Иорданиянинг аёллар ўртасидаги футбол лигасининг “Шабаб ал-Ордон” ва “Амман” жамоалари ўртасида 2018 йилда ўтган учрашув ўйинда намойиш қилинган антиқа “фэйр-плей” сабабли жорий ҳафта ОАВ эътиборига тушди.
ESPN телеканалида жойлаштирилган учрашувдан видео ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг кўплаб ижобий изоҳларига сабаб бўлди.
Ўйин вақтида бир жамоа футболчилари рақиб футболчисига қаршилик кўрсатиш вақтида тасодифан унинг ҳижобини ечиб юборишган. Шунда ҳижоби ечилиб кетган футболчи қиз тўхтаб, ҳижобини тўғрилай бошлаган. Ана шу пайт рақиб жамоанинг бирваракайига бир неча футболчиси унга ёрдамга келиб, уни қуршаб олиб, ҳижобини бамайлихотир тўғрилаб олгунча камералар ва томошабинлар нигоҳидан тўсиб туришган.
Таъкидланишича, Иорданияда ҳижоб кийиш мажбурий ҳисобланмайди.
Bigger than sports.
When a soccer player’s hijab started falling off to reveal her hair, her opponents gathered around to provide cover while she fixed it. (via @JordanFA)
Футболчилар дарҳол нима юз бергани ва бу рақиб қиз учун қанчалик муҳимлигини дарҳол фаҳмлашгани таҳсинга сазовор ҳолатдир. Фойдаланувчилар учрашув қизғин кечаётган бир вақтда рақиб футболчисига ёрдам беришни ўйиндан устун қўйган футболчиларнинг бу чиройли ҳаракатини олқишлашган.