Главная / Иктисодиёт / Наманганда парранда монополиясини яратаётганлар, куллаб-кувватлаётганлар ким?
Место рекламы

Наманганда парранда монополиясини яратаётганлар, куллаб-кувватлаётганлар ким?

Андижонда имтиёзли кредит асосида ахолига таркатилган кизил товуклар нобуд булаётгани можароси ортидан, Наманганда хам товук билан боглик вазият мавжудлиги хакида тахририятимизга хабар келиб тушди.

Маълум булишича, 2022 йил феврал ойида Наманган вилоятининг бир катор худудларида халк депутатлари махаллий кенгашлари карори билан «Саховат ва кумак» жамгармасидан 500 миллион сумдан пул кучирилган.

Жамгармадан Мингбулок, Наманган, Норин, Учкургон, Уйчи, Янгикургон туманлари хамда Наманган шахрида 500 миллион, Поп туманида 400 миллион сум маблаг «Golden egg of Namangan» МЧЖга кучириб берилган. Айрим карорларда мазкур корхона номи курсатилмаган булса-да, пул барибир шу корхонага кучирилгани маълум булди.

Мазкур маблаг эвазига турли дафтарларда турадиган кам таъминланган оилаларга тухум куядиган бепул товук ва парранда учун ем берилиши назарда тутилган.

Тахририятимиз ихтиёрига Уйчи туманида ана шундай товуклар таркатилган руйхат хам келиб тушди. Руйхатдагилар билан гаплашганимизда, бу оилаларнинг бирортаси товук олмаганини таъкидлади. Бу эса турли шубха ва гумонлар пайдо булишига сабаб булди. Шу сабабли Kun.uz ижодий гурухи журналистик суриштирув утказиш учун Наманган вилоятига йул олдик.

Суриштирувимизни дастлаб Уйчи туманидан бошладик. Биз Соку, Гулбог ва Хуррият махаллаларида булдик. Руйхатда мавжуд оила вакиллари билан сухбатлашдик. Уларга бу йил хисобидан хеч канака товуклар берилмаганини маълум килишди.

 Суриштирув давомида Гулбог махалласидаги оилалардан бирига товук берилгани, лекин улар бизда мавжуд руйхатда йуклиги маълум булди. Хилола Буваевага якин бир-икки ой ичида 37 та товук берилган экан.

Хилола Буваева

Шундан сунг биз Уйчи туман хокимлигида булиб, туман хокимининг биринчи уринбосарига юзландик. У товуклар хамон таркатилаётганини таъкидлаб, шу пайтгача товукларни кабул килиб олган оилаларнинг руйхатини такдим этди. Биз Гулбог махалласида курган, товук олган оила хам руйхатда борлигига амин булдик. Хоким уринбосари янги тайинлангани сабабли таъминотчи корхона кандай танлангани билан боглик саволимизга жавоб беролмади.

Биз Наманган шахрида ва Наманган туманида хам булдик. Хокимнинг биринчи уринбосарлари бу борадаги ишлар хакида гапириб беришди.

Хусусан, Наманган шахар хокимининг биринчи уринбосари Рустам Исоков маблагни халк депутатлари шахар кенгаши карори билан кучирганмиз деди. Вахоланки, кенгаш карорида «Golden egg of Namangan» МЧЖга пул кучириш хакида гап-суз йук. Бирок маблаг айнан уша корхонага кучирилган. Бу холатни Исоков изохлай олмади.


Рустам Исоков

Карор ижроси буйича халк депутатлари Наманган шахар кенгаши котибият мудири Носиржон Убайдуллаев билан сухбатлашдик. Карорда бир мухим жихат бор: парранда таркатиладиган камбагал оилалар руйхати кенгаш тасдигига киритилиши керак. Яъни депутатлар худудларда хакикатда эхтиёжманд оилаларни билади, танийди. Таъбир жоиз булса, аслида мухтож оилаларни хар бир депутат уз худудидан танлаб, тасдиклаб, тавсия килиши максадга мувофик. Бирок котибият мудири билан сухбатимиз давомида англадикки, уларга оилалар руйхати такдим килинмаган. Карор ижроси айни вактда кайси жараёнда экани билан боглик саволларимизга тайинли жавоб булмади.


Носиржон Убайдуллаев

Шахар кенгаши карорида «Golden egg of Namangan» МЧЖга пул кучириш курсатилмагани, бирок ушбу жамиятга маблаг тулаб берилгани бу жараён халк вакиллари – депутатлар иродаси билан амалга ошгани ёки конун-коидаларга тугри келишини шубха остига куяди.

Наманган туманида хам хали парранда таркатиб булинмаган. Туман хокимининг биринчи уринбосари Аъзамжон Ахмадалиев парранда июл ойида таркатилгани ва битта товукнинг нархи 90-100 минг сумдан тушаётганини билдирди. Бундан ташкари, унинг озукаси учун хам кушимча маблаг туланган.


Аъзамжон Ахмадалиев

Маълум булишича, товукларни июнь ойининг охири, июль ойининг бошларида таркатиш бошланган. Биз туманлар такдим этган руйхат буйича товук олганлар билан сухбатлашганимизда, улар бир ойнинг нари берисида товуклар берилганини айтиб утишди.

Адолат юзасидан айтиш керакки, товук олганлар товуклар текин берилгани, еми хам берилгани, ветеринарлар келиб эмлаб кетишганини хам таъкидлашди.

Биз «Golden egg of Namangan» МЧЖ жойлашган худудга хам бориб, бермокчи булган саволларимизга жавоб ола билмадик. Рахбарлар Тошкентда деган важни эшитдик.

Шундан сунг Косонсой туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари билан машгул булиб турган вилоят хокимининг биринчи уринбосари Толибжон Юсупов билан куришдик.

Юсупов вилоятда паррандачиликни ривожлантириш, ахолини камбагалчиликдан чикариш борасида килинаётган ишларни сузлаб берди. Хоким уринбосари барча туманлар эмас, факат паррандачиликни ривожлантириш салохияти бор туманлардан пул кучирилганини айтди.

Юсупов товук таркатиш нега турт-беш ойга кечикиб кетганини хоким ёрдамчиларининг ахоли уртасидаги сурови, урганиши ва одамларнинг айнан хонаки кора товук талаб килгани билан изохлади.

Айтиш лозимки, хоким уринбосари бу изохи билан мавжуд вазиятни узи инкор этди. Агар хоким ёрдамчилари ахоли талабини ургангандан кейингина кора товук таркатиш максад килинган булса, нега йил бошиданок битта МЧЖга пул кучириш тугрисида карорлар кабул килинган? Нега айнан 500 млн сумдан? Ахир уша вактда кандай товукка талаб булиши, унинг нархи, паррандани кайси корхонадан олиш хакида хокимликларда маълумот булмаган-ку.

Демак, Юсупов камида бизга ёлгон гапирди ёки товуклар таркатиш кечикиб кетгани сабабини изохлаш учун унда асоснинг узи йук.

Ва энг асосийси, вилоятда бевосита иктисодий масалалар, камбагалликни камайтиришга масъул булган Толибжон Юсупов бу хатти-харакатлар монополияга олиб бориши ва бунинг тургани битгани иктисодий тангликка олиб боришини тан олмади. Катор туманлар ЮКОРИДАН махсус топширик олгандек битта МЧЖга аванс ташлаб беришини табиий кабул килди. Бу холатни вилоятда бундай катта буюртмани кабул кила оладиган бошка корхона йуклиги билан изохлаб куя колди. Вахоланки, ушбу корхона хам талабгорларни товуклар билан уз вактида таъминлаб беролмаяпти.

Савол тугилади: ахир халол ва адолатли йул билан бюджет пулларига эгалик килиш учун барча тадбикорлар хакли эмасми? Ёки бирида бор имконият бошкаларида йукми? Тухуми кимматбахо ва шифобахш булган хонаки кора товук етиштириш бошкаларнинг кулидан келмайдими?

Биз паррандачилик билан шугулланувчи махаллий тадбиркор “Дониёрбек олтин парранда” МЧЖ рахбари Илёсхон Дарвешовга юзланганимизда, у хам кора зотли товукларни уша нархларда етказиб бера олишини маълум килди. Фарки шундаки, бу каби корхоналар «Golden egg of Namangan» МЧЖ каби йирик булмагани учун уларга имтиёзлар берилмайди. Улар фаолиятини кенгайтириши, ривожланиши учун банклар эшигида саргаяди, баланд фоизли кредитлар олишга мажбур булади. Вахоланки, фоизсиз уша маблагларни туман-шахарлар уз худудидаги паррандачилик корхоналарига утказиб берганида хам жараён анчагина шаффоф буларди. Камига худудларда паррандачилик билан шугулланаётган тадбиркорлар фаолияти куллаб-кувватланган буларди.


Илёсхон Дарвешов

Албатта, президент топшириги билан темир дафтар, аёллар дафтарига киритилган оилаларни тадбиркорликка ургатиш яхши, лекин нима учун кандайдир корхоналар бу иш ортидан кулини иситиб олиши керак?

Туманлар бир кунда бир хил суммада махаллий бюджетнинг орттирилган кисмидан маблаг утказиладиган «Саховат ва кумак» жамгармасидан паррандачилик билан шугулланувчи хусусий фирмага бир хил микдорда пул утказгани вилоят даражасида топширик берилганидан далолат бериб турибди.

Энг ачинарлиси, туманлар ва Наманган шахридаги махаллий кенгашларда мана шу саволни уртага ташлайдиган бирор депутат топилмагани. Боз устига, улар узлари кабул килган карор кай тарзда амалга оширилаётгани, ижроси кай ахволда эканига кизикмагани – бу депутатлар шунчаки тепадан туширилган топширикларни тасдиклаб берувчи “кул” эканлигидан нишона эмасми?

Биз билан сухбатда бирор бир мутасадди «Golden egg of Namangan» етказиб бераётган товукларнинг нархи кандай шакллангани хакида асосли фикр беролмади. Агар жамият етказиб бераётган товуклар хакикатан тилла тухум куйган такдирда хам бундай имтиёзлар номакбул эканини масъуллар негадир тушунишни исташмаяпти. Аксинча, Наманганда парранда монополияси шаклланиши, бошкаларга имконият колдирмаслик учун барча харакатлар килинмокда. Янги, ёш тадбиркорлар бу майдонга кириш у ёкда турсин, якинлашиши хам даргумон.

Гапнинг индаллосини айтганда, бу холат – вилоят рахбарияти томонидан куллаб-кувватланаётган монополия. Накадар эзгу ниятларда килинаётган булмасин, бу иш адолатга ва мавжуд конун-коидаларга тугри келмайди.

Бюджет пуллари кандай килиб туя килинаётгани эса алохида урганиш талаб киладиган мавзу. Бунга Бош прокуратура ва Хисоб палатаси хам караб турмаса керак. Яна ким билсин…

Шухрат Шокиржонов, Исомиддин Пулатов — Kun.uz мухбирлари.

Тасвирчи ва монтаж усталари: Фахриддин Хотамов, Тохиржон Турсунов.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

8gtnDGWj3qD72PxwH8slKnqeQ-rSutpv

Узбекистонликларнинг уртача ойлик иш хаки тугрисида маълумот берилди

2020 йил январь-март ойларида Узбекистон буйича юридик шахс макомига эга булган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари