Главные новости
Главная / Сиёсат / Харбий хизматга чакириш тартибини такомиллаштириш тугрисидаги карор имзоланди
Место рекламы

Харбий хизматга чакириш тартибини такомиллаштириш тугрисидаги карор имзоланди

Узбекистон Президенти 6 март, жума куни, «Узбекистон Республикаси фукароларини харбий хизматга чакириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорни имзолади. Бу хакда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Kun.uz’га маълум килди.

  • Президентнинг мазкур карори лойихаси 2019 йилнинг декабрида Норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси порталида мухокамага куйилган эди.

Карорда белгиланишича, чакирилувчиларни муддатли харбий хизматга чакириш тизимини такомиллаштириш, мазкур жараённи амалга оширишда очиклик ва шаффофликни таъминлаш, номзодларга кушин турларини танлаш имкониятини яратиш, шунингдек, муддатли харбий хизматга чакириш жараёнидаги бир-бирини такрорловчи тадбирларни истисно этиш максадида:

Узбекистон фукароларини харбий хизматга чакириш тартибини янада такомиллаштиришнинг асосий йуналишлари этиб куйидагилар белгиланади:

  • Узбекистон Куролли Кучлари сафини хар томонлама етук, соглом, жисмонан бакувват, интеллектуал салохиятли чакирилувчилар билан бутлаш;
  • чакирилувчилар онгида миллий гурур, она юртга садокат, ватанпарварлик ва миллатпарварлик туйгусини кучайтириш;
  • чакирилувчиларни муддатли харбий хизматга чакиришнинг мавжуд тизимини оптималлаштириш;
  • чакирилувчиларни тиббий курикдан утказишда бир-бирини такрорловчи боскичларни соддалаштириш;
  • тиббий курикдан утказиш сифати ва самарадорлигини ошириш;
  • тиббий курикдан утказишнинг холислигини ва тезкор амалга оширилишини таъминлашга йул куймайдиган мавжуд тизимни кайта куриб чикиш;
  • чукурлаштирилган тиббий курикларни харбий округлар харбий госпиталлари мутахассислари томонидан утказиш;
  • харбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идоралар рахбарлари, шунингдек, харбий округ кумондонларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

«Фукароларни муддатли харбий ва мукобил хизматларга чакириш, сафарбарлик чакируви резервидаги хизматга кабул килиш буйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тугрисида»ги низомга кура, Харбий округ кушинлари кумондонлари чакирилувчиларни харбий хизматга чакириш тадбирларининг утказилишига умумий рахбарлик килади, шунингдек, Рахбарият кенгаши, харбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, худудий комиссия ва худудий тиббий комиссияларнинг самарали фаолият юритиши учун шахсан масъулдирлар.

Низомга кура, куйидагилар уз фаолиятини хар йили:

  • туман (шахар) мудофаа ишлари булимлари хузуридаги худудий тиббий комиссиялар — 15 февралдан 30 апрелгача;
  • туман (шахар) мудофаа ишлари булимлари хузуридаги бутлаш комиссиялари — 15 февралдан 30 апрелгача;
  • Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар йигиш пунктларида харбий тиббий комиссиялар — 20 февралдан 30 апрелгача;
  • Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар мудофаа ишлари бошкармалари хузуридаги Рахбарият кенгаши — 20 февралдан 30 апрелгача;
  • туман (шахар) мудофаа ишлари булимлари хузуридаги худудий комиссиялари — 1 мартдан 30 апрелгача амалга оширади.

Фукароларни муддатли харбий ва мукобил хизматларга чакириш, сафарбарлик чакируви резервидаги хизматига олиш буйича комиссиялар аъзоларининг (контракт буйича харбий хизматчилар бундан мустасно) доимий иш жойи (лавозими) ва уртача ойлик иш хаки улар мазкур низомда белгиланган мажбуриятларини бажарадиган бутун давр мобайнида саклаб колинади.

Бутлаш комиссияси, харбий-тиббий комиссия хамда худудий тиббий комиссия карори ва хулосасидан норози булган чакирилувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан Рахбарият кенгашига, шунингдек, белгиланган тартибда судга шикоят килиниши мумкин.

Мазкур низом талабларининг бузилишида айбдор булган шахслар конунчиликда белгиланган тартибда жавобгар булади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

O1972Qf8_xtGLnfJd4Ym1pMSXaUfX8st

Самарканд шахрида карантин вактида хам тунги клублар ишлаётгани маълум булди

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида жорий килинган карантинга карамай, Самарканд шахридаги тунги клублар уз фаолиятини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари