Главные новости
Главная / Жахон / Россия чегараси Узбекистон фукаролари учун хамон ёпик. Музокаралардан наф булмаяпти
Место рекламы

Россия чегараси Узбекистон фукаролари учун хамон ёпик. Музокаралардан наф булмаяпти

Айни пайтда Козогистон ва Киргизистон фукароларидан фаркли уларок, Узбекистон фукароларининг Россия худудига киришига рухсат йук. Факатгина хукумат кошидаги тезкор штаб томонидан чегара хизматларига такдим этилаётган руйхат асосида ташкилий тарзда ишга юборилаётган шахслар РФга киритилмокда.

Фото: tvsamara.ru

Мехнат таътили ёхуд пандемия туфайли Узбекистонга кайтган, бирок узи ишлаётган корхона уни кайта-кайта ишга чакираётганига карамай, у ерга бора олмаётган ватандошлардан Kun.uz’га куплаб мурожаатлар келиб тушмокда.

Kun.uz мухбири Узбекистон ва Россия уртасида мунтазам авиакатновлар тикланмаётганининг сабаблари, узбекистонлик мехнат мухожирлари нима учун Россияга киритилмаётгани, бу борада хукуматлараро музокаралар кайси боскичда экани юзасидан расмийларга мурожаат килди.

«Россия чегараларини качон очиши номаълум»

Навруз Ашурматов, Транспорт вазирининг матбуот котиби:

— Айни пайтда Россия Федерацияси худудига кириши мумкин булган шахслар тоифаси бор. Жумладан, элчилар, Узбекистоннинг дипломатик консулхоналари вакиллари ва уларнинг оила аъзолари, даволаниш учун келаётган шахслар, хорижда якин ёки касал кариндоши бор инсонлар, дипломатик ваколатхоналар сурови билан транзит утаётган йуловчиларгина кетишмокда. Улар хам ПЗР тест топшириши ва «Роспотребнадзор» сайти оркали руйхатдан утиши талаб этилади. Мана шундай процедуралари бор.

Бундан ташкари, Ташки мехнат миграцияси агентлиги томонидан ташкилий тарзда Россияга ишлашга юборилаётган фукароларимиз мамлакат худудига киритилмокда. Бирок аввалгидай узи индивидуал тарзда ишлаш учун ушбу давлатга бормокчи булаётганларга хозирча рухсат йук.

Россия качон чегараларини очиши номаълум. Бу йилнинг хисобидан, менимча, рухсат бермаса керак. Чунки Европада коронавирус билан касалланишнинг янги тулкини кузатилмокда. Россия Федерация Махсус комиссияси хам чегаралар очилмаётганини айнан пандемия билан изохламокда.

Бу борада айтишим мумкин булган битта янгилик шуки, утган хафта булиб утган музокаралардан сунг Россиядан мехнат мухожирларини Узбекистонга олиб кайтиш учун Москвадан поезд куйилишига рухсат берилди. Аммо бу факат кайтувчилар учун, Россияга борувчилар учун эмас.

Узбекистонликлар айни пайтда якка тартибда на самолёт, на поезд ва на автобус ва автомобилда Россия худудига кира олмайдилар.

Бизга хам тезрок рухсат берилса, рейслар очиб юборилса, канийди. Авиация, темир йул, автобус рейсларидан фойдаланадиган йуловчиларнинг асосий кисми Россияга катнарди, у ердан кайтарди. Чекловлар туфайли ушбу йуналишларда харакатланиш бугун тухтаб колган.

Катновларнинг жонланиши «Uzbekistan Airways» ёки «Узбекистон темир йуллари» АЖга боглик масала эмас. Россия хукумати рейслар тикланишига рухсат бериши билан Узбекистондаги транспорт компаниялари жадвал асосида олдингидек катновларни амалга ошираверади.

Шу уринда кайд этиш керакки, Хитой хам бошка давлатлар билан чегараларини очгани йук. Бу мамлакатда бизнеси бор ёки шу ерда укийдиган ватандошларимиз хам кийналишмокда. Жанубий Корея билан хам мунтазам парвозлар йулга куйилмаган, аммо чартер рейслар амалга оширилмокда. Хозирга келиб Дубай, Алмати, Минск, Франкфурт ва Истанбул аэропортлари бошка давлат фукаролари учун очилган.

«Козогистон ва Киргизистон фукароларига рухсат бор. Негадир Узбекистонга рухсат берилмаяпти»

Ортикхужа Норов, Ташки мехнат миграция агенлиги ахборот хизмати рахбари:

— Юртдошларимиз якка тартибда Россияга ишлаш учун кета олмаётганидан хабаримиз бор. Бирок бу муаммонинг ечими бизга эмас, Россия тарафига боглик булиб турибди. Бу ерда гап транспорт катновига богликмас. Битта муаммо бор: хозирги пайтда Узбекистон фукароларининг Россия худудига рухсатсиз кириши мумкин эмас.

Аслида Россияда пандемия бошларида жорий этилган карантин чекловлари ортидан бошка мамлакат фукароларининг Россия худудига киритилиши тухтатилганди. Айни пайтга келиб Козогистон, Киргизистон фукароларига нисбатан ушбу чеклов бекор килинган. Улар исталган вактда исталган турдаги транспорт воситасида Россияга бориши мумкин. Факат нимагадир Узбекистон фукароларига рухсат берилмаяпти.

Агентлигимиз томонидан фукароларни ташкиллаштирган холда Россияга юбориш хам осон кечаётгани йук. Узбекистонликларнинг Россияга кириши учун рухсатни биз эмас, балки иш берувчиларнинг узлари олишмокда.

Россияда коронавирус инфекцияси таркалишининг олдини олиш буйича тезкор штаб бор. Унга бош вазир уринбосари Татьяна Голикова раислик килади. Бугунги кунда Узбекистон фукароларининг Россия худудига кириши учун айнан шу штабнинг рухсати талаб этилмокда. Бунда мамлакатга киритилишига рухсат берилган фукароларнинг руйхати (исм-фамилиялари) чегара хизматларига такдим этилмагунча улар Россияга киритилмаяпти. Муаммо шунда.

Бу муаммога ечим топиш максадида бир неча марта учрашувлар, музокаралар булди. Вазирлар Махкамаси ва вазирлик даражасидаги делегациямиз Россияга борди, уларнинг вакиллари Узбекистонга келишди. Аммо узбекистонликларнинг Россия худудига эмин-эркин кириб чикишига куйилган тусик халигача олиб ташланмади.

Козогистон фукароларига нима учун мумкин, бизникиларга мумкин эмас, бунинг сабабини билмайман. Бу вазиятни пандемия билан изохлашмокда. Аммо хамма давлат фукаролари кира олмаганда эди, бунга ишонса буларди. Бу масалага аралашиш учун бизнинг ваколатимиз йук.

Шу пайтгача канча фукаромизни Россияга ишлаш учун ташкилий равишда жунатган булсак, уларнинг мамлакатга киришига рухсатни биз олаётганимиз йук. Биздан ишчи сураётган Россиядаги нуфузли нефть-газ, курилиш компанияларининг узлари тезкор штабдан узбекистонлик ишчиларнинг киришига рухсатни олишмокда, шундан сунг биз одамларни юборяпмиз. Улар рухсатни кай тарзда олаётганидан хабаримиз йук. Хамма хам бундай рухсатни ололаётгани йук, асосан йирикрок иш берувчилар бунинг уддасидан чикмокда, кичик фирмаларга Узбекистондан ишчи олиб киришга рухсат берилмаяпти.

Ишчилар кандай танлаб олинаётганига келсак, айримлар пандемиягача узларида ишлаган одамларнинг руйхатини бериб, шулар келолмаяпти, ёрдам беринглар деб айтаётган булса, баъзилар бизга иш сураб мурожаат килган, руйхатимизда бор одамларни узларига керак мутахассисликлар асосида танлаб олишмокда.

Дейлик, кимгадир 50 нафар пайвандловчи, 100 нафар гишт терувчи керак. Бундай пайтда базамиздаги ишга мухтож мутахассисларни таклиф этамиз. Улар видеоконференция оркали ишчилар билан тугридан тугри гаплашиб, тил билиши, малакаси ва саломатлигига караб, маълум бир кисмини танлаб олишмокда. Айримлар шахсан келиб ишга борувчилар билан сухбатлашишмокда.

Иш берувчиларнинг руйхатлари асосида биз танлаб олинган фукароларнинг паспорт маълумотлари асосидаги руйхатини уларга юборамиз. Рухсат олингандан сунг узбекистонликлар чартер рейс асосида Россияга юборилмокда.

Якка тартибда Россияга кета олмаганлар Беларусь оркали ушбу давлат худудига утишаётгани хакида эшитдим. Лекин бу нолегал, эртага бу хатти-харакат учун фукаро факатгина депортация килинмайди, балки чегарани ноконуний тартибда кесиб утгани билан жиноий жавобгарликка хам тортилишлари мумкин.

***

Ташки ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум килишича, хозирги пайтда мазкур масала юзасидан Узбекистоннинг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхоналари томонидан музокаралар давом эттирилмокда. Вазирлик масъул ходими тез орада бу борада расмий муносабат билдирилишини маълум килди.

  • Узбекистон расмийлари Россия билан катновларни тиклашга тайёрлиги ва иккинчи томон билан музокаралар олиб бораётгани хакида бундан уч ой олдин баёнот беришган эди.
  • 17 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин йиллик анъанавий матбуот анжуманида мамлакат чегаралари имкон булиши билан очилишини айтди.
  • 18 декабрь куни МДХ саммитида Узбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев Узбекистон узаро авиакатновларни имкон кадар тезрок тиклаш тарафдори эканини баён килди.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Отабеков британча штамм кандай белгилар билан кечиши хакида маълумот берди

Коронавирусга карши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков британча штамм билан касалланганда кандай белгилар кузатилиши хакида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари