Главная / Спорт / Иорданияда аёл футболчилар уйин вактида хижоби ечилиб кетган ракиб футболчини тусиб олишди (видео)
Место рекламы

Иорданияда аёл футболчилар уйин вактида хижоби ечилиб кетган ракиб футболчини тусиб олишди (видео)

Иорданиянинг аёллар уртасидаги футбол лигасининг “Шабаб ал-Ордон” ва “Амман” жамоалари уртасида 2018 йилда утган учрашув уйинда намойиш килинган антика “фэйр-плей” сабабли жорий хафта ОАВ эътиборига тушди.

ESPN телеканалида жойлаштирилган учрашувдан видео ижтимоий тармоклар фойдаланувчиларининг куплаб ижобий изохларига сабаб булди.

u_2msq1nj4n4ikdtoibpbjou9hxanwbi

Уйин вактида бир жамоа футболчилари ракиб футболчисига каршилик курсатиш вактида тасодифан унинг хижобини ечиб юборишган. Шунда хижоби ечилиб кетган футболчи киз тухтаб, хижобини тугрилай бошлаган. Ана шу пайт ракиб жамоанинг бирваракайига бир неча футболчиси унга ёрдамга келиб, уни куршаб олиб, хижобини бамайлихотир тугрилаб олгунча камералар ва томошабинлар нигохидан тусиб туришган.

Таъкидланишича, Иорданияда хижоб кийиш мажбурий хисобланмайди.

ESPN

@espn

Bigger than sports.

When a soccer player’s hijab started falling off to reveal her hair, her opponents gathered around to provide cover while she fixed it. (via @JordanFA)

Embedded video

24.3K people are talking about this

Футболчилар дархол нима юз бергани ва бу ракиб киз учун канчалик мухимлигини дархол фахмлашгани тахсинга сазовор холатдир. Фойдаланувчилар учрашув кизгин кечаётган бир вактда ракиб футболчисига ёрдам беришни уйиндан устун куйган футболчиларнинг бу чиройли харакатини олкишлашган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

j0OOjH_l-q7bJTxyUKPwYgeU19V9ddx3

Европа Лигаси. «Арсенал» яна йирик хисобда галаба козонди, «Краснодар» уз уйида маглуб булди

Европа Лигасида 2-тур уйинлари якунланди. «Арсенал» уз уйида Бельгиянинг «Стандард» клубини йирик хисобда таслим этди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари