Главные новости
Главная / Маданият / Бола тушишига сабаб буладиган ишлар
Место рекламы

Бола тушишига сабаб буладиган ишлар

vikidishБунга сабаб булган феъллар хох аёлнинг ота-онасидан, хох бошкалардан содир булсин, фарки йук, бола тушишига сабабчи булса, дийят лозим булади. Лекин бола она рахмидан ташкари чикиб, тушмагунча жиноят хисобланмайди. Чунки болага килинган иш туфайли улиб-улмагани билинмаган такдирда хукм шундай тадбик этилади. Факат килинган иш туфайли боланинг она корнида улгани катъиян аник булса, у холда жазо зарурдир.
Шу жихатдан турт имом хам жиноят санаб, жазони лозим килган харакат натижасида она рахмидан улик тушган бола учун жиноятга яраша жазо белгиланади, деганлар.

Имомларнинг улик ёки тирик тушган бола хакидаги карашлари

1. Имоми Ахмад ибн Ханбалга кура, тушган боланинг хаёти баркарор давом этиши керак. Факат тугилган онда тириклик белгилари куриниб, дархол улиши тирик булганига етарли сабаб эмас. Айни замонда тушган бола камида 6 ойлик булиши шарт. Чунки бундан (6 ойдан) кам булган вактда боланинг яшаши мумкин эмас. У холда, тушган бола кам деганда 6 ойлик булиб, яшаш белгилари давом этса, тирик хукмида кабул килинади ва улган такдирда шунга кура хукм этилади (берилади). Шофеъийлардан Музаний хам айни фикрда.
2.Имом Абу Ханифа билан имом Моликка кура, боланинг тушишига сабаб булганни жавобгар килиш учун боланинг онаси тирик булиши керак. Улган онанинг рахмидан бола туширилса, туширилишига сабаб булган кимса жавобгарликка тортилмайди. Чунки онанинг улиши боланинг хам рахм (бачадон)да улганига очик сабаб сифатида кабул килинади. Аммо онаси улиши билан баробар, бола тирик тушса, бунга сабаб булган киши жавобгар булади. Бола улган такдирда, дийят утайди. Улмаган такдирда онасининг улганлиги учун сабабига кура жазо берилади.

Бола тушишига сабабчи булганга бериладиган жазо

Бу жазо килинган феълнинг турига, ниятига ва окибатига караб белгиланади. Умуман, беш кисмдан иборат:

1. Хомиланинг она рахмидан улик тушиши;
2. Хомиланинг она рахмидан тирик тушиб, сунг улиши;
3. Хомиланинг она рахмидан тирик тушиб улиши ёки бошка бир сабаб билан яшаши;
4. Хомиланинг она рахмидан тушмаслиги ёки она улгач, тушиши;
5. Онага етказилган озордан келиб чиккан натижа – окибатлар…

1 – Хомиланинг она рахмидан улик тушишига сабаб булган феълдир. Бу феълни килганнинг жазоси, хомиланинг дийятидир. Бу дийят бахоси 5 та туя булган, бир кул ёки жория озод этишдир.
Хакикатдан Абу Хурайра розияллоху анху  эслатадилар: «Хузайл кабиласидан икки аёл жанжанлашди. Бири кулига тош олиб, иккинчисига отиб хам уни, хам рахмидаги хомиласининг улимига сабабчи булди. Даъво Расулуллохга етди. Жанобимиз соллаллоху алайхи васаллам  она рахмидаги хомиланинг улгани учун у бир кул ёки жория озод килишини ва улдирган аёлнинг дийятини улдирганнинг ота тарафидан якинлари уташларини карор килдилар».
Озод этиладиган кул топилмаган такдирда (хозирги даврда куллик, жориялик йук) унинг урнига 5 та туя туланади. Бунда олимлар иттифокдирлар. Туширилган хомиланинг угил ёки киз булиши жазо узгаришини лозим килади. Факихларнинг аникланишича, киз дийяти – угил бола дийятининг ярмидир.
Хомиланинг дийяти – касддан килинган жиноят булса, огирлаштирилади, хато туфайли (улган) булса, енгиллаштирилади. Касддан жиноят килинса, дийят жиноят килганнинг ота тарафидан якинларига юклатилмайди, хато туфайли килинса, юклатилади.

Хомила туширилиши сабабли лозим дийят кимларга берилади?

Аввал шуни аниклаб олайлик, хомила тушишига сабабчи булган, яъни шу жиноятни содир килган кимса, хох шу хомилага сохиб онанинг узи булсин, дийятига ворис булолмайди.
Ханафий, шофеъий, ханбалий мазхабларига кура, олинган дийят хомила ворисларига фароиз усулига кура таксим этилади.
Имом Молик хазратларига кура, олинган дийят факат боланинг онасига берилади. Имом Лайс хам шу караш тарафидадир.
Хар кандай бир феъли сабабли аёл эгиз ёки учиз (учта) бола туширса, хар бири учун алохида дийят лозимдир.
2 – Хомила она корнидан тирик тушиб, сунг уша феъл сабаби билан улишидир. Юкорида айтилгандек, баъзиларнинг фикрича, касос шарт. Айримларнинг фикрича эса комил дийят зарур. Комил дийятдан максад 5 та уртача туя. Туя топилмаса, киймати, пули берилади. Комил булмаган дийят уртачага якин 5 та туядир.
Бола тушгач, она улса, килинган жиноий феъл сабабли боласини туширгач, она улса, бола учун алохида бир дийят, аёл учун хам хато билан улдирилган булса-да, алохида бир дийят керакдир. Касддан улдирган ва маълум бир асбоб куллаган булса, касос лозимдир.
3 – Хомила тирик тушса ва яшаса. Бу холда жиноятчига факат таъзир жазоси лозим. Буни эса давлатнинг тегишли ташкилоти тайин этади. Бола бир муддат яшагач, бошка бир сабаб билан улса хам, унинг тушишига сабабчи булган кимсага бошкача бир жазо берилмайди.
4 – Хомиланинг она рахмидан тушиши ёки онаси улгач, тушиши. Жиноятчи килган бир феъл сабабли аёл боласини тирик пайтида туширмаса-да, улгач, тушса, бола тушиши унинг феъли (айби) билан булмаганлиги тасдикланса, жиноятчига факат таъзир берилади, яъни таъзир жазосига тортилади. Аммо мутахассислар ёки биладиган кишилар тарафидан боланинг тушишига унинг феъли сабаб булгани аникланса, дийят лозим булади.
5 – Онага етказилган азиятларнинг окибатлари. Жиноятчининг феъли онага азият берган ёки огир хасталикларга сабаб булса, шунга караб жазо белгиланади.

Хомилани тушириш учун аёлга берилган дори

Бир одам хомиладор аёлга хомиласини тушириш учун бир дори берса, аёл бу дорини кабул килиб, боласини улик туширгач, узи хам улса, бунда касдга ухшаш жиноят содир этилган, яъни хомилани тушириш ходисаси содир булган. Бунда хомила учун бир дийят лозим, аёлни эса касдга ухшаш мазмунда улдиргани сабабли хам огир бир дийят шартдирки, бу 120 туя булур.
Хомила тушишига сабаб булган кимсага дийятдан бошка каффорат хам лозим. Бу имом Шофеъий билан имом Ханбалнинг караши ва ижтиходларидир. Имом Моликка кура, бу уринда каффорат мандубдир, вожиб эмас.
Имом Абу Ханифага кура, хомила улик тушса, факат дийят керак. Тирик тушса, каффорат хам керакдир. Каффорат маълум булганидек бир кул озод килмок, йукса 60 факирни туйдирмок ёки кийдирмок ёки 60 кун пайдар-пай руза тутмокдир. Шу билан бирга, хомилани туширган жиноятчига каффорат хам шарт ёки шарт эмасми – бу хусусда факихларнинг фаркли караш ва аникланишлари бор.
Аммо дийят хусусида айтганларимиздан ташкари, фаркли караш ва ижтиход йукдир. Табиийки, турт мазхабнинг караш ва ижтиходини назарда тутмокдамиз.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

4087408701

АНДИЖОНДАГИ МАСЖИД АУКЦИОНДА СОТИЛАДИМИ ЁКИ ЙУК?

Сунгги бир ой давомида Андижон шахри «Тахтакуприк» махалласидаги мадраса биноси хакидаги хабарлар интернетда шов-шувларга сабаб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари