Главная / Жамият / Ёш болалар массажи Узбекистонда: бизнесми ё зарурат?

Ёш болалар массажи Узбекистонда: бизнесми ё зарурат?

Бугун парвариш килинаётган гудаклар айрим холларда массажга эхтиёж сезишади. Купинча врачларнинг узи хам шуни тавсия этишади. Массаж нархлари хам эхтиёж ва худудларга караб фарк килади Узбекистонга (Тошкент).

Чакалок тугилгандан бошлаб унинг тугри парваришланиши унинг соглом булиб усишида ахамиятли хисобланади. Бунда болани доимий равишда шифокор куригига олиб бориб, унинг саломатлиги билан боглик хар бир холатни маслахатлашиш зарур. Болалар шифокори чакалокнинг холатига караб унга массаж хам буюриши мумкин.

Шифокорлар аксар холатда болага массаж ёзиши, хатто баъзида унинг оёгига шина такишни тавсия килиши мумкин. Хакикатан, массаж ва болаларга турли ортопедик воситалар такиш бизнесга айландими ёки болалар уларга мухтожми?

Сабаб нима?

Facebook ижтимоий тармогидаги ёш оналар гурухида утказилган суровга кура, аксар оналар массаж ва ортопедик воситаларга эхтиёж ортаётгани сабабларини куйидагилардан иборат деб билишади:

  • Аёлнинг хомиладорлик вактида узига ва хомилага етарлича эътибор бермаслиги, натижасида бола дунёга келгач унда калций ва бошка зарур элементлар етишмаслиги;
  • Экологиядаги узгаришларнинг тугилаётган чакалокларга таъсири;
  • Чакалокни бешикка белаш;
  • Оилавий поликлиникаларда болалар вактида сифатли курикдан утказилмаслиги;
  • Соглигида хеч канака муаммоси булмаса хам, боланинг яхши ривожланиши учун ёрдам бериш.

Массажнинг нархи канча?

Болалар массажининг бир курси уртача 10 кун давом этади ва худудларга, унинг турига караб нархи фаркланади: уз-узидан, пойтахтда кимматрок, вилоятларда нисбатан арзон:

  • Тошкент вилоятида: соати уртача 40 минг сум;
  • Тошкент шахрида: уртача 50 минг сумдан 200 минг сумгача;
  • Навоий вилояти: уртача 35-45 минг сум;
  • Водий вилоятларида: уртача 50 минг сум.

Оналар фикри кандай?

Болаларини массаж килдирган ва ортопедик воситалар такишга мажбур булган оналар уз фикрлари билан булишди. Уларнинг фикрига кура, врач томонидан буюрилган ва яхши мутахассис томонидан бажариладиган массаж бола учун фойдали. Лекин баъзида болани нотугри массаж килдириб куйиш холатлари хам бор:

  • «Кишлок аёллари хомиладорликда курикдан вактида утмайди, витамин ичмайди. Ултратовуш текширувларига хам рухсат йук. Натижада бола тугилгач унга купрок эътибор керак булади».
  • «Массаж унча зарурмас деб уйлаб, килдирмагандим. Уйда узим енгил массаж килардим, лекин мутахассис куриги керак экан. 6 ойлигида боламнинг оёгида муаммо борлигини билдик ва шина такдик, массаж олди. Хозир ахволи анча яхши».
  • «Углим массажгача умуман харакатлана олмасди. Невропатолог 3 курс массаж ёзган эди. 2 курс поликлиникадан олдик, лекин узгариш сезмадим. Охирги курсини бошка массажчидан олгач, харакатлари бирданига узгарди».
  • «Боламга ортопед массаж буюрди. 4 кун олдик, лекин массаж вакти йиглайвериб касал булиб колди. Бошка килдирмайдиган булдим».
  • «Ортопед ташхис куйиб берса ва шунга караб массаж олинса, муаммо йук деб уйлайман».
  • «Иккинчи фарзандимнинг оёгида муаммоси йук эди, лекин негадир поликлиника ортопеди 2 марта курикда хам дисплазия чикарди. «Массаж керак» дерди, икки мартадаям бошка ортопедга куриндик ва муаммо топмадик. 11 ойлигида юриб кетди, демак, кисман врачлар хам буни бизнесга айлантириб олишган, массажнинг зиёни йук, лекин унинг ортидан пул ишласа булади баъзи холларда».
  • «Болани 1 ёшгача массаж килишни, аслида, оналарга уктириш ва ургатиш керак. Массаж кон айланишини яхшилайди, мускуллар ривожланиши ва боланинг яхши харакатланиши учун яхши».
  • «Кизим 5 ойлигида оёгида тугма суяк чикиши борлигини билдик. Врачлар вактида даволанмаса, кейин операция килишга тугри келишини айтишди. 6 ой шина такдик, 3 курс массаж олди. Натижа яхши булди».
  • «Кизим 3 ойлик пайти тонуси бор деб массаж олганман. Массажчи нотугри килиб куйгани учун кизимнинг бугимлари бушашиб кетган. Кейин 2 ёшгача роса массажларга катнадим. Айтмокчи булганим, малакали массажчини топиш керак экан».

«Чет элда массаж буюришмайди…»

Лекин чет элда Буюк Британия, АКШ, Жанубий Кореяда яшовчи аёллар бу давлатларда шифокорлар болага массаж буюрмаслигини, факатгина уй шароитида узлари болаларини массаж килишларини айтишди.

«Кореяда куп узбек аёлларимиз массажчи кидириб юришади. Одатда, шу ердаги рус аёллар массаж килиб куйишади. Лекин корейс докторлар массаж хакида умуман гап очмайди, соглом болага шарт эмас дейишган. Шина таккан бирор болани хам курмадим», дейди Жанубий Кореяда яшовчи она.

Массаж – даволаш муолажаси – мутахассис жавоби

Олий тоифали травматолог-ортопед Фарход Ариповнинг кайд этишича, ота-оналар баъзи холатда шифокор билан учрашмасдан узлари тугридан тугри массажчиларга бориб болаларини массаж килдиришяпти. Бу жуда нотугри. Сабаби массаж – даволаш муолажаси ва шунинг учун хам уни факат шифокор буюрган булиши керак. Шифокор буюрса, хамшира уни бажариши керак. Колаверса, хозир массажга укиб олган уй бекалари хам куп. Лекин массаж килиш учун аввало хамшираликка укиган булиш лозим.

«Массажнинг 2 та тури булади: мустахкамловчи ва бушаштирувчи. Тонуси бор болаларга бушаштирувчи, мушаклари буш болаларга эса мустахкамловчи массаж буюрилади. Шифокор билан маслахатлашмасдан баъзида ота-оналар узбошимчалик билан массажни нотугри олади ва унинг асоратларини даволашга тугри келадиган холатлар хам булади», дейди шифокор.

Массажни неча курс олиш керак?

Фарход Ариповнинг сузларига кура, массажни боланинг индивидуал холатига караб канча курс олиш кераклигини айтиш мумкин. Хозир ота-оналар уртасида бола то бир ёшга киргунча 3-4 марта массаж олиш керак деган фикр пайдо булган. Лекин бу тугри эмас, хаммаси организмнинг холатига караб белгиланади.

Баъзида бола энди юришга харакат килаётган пайтда унинг тезрок харакатланиши учун массаж олишади. Бундай холатда нотугри бушаштирувчи массаж килиб куйилса, бола оёкка турмай куйиши мумкин.

Массаж олинмаса, болага зарари борми?

Шифокорнинг айтишича, болани профессионал массажчидан кура онанинг узи массаж килиши хам фойдали. Сабаби она боланинг кайфияти энг яхши пайтини топа олади. Онанинг массажи бола учун факат фойда, кон айланишини яхшилайди, уртадаги мехрни мустахкамлайди.

«Баъзи болаларга массаж ёкмаслиги хам мумкин. Масалан, тонуси бор бола массаж пайти баттар инжикланиши мумкин. Худди организмга дори ёкмаса, уни ичишни тухтатиш зарур булгани каби болага хам массаж ёкмаса, уни давом эттирмаслик керак. 10 кунлик массажнинг учинчи кунида бола тинчланиб уни яхши кайфиятда кабул килсагина, давом эттириш мумкин. Агар бола 3 кундан кейин хам массаж вакти йиглаб безовталанса, уни тухтатиш керак.

Бола соглигидаги муаммо сабаб ортопедик мосламалар, масалан, шина ёки ортопедик оёк кийим билан даволанишга мухтож булиши мумкин. Лекин бундай воситалардан факат ва факат болага зарур холатда малакали шифокор маслахати билангина фойдаланиш зарур. Агар шифокор керак булмаган холатда ортопедик восита буюрса ва ундан фойдаланилса, бола кийналади.

Нотугри холатда шина такилса, бу ёмон асоратларга олиб келиши хам мумкин. Тажрибамда шинани нотугри такишгани сабаб оёгида чикиш кузатилган болаларни даволаган холатлар хам бор», дейди Фарход Арипов.

Бешик факат соглом болага фойдали

Фарход Ариповнинг таъкидлашича, чакалок тугилгач у маълум муддат ташки дунёга мослашади. Кул, оёклари секин-секин ривожланиб, жойлашади. Агар бола тугилганданок бирданига бешикка беланадиган булса ва унинг оёк суягида чикишга мойиллик булса, бешик унга факат зарар булади. Боласини бешикда катта килмокчи булган ота-оналар у тугилгандан 50 кунча вакт утгач, ортопед куригига олиб бориб, согломлигига, бешикка белашга каршилик йуклигига ишонч хосил килиши зарур.

Фарход Арипов уз тажрибасида бешикни иситиш тизими муаммо булган кишлок худудларида яшовчи ота-оналарга купрок тавсия килишини, унда хам боланинг соглигида муаммо булмасагина рухсат беришини айтиб утди.

Ота-оналар нимани билиши керак?

Фарход Арипов тавсиялари:

D витамини. Куёшли давлатда яшаганимиз билан хар бир чакалокка тугилгач 2 хафталик булгандан то 1,5 ёшгача D витамини ичиришни бошлаш зарур. Бу витамин боланинг суяклари, тиш, тирнок, сочлар яхши усишига, унда кальций яхши сурилишига ёрдам беради. D витаминининг меъёрини боланинг холатига караб, шифокор белгилаб беради.

Шифокор куриги. Ота-она уз хотиржамлиги, бола соглом усиши учун болани шифокор куригига мунтазам олиб бориб туриши, узбошимчалик билан харакатлар килмаслиги зарур.

Зилола Гайбуллаева тайёрлади.

Check Also

2826413_1000

Кишда лабларингизни куритадиган 5 та хато

Кишда курук ва ёрилиб кетган лаблар хам ёмон куринишга, хам огрикка сабаб булади. Дудоклар курукликка …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари