Главная / Маданият / Намоз укиш тартиби аёллар учун
Место рекламы

Намоз укиш тартиби аёллар учун

Бир кунда беш вакт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз укиш хар бир мусулмонга фарздир.

АЗОН

БОМДОД НАМОЗИ

Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз – жами турт ракатдан иборат. Бомдод намозининг икки ракат суннати куйидагича укилади:

getimage

1. «Аллох ризолиги учун кибла томонга юзланиб, бугунги бомдод намозининг икки ракат суннатини укишни ният килдим», деб кунгилдан утказилади (1–2-расмлар).

2. «Аллоху акбар», деб ифтитох такбири айтилади. Бу такбирда эркаклар куллар кафтини киблага каратиб, бош бармокларининг учини кулокларининг юмшок жойига теккизишади (3- расм).

Аёллар кулларини елка баробарида кутарадилар (4-расм).

3. Куллар богланади. Эркаклар унг кул кафтини чап кул устига куйишади. Унг кулнинг бош ва кичик бармоклари билан чап кул билагини ушлашади (5-расм).

Аёллар унг кулни чап кул ус-тида тутиб, кулларини кукракка куядилар (6-расм).

Бу хол «киём» дейилади. Киёмда (тик турган холда) сажда килинадиган жойга караб, навбати билан, куйидагилар укилади.

САНО ДУОСИ

Субх`анакалл`оухумма ва бихамдика ва таб`арокасмука ва та`аъла жаддука ва л`а ил`аха гойрук.

Маъноси:

«Аллохим! Сенинг номинг муборакдир. Шон-шарафинг улугдир. Сендан узга илох йукдир».

Фотиха сурасидан сунг бир зам (кушимча) сура укилади.  ФОТИХА ва ЗАМ суралар

4. Зам сура тугагач, «Аллоху акбар», деб руку килинади. Эркаклар тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармокларини очган холда, тиззаларини махкам чангаллаб эгиладилар (7-расм).

Аёллар эркакларга нисбатан озрок эгиладилар. Тиззаларини бир оз букадилар. Бармокларини жамлаб тиззаларини тутадилар. (8-расм).

Рукуда уч марта «Субхана роббийал азийм» (Эй буюк Роббим, Сен барча нуксонлардан поксан), дейилади.

5. Рукудан «Самиъаллоху лиман хамидах» (Аллох Уни хамд этганларни эшитгувчидир), деб кад кутарилади, бу холат «кавма» дейилади.

Кавма холида: «Роббана лакал хамд» (Эй Роббимиз, хар турли хамд-санолар ёлгиз Сенгадир), дейилади (9–10-расмлар).

6. «Аллоху акбар» деб аввало тиззалар, кейин куллар, сунг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда килинади. Сажда килинаётганда оёк панжалари киблага каратилади, эркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди (11-расм).

Аёллар тирсакларини ерга куядилар (12- расм).

Саждада уч марта: «Субхана роббийал аъла» (Эй улуг Роббим, Сен бутун нуксонлардан поксан), дейилади.

7. «Аллоху акбар» деб саждадан бош кутарилади ва тиз чуккан холда бир оз утирилади, бу холат «жалса» дейилади. Жалсада куллар, бармоклар уз холича тутилиб, сонга куйилади. Бармок учлари тизза билан тенг булиши лозим (13–14-расмлар).

8. Эркаклар чап оёклари устига утирадилар. Унг оёк панжалари киблага каратилади (15- расм).

Аёллар оёкларини унг тарафдан чикариб утирадилар (16-расм).

8. «Аллоху акбар», деб иккинчи марта сажда килинади. Саждада уч марта: «Субхана роббийал аъла», дейилади (17– 18-расмлар)

Шу билан биринчи ракат тугайди.

9. «Аллоху акбар», деб киёмга (тикка) турилади (19–20-расмлар).

10. Киёмда «Бисмиллахир рохманир рохийм»дан бошлаб, Фотиха сураси, орка-сидан бир зам сура укилади.

11. «Аллоху акбар», деб руку килинади. Рукуда уч марта «Субхана роббийал азийм», дейилади (21–22-расмлар).

12. «Самиъаллоху лиман хамидах», деб тик турилади, кетидан «Роббана лакал хамд», дейилади (23–24-расмлар).

13.«Аллоху акбар», деб саждага борилади. Саждада уч марта «Субхана роббийал аъла», дейилади (25—26-расмлар).

14. «Аллоху акбар», деб саждадан бош кутарилади ва бир оз утирилади (27–28-расмлар).

15. «Аллоху акбар», деб иккинчи бор сажда килинади. Саждада уч марта: «Субхана роббийал аъла», де-йилади (29–30-расм-лар).

16. «Аллоху акбар», деб саждадан бош кутарилиб (31–32-расмлар) каъдада утирилади ва куйидагилар укилади:

«АТТАХИЙЙАТ» ДУОСИ

Аттахийй`ату лилл`ахи вас-солав`ату ваттоййиб`ат. Ассал`аму ъалайка аййухан- набиййу ва рохматулл`охи ва барок`атух. Ассал`аму ъалайн`а ва ъал`а иб`адиллахис-с`олих`ийн. Ашхаду алл`а ил`аха иллалл`оху ва ашхаду анна Мухаммадан ъабдух`у ва рос`улух.

Мазмуни:

Мол, бадан, тил билан адо этиладиган бутун ибодатлар Аллох учундир. Эй Набий! Аллохнинг рахмати ва баракоти Сизга булсин. Сизга ва солих кулларга Аллохнинг саломи булсин. Икрорманки, Аллохдан узга илох йук. Ва яна икрорманки, Мухаммад, алайхиссалом, Аллохнинг кули ва элчисидирлар.

САЛОВОТ

Алл`охумма солли ъал`а Мухаммадив-ва ъал`а `али Мухаммад. Кам`а соллайта ъал`а Иброх`има ва ъал`а `али Иброх`им. Иннака хам`идум-маж`ид. Алл`охумма б`арик ъал`а Мухаммадив-ва ъал`а `али Мухаммад. Кам`а б`арокта ъал`а Иброх`има ва ъал`а `али Иброх`им. Иннака хам`идум-маж`ид.

Мазмуни:

Аллохим, Иброхим ва унинг оиласига рахмат этганинг каби, Мухаммад ва ул зотнинг оиласига рахмат айла, Сен хамду мактовга лойик ва буюк Зотсан. Аллохим, Иброхим ва унинг оиласига баракотингни эхсон этганинг каби Мухаммад ва ул зотнинг оиласи устига хам баракотингни эхсон айла. Сен хамду мактовга лойик ва буюк Зотсан.

ДУО

Роббан`а `атин`а фид-дунй`а хасанатав-ва фил `ахироти хасанатав-ва кин`а аз`абан-н`ар.

Мазмуни:

«Эй Роббимиз, бизга бу дунёда хам, охиратда хам яхшиликни бергин ва бизни дузах олови азобидан саклагин».

17. Аввал унг, кейин чап елкага караб: «Ассаламу алайкум ва рохматуллох» деб салом берилиб намоздан чикилади (33—38-расмлар).

Шу билан бомдод намозининг икки ракат суннати тугайди. Бомдод намозининг икки ракат фарзи хам худди шу тартибда укилади. Фарки — аввало, эркаклар ниятдан олдин (бошка фарз намозлари олдидан хам) куйидаги икомат такбирини айтишади:

Бомдод намозининг фарзига куйидагича ният килинади: «Аллох ризолиги учун бомдод намозининг икки ракат фарзини уз вактида укишни ният килдим». Колган кисми суннат билан бир хил давом этаверади.

ПЕШИН НАМОЗИ

Пешин намози турт ракат суннат, турт ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат. Турт ракат суннат куйидагича укилади:

1. Ният килинади.

2. Ифтитох такбири айтилади.

3. Сано дуоси укилади.

4. Фотиха сураси. Кейин бирорта зам сура.

5. Руку. 6. Сажда.

7. «Аллоху акбар» деб туриб, яна Фотиха сураси, зам сура.

8. Руку.

9. Сажда.

10. Утириб «Аттахиййат» укилади.

11. «Аллоху акбар» деб яна туриб, Фотиха сураси ва зам сура.

12. Руку.

13. Сажда.

14. «Аллоху акбар» деб туртинчи ракатга турилади. Яна Фотиха сураси ва зам сура.

15. Руку.

16. Сажда.

17. Утириб, «Аттахиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари укилади.

18. Салом бериб намоздан чикилади. Пешин намозининг фарзи хам айни шу тартибда укилади. Факатгина ният килинаётганда «Аллох розилиги учун пешин намозининг турт ракат фарзини укишга ният килдим», дейилади. Бундан ташкари, фарзда учинчи ва туртинчи ракатларда «Фотиха»дан кейин зам сура кушилмайди. Пешин намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг суннати каби укилади.

АСР НАМОЗИ

Аср намози турт ракат фарздан иборат. Бу намоз билан пешин намози фарзининг укилиши бир хил. Ниятда «Аср намозининг турт ракат фарзини…» дейилса булди. ШОМ НАМОЗИ Шом намози уч ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат. Уч ракатли фарзнинг укилиши:

1. Ният.

2. Ифтитох такбири.

3. Сано.

4. Фотиха, зам сура.

5. Руку.

6. Сажда.

7. Туриб, Фотиха, зам сура.

8. Руку.

9. Сажда.

10. Утириб, «Аттахиййат».

11. Туриб, факат Фотиха.

12. Руку.

13. Сажда.

14. Утириб, «Аттахиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари.

15. Салом. Шом намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг икки ракат суннати каби укилади.

ХУФТОН НАМОЗИ

Хуфтон намози турт ракат фарз, икки ракат суннатдан иборат. Хуфтон намозининг турт ракат фарзи пешин намозининг фарзи каби укилиб, факат ниятда фарк булади. Хуфтоннинг икки ракат суннати хам юкорида урганганимиз бомдод ва шом намозларининг икки ракат суннатлари каби бир хил тартибда укилади.

ВИТР НАМОЗИ

Витр намози уч ракатли булиб, вожиб ибодат саналади. Фарздан куйирок, суннатдан улуг туради. Укилиши шарт. Бирор сабаб ила вактида укилмай колса, казоси укилади. Витр намози хуфтон намозидан кейин укилади. Куйидаги тартибда адо этилади:

1. Ният.

2. Ифтитох такбири.

3. Сано.

4. Фотиха, зам сура.

5. Руку.

6. Сажда.

7. Иккинчи ракатга туриб, «Фотиха», зам сура.

8. Руку.

9. Сажда.

10. Утириб, «Аттахиййат» дуоси.

11. Учинчи ракатга туриб «Фотиха», зам сура.

12. Зам сурадан кейин уша тик турган холда «Аллоху акбар», деб кулок кокилади.

13. Кул ковуштирилиб, Кунут дуоси укилади.

КУНУТ ДУОСИ

Алл`охумма инн`а настаъ`инука ва настагфирук. Вануъмину бика ва натавакалу ъалайка ва нусн`ий ъалайкал хойр. Куллах`у нашкурука ва л`а накфурук. Ва нахлаъу ва натруку май-йафжурук. Алл`охумма ийй`ака наъбуду ва лака нусолл`ий ва насжуду ва илайка насъ`а ва нахфиду нарж`у рохматак(а). Ва нахш`а ъаз`абака инна ъаз`абака бил куфф`ари мулхик.

Маъноси:

Аллохим! Биз Сендан ёрдам истаймиз, гунохларимизни афу этишингни сураймиз. Аллохим! Сенга имон келтирамиз, ишларимизда Сенга суянамиз ва Сенга таваккал киламиз. Ва Сенга хамд айтамиз. Бутун яхшиликлар Сендандир. Бизларга берганинг шунча неъматлар туфайли Сенга шукрона айтамиз ва нонкурлик килмаймиз. Сенга карши нонкурлик килган гунохкорлардан айриламиз, улар билан алокани узамиз. Аллохим! Биз ёлгиз Сенгагина куллик киламиз, намозни Сен учунгина укиймиз. Сенгагина сажда киламиз. Сенгагина интиламиз. Ибодатни хушуъ-камтарлик билан адо этамиз. Рахматинг куп булишини сураймиз, азобинг-дан куркамиз. Хеч шубха йукки, Сенинг азобинг кофирларгадир.

14. Руку.

15 Сажда.

16. Утириб «Аттахиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари.

18. Салом.

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР

Намоз салом билан тугайди. Саломдан кейинги амаллар (тасбехоту дуолар) мажбурий эмас, аммо нихоятда савоблидир. Фарз намозларидан кейин куйидаги дуони укиш суннатдир: Алл`охумма антас-сал`ам ва минкас-сал`ам. Таб`арокта й`а залжал`али вал икр`ом.

Мазмуни:

Эй Аллохим, Сен барча айб-нуксонлардан поксан. Барча саломатлик ва рахмат Сендандир. Эй азамат ва кудрат эгаси булган Аллохим, Сенинг шонинг улугдир. Умуман, хар вакт намозни тугатгандан сунг Оятал курси укилса, тасбехот килинса, савоби улуг булади.

ОЯТАЛ КУРСИ

Аъ`узу билл`ахи минаш-шайт`онир рож`ийм. Бисмилл`ахир рохм`анир рох`ийм. Алл`оху л`а ил`аха илл`а хувал хаййул койй`ум. Л`а та’хузух`у синатув-ва л`а на`вм. Лаху м`а фис-сам`ав`ати ва м`а фил арз. Манзаллаз`ий яшфаъу ъиндах`у илл`а би’изних. Яъламу м`а байна айд`ихим ва м`а холфахум ва л`а йух`ит`уна би шай’им-мин ъилмих`и илл`а бима ш`аъа. Васиъа курсиййухус-сам`ав`ати вал арз. Ва л`а йаъ`удух`у хифзухум`а ва хувал ъаллиййул ъаз`ийм.

Мазмуни:

Аллох — Ундан узга илох йукдир. (У хамиша) тирик ва абадий турувчидир. Уни на мудрок тутар ва на уйку. Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Уникидир. Унинг хузурида хеч ким (хеч кимни) Унинг рухсатисиз шафоат килмас. (У) улар (одамлар)дан олдинги (булган) ва кейинги (буладиган) нарсани билур. (Одамлар) Унинг илмидан факат (У) истаганча узлаштирурлар. Унинг Курсийси осмонлар ва Ердан (хам) кенгдир. У иккисининг хифзи (тутиб туриши) Уни толиктирмас. У олий ва буюкдир.

ТАСБЕХ

Субханаллох (33 марта)

Алхамдулиллах (33 марта)

Аллоху акбар (33 марта)

КАЛИМАИ ТАВХИД

Л`а ил`аха иллалл`оху вахдах`у л`а шар`ика лах, лахул мулку ва лахул хамд. Ва хува ъал`а кулли шай’ин код`ир.

Мазмуни:

Аллохдан узга илох йук. У ягонадир, шериги йук, бутун мулк Уникидир. Хамд-мактов Унга хосдир. Ва У хар нарсага кодир зотдир.

ЖАНОЗА НАМОЗИ

Ният: «Аллох ризолиги учун жаноза намозини укишни ният килдим. Ушбу имомга иктидо килдим». Имом билан бирга такбир туширилгач, Сано дуоси укилади: «Субх`анакалл`охумма ва бихамдик. Ва таб`арокасмук ва та`аъла жаддук ва жалла сан`аук ва л`а ил`аха гойрук». Сунг имом овоз чикариб, «Аллоху акбар» деб такбир айтади. Бу такбирда куллар кутарилмайди. Ковуштирилган холида «Саловот» дуоси укилади. Яна кулни кутармасдан «Аллоху акбар» деб такбир айтилади ва жаноза дуоси укилади. Дуодан сунг яна куллар ковуштирилган холда «Аллоху акбар», дейилиб, унг ва чап томонларга салом берилади.

ЖАНОЗА ДУОЛАРИ

Хар бир жанозада дастлаб куйидаги дуо укилади:

Алл`охуммагфир лихаййин`а ва маййитин`а ва ш`ахидин`а ва г`о’ибин`а ва сог`ийрин`а ва каб`ийрин`а ва закарин`а ва унс`ан`а. Алл`охумма ман ахйайтах`у минн`а фаахйих`и ъалал Исл`ам. Ва ман таваффайту минн`а фатаваффах`у ъалал ийм`ан.

Маъноси:

«Эй Раббим! Тиригимизни ва улигимизни, бу ерда булганларни ва булмаганларни, кичикларимизни ва катталаримизни, эркак ва аёлларимизни кечиргин. Аллохим, Биздан тугилажак янги наслларни Ислом динида дунёга келтир. Ажали етиб хаётдан куз юмадиганларнинг жонларини имонли холларида олгин».

Жанозаси укилаётган маййит балогатга етмаган угил бола булса, мана бу дуо укилади:

Алл`охуммажъалх`у лан`а фаротав-важъал х`у лан`а ажров-ва зухров- важъалх`у лан`а ш`афиъам-мушаффаъан.

Мазмуни:

«Аллохим! Бу болани жаннатда бизни каршилаб олувчи ва охират армугони кил… Аллохим! Бу болани биз учун шафоатчи кил ва шафоатини макбул айла».

Жаноза балогатга етмаган киз бола учун укилаётган булса, куйидаги дуо укилади:

Алл`охуммажъалх`а лан`а фаротав-важ-ъалх`а лан`а ажров-ва зухров- важъалх`а лан`а ш`афиъатам-мушаффаъах.

Маъноси:

Аллохим! Шу киз болани жаннатда бизни каршилаб олувчи ва охират армугони кил… Аллохим! Бу кизни биз учун шафоатчи кил ва шафоатини макбул айла. Бу дуоларни билмаганлар «Алл`охуммагфир лий ва лах`у ва лил-муъмин`ийна вал муъмин`ат».

Яъни, Аллохим, мени ва уни, эркак ва аёл барча имон келтирганларни магфират айла», дея дуо килсалар ёки «Роббана…» дуосини укисалар хам булади. Жаноза намозининг бошланишига улгурмаган киши жамоатга тезда кушилиб ифтитох такбирини айтади ва имомга иктидо килади. Имом салом берганидан кейин, лекин хали тобут кутарилмасдан аввал колган такбирларни узи айтади. Тушган, улик тугилган болага жаноза укилмайди. Бир исм куйилиб ювилади ва матога ураб, кумилади. Тирик тугилиб улган бола ювилиб, жанозаси укилади.

ХАЙИТ НАМОЗИ

1. «Аллох ризолиги учун Рамазон (ёки Курбон) хайити намозини укишни ният килдим. Юзимни кибла тарафга каратдим. Ушбу имомга иктидо килдим», деб ният килинади.

2. Имом «Аллоху акбар», дея такбир айтгач жамоат хам кулларини кутариб, ичида ифтитох такбирини айтади.

3. Хар ким ичида Сано дуосини укийди. Сунгра имом кетма-кет кулларини кулокларига кутариб, уч марта такбир айтади. Жамоат хам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда куллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сунг куллар богланиб, киём холида турилади.

4. Шундан кейин имом ичида «Аъузу»ни ва «Бисмиллах»ни айтиб, овоз чикариб Фотиха сурасини ва зам сурани укийди.

5. Руку ва саждадан сунг иккинчи ракатга турилади. Имом Фотиха сураси билан бир кичик сура укигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади. Туртинчи такбирдан кейин куллар богланмасдан рукуга кетилади ва саждалар адо этилади. Саждадан сунгра «Аттахиййат» ва «Саловот» укиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

ЖУМА НАМОЗИ

Жума намози икки ракат фарз булиб, ундан олдин ва кейин турт ракат суннат укилади. Илк ва охирги суннатлар пешин намозининг суннатлари каби укилади. Имомга иктидо килиб укиладиган икки ракат фарз эса, бомдод намозининг фарзи каби укилади. Жума намозида икки ракат фарз укилмасдан олдин имом минбарда хутба килади. Жума намози хур, озод, муким, саломатлиги жойида, оёклари сог кишига фарздир. Жума намозининг шартлари:

1) пешин намози укиладиган вактда укиш;

2) намоздан олдин хутба укиш;

3) жума укиладиган жой хаммага очик булиши;

4) имомдан ташкари камида уч кишидан иборат жамоат булиши;

5) имом жума намозини укиши учун расман рухсатли булиши;

6) жума укиладиган жой шахар ёхуд шахар хукмида булиши керак.

НАМОЗНИ БУЗАДИГАН ХОЛЛАР

– намоз пайтида гаплашиш;

– бирор нарса ейиш ёки ичиш;

– узи эшитадиган даражада кулиш (ёнидаги эшитадиган килиб кулса, тахорат хам бузилади);

– бировга салом бериш ёки саломга алик олиш;

– кибладан бошка томонга бурилиш;

– дунёвий бирор ташвиш туфайли «уф» тортиш, «ох-вох» дейиш ва йиглаш (гунохларига тавба килиб, Аллохдан кечиришликни сураб йигласа булади);

– атайлаб йуталиш;

— бир рукнда уч мартадан ортик бегона харакат килиш (масалан: кийимни тугрилаш, кашиниш ва хоказо);

– намозда укиладиган оятларни маъноси бузиладиган даражада янглиш укиш;

– намоз укилаётган пайтда тахоратнинг синиши.

— сажда холида иккала оёкни ердан кутариш.

НАМОЗНИНГ САВОБИНИ КАМАЙТИРАДИГАН ХАРАКАТЛАР

– Бармокларни кисирлатиш, уст-бошни уйнаш; – кузни юмиш, у ёк-бу ёкка аланглаш; – рукуда «Субхана роббийал ъазийм»ни уч мартадан кам айтиш ёки умуман айтмаслик; – саждада «Субхана роббийал аъла»ни уч мартадан кам айтиш ёки хеч айтмаслик; – кибла, унг томон ва саждагохда жонли нарсалар суратининг булиши; – йул устида эгаси рози булмаган бир жойда намоз укиш; — сажда холида бир оёгини ердан кутариш.

НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ

1. Киёмда Фотиха сурасини укиш. 2. Фарз намозларининг аввалги икки ракати, витр ва нафл намозларининг хар ракатида Фотихадан кейин зам сура укиш. 3. Уч ва турт ракатли намозларда иккинчи ракатдан ке-йин утириш. 4. Имомнинг бомдод, хайит, жума намозларида, шом, хуфтон намозларининг аввалги икки ракатида Фотиха ва зам сурани овоз чикариб укиши. Пешин ва аср намозларида эса, имомнинг хам, якка узи укиётган намозхоннинг хам овоз чикармай укиши. 5. Витр намозида Кунут дуосини укиш.

НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ

1. «Аллоху акбар» деб намоз бошлагандан кейин Санони укиш.

2. Санодан кейин ичида «Аъузубиллах» ва «Бисмиллах»ни айтиш.

3. Фотихани укигандан кейин махфий тарзда «омин» дейиш.

4. Имом рукудан кейин «Самиъаллоху лиман хамидах» деб турганида «Роббана лакал хамд» дейиш. Намозни ёлгиз укиганлар учун эса, иккаласини хам айтиш.

5. Фарзларнинг биридан иккинчисига утаётганда «Аллоху акбар» дейиш.

6. Намозда бошни жуда эгиб хам, жуда тикка хам тутмаслик, уртамиёна ушлаш.

7. Рукуда кул бармоклари орасини очиб икки тиззани махкам чангаллаш, камида уч марта «Субхана роббийал ъазийм» дейиш. Аёллар бармокларини тизза устида, жипс холда тутишади, тиззаларини бир оз букишади.

8. Саждада пешонани куллар орасига олиш, кул бармокларини жипс тутиш. Бунда бош бармок кош тугрисига куйилади.

9. Саждада эркаклар оёклари, куллари, бурни ва пешонаси ерга тегиб туриши, боши икки кули орасида булиши, билакларини ерга хам, кобиргасига хам теккизмасдан тутиши хамда оёкларининг бармокларини киблага каратиб туриши. Аёллар эса, кулларини ёнларига жипс этган холда ерга теккизиб, сажда киладилар.

10. Эркаклар утирганда чап оёги устига утириб, унг оёги кадамини тик тутиб, бармокларини киблага каратиб утириши, аёлларнинг эса икки оёкларини унг томонга каратиб, чап куймичига утириши.

11. Тик турганда икки оёк орасини турт бармок кенглигида очик ушлаш. Аёллар оёкларини жипс тутишади.

12. «Ташаххуд» (Аттахиёт), «Саловот», «Роббана» дуоларини укиш.

13. Аввал унг, кейин чап томонга салом бериш.

НАМОЗНИНГ МУСТАХАБЛАРИ

1. Куча-куйда ёки далаларда, умуман очик жойларда намоз укимокчи булса, олдидан бирор хайвон ёки инсон утмаслиги учун бир тусик — сутра куйиш.

2. Намоз бошлаётганда «Аллоху акбар» деб бош бармокларини кулок юмшогига, кафтини эса киблага каратиш. Аёллар эса, кулларини кукрак баробарида кутариб, сийналари устига куядилар.

3. Муаззин такбирда «Хаййа ъалас-солах» дейиши билан урнидан туриш, «Код-коматис- солах» деганида, «Аллоху акбар» деб намозни бошлаш.

4. Киёмда сажда киладиган ерга, рукуда оёк устларига, саждада бурнининг юмшогига, каъдада кукраклари уртасига, саломда эса елкасига караш.

5. Саждага боришда аввал тиззаларини, кейин кулларини ерга куйиш.

6. Намозда эснок келса, огизни очмаслик. Агар бунга кучи етмаса, чап кулининг оркаси ёки унг кул кафти билан огизни ёпиш.

МУСОФИР НАМОЗИ

Бизнинг динимиз кулайлик, инсонларга мархамат динидир. Чунончи, у мусофирларга хам анча енгилликларни мухайё килиб куйган. Яшаб турган жойидан уртача юришда камида 18 соатлик (90 чакирим) масофага ун беш кундан оз муддатни ният килиб йулга чиккан киши кишлоги ёки шахрининг охирги уйлари куринмай колган дакикадан бошлаб мусофир хисобланади. Ун беш кунга ё бундан купга ният килиб чикилса, йулдагина мусофир саналади, бораётган манзилининг дастлабки уйлари курингандан бошлаб эса, муким хукмига утади ва намозларини тулик укийди. Мусофир одам турт ракатлик фарз намозларини икки ракатга кискартириб (бомдод намозининг фарзи каби) укийди. Бирок шом намозининг уч ракат фарзи ва уч ракатлик витр намозларини тулик адо этади. Агар мусофир киши муким кишига эргашиб намоз укиса, турт ракатлик фарзларни хам тулик укийди. Муким киши мусофир кишига иктидо килиб намоз укиётган булса, унда имом икки ракатдан сунг салом бергач, эргашувчи салом бермайди, ичида «Аллоху акбар» деб киёмга туради-да, колган икки ракатни мустакил узи укиб тугатади.

ИМОМГА ЭРГАШИШ

Суюкли пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссалом бир хадиси шарифларида жамоат билан укилган намознинг савоби ёлгиз укилган намознинг савобидан йигирма етти марта ортик эканини мархамат килганлар. Беш вакт намознинг факат фарзлари, жума намозининг икки ракат фарзи, хайит намозлари, Рамазон ойида таровех ва витр намозлари имомга иктидо килиб укилади. Имомга эргашиб жамоат билан намоз укийдиган киши «муктадий» дейилади. Муктадий куйидагиларга амал килиши керак:

1. Аввало, хам укилаётган намозга, хам имомга эргашишга ният килмоги лозим. Масалан, «Аллох розилиги учун бугунги бомдод намозининг икки ракат фарзини ушбу имомга эргашиб, укишни ният килдим.

2. Имом ифтитох такбирини айтгач, муктадий хам ундан кейин дархол такбир айтиб, кулларини боглайди ва ичида факат Сано (Субханака) дуосини укийди. Имомга эргашиб намоз укиётган киши тикка турганида (киёмда) Фотиха ва зам сураларни укимайди. Овоз чикариб укиладиган бомдод, шом, хуфтон намозларининг фарзида, жума намозининг фарзида, хайит намозларида, рамазон ойида таровех ва витр намозларида имом Фотиха сурасини тугатгач, муктадий ичида «Амийн» дейди.

3. Рукуда уч марта «Субхана роббийал ъазийм», дейди. Имом «Самиъаллоху лиман хамидах», деб тик тургач, «Роббана лакал хамд», дейди. Саждаларда хам муктадий уч мартадан «Субхана роббийал аъла»ни айтади. 4. Утиришларда муктадий ичида «Аттахиййат», «Саловот», «Роббана» дуоларини укийди ва имом билан бирга салом беради. Имомга иктидо килиб жамоат билан бирга намоз укиётган киши барча амалларда имомдан кейин харакат килади, ундан олдинга утиб кетмайди. Жамоатга кечикиб келиб кушилган киши такбир айтиб, имомга эргашади. Охирги утиришда «Аттахиййат»ни укиб, имомнинг салом беришини кутади. Имом икки томонга салом берар- бермас, салом бермай «Аллоху акбар» деб тикка туради ва кечиккан ракатларни узи укиб намозни тугатади. Бирор ракатнинг рукусига улгурган, яъни имом хануз рукудан бош кутармасидан илгарирок ният килиб, жамоатга кушилган киши уша ракатни укиган хисобланади.

КАЗО НАМОЗЛАРИ

Мумин-мусулмонлар намозларини доимо вактида укишга харакат килишлари лозим. Лекин бирор сабаб билан укилмай колса, у намознинг казоси укилиши керак. Фарз намозлар ва витр намози колдирилса, казо килиб укилади. Казо намози ва умуман хар кандай намоз укиш макрух хисобланган уч вакт борки, булар кун чикиш, кун ботиш ва кун тиккага келган (киём) пайтларидир. Намозни утказиб юбориш катта гунохдир. Бинобарин, казо намози укилгач, Аллох таолодан магфират тилаш ва хар намозни уз вактида, казо килмай укишни насиб этишини сураб дуо килиш керак. САЖДАИ САХВ Намознинг фарз ё вожибларидан бири вактидан кечиктириб бажарилса ёки вожиб амали унутилиб, бажарилмаса, каъдаи охирада (охирги утиришда) факат «Аттахий- йат» укилиб, унг томонга салом беради ва «Аллоху акбар», деб икки марта сажда килади ва яна утирган холда «Аттахиййат», «Саловот», «Роббана» дуоларини укиб, унг ва чап томонга салом бериб намозни тугаллайди. Бу икки сажда «саждаи сахв» (хатони унглайдиган сажда) дейилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

4087408701

АНДИЖОНДАГИ МАСЖИД АУКЦИОНДА СОТИЛАДИМИ ЁКИ ЙУК?

Сунгги бир ой давомида Андижон шахри «Тахтакуприк» махалласидаги мадраса биноси хакидаги хабарлар интернетда шов-шувларга сабаб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари