Главная / Спорт / Рустам Ассакалов турт ракибни енгди ва Токио Олимпиадасига йулланмани накд килди
Место рекламы

Рустам Ассакалов турт ракибни енгди ва Токио Олимпиадасига йулланмани накд килди

Бугун, 15 сентябрь куни Нур-Султон шахрида спорт курашлари буйича жахон чемпионатининг иккинчи куни давом этмокда.

Бугун юнон-рим кураши буйича Олимпия вазн тоифаларида саралаш бахслари утказиляпти.

-87 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган узбекистонлик курашчи Рустам Ассакалов саралаш боскичини панамалик Алвис Албино Алмендра Хименесга карши утказиб, соф галабага эришди.

Шундан сунг, 1/16 финалда Ассакаловга мусобака фаворити, туркиялик икки карра жахон чемпиони Метехан Башар (2017 йил Париждаги турнирда -85 кг вазнда, 2018 йили Будапештда -87 кг вазнда) ракиб булди. Узбекистонлик тажрибали курашчи бу жиддий ракибини хам соф галаба билан таслим этди ва нимчорак финалга йул олди.


Фото муаллифи Анвар Ильясов

Фото муаллифи Анвар Ильясов

1/8 финалда россиялик Александр Комаров устидан хам соф галабага эришган Ассакалов чорак финалда Токио Олимпиадаси йулланмаси учун гиламга тушди.

Чорак финалда унга Куба терма жамоаси вакили Даниэл Грегорич Эчаварриа ракиб булди. Ассакалов бу ракиб устидан 4:0 хисобида галаба козониб, ярим финалга чикди ва шу билан биргаликда келаси йили Токио Олимпиадасида иштирок этиш хукукини кулга киритди.

Энди унга ярим финалда венгриялик Виктор Лоринц ракиб булади.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги украиналик Жан Беленюк ва германиялик Денис Максимилиан Кудладан таркиб топган.

Узбекистоннинг яна икки вакили илк бахслардан кейинок иштирокини тухтатди, -67 кг вазндаги Мирзобек Рахматов саралашда германиялик Франк Стаеблерга 1:9 хисобида ютказди, -97 кг вазн тоифасида Жахонгир Турдиев 1/16 финалдан бахсларга кушилди, аммо у илк бахсдаёк россиялик Муса Евлоевга 1:4 хисобида имкониятни бой бериб куйди.

Мусобакада 27 спортчи билан йул олган Узбекистон делегацияси илк олимпиада йулланмасига эга булди. Колаверса, бу Узбекистон делегацияси учун Токио Олимпиадасига кулга киритилган бешинчи йулланма булди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

u_2MsQ1nJ4N4ikDTOibpbJou9hxanWbi

Иорданияда аёл футболчилар уйин вактида хижоби ечилиб кетган ракиб футболчини тусиб олишди (видео)

Иорданиянинг аёллар уртасидаги футбол лигасининг “Шабаб ал-Ордон” ва “Амман” жамоалари уртасида 2018 йилда утган учрашув …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари