Главные новости
Главная / Жахон / Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди
Место рекламы

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади.

Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе

Вазирлар Махкамасининг “Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тугрисидаги низомларни тасдиклаш, шунингдек Узбекистон Республикаси Хукуматининг айрим карорларига узгартиришлар киритиш хакида”ги карори лойихаси эълон килинди.

Куйидагилар:

Юридик шахслар томонидан курол ва унинг ук-дорилари муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тугрисидаги низом;

Узбекистон Республикаси фукаролари, фукаролиги булмаган шахслар ва чет эл фукаролари томонидан курол ва унинг ук-дорилари муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тугрисидаги низом тасдикланади.

Белгиланишича:

ушбу карор кабул килингунига кадар курол муомаласи сохасидаги харакатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш хукуки берилган рухсат этиш хусусиятига эга хужжатлар уларнинг амал килиш муддати тугагунига кадар хакикий хисобланади;

2020 йил 31 декабрга кадар “Курол тугрисида”ги Узбекистон Республикаси Конунига мувофик юридик ва жисмоний шахсларда мавжуд пневматик куроллар ички ишлар органларида руйхатга куйилади.

Узбекистон Республикаси фукаролари, фукаролиги булмаган шахслар ва чет эл фукаролари томонидан курол ва унинг ук-дорилари муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тугрисидаги низомга кура, курол ва унинг ук-дорилари муомаласи сохасида жисмоний шахсларга бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга хужжатлар куйидаги рухсатномалар хисобланади:

а) фукаровий куролни, коллекциялаш куроли ва унинг ук-дориларини олишга доир;

б) фукаровий куролни, мукофот килинган килинган курол ва унинг ук-дориларини, коллекциялаш куроли ва унинг ук-дориларини реализация килишга доир;

в) фукаровий куролни, мукофот килинган куролни саклаш ва олиб юришга доир;

г) спорт укотар куролини, огиз кисмидаги кувват 3 жоулдан юкори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортик булган пневматик спорт куролини, тигли совук спорт куролини, улоктириш спорт куролини саклашга доир;

д) сойли стволли спорт укотар куролини ва унинг ук-дориларини, тигли совук спорт куролини, улоктириш спорт куролини, коллекциялаш куроли ва унинг ук-дориларини, кургазмага куйиш куроли ва унинг ук-дориларини ташишга доир;

е) курол ва унинг ук-дориларини коллекциялашга доир;

ж) курол ва унинг ук-дориларини кургазмага куйишга доир;

з) фукаровий курол ва унинг ук-дориларини, мукофот килинган курол ва унинг ук-дориларини, коллекциялаш куроли ва унинг ук-дориларини, кургазмага куйиш куроли ва унинг ук-дориларини Узбекистон Республикаси худудига олиб киришга доир;

и) фукаровий курол ва унинг ук-дориларини, мукофот килинган курол ва унинг ук-дориларини, коллекциялаш куроли ва унинг ук-дориларини, кургазмага куйиш куроли ва унинг ук-дориларини Узбекистон Республикаси худудидан олиб чикишга доир;

к) фукаровий курол ва унинг ук-дориларини, мукофот килинган курол ва унинг ук-дориларини, коллекциялаш куроли ва унинг ук-дориларини, кургазмага куйиш куроли ва унинг ук-дориларини Узбекистон Республикаси худуди оркали транзит килишга доир.

Огиз кисмидаги кувват 7,5 жоулдан кам ва калибри 4,5 миллиметрга кадар булган пневматик ов куроли ва огиз кисмидаги кувват 3 жоулдан кам булган пневматик спорт куроли хамда курсатиб утилган курол турларининг ук-дорилари муомаласи сохасида харакатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш ваколатли органларнинг рухсатномаларисиз амалга оширилади.

Тигли совук ов ва сигнал берувчи ов куролини олиш, реализация килиш, саклаш, олиб юриш ва ташиш ваколатли органларнинг рухсатномаларисиз, овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувохномаси асосида амалга оширилади.

Укотар ов куролининг ва огиз кисмидаги кувват 7,5 жоулдан юкори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортик булган пневматик ов куролининг ук-дориларини олиш, реализация килиш, саклаш, олиб юриш ва ташиш ваколатли органлар томонидан берилган ук-дориларнинг тури ва калибрига мос ов куролини саклаш ва олиб юришга доир рухсатномаси ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувохномаси асосида амалга оширилади.

Шахсий фойдаланиш максадида силлик стволли укотар ов куролига патронларни аслахалаш учун фойдаланиладиган иницияланадиган ва оловланадиган модда ва материалларни (ов порохи ва пистонлар) олиш, реализация килиш, саклаш, ташиш ваколатли органларнинг силлик стволли укотар ов куролини саклаш ва олиб юришга доир рухсатномаси ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувохномаси асосида амалга оширилади.

Укотар ов куролини, огиз кисмидаги кувват 7,5 жоулдан юкори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортик булган пневматик ов куролини, шунингдек силлик стволли спорт куролини ва унинг ук-дориларини, огиз кисмидаги кувват 3 жоулдан юкори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортик булган пневматик спорт куроли ва унинг ук-дориларини, мукофот килинган курол ва унинг ук-дориларини, узини узи химоя килиш куролини ташиш ваколатли органларнинг куролни саклаш ва олиб юришга ёки саклашга доир рухсатномаси асосида амалга оширилади.

Куйидагилар курол ва унинг ук-дорилари муомаласи сохасида харакатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат беришга доир талаблар ва шартлар хисобланади:

а) курол ва унинг ук-дорилари муомаласи, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш сохасидаги конун хужжатларига риоя килиш;

б) курол ва унинг ук-дорилари бут сакланишини, саклаш хавфсизлиги ва максадли фойдаланилишини таъминлаш хамда уларга бегона шахслар эгалик килишни истисно этишга каратилган чораларни куриш;

в) куйидагилар муомаласи сохасида харакатларни бажаришга ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга йул куймаслик:

“Курол тугрисида”ги Узбекистон Республикаси Конунининг 9 ва 19-моддаларига мувофик Узбекистон Республикаси худудида муомаласи такикланган фукаровий ва мукофот килинган курол ва унинг ук-дорилари билан;

шикастловчи таъсири радиоактив нурланиш, кимёвий ва биологик (бактериологик) омиллардан фойдаланишга ёки электромагнит, нур, иссиклик, инфратовуш, ультратовуш нурланишдан фойдаланишга асосланган коллекциялаш ва кургазмага куйиш куроли хамда унинг ук-дорилари билан;

г) рухсатномада курсатилган курол ва унинг ук-дорилари доирасида хамда уларга оид харакатларни шахсан бажариш ва (ёки) фаолиятни шахсан амалга ошириш;

д) аризачининг йигирма бир ёшга (фукаровий ов, коллекциялаш ва кургазмага куйиш куроли хамда унинг ук-дориларига эгалик килиш учун) ва ун саккиз ёшга (фукаровий спорт куроли ва унинг ук-дорилари, узини узи химоя килиш куролига эгалик килиш учун) етган булиши;

е) “Курол тугрисида”ги Узбекистон Республикаси Конуни 13-моддаси туккизинчи кисмининг учинчи, бешинчи – ун биринчи хатбошиларида назарда тутилган асосларнинг мавжуд эмаслиги (Узбекистон Республикаси худудида вактинча турган чет эл фукаролари ва фукаролиги булмаган шахслар томонидан Узбекистон Республикаси худудида ов килиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кургазмага куйиш максадида ов, спорт ва кургазмага куйиш куроли хамда унинг ук-дориларини олиб кириш, Узбекистон Республикаси худудида олинган фукаровий курол ва унинг ук-дориларини олиб чикиш, фукаровий, мукофот килинган, коллекциялаш, кургазмага куйиш куроли ва унинг ук-дориларини Узбекистон Республикаси худуди оркали транзит килиш холларидан ташкари);

ж) фукаровий куролни биринчи марта олаётган жисмоний шахсларнинг овчилар жамоат бирлашмасида (ов куроли учун) ва отиш спорти сохасидаги фаолият билан шугулланувчи юридик шахсларда (спорт куроли учун) куролдан хавфсиз фойдаланиш коидаларини билиши юзасидан текширувдан, шунингдек куролга эгалик килишга карши курсатмалар мавжуд эмаслиги тугрисидаги даврий тиббий текширувлардан утиши (курол билан мукофотлаш холлари хамда Узбекистон Республикаси худудида вактинча турган чет эл фукаролари ва фукаролиги булмаган шахслар бундан мустасно);

з) доимий яшаш жойи узгарган такдирда, янги доимий яшаш жойи буйича руйхатга куйилган кундан эътиборан ун кун муддат ичида тегишли ваколатли органга узига тегишли куролни кайта руйхатдан утказиш чораларини куриш;

и) фукаровий куролни саклаш ва олиб юришга, спорт укотар куролини, огиз кисмидаги кувват 3 жоулдан юкори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортик булган пневматик спорт куролини, тигли совук спорт куролини, улоктириш спорт куролини саклашга, курол ва унинг ук-дориларини коллекциялаш ёки кургазмага куйишга доир рухсатномаларнинг амал килиш муддатларини узайтириш учун зарур булган хужжатларни рухсатноманинг амал килиш муддати тугашидан камида уттиз иш кунидан олдин, бошка турдаги рухсатномаларнинг амал килиш муддатини узайтириш учун зарур булган хужжатларни эса уларнинг амал килиш муддатлари тугашидан камида ун иш кунидан олдин ваколатли органга такдим этиш;

к) ваколатли орган ёки суднинг рухсатноманинг амал килишини тугатиш ёки уни бекор килиш тугрисидаги карори олинган кундан эътиборан ун кун ичида курол ва унинг ук-дорилари муомаласи сохасида рухсатномаларни ваколатли органга кайтариш;

л) курол тугрисидаги конун хужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун ваколатли органлар ходимларининг курол ва унинг ук-дорилари сакланадиган жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чикиш учун уларга зарур хужжатларни такдим этиш.

Рухсатнома олиш учун аризачи ваколатли органга мувофик шаклда куйидагилар курсатилган ариза такдим этади:

фамилияси, исми, отасининг исми, фукаролиги, паспорт (яшаш гувохномаси) серияси ва раками, тугилган санаси ва жойи, доимий яшаш жой манзили, мурожаат учун телефон ракамлари, мавжуд булса – электрон почта ва веб-сайт манзиллари;

бажармокчи ва (ёки) амалга оширмокчи булган аник харакатлари ва (ёки) муайян фаолияти учун рухсатнома олишдан максади, ушбу харакатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга дахлдор курол (тури, хили, модели ва калибри) ва унинг ук-дорилари (тури, калибри);

харакатлар бажариладиган ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган жой, шунингдек курол ва унинг ук-дорилари жойлаштириладиган (сакланадиган) жой;

харакатлар бажариладиган ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган тахминий муддат (зарур булганда).

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

UBUDSX-yOU4urq81oBpVodavwwGS_tZg

Киргизистон президенти пандемия юзасидан хамюртларига мурожаат килди

 Киргизистон президенти Сооронбай Жээнбеков пандемия юзасидан яна хамюртларига мурожаат килди. Жээнбеков бу билан боглик холда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари