоша килиб утирар эди. Бир вакт сувда турнинг ичида бир нарса кимирлагандай булди. Караса, турда битта баликнинг боласи икки кузига ёш олиб, Сохибжоннинг юзига термулиб, ёлворгандай булиб турибди. Сохибжон уни куриб, рахми келди. Бу хам менга ухшаган бола экан-да, бунинг хам ота-онаси бордир, келади, деб йулига интизор булиб утиргандир. Кел, шу баликни куйиб юборай, хурсанд булиб кетсин, деб турнинг ирини киркиб юборибди. Баликча турдан кутулди, шодлигидан Сохибжоннинг каршисида айланиб, уйнаб-уйнаб, кейин куздан гойиб булиб кетди.
Бир вакт иккита одамни эргаштириб чол етиб келди. Караса, тур йук. Сохибжондан:
— Тур кани? — деб суради. Сохибжон:
— Э, ота, балик жуда катта баликка ухшайди, турни торткилаб-торткилаб, узиб кетди,— деди.
Чолнинг тарвузи кулидан тушди. Келган кишилар:
— Э, чол! Ёлгиз угил олп булади, олп булмаса, колп булади, дейишар эди. Олтмишга кирганингда йиглаб-сиктаб топган углинг, энди сенга дастёрлик киладиган вактида, олплик килмай, катта бир баликни кочириб колпли килиб утирибди. Бу боланг шум кадам экан! — деб чолга таъна килиб, жунаб кетишибди. Чолнинг дами ичига тушиб кетди, то уйига келгунча углига гапирмади. Халигиларнинг гапи Сохибжонга каттик ботиб кетди. Бу кеча ётди. Эрта билан туриб отасига айтди:
— Э, ота! Менинг кадамим ёкмади, кеча овингиз юрмади. Менга ижозат беринг, узимга муносиб бирор хунар урганайин, бахтим очилса, кайтиб келиб сизнинг хизматингизни килайин,— деди. Чол-кампирнинг унамаганига куймай, улардан ок фотихани олди, бир халтада нон-у талкон олиб, “Ё хув, ё манху!” — деб кишлокдан чикиб кетди. Чол билан кампир: “Худо пешонангни очсин! Олгин, олдирмагин! Сог бориб, саломат кайтгин!”— деб дуо килиб кузларидан ёшини окизиб кола берди.
Сохибжон йул юрди, йул юрса хам мул юрди, неча кишлокдан, чуллардан, куллардан утди. Бир жойга бориб, чарчаб, дам олгани утирди. Шу замон бир томондан ёши киркларга борган бир йуловчи келиб, Сохибжоннинг олдида тухтади ва унга:
— Ха, болам! Ёш экансан! Каерга кетяпсан? —деди. Сохибжон:
— Э, мулла ака! Мен сафарга кетяпман, — деди. Йуловчи:
— Ха, булмаса, икковимиз бирга булайлик, мен хам сафарга кетяпман, — деди. Сохибжон дилида бу бегона одам кандай одам экан, бир синаб курайчи, деб:
— Э, мулла ака! Мен бир утирсам, уч кеча-ю уч кундуз утириб коламан. Унда кандай булади? — деди. Шунда йуловчи:
— Ха-ха! Сенинг сафаринг узок сафар экан, — деб йулига караб кета берди.
Сохибжон дамини олиб, яна йулга равона булди. Йул юрди, йул юрса хам мул юрди. Чарчаганда яна бир жойга бориб, дамини олиб утирди. Шунда яна бир йуловчи келиб колди. У Сохибжонни куриб:
— Ха, ука! Сенга йул булсин? — деди. Сохибжон:
— Йул булгай! Сафарга кетяпман,— деди. Йуловчи айтди:
— Мен хам сафарга чикиб эдим. Булмаса, икковимиз хамрох булайлик!
Сохибжон айтди:
— Ака! Мен бир утирсам, етти кеча-ю етти кундуз утириб коламан. Унда нима булади? — деди. Йуловчи Сохибжонга бошдан-оёк тикилиб куйди-да:
— Э, ука! Сенинг сафаринг узок сафар экан! Йулимдан колмайин,— деб жунаб колди.
Сохибжон дамини олиб, узини ростлаб, халтасини елкасига илиб, яна йулга тушди. Йул юрди, йул юрса хам мул юрди. Бориб бир жойда икки айилиш куча бошидан чикиб колди. Шу ерда дам олай деб утирди. Шунда нариги кучадан бир ёш йигит келиб колиб:
— Ассалому алайкум! Ха, ошна! Йул булсин? — деди. Сохибжон:
— Ваалайкум ассалом! Сафарга! — деди. Ёш йигит:
— Ошна, мен хам сафарга чиккан эдим. Хамрох булайлик! — деди.
Сохибжон айтди:
— Э, ошна! Мен бир утирсам, кирк кеча-ю кирк кундуз утириб коламан. Унда нима булади? Сиз йулдан коласиз-да!
Йуловчи йигит айтди:
— Ха, майли, ошна! Мен хам утирсам, сиздан кам утирмайман.
Сохибжон дилида уйлаб: “Бу йигитча кайнаса кони кушиладиган куринади. Майли, шу билан хамрох булсам, булайин”, деб:
— Бупти, ошна! Хамрох буламиз, — дебди ва иккалалари дам олиб гаплашиб утиришди. Булар бир-бирининг отини сурашди. Сохибжон:
— Менинг отим Сохибжон. Сизнинг отингиз нима? — деди. Бола:
— Менинг отим Ахмаджон,— деди. Сизнинг ёшингиз-чи? — деди.
Сохибжон:
— Ёшим ун олтида, сизники-чи? — деди. Ахмаджон:
— Менинг ёшим ун бешда.
— Булмаса икковимиз ака-ука булайлик, — деди. Сохибжон ака, Ахмаджон ука булди. Сохибжон халтасидан битта нонни олиб, уртасидан теппа-тенг булди. Бир булагини Ахмаджонга бериб, “Нима топсак, уртада бахам курамиз”, деб сузлашди. Ноннинг ярмини у, ярмини бу еди. Шу билан икковлари йулга равона булишди.
Булар юриб-юриб бир мамлакатга етиб боришди. Шахарни айланиб юришганда бозорда бир одам: “Хо, халойик! Эшитмадим дема! Шахримизнинг катта бойи Овулкосим бой мадраса куради. Ер уйгани, лой килгани, гишт куйгани, девол ургани, ёгоч чопгани, том ёпгани одам керак. Хохлаганинг боравер!” деб жар чакиряпти.
Сохибжон Ахмаджонга караб:
— Ука! Биз хам уша жойга борсак, ишласак. Хам кунимиз утади, хам бирор хунар урганиб оламиз, —деди. Бу гап Ахмаджонга маъкул булди. Иккиси бориб, бой солаётган мадрасага ишга киришди.
Булар ишбошига:
— Бизга узимизга муносиб кетмон ва белкурак беринг, биримиз лой киламиз, биримиз гишт куямиз, — дейишди. Ишбоши буларга кетмон билан белкурак берди. Булар:
— Бу асбоблар бизга кичкиналик килади. Бизга хишшаки кетмон, нимшаки белкурак килдириб беринг, — деди. Ишбоши темирчига айтиб, хишшаки кетмон, нимшаки белкурак килдириб берди. Сохибжон билан Ахмаджон ер казиб, лой килиб, гишт куйгани киришди. Иккиси унта азамат йигитнинг ишини килди, пулни сузди. Орадан бир ой утди, бозор куни келди. Ахмаджон:
— Ака, бугун ишбошидан пул олиб, бир бозорни томоша килиб чикмаймизми? — деди. Икковлари ишбошидан пул олиб, бозорга юрди.
Бозорда харна бор, хул-курук меваларни сотиб олиб еб чикиб кетишди.
Буларнинг иштахасига бозор одами хайрон колди.
Ака-укалар яна бир канча ишлаб, куп одамнинг ишини килиб ташлайдилар. Буларнинг донги хамма ёкка кетади, Корахон подшохга бориб етади. Корахон подшох хайрон колиб:
— Бу кандай азамат йигитлар экан, чакириб бир гаплашай, — деди. Корахон подшох йигитларга одам юборди. Подшохнинг одамлари отларини миниб, икки кун йул юриб, бу жойга етиб келишди ва йигитларга:
— Сизлар азамат йигитлар экансиз, бизнинг подшохимиз сизларни куриб, бир гаплашишни истайди. Борсаларинг, подшох билан гаплашсаларинг, хизмат килиб кунглини олсаларинг, давлат эгаси булсаларинг, — деди. Ака-ука “Борсакми, бормасакми?” деб маслахатлашди. Боришга карор килиб йулга тушишди. Бориб Корахон подшохга дуч келишди.
Подшох:
— Сизлар азамат йигитлар экансиз. Бир гузал кизим бор. Уч шарт куяман, агар бажарсангиз, иккингиздан бирингизга кизимни бераман, яна бирингизни давлатга эга киламан,— деди. Йигитлар:
— Айтинг шартингизни! — дейишди.
Подшох айтди:
— Менинг богимда битта аждархо пайдо булиб колди. Хар еганда битта буйи етган кизни ейди. Эндиги навбат менинг кизимга етди. Хозир кизим богда, аждарнинг ейишини кутиб утирибди. Биринчи шартим — уша аждарни улдирасиз.
Уша богда бир туп олмурут бор. Олмурут хар йили мева килади, аммо пишай деганда бир дев келиб еб кетади. Иккинчи шартим — уша девни улдириш.
Учинчи шартим шуки, менинг шахримга сув келмайди. Бориб дарёдан сув чикариб берасизлар.
Йигитлар подшохнинг куйган шартларини бажаришга рози булишди. Болалар подшохга: — Бизга очилса кирк газ, ёпилса бир газ буладиган килич; узунлиги кирк карич, эни хам кирк карич келадиган кетмон билан белкурак килдириб берасиз,— деди. Подшох бу нарсаларни ясашни темирчи устасига буюрди. Темирчи усталар нарсаларни дарров ясаб беришди. Йигитлар килични кутариб подшохнинг богига боришди. Аждарни кайси биримиз улдирамиз деб, маслахатлашишди. Сохибжон: “Мен улдираман!” деди. Ахмаджон: “Йук, ака! Хизмат кичкинадан булади. Мен улдираман!” деб унамай, килични кутариб, богга кириб кетиб колди. Бориб аждарга рупара булди. Аждар Ахмаджонни куриб кахри келиб, бир дамига тортди. Ахмаджон бир тебраниб куйди. Аждар яна дамига тортди, Ахмаджон яна бир тебраниб куйди. Охири аждар газаб билан дамига каттик тортди. Ахмаджон киличини ёзиб, милтикнинг укидай бориб, аждарнинг огзидан кириб, иккига ёриб думидан чикди. Аждар улди. Аждарга туткун булиб, улимни кутиб, кузидан ёшлари тизилиб утирган подшохнинг кизи озод булди. Бу хабар бирпасда шахарга таркалди. Хамма жойда хурсандчилик, туй устига туй бошланиб кетди. Хамма бу йигитларни дуо килди.
Сохибжон билан Ахмаджон кетмон ва белкуракни олиб дарёга боришди. Боришса, шахарга сув чикарамиз, деб канча юз одам куйиб-пишиб ишлаяпти, сувнинг чикишидан хеч умидлари йук. Булар одамларга:
— Э, халойик! Аждар улди, шахар шодликка тулди. Боринглар, шодликларингни килинглар. Сувни биз узимиз чикарамиз, — дейишди.
Одамлар булардан хурсанд булиб, кетгани кетди, кетмагани буларнинг ишини томоша килгани колишди.
Ака-укалар неча дарахтни кесиб, дарёга сепоя ташлаб, шох босишди. Шохларнинг устидан кетмон-у белкурак билан чимларни киркиб ташлаб, дарёни бугиб сувни чикаришди. Сув окиб бориб, Корахон подшохнинг шахрига кирди. Подшох бу ишни куриб:
— Баракалла, азаматлар! Энди учинчи шартни хам бажарсаларинг туй-у томошани бошлаймиз,— деди.
Сохибжон олмурутнинг тагидан чукур казиб, унга тушиб, олмурутнинг пишиш, девнинг келиш вактини кутиб ёта берибди. Олмурут пишди. Битта катта бахайбат дев келиб, олмурутни ейишга киришди. Шунда Сохибжон чукурдан чикди. Киличини ёзиб бориб, девни чопиб улдирди.
Подшох хурсанд булиб, йигитларга офарин айтиб, пешоналаридан силади:
— Энди кизимни кайсиларинг олишларингни айтинглар,— деди. Сохибжон:
— Хизматнинг купини Ахмаджон килди. У олсин! — деди. Ахмаджон айтди:
— Йук, подшохим! Ёш хизматда, катта иззатда. Сохибжон мендан катта, у олсин! — деди.
Кизни Сохибжон оладиган булди. Подшох шахарда туйни эълон килиб, бошлаб юборди. Карнай-сурнайлар чалинди, мол-куйлар суйилиб, халкка ош-нон тортилди, улок, кураш, уйин-кулги кизиб кетди. Туй кирк кеча-ю кирк кундуз давом этиб тугади.
Бир куни кечаси Ахмаджон:
— Ака, мен бугун эшикка чикиб ётаман, янгам менга эшикка жой килиб берсин, — деди. Сохибжон: “Уйда ёта бергин!”— деди. Ахмаджон унамади. Эшикка жой солдириб ётди. Кечаси эл ухлаган вакти эди. Учта тутикуш учиб келиб, ховлидаги чинорга кунди. Тутилардан бири айтди:

Тутиё, тутиё!
Лаббай, тутиё!
Мен нима булсам-у,
Бир яхши от булсам.
Бир гиштнинг устида уйнасам,
Бозорга чиксам,
Кимга ярашур!
Подшохнинг куёви Сохибжонга ярашур.
Олса-ю улса.
Ким эшитиб айтса,
Тиззасидан тош булсин!!!

Иккинчи тути айтди:

Тутиё, тутиё!
Лаббай, тутиё!
Мен нима булсам?
Бир яхши куш булсам.
Бозорга чиксам,
Кимга ярашур?
Подшохнинг куёви Сохибжонга ярашур.
Олса-ю улса,
Ким эшитиб айтса.
Белбогидан тош булсин!!!

Учинчи тути айтди:

Тутиё, тутиё!
Лаббай, тутиё!
Мен нима булсам?
Бир аждархо булсам-у
Шамол, бурон, туполон билан
келсам.
Туйнукдан тушсам-у
Сохибжон билан хотинини еб чикиб
кетсам!!! —

деди-ю пастга каради. Пастдаги Ахмаджонга кузи тушди-да, ках-ках уриб кулиб юборди. Тутилар учиб кетишди. Ахмаджон буларнинг гапини эшитиб олди.
Эрта билан Ахмаджон ва Сохибжон нонушта килиб бозорга чикишди. Бозорда бирок ажойиб бир от ушлаб турибди:

Кимга ярашур
Подшохнинг куёви Сохибжонга ярашур.

Сохибжон отни куриб, ишкибоз булиб колди. Сотиб олишга харидор булди. Ахмаджон айтди:
— Э, ака! Мен олдин бу отни текшириб курайин. Менга ёкса, сунг оласиз,— деди. Сохибжон “Майли, ука!” деди.
Ахмаджон отнинг белига узугини тегизган эди, отнинг бели шарт узилиб кетди. Сохибжон ичидан читиниб куйди. Булар бозорда юрган эди. Биров бир куш кутариб юрибди.

Кимга ярашур,
Подшохнинг куёви Сохибжонга ярашур.

Сохибжон кушни куриб, сотиб олиш учун харидор булди.
Ахмаджон айтди:
— Э ака! Бу куш менга ёкса оласизми? — деди. “Ха оламан!” деди Сохибжон.
Ахмаджон кушни кулига олиб, узугини буйнига тегизган эди, кушнинг буйни узилиб тушди. Буни куриб, Сохибжон бир читиниб куйди. Булар бозорни куриб уйларига кайтиб келишди.
Кечаси Ахмаджон айтди:
— Ака! Мен бугун учокнинг олдида ётаман,— деди. Сохибжон:
— Учокнинг олдида нима киласан, уз урнингда ёта берсанг-чи! — деди. Ахмаджон:
— Майли, мен бу кеча шу ерда ётайин, — деб учокнинг олдига жой солдириб ётди. Киличини ёзиб, туйнукка тикка килиб куйди. Кечаси эл ухлаган чок эди. Бирдан шамол, бурон, туполон билан бир аждар келиб, туйнукка узини урди-ю киличга тегиб икки булиниб улиб колди.
Шунда аждарнинг бир томчи кони бориб, подшохнинг кизининг бетига томди. Ахмаджон югуриб бориб дока румолини олди, етти кават килиб буклаб, келин ойисининг юзига куйиб, халиги конни артаётган эди, Сохибжон уйгониб, урнидан туриб, галва килиб кетди:
— Подшохнинг кизини олгин десам олмадинг! Бу нима килган ишинг? Кечадан бери жойингни бошка ерга солдиришинг бежиз эмас экан. Сен менинг уйланганимдан норози экансан! — деди.
Ахмаджон айтди:
— Э, ака! Гап ундай эмас. Мен жуда розиман. Бошка гап бор. Эрта билан айтаман,— деди.
Булар тинчиб ётиб ухлашди. Эртаси тонг отди. Келин дастурхонни ёзиб, чой-нонни келтирди. Нонушта килаётиб, Сохибжон яна гап очиб колди:
— Хотинни сен ол десам, олмадинг. Мана энди рашк киляпсан! — деди. Ахмаджон айтди:
— Ака! Рашк килганим йук. Энди гапирмасам булмайди. Кечаси мен ховлига чикиб ётганимда чинорга учта тути келиб куниб, бир-бири билан гаплашди. Бири айтди:

Тутиё, тутиё!
Лаббай, тутиё!
Мен ким булсам?
Яхши бир от булсам,
Битта тошнинг устида уйнасам.
Бозорга чиксам,
Кимга ярашур?
Подшохнинг куёви Сохибжонга ярашур.
Олса-ю улса!
Ким айтса,
Тиззасидан тош булсин! —

деди, — деган эди Ахмаджоннинг тиззасидан пасти тош булиб колди. Буни куриб, Сохибжон билан хотини хайрон булиб колишди. Ахмаджон: “Иккинчи тути…” деб гап бошлаган эди, Сохибжон: “Гапирма! гапирма!” деб тухтатди. Ахмаджон айтди:
— Булар иш булди. Энди у ёгини хам айта колай! — деб иккинчи тутининг гапини айтиб эди, белидан буёги тош булиб колди. Учинчи тутининг гапини айтган эди, хамма ёги думалок тош булиб колди. Эр-хотин йиглашиб, энди нима киламиз, деб тошни кутариб, кучага чикишган эди, хасса таянган бир муйсафид одам келиб колди.
— Ха, болаларим! Нимага йиглайсизлар? — деди. Сохибжон чолга булган вокеани айтди. Чол Хизр эди. “Тошни ерга куй”, деди. Сохибжон ерга куйди. Хизр хассаси билан бир туртган эди, тош яна Ахмаджон булиб колди. Ахмаджон бир чучкурди-да, ”Каттик ухлаб колибман”, деб урнидан турди. Булар жуда хурсанд булишди. Шунда Ахмаджон айтди:
— Ака! Сизниям ота-онангиз бордир, менинг хам ота-онам бор. Улар бизга интизор булиб, йулимизда кузлари турт булиб утиришгандир. Энди ота-онамизнинг олдига борсак,— деди. Бу гап Сохибжонга хам маъкул булди. Булар подшохнинг олдига бориб унга арз килишди.
— Э, подшох! Биз сизнинг куп тузингизни ичдик, оз хизматингизни, килдик. Бизнинг хам ота-онамиз бор. Уларнинг хам хизматини килиш бизга хам фарз, хам карз. Улар бизга интизор булиб утиришгандир. Берган тузингиз-га рози булиб, жавоб берсангиз! Ота-онамизнинг хизматига борсак! — дейишди.
Подшох уйлаб караса, буларнинг гапи тугри. Подшох буларга ижозат берди. Шунда Сохибжон:
— Кизингиз мен билан бирга кетадими, коладими? — деди. Подшох:
— Эр каерда булса, хотин хам уша ерда булади,— деди.
Подшох буларга кирк хачирга мол-у дунё ва йул озигини ортиб бериб:
— Сизларга ок йул! Уз юртларингга сог-саломат боринглар. Бизни хам унутманглар!— деди. Шахар одамлари буларни карнай-сурнай билан жунатиб, хайрлашиб колди.
Булар йул юрди, йул юрса хам мул юрди. Бир куни бир дарёнинг буйига етиб боришди. Шунда Ахмаджон айтди:
— Ака! Энди мен сизлар билан хайрлашиб, бошка ёкка кетаман. Сиз бошда нима ахд килган эдингиз? — деди. Сохибжон:
— Нима топсак, уртада теппа-тенг курамиз, деган эдим,— деди. Сохибжон:
— Булмаса, майли, нарсаларни булайлик. Мол-дунёнинг купини сен ол, хотин менга колсин, — деди. Ахмаджон:
— Йук, ака, мол-дунёни хам, хотинни хам теппа-тенг буламиз. Ярми сизники, ярми меники,— деди. Сохибжон:
— Хотинни кандай килиб буламиз? —деди. Ахмаджон:
— Хотинни чинорга боглаймиз, арра билан арралаб, тенг буламиз, хохлайсиз юкорисини оласиз, хохлайсиз пастини оласиз, — деб хотинни чинорга боглади. Аррани кулига олиб, арралай бошлади. Энди арра текканда хотин “дод!” деб кичкириб юборди. Шунда хотиннинг огзидан муштдай лахта кон отилиб чикиб кетди. Ахмаджон аррани ташлаб югуриб бориб, конни оёги билан тепкилаб, эзиб ташлади. Кайтиб келиб, Сохибжонга айтди:
— Ака! Мен кечаси хотинингизнинг бетига докани куйиб артаётганимда шу конни олиб ташламокчи булган эдим. Сиз йул бермаган эдингиз. Мана энди хотинингиз зарардан мусаффо булди. Хотинингиз ва бу мол-дунёлар сизга булсин. Сиз бу нарсаларни ота-онангизга олиб бориб, уларни рози килинг. Мендан рози булинг. Мен бир вактлар сиз турдан чикариб, озод килиб юборган балик буламан, — деб акасини кучоклаб бир упди-да, “Хайр энди!” деб чулп этиб узини сувга ташлаб, гойиб булиб кетди.
Сохибжон балик тушган сувнинг бетидан жимиллаган халка-халка тулкинлар ёйилиб, билинмай кетгунча кузини узолмай туриб колди. Кейин сувдан кузини олди. Баликнинг килган яхшиликларидан хурсанд булиб, ундан ажралганига афсусланиб, хотини билан кишлокка кириб борди. Борса ота-онаси Сохибжон учун кон йиглаб, багрини захга бериб ётишган экан. Сохибжон кириб боргач, иккаласининг кузлари ялт этиб очилиб, угилларини кучоклаб, упиб кайтадан дунёга келгандай булишди. Сохибжон булиб утган хамма вокеани гапириб берди, мана бу келинингиз, мана бу мол-дунё эса сизларга олиб келган совгаларим, — деди.
Чол билан кампир югуриб боришиб, келинларини кучоклаб упишди. Каерга утказишни билмай шошилишди. Ота-она угил ва келин билан топишиб, рохатда кун утказиб, хаммалари мурод-максадига етишди.

Эрназар билан Кимёназар

Бир замонда бир подшох утган экан. У подшохнинг учта угли ва учта кизи булган экан. Тунгич углининг оти Пирназар, уртанча углининг оти Хужаназар, кенжа углининг оти Эрназар экан. Пирназар билан Хужаназар катта хотинидан, Эрназар билан учта кизи кичкина хотинидан тугилган экан. Подшох учала угли ичида кенжасини яхши курар экан.
Подшох шохлик давлатида айш-ишрат, кайф-сафо ичида давр-у даврон суриб ута берибди. Болаларини укитмабди. Угиллари хам ота давлатида катта булибди. Катта ва уртанча угли талтайган, айш-ишратга, киморга берилган экан. Эрназар эса анча босик, уйли-фикрли экан. Подшох узининг дунёдан утиш вакти якинлашганини билиб, болаларини хузурига чакириб, уларга панд-насихатлар килибди. Подшох катта угли Пирназарга:
— Фалон жойдаги катта бог, фалон жойдаги ички-ташкили ховли-жой, мана бу икки хум тилла сенга. Мабодо мен улиб кетсам, шу нарсалар мендан сенга мерос, — дебди. Уртанча угли Хужаназарга айтибди:
— Фалон бог ва фалон ховли-жой, мана бу икки хум тилла мендан сенга мерос булиб колсин, — дебди.
Подшох Эрназарни чакириб:
— Углим, сенга нима керак? — дебди. Эрназар:
— Э, отажон! Менга хеч нарсанинг кераги йук. Менга Сизнинг сог-саломатлигингиз керак! — дебди. Шунда подшох айтибди:
— Фалон ховли-жой, бог, икки хум тилла ва мана бу чалабузар пичок сенга мерос булиб колсин. Пичокни акаларингга курсатма! Бу пичок тилсим пичок булади. Бунинг сенга куп фойдаси тегади, — дебди. — Мана, сен караб тур, деб подшох кулига чалабузарни олиб, бош-малдоки билан бир чеккасини босиб туриб:
— Кимёназар! — дебди. Шунда чалабузар чик этиб очилиб, подшохнинг олдида абжир бир йигит пайдо булиб:
— Лаббай, Назар! — деб турибди. Подшох:
— Менга бир косада катик келтир! — дебди. Уша замон бир коса катик пайдо булибди.
Подшох Эрназарга:
— Курдингми? Сен нимани истасанг, бу чалабузарни кулга олиб Кимёназарни чакириб буюрсанг, айтганинг хозир булади. Бу пичокнинг сирини хеч кимга айтмагин, — дебди. Подшох Эрназарга яна:
— Мен улган куним бир чол келади. Унга катта синглингни олиб чикиб бергин. Иккинчи куни бир чол келади. Унга уртанча синглингни олиб чикиб бергин. Учинчи куни тагин битта чол келади. Унга кенжа синглингни олиб чикиб бергин! — дебди.
Орадан бир канча кун утгач, подшох улибди. Унинг мотамини килиб, мозорга олиб бориб кумишибди. Подшох улган куни кечкурун Эрназарнинг ховлисига битта чол киши чакириб келиб: “Бизнинг кизимизни олиб чикинг!”— дебди. Эрназар катта синглисини олиб чикиб берибди. Чол кизни олиб кетибди. Иккинчи куни яна бир чол киши келиб: “Кани, бизнинг кизимизни олиб чикиб беринг!” — дебди. Эрназар уртанча синглисини олиб чикиб берибди. Чол олиб кетибди. Учинчи куни яна битта чол келган экан, унга кенжа синглисини олиб чикиб берибди.
Подшох улгандан кейин Пирназар билан Хужаназар бузукчилик йулларида юра берибди. Отасидан колган тиллаларни, бог-у рог, ховли-жойларни юткизиб, шип-шийдон булиб колибди. Эрназар булса, ёмон йулларга юрмай, отасидан колган богни уз кули билан парвариш килиб, экин экиб, онасини бокиб юра берибди. Акалари оч колиб, Эрназардан ёрдам сураб келса, отасидан колган тиллалардан берибди. Акалари бу тиллаларни хам киморга бой берибди. Охири келиб, Эрназарнинг кулига карам булиб колишибди. Бир куни Пирназар Хужаназарга:
— Эрназар шундай бой булиб юра беради-ю, биз бундай факир булиб, битта нонга зор булиб юра берамизми? Буни улдирайлик, бунинг нарсаларини узимиз олайлик, — дебди.
Иккаласи маслахатни бир килишиб, кечаси хамма ухлаган чокда, кулларига ойболта олиб, укаси ётган уйга секин кираётганда, оёкларини мис кузага уриб, мис куза аганаб чилопчинга тегиб, шараклаб кетиб, Эрназар уйгониб кетибди. Эрназар урнидан туриб караса, икки акаси кулларига ойболта олиб: “Сени улдирамиз!” деб туришибди. Шунда Эрназар акаларига айтибди:
— Э, акалар! Мен сизларга нима ёмонлик килдим? Нима сурасаларинг беряпман-ку! — деса, акалари:
— Барибир сени улдирамиз, — дейишибди. Шунда Эрназар:
— Мени улдирманглар! Майли, отамдан колган хамма тиллаларни, богни, ховли-жойларни сизларга берайин. Узим бошимни олиб бир тарафларга кетайин! — дебди. Шунда акалари:
— Ундай булса, майли. Сен тезда бу ердан кетгин, — дебдилар. Тонг отибди. Эрназар хамма нарсаларини акаларига топшириб, боши оккан томонга кетибди.
Эрназар шу чикканича кета берибди. Бир жойга борса, бир кал куй бокиб юрган экан. У билан уст-бошини алмаштирибди. Кал нусхасига кириб олиб кета берибди. Юра-юра бир шахарга етибди. Бу шахарда айланиб юриб, бир кабобпазга шогирд тушибди. Кабобпаз гуштларни майдалаб, зира-пиёз килиб, сихларга санчиб бера берибди. Эрназар сихларни оташкурага териб, чап кулидаги елпигич билан елпиб, пишира берибди, кабобхурлар ея берибди. Шундай килиб, кабобпазнинг иши юришиб, пулдор булиб кетибди. Аммо кабобпаз хасис одам экан, Эрназарни бир йил ишлатса хам, кулига лоакал икки танга пул бермабди.
Шу бозорга бир чол хар куни катик олиб келиб, сотиб кетиб турар экан. Эрназар чолни чакириб, олдига нон, икки-уч сих кабобни куйиб, “Ота, чарчаб келгансиз. Буларни еб, мени дуо килинг!” дер экан. Чол хам нон-у кабобни еб: “Илохо! Тупрок олсанг олтин булсин!” деб дуо килар экан.
Бир кун Эрназар чолга:
— Ота! Углингиз борми, йукми? —дебди. Чол:
— Э, болам! Менда угил нима килсин! Агар углим булса, кариган чогимда шундай килиб юрармидим! — дебди. Эрназар айтибди:
— булмаса, мени угил килиб олмайсизми?
Чол хурсанд булиб, Эрназарни угил килиб, уйига олиб кетибди. Эрназар чолнинг хизматини угилдан хам зиёда килиб, хар куни ота-бола бозорга келиб, катик сотиб юра берибди.
Бир куни чол билан Эрназар жуда эрта туриб бозорда катик сотиб турсалар икки ёкдан офтоб чикиб турган эмиш. Эрназар хайрон булиб, чолдан:
— Ота, хар куни бир ёкдан офтоб чикар эди. Бугун икки ёкдан кун чикибди. Бу канака кун? —дебди. Шунда чол:
— Бу кунчикар томондан чиккан офтоб узимизнинг офтобимиз. Бу томондаги кун бизнинг подшохимиз кизининг хусни, — дебди. Чол билан Эрназар катикни сотиб, яна уйларига кайтишибди.
Уша куни кечаси чол билан кампир каттик уйкуга киришганда Эрназар урнидан туриб, молхонага кирибди. Чунтагидан чалабузарни олиб:
— Кимёназар! —дебди. Тилсим чалабузар очилиб:
— Лаббай, Назар! — деб, абжир йигит пайдо булибди. Эрназар айтибди:
— Шу молхонанинг ичи ипак гилам, атлас курпа, кандил чироклар билан безалган чиройли уйга айлансин; ичида хар хил овкатлар, шароблар мухайё булсин! Сунгра шу шахар подшохининг гузал кизи шу уйда хозир булсин! — дебди. Орадан куп вакт утмай, Эрназарнинг айтганлари мухайё булиб, подшохнинг кизи хозир булибди. Эрназар кизнинг олдига кал холида кирибди. Кейин кал уст-бошларини, бошидаги пустагини ечиб ташлаб, шахзодача кийимларини кийиб, чиройли йигит булибди. Киз билан иккалалари базм килиб утиришибди.
Шу пайтда чолнинг хотини уйгониб колибди. Кампир ташкарига чикса, огилнинг ичи ёруг. Бориб караса, молхонанинг ичи чиройли уй булиб колибди. Ичида кал бола шахзода кийимларини кийиб, подшохнинг кизи билан базм килиб утирибди. Кампир буларни куриб: “Ё, Оллох! Бу кандай гап булди!” деб ёкасини ушлаб, хайрон булиб колибди. Кейин бориб чолини уйготиб:
— Тез туринг! Молхонадаги ахволни бориб куринг! — дебди. Чол хам бу гапга хайрон булиб, тез урнидан туриб, чикиб огилхонага бориб караса, огилхона коп-коронги, хеч гап йук. Огил уз жойида турган эмиш. Чол кампирига:
— Э, кампир! Туш куриб, алахлаб чикибсан, кузингга шундай нарсалар куринибди! — дебди.
Эртаси куни кечаси Эрназар яна огилга кирибди. Чалабузарни олиб, Кимёназарни чакириб, яна кечагидай булсин, деб буюрибди. Ушандай булибди. Эрназар подшохнинг гузал кизи билан базм килиб утирса, яна кампир уйгониб чикиб колибди. Кампир буларнинг ишини куриб, яна бориб чолини уйготибди. Чол уйгониб туриб чикиб караса, яна хеч гап йук. Шунда чол кампирини:
— Сен тентак булиб колдингми? Нимага бундай довдирайсан! Кал урнида ухлаб ётибди-ку, — деб уришибди.
Орадан бир неча кун утибди. Йигит билан киз шу кебатада кечаси билан тонг отгунча базм килиб чикар экан. Тонг отай деганда киз уз урнида булар экан.
Кунлардан бир куни Эрназар отасига:
— Ота! Шу подшохнинг кизини менга хотинликка олиб беринг, — дебди. Чол:
— Э, болам! Подшохнинг кизига канча бойвачча, беквачча шахзодалар хам етиша олгани йук. Сен бир калвачча булсанг, мен бир камбагал одам булсам! Подшохнинг кизига етишиш учун сен билан менга йул булсин! — дебди. Шунда йигит:
— Э, ота! Подшох кизини биздан ортик кимга беради? Совчиликка бора беринг! Беради, — дебди. Чол булса:
— Хой, болам! Аклингни едингми? Узингдан узинг нималар деяпсан? — дебди. Эрназар: “Борасиз! Беради” деб кистай берибди. Чол совчиликка боришга мажбур булибди.
Чол бориб, подшохнинг урда эшигининг олдини супуриб юрибди. Дарвозабонлар эрта билан чолни курибди-ю, подшохга югуриб кириб:
— Таксири олам! Сизга совчи келибди! —дейишибди. Подшох сурабди:
— Ким экан?
— Билмадик. Бир муйсафид чол эшик олдини супуриб юрибди,— дейишибди. Подшох:
— Ундай булса, хузуримга бошлаб киринглар? — дебди. Дарвозабонлар чикиб, чолни эргаштириб, подшохнинг олдига олиб киришибди. Подшох сурабди:
— Хуш келибсиз, ота! Нима иш билан келдингиз? — дебди. Чол подшохга эгилиб-букилиб:
— Э, шаханшохим! Мени кечиринг! Мен бир камбагал одамман. Бир углим бор. Кизингизни яхши куради. Углимга кизингизни берсангиз деб келдим, — дебди. Подшох чолдан бу гапни эшитиб аччиги келиб:
— Жаллод! — дебди. Жаллод етиб келибди. Подшох:
— Бу чолнинг калласини ол! — дебди. Жаллод чолнинг калласини олиб, ёнига куйибди.
Шу куни Эрназар отасини кутибди. Отаси келмабди. Эрназар тилсим чалабузарни кулига олиб:
— Кимёназар! — дебди.
— Лаббай, Назар! — дебди.
— Кани чол? — дебди.
— Чолни подшох улдириб куйди, — дебди.
— Чолни хозир бориб, тирилтириб олиб келасан! — дебди. Орадан сал утгандан кейин чол Эрназарнинг олдида пайдо булиб колибди.
Эрназар чолдан сурабди:
— Нимага кеч колдингиз? Подшох билан гаплашдингизми? Нима деди? — дебди. Чол:
— Э, болам? Подшох бизга кизини бермайди. Кизингизни беринг десам, жаллодини чакириб, калламни олдирди. Яна худо жон ато килди, етиб келдим, — дебди.
Эрназар сахар туриб чолни уйготибди.
— Туринг, ота! Яна совчиликка боринг! — дебди. Чол унамабди.
Йигит кистабди. Чол урнидан туриб бориб, яна подшохнинг эшиги тагини супура берибди. Эрта билан уни яна подшохнинг олдига олиб киришибди. Чол подшохга: ”Совчиликка келдим!..” дебди. Подшох:
— ”Сен тирилиб келдингми? Жонинг каттик экан. Улмаган экансан!” деб жаллодини чакириб:
— Буни турт булак кил! — дебди. Жаллод чолни улдириб, турт булак килибди.
Эрназар караса, чол яна йук. Яна Кимёназарни чакириб, унга буюриб, чолни тирилтириб, олиб келибди.
Чол шу тарика подшохнинг урдасига етти кунгача совчиликка бора берди: подшох чолни улдираверди, у яна тирилиб келаверди. Кирк биринчи куни борганида, подшохнинг доно вазири айтди:
— Э, подшохим! Сиз чолни улдира берасиз. Бу тирилиб кела беради. Бунда бир хикмат бор. Шошманг! Чолни улдирманг! Унга огир бир шарт куямиз. Шу шартимизни бажарса, кизимизни берамиз. Бажармаса, бермаймиз, деб катъий килиб айтамиз,— деди. Бу гап подшохга маъкул булди. Чолга айтишди:
— Сенга уч кун мухлат. Шу мухлатнинг ичида неча юз от, отга ортиб тилла, кумуш; неча минг куй, неча юз туя олиб келсанг, кизимизни берамиз. Чол уйига кайтиб бориб, Эрназарни ура кетибди:
— Сен “Кал” мени шунча кийнадинг! — дебди. — Подшох шунча нарсаларни топиб келасан деб айтди. Мен уч кунда бу нарсаларни кайдан топаман? — дебди. Шунда Эрназар.
— Э, ота! Хурсанд булаверинг! Подшохнинг кизи энди узимизники булибди. Бу нарсаларни мен топиб бераман, — дебди.
Орадан икки кун утди. Учинчи куни хам хеч нарсанинг дараги йук. Чолни вахима босиб, кечаси билан ухламай чикди. Эрта билан туриб, Эрназарга айтди:
— Кани топганинг! Уч кун утди. Хеч нарса йук. Менда туртта куй, бир сигирдан бошка нима бор? Нима киламиз энди?— деб йигитни сука кетди. Йигит:
— Сиз кучага чикиб каранг. Мен тайёр килган нарсаларни курасиз! — деди. Эрназар эрта билан туриб, Кимёназарни чакириб: “Подшох айтган калинни икки баравар микдорда тайёр килиб, подшохнинг урдасига жунатилсин!” деган эди. Чол кучага чикиб караса, от, мол, куй, туя хеч каерга сигмайди. Чол бу нарсаларни куриб, суюниб, подшохнинг урдасига чопиб етиб борди. Борса, подшох бу нарсаларнинг хисоб-китобига етмай, куйгани жой тополмай: “Булди! Етади энди! Бас энди!” деб бакириб-чакириб турган экан.
Шу билан орада куда-андалик ири богланиб кетди.
Бир куни Эрназар бозорда юрса, бир одам куйиб-пишиб бир сомсапазнинг учогига ут ёкяпти, кулга тушган куюк сомсаларни териб еяпти. Якин бориб караса, уртанча акаси. Узини танитмай утиб кетди. Бир жойга борса, бир одам кир уст-бош кийган, соч-соколи усиб кетган, эшакка ахлат ортиб, хаммомнинг гулохига олиб кириб кетяпти. Шундай караса, бу катта акаси экан.
Эрназар уйига бориб, чалабузарни кулига олиб деди:
— Кимёназар!
— Лаббай, Назар!
— Иккала акамни олиб кел!
Иккала акаси етиб келди. Уларни ювинтириб, соч-соколини олдириб, яхши кийимларни кийдириб, олгир кушдай килиб куйди. Яхши от олиб миндирди.
Подшохнинг учта кизи бор эди. Эрназар яхши курган гузал кизи кичкинаси эди. Бир куни подшох учала кизини болохонага чикариб куйиб:
— Шахарнинг йигитларини шу жойдан утсин, кичкина кизимга ошик булган чолнинг угли хам шу йигитлар билан бирга утсин. Кизим уша йигитни яхши курадими, бошкани яхши курадими, узи танласин, — дебди.
Йигитлар ута берди. Уларнинг орасида Пирназар билан Хужаназар хам от миниб утиб колди. Шунда подшохнинг катта кизи Пирназарга олма отди. Пирназар от билан болохонага чикиб, кизнинг пешонасидан упиб, олиб тушди. Уртанча кизи Хужаназарга олма отди. Хужаназар хам чикиб, кизнинг пешонасидан упиб, олиб тушди. Подшохнинг кенжа кизи хеч кимни ёктирмади. Шунда подшох одамларидан сураб.
— Утмаган яна ким колди? — деди. Одамлари суриштирса, Эрназар утмаган экан.
— Фалон махаллада, бир чолнинг огилида ётган битта “Кал” угли утмай колибди? — дейишди. Подшох:
— Айтинглар! У хам утсин! — деди.
Шунда бир ягир эшакни миниб, чолнинг “Кал” угли Эрназар хам утиб колди. Подшохнинг кичкина кизи Эрназарни таниди ва урнидан туриб, унга олма отди. “Кал” эшак билан чикиб, кизнинг икки юзидан упиб, олиб тушди. Шунда кизнинг опаси:
— Хе, ул! Сен келиб-келиб, шу кирмоч кални танладингми? — деб масхара килди. Подшохнинг кичкина кизи айтди:
— Хар кимники узига, ой куринар кузига. Майли! Мен кал булса хам шу йигитга тегаман,— деди.
Подшох кирк кеча-ю кирк кундуз туй-томоша килиб, кизларини бу ака-укаларга берди. Катта, уртанча кизи ва куёвларини яхши-яхши уйларга жойлади. Кичкина кизи билан “Кал”ни булса, битта отхонага жойлади. Эрназар кечаси булганда Кимёназарни чакириб отхонани жуда хам яхши уйга айлантириб, узи шахзодага айланиб, тонг отгунча базмини кила берди. Тонг отганда уйни яна отхонага айлантириб куйди.
Эрназарнинг иккала акаси камон-укларини олиб, отларига миниб: “Биз ов овлаб келамиз!” деб кулга бориб, хеч нарса ота олмай, лаб-лунжлари тушиб, кайтиб келишди. Эртаси подшохнинг кенжа куёви узининг ягир эшагини миниб овга чикиб кетиб, кечкурун гоз ва урдакларни эшакка юклаб олиб келди. Бир жуфт гоз билан бир жуфт урдакни яхшилаб пишириб, подшохга: “Мана бу кичик куёвингиздан!” деб киргизиб юборди.
Подшох эрта билан иккала катта куёвини чакириб келиб:
— Кани, сизлар хам овга бориб, илвасин отиб келинглар-чи! Бир илвасинхурлик килайлик-чи! — деди.
Иккала куёви яна овга бориб, кечгача юриб, хеч нарса отолмай, икки кулларини бурунларига тикиб кайтиб келишди. Кенжа куёв булса ягир эшагининг икки ёгига биттадан иккита саватни осиб чикиб, илвасинни куп отиб, саватларни тулдириб келди. Яхшилаб пишириб, подшохга киргизиб юбораверди. Икки акаси жуда бугилишди. Улар укасига:
— Хой, кал! Бизга отиб келган гоз ва урдакларингдан сотсанг-чи! — деди. Эрназар:
— Йук, сотмайман! — деди. Акалари: ”Сотгин!” деб ялинаверди.
Шунда Эрназар айтди:
— Булмаса, иккаланг ялангоч буласан! Оркаларингга тамга босаман. Кейин иккала саватдаги илвасинни олиб кетаверасан! — деди.
Акалари: “Биз шу калнинг нимасидан уяламиз. Босса, босаверсин!” деди. “Кал” уларнинг оркасига тамгани киздириб босди. Тамганинг изи тушиб колди. Кейин иккаласига бир саватдан гоз, урдак берди.
“Кал” яна саватларини илвасинга тулдириб, акаларидан бурун уйига етиб келиб, кулига чалабузарни олиб:
— Кимёназар! — деди.
— Лаббай, Назар! — деди.
— Бир туккиз урдакни, патини юлиб, ширин килиб пишир! — деди.
Бир туккиз урдак дарров пишди. “Кал” урдак гуштларини бир жонон товокка босиб, подшохнинг олдига олиб кирди. Подшох бу урдак гуштларини вазирлари билан бирга бахам курди. Хаммалари: “Жуда мазали экан!” деб макташди.
Подшохнинг икки куёви хам урдакларни олиб келди. Улиб-толиб, патларини юлиб, чала-чулпа пишириб, подшохга олиб кирдилар. Подшох буларнинг урдакларини емай:
— Иккаланг калчалик хам булмадинг! — деб газаб килди.
Бир кун дехконлар подшохни хонадони ва бутун амалдорлари билан ковун сайлига айтишди. Подшох хонадони ва амалдорлари билан бирга ковун сайлига борди. Учала кизи ва иккала катта куёви хам боришди. Аммо кенжа куёви бормади. Дехконлар мехмонларни яхши кутиб олдилар. Подшохни ва бола-чакаларини баланд жойларга утказишди. Дастурхонларни ёзиб, об-таом тортилаётган пайтда тилла эгар, тилла юганли отни миниб, зар-зарбопга ураниб, бир шахзодасифат йигит етиб келди. Унинг отининг икки томонида биттадан иккита чиройли ит иргиб, уйнаб келяпти. Бу Эрназар эди. Унинг пешвозига одамлар чикиб, дарров отдан култиклаб олиб, юкорига таклиф этишди. Шахзода юкорига чикиб бориб, уз хотинининг ёнига утирди ва хотинининг пешонасидан бир упди. Шунда хотиннинг икки опаси:
— Бу ким? Нимага сени упади? — дейишди.
— Бу эрим! — деди. Опалари:
— Ёлгон айтасан! — деб ишонишмади.
Зиёфатлар кетма-кет утиб турар эди. Ашула, уйин авжига чикди. Эрназарнинг икки акаси подшохнинг ёнида укасини сира писанд килмай, турсайиб утиришар эди.
Шунда подшох иккала катта куёвларидан кандай килиб илвасинларни овлаганлари хакида сураб колди. Улар кандай ов килганлари хакида ёлгон ишлатиб гапириб берадилар.
Шунда Эрназар подшохга:
— Таксир! Куёвларингиз ёлгон айтади. Булар чумчукнинг хам бурнини конатолмайди. Буларга ёрдам бериб, оркасига тамгамни босганман, Ишонмасангиз, текшириб куринг! — деб подшохга тамгани берди. Подшох буларнинг оркаларини очириб курса, шахзоданинг айтгани тугри. Куёвлари жуда уялиб, шарманда булишди.
Ковун сайли тугаб, хаммалари кайтиб келишди. “Кал” подшохга:
— Менга уч кунга рухсат берсангиз. Бир ишим бор эди. Килиб келайин! —деди. Подшох рухсат берди. Эрназар бундан жунаб, дарёнинг лабига борди. Чалабузарни чакириб:
— Кимёназар! —деди.
— Лаббай, Назар! — деди. Эрназар:
— Шу сувнинг устига бир каср ясагин! Тепаси осмонга, таги сувга тегмасин! — деди. Бир зумда сувнинг устида шундай каср бино булди. Курган одамнинг огзи очилиб коладиган, жуда чиройли каср булди.
Эрназар кайнотасининг олдига кайтиб бориб:
— Мана, мен келдим! Энди бизга рухсат беринг! Биз кетайлик,— деди. Подшох айтди:
— Каерга борасан? Эрназар айтди:
— Бизнинг хам жойимиз бор. Кизингиз билан бориб, уша жойимизда турамиз.
Подшох:
— Сенинг каерда жойинг бор?
Эрназар айтди:
— Сизни уйимизга зиёфатга чакирамиз. Шунда бориб курасиз.
Подшох рухсат берди. Эрназар хотинини олиб, касрга жунади.
Касрга шоти билан чикиб, шотини юкорига тортиб олиб куйди. Малика билан шу жойда яшай берди. Эрназар узларига нима керак булса, Кимёназарни чакириб айтади, айтганлари дарров тайёр булади. Маишат, кайф-сафони суриша беради. Эрназар баъзан овга чикади. Хотинини хам бирга олиб чикади. Агар хотинини колдирса: “Касрга хеч кимни чикарманг! Агар узингиз пастга тушиб-чиксангиз, шотини яна баландга олиб куйинг!” деб тайинлаб кетади.
Хайр, булар бу ерда шундай айш-ишрат килиб ёта берсин. Энди гапни бошка жойлардан эшитинг. Подшохнинг мамлакатида шундай овоза булиб кетди: “Бир катикфуруш чол бор экан-у, унинг “Кал” угли бор экан. Шу “Кал” подшохнинг кичкина кизига уйланибди. Кизнинг калинига шунча минг от, шунча минг куй, шунча минг туя, от ва туяларнинг устига олтин-кумушларни ортиб берибди. Узи хозир фалон дарёнинг юзига тепаси осмонга, таги сувга тегмайдиган каср куриб, шу касрда турар эмиш” деган дунг-у дароз гап таркалиб кетди. Бу овоза Корахон подшохнинг хам кулогига бориб етди. Корахон подшохнинг бир айёр, жодугар кампири бор экан. Дарров шох жодугарни чакиртириб келиб, унга:
— Фалон подшохнинг бир “Кал” куёви бор экан. У ”Кал” подшохнинг кичик кизига жуда катта калин берибди, хали Одам Атодан бери хеч ким бу кадар куп калин бера олган эмас. Уша “Кал” бир дарёнинг устига каср курган эмиш. Сен уша мамлакатга борасан. Шу “Кал” шунча нарсаларни кандай мухайё кила олди экан, кандай килиб сув устига, сувга тегмайдиган, муаллак каср курди экан, шуларнинг сирини билиб келасан! — дебди. Жодугар:
— Хуп, подшохим! Бу топширигингизни бажариб келаман! —деб жунаб кетибди.
Жодугар кампир Эрназарнинг касрини сураб-сураб топиб борибди. Бориб, маликани чакириб: “Мен бир кимсасиз кампирман. Мени узингга хизматчи килиб олгин! Хизматингни килиб юраман!”— дебди. Малика: “Бизга хизматчи керак эмас!” дебди. Кампир кетмасдан ун кунгача ялиниб, пастда ёта берибди. Бир куни малика эрига айтибди:
— Пастда бир кампир ун кундан бери мени хизматчи килиб ол, деб йиглаб ётибди. Хеч кими йук экан. Шу кампирдан нима ёмонлик келар эди. Келинг, шуни хизматчи килиб олайлик! — дебди. Эри рози булибди. Кампирни касрга чикариб, узларига хизматчи килиб олишибди. Кампир кулогини динг килиб юра берибди. Кампир диккат килса, хар куни козон курилмай, гушт-ёг, сабзи-пиёз, гуруч тайёр килинмай, ширин-ширин таомлар; ун элаб хамир килинмай, яхши нонлар пайдо булиб колар эмиш. Жодугар: “Шошма! Бунда бир гап бор!” деб дилига тугиб куйибди.
Кампир маликага узини якин тутиб, узини жуда жонкуяр курсатиб, хар хил ширин гаплар билан унинг кунглини овлай берибди. Бир куни Эрназар овга кетиб, булар иккови колибди. Шунда айёр кампир маликага:
— Эринг жуда аломат йигит. Худоё, куша каринглар! Эринг барака топкур сенга канча калинлар берибди. Мана бу касрни курибди. Бу бир мужиза-я! Эрингдан бир сурасанг-чи! Шунча нарсаларни кандай килиб тайёрлади экан-а! — дебди.
Бу гаплар маликани хам кизиктирди. Кун кеч булди. Маликанинг эри овдан келди. Кечки овкат хам утди. Кечаси уйкуга ётишганда малика эридан:
— Сиз дадамга шунча нарсаларни каердан топиб бергансиз. Хеч одамнинг акли бовар килмайди-я! Бу касрни кандай килиб курдингиз? — деб суради. Эри:
— Бу сир. Буни хеч кимга айтганим йук, сизга хам айтмайман, — деб айтмади.
Эртасига кампир яна ургатди:
— Бу кеча ётганда буйнига осилиб олгин! Сиз мени яхши курмас экансиз! Агар яхши курсангиз айтар эдингиз, дегин, — деди. Эртаси куни кечаси эри билан ётганда, малика кампир айтганларини килиб, эрининг буйнига осилиб, йиглади. Шунда эри айтди:
— Мен бу нарсаларни мана шу тилсим чалабузарнинг кучи билан килганман, — деб чалабузарнинг бутун сирини хотинига айтиб куйди. Малика:
— Мен бу чалабузарни шу кунгача сизда курмаган эдим-ку! — деса, эри:
— Кундуз куни чунтагимда юради. Кечаси ёстикнинг тагига куйиб ётаман,— деди.
Эртаси кампир:
— Ха, кизим, сурадингми? —деди.
— Сурадим! —деди. Эрининг айтган гапларини кампирга айтди.
Жодугар:
— Булмаса, бугун кечаси эринг ухлаганда секин чалабузарни олиб чиккин-чи! Бир курайлик, канака экан! —деди.
Кун кеч булди. Эрназар кайтди. Малика унинг йулига чикиб: “Хорманг!” деб бориб, буйнига осилиб, кучоклади. Кейин олиб келган илвасинларини олиб кирди. Кечки овкат ейилди, ичилди, охири булар ухлаш учун ётишди.
Кечаси осмонда юлдузлар чараклар, дарёнинг ёкимли сувлари уйнаб окмокда эди. Осмондаги ой хамма ёкни ёритиб турар, ой шуъласи деразадан кириб, Эрназар билан маликанинг уринларини ёритиб турарди. Овдан чарчаб келган эри малика билан узок гаплаша олмай ухлаб колди. Шунда эрига сездирмай ёстикнинг остидаги чалабузарни секингина олди ва кампирга олиб чикиб курсатди. Кампир маликанинг кулидан чалабузарни олиб, у ёк-бу ёгини курган булди. Шунда кампир маликани нариги хонага бир ишга буюрди. Малика уша иш билан кетганда кампир фурсатни ганимат билиб, дарров чалабузарга караб:
— Кимёназар! —деди.
— Лаббай, Назар! —деди.
— Кални бир тукайга олиб бориб ташла! Сунгра бу касрни шу куйича Корахон подшохнинг шахарига олиб бориб курасан! — деди.
Жодугарнинг айтгани булди.
Эрназар субхи содик вактида бир туш курди: тушида кулга овга борган эмиш. Аммо бу куни хеч нарса отолмабди. Кулда айланиб юрса, бир йулбарс чикиб, бунга караб, ириллаб кела берибди. Эрназар йулбарсни канча мулжаллаб отади, уки тегмайди. Укларини отиб тугатади. Йулбарс огзини очиб, етиб келади. Эрназар чунтагидан чалабузарни олиб: “Кимёназар!” дейди, Кимоназар келмайди. Шунда йулбарс келиб унга ташланади. Шу пайт малика кулга чукиб; “Дод, мени куткаринг!” деган товуши эшитилади. Эрназар чучиб уйгониб кетади. Кузини очиб караса, бир жойда боткокка ботиб ётибди. Йигит: “Хай, аттанг! Отам: Пичокни хеч кимга курсатма!” деган эди. Мен курсатиб куйдим. Хам жойдан ажралдим, хам ёрдан, деб хафа булди. Боткокдан чикиб, боши оккан томонга кета берди. Бир жойга борса, дарвозаси темирдан, жуда мустахкам бир кургон турибди.
Йигит дарвозани такиллатди. Дарвозани очиб бир ёш аёл чикиб келди. Эрназар шундай караса, отаси улганда бир чол олиб кетган кичкина синглиси. Булар бир-бирини танишиб, кучоклашиб, йиглашиб куришишди. Хол-ахвол сурашди. Киз акасини уйига олиб кирди. Акаси:
— Бу кандай жой? — деб суради. Синглиси:
— Бу девларнинг макони. Отам улганда бориб мени олиб келган чол одамхур дев экан. Бу уша девнинг жойи. Хали келса, сизни еб куймасин, мен сизни дуо укиб, олма килиб, токчага куяман! — деди.
Синглиси акасини зиёфат килди. Бир замон хаво юришиб, шамол, бурон булди, момакалдирок гулдуради. Синглиси: “Дев келяпти” деб дуо укиб, акасини олма килиб, токчага олиб куйди. Шамол-туполоннинг ичида дев етиб келиб:
— Пуф, одам иси келяпти! Уйда одам бор, деб ташкарида тура берди. Шунда малика айтди:
— Кира беринг! Отам улганда мени сизга олиб чикиб берган акам келибди! — деди. Дев кирди ва:
— Кани аканг? — деди.
— Сизни, билмасдан, еб куймасин деб, токчага олма килиб олиб куйган эдим,— деб олмани олиб, дуо билан яна одам килиб, девга тугри килди. Дев Эрназар билан куришиб, сурашиб, гаплашиб утирди. Уч кундан кейин дев Эрназардан хол-ахвол сурайди. Эрназар бутун булиб утган вокеани гапириб берди. Шунда дев айтди:
— Жодугар касрингизни учириб утганда курган эдим. Ушлаб олайин дедим, синглингиз унамади. Энди мен сизга хар хил дуолар ургатайин, — деб бир ойгача унга исми аъзам ургатди. Эрназар бир дуо укиб куш, яна одам булиб колар эди. Эрназар девдан илтимос килди.
— Менга бунча дуоларни ургатдингиз! Сизга рахмат! Энди менга ёрдам беринг, мен бориб касрни ва чалабузарни топиб олиб келайин,— деди.
Дев Эрназарни елкасига миндириб осмонга учди. Учиб бориб-бориб, неча тогдан ошиб, бир кургон дарвозасининг олдига тушди. Елкасидан йигитни туширди ва:
— Бу кургон уртанча акамнинг кургони. Уртанча синглингиз хам шунда туради. Сизга уртанча акам ёрдам килади, — деб дев яна учиб кетди. Йигит шу жойда колди. Бир вакт хаво бузилиб, шамол, бурон бошланди. Йигит дарвозани такиллатди. Ичкаридан бир аёл чикиб:
— Ким? — деб суради. Йигит синглисининг товушидан таниди ва:

— Хаво хаводин ошди,
Хавога булут тошди.
Очмайсанми, жон синглим,
Юрак тулиб, гам тошди, —

деди. Синглиси эшитса, акасининг товушига ухшайди. Юраклари уриб кетди: “Акам мени ахтариб келдимикин?” деб дарвозани очиб, кучага чикди. Караса, акаси экан. Булар бир-бирини танишди. Йиглаб, куришиб, ичкарига олиб кирди. Акасига:
— Хозир дев келади, — деб дам солиб, олма килиб, токчага олиб куйди. Бурон-туполон ичида осмонда дев учиб келди ва пастга тушмай, осмонда айланиб юра берди. Хотини:
— Тушинг! — деди.
Дев:
— Уйдан одам хиди келяпти! — деди.
— Хеч одам йук! Туша беринг! — деди.
— Сен ёлгон айтяпсан! Уйдан одам хиди келяпти,— деди.
— Отам улганда борганингизда, мени олиб чикиб берган акам келибди. Туша беринг! — деди.
Шунда дев тушиб, уйга кирди ва:
— Кани аканг? — деди. Хотини:
— Курсатсам, еб куймайсизми? — деди. Дев:
— Емайман! — деди. Шунда синглиси олмани олди, дуо билан яна одам килиб, девга тугри килди. Дев у билан сурашди, гаплашди.
Эрназар девга хамма вокеани гапириб берди. Дев йигитга дуолар ургатди. Иккови каптар булиб, девнинг катта акасиникига учиб боришди. Дев йигитни шу жойда колдириб:
— Катта синглинг шу жойда туради. Эшикни такиллатсанг, чикади, — деб узи учиб кетди.
Дев кетгандан кейин яна шамол, туполон бошланди. Йигит дарвозани такиллатди. Бир аёл чикиб:
— Ким такиллатган? — деди. Эрназар катта синглисининг овозидан таниб:
— Менман? — деди. Синглиси келиб эшикни очди. Ака-сингил бир-бирларини танишиб, сурашди. Киз акасини уйига олиб кирди. Иккаласи гаплашиб утирди.
Бир вакт яна хаво бузилиб, жала куйди. Шу туполонда катта дев етиб келди. Киз акасини игна килиб, ёкасига санчиб куйди. Катта дев келиб, бу хам пастга тушмасдан осмонда тура берди. Хотин:
— Тушмайсизми? — деди. Дев:
— Уйдан одам хиди келяпти,— деди.
— Одам йук, туша беринг, — деди. Дев:
— Ёлгон айтасан! — деди. Шунда хотини:
— Отам улган куни борганингизда мени сизга олиб чикиб берган акам келди. Туша беринг! — деди.
Дев тушиб уйига кирди.
— Кани аканг? —деди. Хотини:
— Еб куймайсизми? — деди. Дев:
— Емайман. Курсатавер! — деди.
Шунда синглиси ёкасидаги игнани олиб, бир дуо укиб дам солиб, яна одам килиб куйди. Йигит дев билан сурашди. Булар хам хар тарафдан гаплашиб утиришди. Йигит нима иш билан келганлигини ва бошидан утганларни девга гапириб берди. Дев уч ойгача йигитга хар хил тилсимларни ургатди. Йигит девга айтди:
— Сиз менга ёрдам килинг! Бориб касримни олиб келайин,— деди. Дев айтди:
— Касрингиз шу жойдан учиб утган эди. Мен ушлаб олай десам, синглингиз унамади. Энди туринг. Корахон подшохнинг шахрига борамиз! — деди. Иккалалари лочин булиб учиб, Корахон подшохнинг юртига етиб боришди. Ерга кунишди. Дев йигитга айтди:
— Сиз кечгача шу жойда турасиз. Кеч булганда мусича булиб, Корахон подшохнинг деразасига кунасиз. Корахон подшох ётгандан кейин, чумчук булиб уйига кирасиз. Ёстигининг тагидан чалабузарни оласиз! — деб узи оркасига караб учиб кетди. Кетаётиб:
— Касрни кулга киритсангиз, бизнинг жойга куниб утинг. Бизнинг хам кунглимиз таскин топсин!— деди.
Йигит кечгача утирди. Намози аср булганда бир тилсим укиб, мусича булиб учди ва Корахон подшохнинг деразасига бориб куниб: “хув-хув”лаб сайрай берди. Кечаси булиб, Корахон подшох ухлаб колди. Шунда йигит яна бир дуо укиб, чумчук булиб, уйнинг ичига кирди. Кирса, Корахон подшох ухлаётган экан. Секин бориб, ёстигини кутариб, остидан чалабузарни кулига олди. Уйнинг бир чеккасига олиб келиб:
— Кимёназар! — деди.
— Лаббай, Назар! — деди. Эрназар Кимоназарга хазиллашиб, кулогининг тагига бир тарсаки солиб:
— Каерда эдинг?! — деди. Кимоназар хам Эрназарнинг кулогининг тагига бир тарсакини тушириб:
— Шу ерда эдим,— деди. Иккаласи кучоклашиб куришиб, кулишди, йигит айтди:
— Нимага бу ерларга келиб колдинг? — деди. Чалабузар айтди:
— Мен узим келибманми? Мени ким кулига олса, ушанинг кулиман. Нима иш буюрса, киламан. Сенга отанг: “Пичокни хеч кимга курсатма, сирини бировга айтма!” деган эди. Сен хотинингга айтдинг. У билмасдан жодугар кампирга айтди. Жодугар шу ишларни килди! — деди. Йигит:
— Малика кани? — деди.
— Маликани подшох уз никохига олмокчи эди, малика рози булмади. Подшох куп кийнокларни бериб, бир уйга камаб, кампирни унга коровул килиб куйди,— деди. Йигит:
— Подшох билан кампирни тош килиб котириб куй, — деди.
Кампир билан Корахон подшох тош булиб котиб колди. Эрназар малика камалиб ётган хонага борса, маликанинг жамоли уйни ёритиб турибди. Узи ох уриб:

Шоввозимдан жудодурман,
Бошимда соябоним йук.
О, гамим гам тогидан ошди,
Ани айтурга ёрим йук! —

деб йиглаяпти. Шу замон йигит эшикни очиб кирди. Хар иккаласи бир-бирини кучоклаб, йиглаб куришди. Йигит маликасиз жуда кийналганини ёрига билдириш учун:

— Дарахтсиз ховлига кирдим,
Бошимдан офтоб утди! —

деди. Шунда малика:

— Буйингдан айланай ёрим,
Сенинг кадринг ёмон утди,—

деди. Йигит чалабузарни чакирди:
— Кимёназар,
— Лаббай, Назар!
— Касрни уз жойига олиб бориб кур!— деди.
Каср осмонга кутарилиб учди. Каср Эрназарнинг сингилларининг кургони устидан учиб утди. Сингиллари ва девлар буларни куриб, хурсанд булиб колишди.
Каср уз жойига курилди. Малика билан йигит яна топишиб, шодликда умр утказа берди.
Кунлардан бир куни Эрназар бориб, кайнатаси билан куришиб, уни хамма амалдорлари билан бирга зиёфатга таклиф килди. Подшох хотинлари, кизлари, куёвлари ва хамма амалдорлари билан кенжа куёвникига зиёфатга келди.
Эрназар булса, “Кал” тахлитидан чикиб, шахзодалардек кийинди. Кимёназарга буюриб, подшохнинг йулига гиламлар ёздириб, йулнинг икки томонига келишган йигит ва кизларни каторлаштириб куйди. Подшох келганда булар: “Хуш келибсизлар!” деб эгилиб салом килиб турди, отларини олиб боглади. Подшох одамлари билан касрга чикиб жойлашди. Подшох караса, куёви кал эмас, жуда келишган йигит. Подшох хайрон колди. Келганларнинг хаммаси йигитнинг ишларига койил колишди. Эрназар билан хотини иккови келганларни зиёфат килди, уйин-кулгилар булди. Келганларнинг хаммасига сарпо беришди.
Энг охири йигит подшохнинг якка узини бир хонага олиб кириб, унга бошидан утган хамма вокеани гапириб берди. Подшох бу гапларни эшитиб: “Э, болам! Мен сени билмабман! Танимасни сийламас булибди! Энди хафа булмайсан! Сен менинг урнимга подшох булгин. Мен сенинг давлатингда умр утказайин!” деди. Эрназар Кимёназарга айтиб, Корахон подшох билан жодугар кампирни яна тирилтирди. Подшох дор курдириб, бу икковини дорга остирди.
Подшох одамлари билан уз жойига кайтиб бориб, Эрназар билан кизига яна кирк кеча-кундуз туй килиб берди. Уз урнига Эрназарни подшох килди, бояги катикфуруш чолни олиб келиб, иккаласи улфат булиб, авгон богида ёта берди. Шундай килиб, хаммалари мурод-максадларига етишибди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари