Главные новости
Главная / Жахон / Коронавирус: эпидемия буйича 14 апрелнинг асосий хабарлари
Место рекламы

Коронавирус: эпидемия буйича 14 апрелнинг асосий хабарлари

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кура, коронавирус окибатида вафот этганлар сони дунё буйича 120 мингдан ошиб кетди. Инфекция билан касалланганлар сони 2 миллион кишига якинлашиб колди. Коронавирус пандемияси буйича 14 апрелнинг асосий хабарлари.

Жахондаги вазият

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кура:

  • Дунё буйича инфекция билан касалланганлар — 1 935 646 киши;
  • Касалликдан тузалганлар — 464 398 киши;
  • Инфекция окибатида вафот этганлар — 120 914 киши.

АКШ коронавирус курбонлари ва касалланганлари сони буйича дунёда биринчига айланган: шу кунга кадар мамлакатда вирус окибатида 23 654 та улим холати кайд килинган, 582 634 киши касалланган. Россияда коронавирусга чалинганлар сони 18 328 кишига, вафот этганлар сони эса 170 нафарга етди. Козогистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1179 кишига, курбонлар эса 14 кишига етди. Киргизистонда коронавирус билан касалланганлар сони 430 кишига етди. Таъкидланишича, касалларнинг 11 нафари огир ахволда.

Узбекистондаги вазият

Узбекистонда 14 апрель соат 15:30 холатига кура, коронавирус инфекциясини юктириб олган фукаролар сони 1113 нафарга етди. Узбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 13 апрель куни 133 тага купайди. Бу янги рекорд. Бундан аввал факат бир марта — 6 апрелда 115 кишида коронавирус кайд этилганди.

Фото: «Дарё»

Шу кунгача 99 киши коронавирусдан согайгани маълум килинди. Инфекция окибатида турт киши вафот этган.

Чет элдаги камида 23 узбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари (барчаси АКШда) вафот этган. Вафот этганлардан бири Узбекистонда хизмат курсатган артист, таникли шашмаком ижрочиси Рустам Самаркандий эди.

Жахонда нима гап?

Жахон согликни саклаш ташкилоти (ЖССТ)нинг расмий вакили Маргарит Харрис Женевада булиб утган брифингда коронавирус таркалиши билан боглик вазият баъзи мамлакатларда яхшилана бошлагани, бирок пандемия дунёда уз чуккисига чикмаганини маълум килди. Унинг сузларига кура, янги кайд этилаётган холатларнинг 90 фоизи Европа мамлакатлари ва АКШга тугри келади.

Мавзуга доир: 2018 йилда суратга олинган корейс сериалида коронавирус таркалиши прогноз килингани аникланди — видео

Аввалрок ЖССТ рахбари коронавирус туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш буйича тавсиялар берганди. Австрия, Италия ва Испания карантин чекловларини енгиллаштиришни бошлади.

Фото: EPA

Туркия парламенти коронавирус пандемияси туфайли 90 мингга якин махбусни вактинча озод килишга карор килди. Карорга кура, махкумлар 31 майгача озод этилади, сунг жазо муддатини уташни давом эттиради. Бу вактга кадар пандемия чекинмаса, озодликда юриш муддати узайтирилиши мумкин. Огир жиноятлар, террорчилик харакатлари, аёлларга нисбатан зуравонликда айбдор деб топилган шахслар вактинча озод килинишга даъвогарлик кила олмайди. Аввалрок коронавирус туфайли АКШда минглаб махбуслар озод килиниши, Бразилиядаги камокхонадан 400 га якин махбус кочиб кетгани хабар берилганди.

Австрияда 14 апрелдан бошлаб коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида жорий этилган чекловларни аста-секин бекор килиш бошланади. Бир ойлик карантиндан сунг майдони 400 метр квадратгача булган, шунингдек, барча курилиш ва богдорчиликка оид дуконлар кайта иш бошлайди.

Жахон согликни саклаш ташкилоти рахбари Тедрос Адан Гебрейесус коронавирус туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш буйича тавсиялар берди. Унинг сузларига кура, давлатлар чекловларни олиб ташлашдан олдин бир катор чораларга амал килинганига ишонч хосил килиши керак. Хусусан, хукумат вируснинг одамдан одамга юкишини, касалланиш буйича вазиятни назорат кила олиши лозим. Согликни саклаш тизими хар бир COVID-19 холатини аниклаш, текшириш, изоляция килиш ва даволаш имкониятига эга булиши керак.

Фото: Sputnik

Тожикистоннинг Бохтар шахрида хориждан келган тожикистонликлар карантинда сакланаётган махаллий клиник шифохоналардан бирининг ходимаси вафот этди. Мамлакат Согликни саклаш вазирлиги фукароларни Тожикистон худудида коронавирус инфекцияси таркалгани тугрисидаги миш-мишларга ишонмасликка чакирмокда.

АКШ давлат котиби Майкл Помпео Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида келажакда коронавирус пандемиясининг айбдорлари топилиши кераклигини айтиб, Хитой ушбу касаллик хакида вактида хабар бермаганини таъкидлади. «Хитойнинг Ухань шахрида бошланган бу вирус, бу эпидемия хакида вактлирок хабар топмаганимиздан афсусдамиз. Хитой хукумати, Хитой Коммунистик партияси бу маълумотларни уз вактида такдим этмади», — деган Майкл Помпео.

Фото: Reuters

Бирлашган Араб Амирликларида утган бир сутка ичида 398 кишида коронавирус аникланди. Бутун мамлакат буйлаб коронавирусга чалинганлар сони 4521 кишини ташкил этмокда

Узбекистонда нима гап?

Шавкат Мирзиёев 14 апрель, сешанба куни, глобал инкироз ва пандемия шароитида Узбекистон кишлок хужалиги олдида турган долзарб вазифалар мухокамасига багишланган видеоселектор йигилиши аввалида коронавирус инфекциясига карши кураш доирасида мамлакатда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алохида тухталиб утди.

Айникса, хокимлар ва сектор рахбарлари ахолининг энг мухим хаётий эхтиёжларини тулик таъминлаш, нарх-навонинг ошиб кетмаслигига эришиш ва кам таъминланган оилаларни куллаб-кувватлаш борасидаги ишлар самарадорлиги учун шахсан жавоб беради. Айни пайтда кам таъминланган, эхтиёжманд ва ёрдамга мухтож оилаларга мурувват ва саховат курсатиш, уларнинг холидан хабар олиш, бу каби эзгу ташаббусларни купайтириш жойлардаги барча мутасадди рахбарларнинг асосий вазифаларидан бири булмоги лозим.

Шавкат Мирзиёев, Узбекистон Президенти

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати рахбари Навруз Ашурматов Республикадаги аэропортлар иш фаолияти ва авиапарвозларнинг кайта тикланиши ёки чеклов чораларининг узайтирилиши Республика махсус комиссияси томонидан эълон килинишини маълум килди.

Узбекистонда коронавирус сабабли пенсия пуллари май ойидан бошлаб пластик карталарда туланади, валюта алмаштирадиган банкоматлар купайтирилади. Пенсионерлар томонидан банк карталарини очиш ва унга эга булиш учун Халк банки булимларига бориш талаб этилмайди.

Узбекистонда карантин тадбирлари эълон килинган вактдан бугунги кунга кадар карантин коидаларига амал килмаслик билан боглик жами 59 921 та холат аникланди. Кайд этилишича, энг куп — 10 100 та коидабузарлик Тошкент шахрида кайд этилган. Тошкент вилоятида эса бундай холатлар сони 8 588 тани ташкил этмокда.

Фото: «Дарё»

Хоразмда харбий кисмдаги карантиндагилар орасида коронавирус таркалгани хакидаги хабарларга аниклик киритилди. «23—24 март кунлари ушбу харбий кисмдаги карантин пунктида 492 нафар фукародан COVID-19 короновирус касаллигини аниклаш максадида текшириш учун намуналар олинди. 25—27 март кунлари вирусологик текширувлар натижасига кура, 7 нафар мусбат натижа кайд килинди», — дейди Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиги, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков.

Тошкентдаги 17-шахар клиник шифохонаси ва 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилди. Ушбу хабарни бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКАда утказилган брифинг вактида тасдиклаган.

Фото: Telegram

Маргилон шахридаги дехкон бозори худудида ИИБ пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини саклаш бошкармаси ходими калтакланди. Маълум булишича, 12 апрель куни соат 15:30 да вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими бозор худудидаги автотураргохга кириш кисмида юзига никоб такмай нон сотаётган 18 ёшли Д.К.дан никоб такиб олишни талаб килган. Бунга жавобан, Бош прокуратура ахборотида таъкидланишича, фукаро ИИБ ходимининг юз ва оёк сохаларига уриб, тан жарохати етказган. Жараённинг бошка тафсилотлари маълум килинмаган.

Узбекистонда карантин даврида Президент виртуал кабулхонаси ва Халк кабулхоналари мурожаатларни куриб чикишни давом эттирмокда.

Фото: Тошкент шахридаги Халк кабулхонаси

Бугун бутун дунё COVID-19 касаллиги билан курашиш учун харакат килмокда. Пандемия Марказий Осиё халклари учун канчалик таниш? Тарих аввал бундай вазиятга дуч келганми? «Дарё» колумнисти Жахонгир Остонов XIX—ХХ асрларда Туркистонда юз берган эпидемиялар, хусусан, вабо тарихи хакида маълумот беради.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари