Киргизистон чегарада содир булган можаро окибатида бир неча киши огир яралангани сабабли Тожикистон элчисига норозилик нотаси топширди. Бу хакда Киргизистон ташки ишлар вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, 9 май куни Тожикистоннинг Киргизистондаги элчиси Киргизистон ТИВга чакиртирилган. Унга Киргизистон харбийлари ва фукаролари укка тутилгани учун норозилик нотаси топширилган.
Киргизистон ТИВнинг маълумот беришича, отишма окибатида мамлакат чегара хизматининг уч нафар харбийси ва бир нафар махаллий фукаро “огир яраланган”.
Хабарда айтилишича, ушбу вазият учун барча жавобгарлик Тожикистон томонида булиб, Бишкек “келгусида вазият кескинлашмаслиги хамда айбдорларни жавобгарликка тортиш учун зудлик билан чоралар курилишини талаб килади”.
Киргизистон чегара хизмати маълумотларига кура, можаронинг бошланишига Киргизистоннинг Боткен вилоятидаги Чек кишлогида 50 сотих ердан фойдаланиш сабаб булган. Киргизистон томонининг таъкидлашича, ушбу участка расман “бирор томон хисобига расмийлаштирилмаган”, бирок Киргизистон фукаролари томонидан кулланади.
Дастлаб икки томондан 30-40 киши бир-бирига тош ота бошлаган, сунгра отишма бошланган.
Уз навбатида Тожикистон миллий хавфсизлик кумитаси чегара кушинлари матбуот хизматида таъкидланишича, можарога Киргизистон фукаролари томонидан Тожикистонга тегишли 4 гектар ернинг узбошимчалик билан эгаллаб олиниши сабаб булган.