Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Президент ахоли томоркалари буйича янги карор имзолайди
Место рекламы

Президент ахоли томоркалари буйича янги карор имзолайди

Ахоли томоркаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг кушимча чора-тадбирлари кабул килинади.

Фото: KUN.UZ

Президентнинг “Ахоли томоркаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг кушимча чора-тадбирлари тугрисида”ги карори лойихаси мухокама учун жойлаштирилди.

Узбекистон фермер, дехкон хужалиги ва томорка ер эгалари кенгаши, Узбекистон Республикаси Иктисодий тараккиёт ва камбагалликни кискартириш вазирлиги, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар хокимликларининг:

хар бир туманни комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш буйича секторлари худудида камида биттадан “Томорка хизмати” МЧЖларни ташкил этиш;

ахоли томоркаларига кафолатланган кучат ва уругни тизимли етказиб беришни ташкил этиш учун “Томорка хизмати” МЧЖларга иссикхона, совутгичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари куриш учун камида 3 гектардан ер ажратиш;

ахоли томоркаларига кафолатланган кучат ва уругни тизимли етказиб бериш ва уларда етиштирилган махсулотларни сотишни ташкил килиш учун вилоят ва туман (шахар) марказий дехкон бозорларида, ахоли гавжум пунктларида “Томорка хизмати” МЧЖлар учун махсус савдо майдонларини ажратиш таклифлари маъкулланади.

Узбекистон Республикаси Кишлок хужалиги вазирлиги, Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши ва “Узбекозиковкатхолдинг” холдинг компаниясининг ахоли томоркаларида етиштириладиган мева-сабзавот, гушт, сут ва тухум махсулотларини кафолатли сотиш тизимини яратиш учун кайта ишлаш ва экспорт килишда ишлаб чикарувчи, тайёрловчи ва “Томорка хизмати” МЧЖларининг узаро кооперация тизимини ривожлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш тугрисидаги таклифларига розилик берилади.

Унга мувофик дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари томонидан етиштирилган махсулотни етказиб бериш “Томорка хизмати” МЧЖ томонидан йигиб олинган холда кайта ишлаш корхонаси ёки экспортёр, ишлаб чикарувчи ва “Томорка хизмати” МЧЖ уртасида тузиладиган уч томонлама келишув асосида амалга оширилиши мумкин.

Тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини сотишдан тушган пул маблагларининг 10 фоизи Фермер, дехкон хужалиги ва томорка ер эгаларини куллаб-кувватлаш жамгармасининг даромад манбаларидан бири этиб белгиланади.

Узбекистон фермер, дехкон хужалиги ва томорка ер эгалари кенгаши Фермер, дехкон хужалиги ва томорка ер эгаларини куллаб-кувватлаш жамгармаси маблаглари хисобидан:

моддий-техника базасини мустахкамлаш, ерга ишлов бериш воситалари харид килиш, енгил конструкцияли иссикхоналар ва паррандачилик хужаликлари ташкил этиш учун тижорат банклари оркали 3 йил муддатга “Томорка хизмати” МЧЖга кредит ажратиш Манзилли Дастурига 50 млрд.сум;

ахоли хонадонларда етиштирилган кишлок хужалиги махсулотларини саклаш учун 20-30 тонналик кичик хажмли совутгичлар барпо этиш учун 30 млрд.сум ажратади.

2023 йил 1 январга кадар Иктисодий тараккиёт ва камбагалликни кискартириш вазирлиги хузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини куллаб-кувватлаш давлат жамгармаси томонидан:

“Томорка хизмати” МЧЖ хамда кишлок хужалиги кооперативларига бериладиган кредитлар буйича кредит суммасининг 75 фоизидан ошмаган, бирок 3 млрд. сумдан ортик булмаган хажмда кафиллик берилиши белгиланади;

Дехкон хужалиги ва томорка ер эгалари, “Томорка хизмати” МЧЖ ва кишлок хужалиги кооперативларига Фермер, дехкон хужалиги ва томорка ер эгаларини куллаб-кувватлаш Жамгармаси маблаглари хисобидан Узбекистон Республикаси Марказий банкнинг асосий ставкасида ва ундан юкори ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 фоизини коплаб бериш тизими жорий этилади.

Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар хокимликлари:

“Томорка хизмати” МЧЖ томонидан ахоли томоркаларида етиштириладиган сут махсулотларини йигиб олиб кайта ишлаш корхоналарига шартнома асосида етказиб бериш учун хом сут кабул килиш шохобчалари ташкил килиш;

“Узагротехсаноатхолдинг” компанияси билан биргаликда цистернада автоматлашган сут хажмини улчаш ва тозалаш механизмига эга сут махсулотлари йигиш машиналарини, мотокультиваторларни махаллийлаштириш чораларини куради.

Сув таъминоти огир худудлардаги ахоли томоркалари, дехкон хужаликлари хамда кишлок хужалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини сугориш учун артезиан кудукларини казиш, дарёлар, каналлар ва бошка сув хавзаларидан сув чикариш воситаларини сотиб олиш ва урнатиш учун давлат бюджети хисобидан субсидия:

ахоли хонадонларида казиладиган якка артезиан кудукларини казиш билан боглик харажатларнинг хар бир кудукка базавий хисоблаш микдорининг 50 баробари микдорида;

камида 50 та ахоли хонадонининг томорка ерларини сугориш учун йирик артезиан кудукларини казиш харажатларининг 120 миллион сумдан ошмайдиган кисмини коплаш Хукумат томонидан бу борада мавжуд тартиб талаблари асосида;

Кишлок хужалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш билан боглик булган хар бир гектар кишлок хужалигига мулжалланган ерларни фойдаланишга киритиш билан боглик харажатларнинг 50 фоизи, бирок базавий хисоблаш микдорининг 50 баробаридан ошмаган холда ажратилади.

Белгилаб куйилишича:

Узбекистон Республикасида ишлаб чикарилмайдиган ва четдан келтириладиган енгил конструкцияли иссикхоналар урнатиш учун жихозлар, мотокультиватор ва унинг эхтиёт кисмлари, минитракторлар, совутгич тизимлари ва уларнинг жихозлари, ахоли хонадонларида урнатиладиган сув насослари, бургилаш ускуналари куритиш ва кишлок хужалик махсулотларини кайта ишлаш ускуналари белгиланган тартибда тасдикланадиган руйхат буйича 2022 йил 1 январга кадар божхона туловларидан (божхона расмийлаштируви учун туловлардан ташкари);

“Томорка хизмати” МЧЖлар ва кишлок хужалиги кооперативлари давлат руйхатидан утган кундан бошлаб мазкур карорга мувофик уларнинг асосий фаолияти доирасида 5 йил муддатга барча турдаги соликлар, кушилган киймат солиги бундан мустасно, озод этилади;

Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши Узбекистон Республикаси Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги, Сув хужалиги вазирлиги билан биргаликда хар йили 1 апрелга кадар сув таъминоти огир худудлардаги ахоли томоркаларида казиладиган кудукларнинг манзилли дастурини шакллантириб тасдиклайди;

лойихалар ташаббускорларига ажратиладиган субсидиялар белгиланган тартибда тасдикланадиган руйхатга асосан 2020 йилда Узбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Жамоат ишлари жамгармасига Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармонига асосан ажратиладиган маблаглар хисобидан, 2021 йилдан бошлаб эса Узбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаглари хисобидан молиялаштирилади;

“Томорка хизмати” МЧЖларга берилаётган имтиёзлар Узбекистон фермер, дехкон хужалиги ва томорка ер эгалари кенгаши томонидан юритиладиган “Томорка хизмати” МЧЖлар реестрига киритилган корхоналарга татбик этилади.

Бандликка кумаклашиш давлат жамгармаси маблаглари хисобидан куйидаги микдорда:

а) ахоли бандлигига кумаклашиш маркази, “Томорка хизмати” МЧЖ ва томорка ер эгалари уртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

енгил конструкцияли иссикхоналар урнатиш учун – базавий хисоблаш микдорининг 30 бараваригача;

уругликлар ва кучатлар хамда сугориш воситалари харид килиш учун – базавий хисоблаш микдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача;

б) ишсиз фукаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташки мехнат миграциясидан кайтиб келган шахсларга экин экишга, чорва, парранда, куён бокишга ихтисослашган кооператив устав фондига улуш сифатида киритиш учун – базавий хисоблаш микдорининг 20 бараваригача субсидиялар ажратилади.

Кишлок хужалиги вазирлиги:

бир ой муддатда ер ва иклим хусусиятидан келиб чиккан холда, кучат ва уруг навларини худудлар кесимида экиш буйича амалий-методик кулланма ишлаб чикиб, жойларга етказилишини;

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларини, “Экстеншен” маркази ва “Инвитро” лабораторияларини “Томорка хизмати” корхоналарига бириктирилишини таъминлаш топширилади.

Тошкент давлат аграр университети, Фаргона вилояти Кува туманидаги Томорка ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази:

“Томорка хизмати” МЧЖ ходимларини малакасини оширишни;

“Томорка хизмати” МЧЖ таклифлари асосида улар билан ишловчи томорка ер эгаларининг малакасини оширишни тизимли ташкил этади.

Узбекистон Республикаси Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлигига дехкон хужаликлари ва ахоли томоркаларидан фойдаланиш ва ахоли даромадларини ошириш борасида килинадиган ишларни мувофиклаштириш вазифаси юклатилади.

Мазкур карорда назарда тутилган вазифаларнинг тулик ва уз муддатларида бажарилишини таъминлаш максадида бир ой муддатда вазирлик тузилмасида белгиланган чекланган штат бирликлари доирасида 4 та штат бирлигидан иборат масъул бошкарма ташкил этади.

Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги Узбекистон фермер, дехкон хужалиги ва томорка ер эгалари кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда махаллаларни томорка хизматларига кумаклашгани учун рагбатлантириш буйича тавсияларини ишлаб чикади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

5d3vLoHyWi4_7RCD0VaYDLOIaVI_jA4p

Швейцариядаги иш берувчиларга масофадан ишлаётган ходимларнинг ижара хакини тулаш мажбурияти юкланди

Фото: Pexels Швейцариядаги иш берувчи корхоналарга масофадан туриб ишлаётган ходимларининг тураржойи ижара хакининг бир кисмини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари