Главная / Медиа / Самаркандда “хаёсиз сахналар”ни курсатган STV эфири тухтатилди
Место рекламы

Самаркандда “хаёсиз сахналар”ни курсатган STV эфири тухтатилди

Узбекистонда очилган биринчи мустакил телевидение – STV (Самарканд телевидениеси) фаолияти “хаёсизликни таргиб килувчи” материални узатгани учун “номуайян муддат”га тухтатилди.

be8400c4-9711-4ebe-a38b-e48f89e99681_w1023_r1_s

Kun.uz, Gazeta.uz нашрларининг хабар килишича, телеканал 21 июль куни cоат 09:17 да “хаёсизликни таргиб килувчи, айникса ёшлар одоб-ахлокига, тарбиясига салбий таъсир этувчи” Sausage party номли хориж мультфильмини эфирга узатган.

Нашрнинг Матбуот ва ахборот агентлигига таяниб ёзишича, “мультфильм кахрамонларининг хаёсизликни таргиб килувчи беухшов киликлари, бехаё сухбатлари, наркотик моддаларни кабул килиш, сурбетларча ковушиш сахналари очик-ошкора намойиш этилган”.

Бундан ташкари, айни каналда 22 июль куни соат окшомги соат 22:45да “Я легенда” (Мен афсонаман) номли машхур хорижий фильм хам намойиш килинган. Унда “вирус таркалган худудда одамхурлар ва вахший хайвонларнинг одамга хужум килиш, уни ейишга уриниш билан боглик вахшийлик, шавкатсизлик сахналари мавжудлиги аникланган”.

Хабарда айтилишича, бу фильм “Узбеккино” Миллий агентлиги эксперт комиссияси томонидан «Узбекистон Республикаси худудида намойиш этиш, купайтириш ва таркатиш тавсия этилмаган фильмлар руйхати”га киритилган.

Шунингдек, 27 июль куни Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш буйича идоралараро мувофиклаштириш комиссияси йигилиш утказиб, STV телеканали билан бирга Sevimli хусусий телаканалини хам мухокама килган.

Бу каналда 15 июль куни окшом cоат 21:10 да берилган “Хурлико” (I feel pretty) хорижий фильмида “бехаё мазмундаги сахна” намойиш килинган ва бунинг ортидан телеканалнинг бир неча ходими ишдан олинган эди.

Эндиликда, Master media production and broadcast масъулияти чекланган жамияти муассислигида ташкил этилган Sevimli ва STV телеканаллари бир катор конун талаблари бузган, деган карорга келинган.

Kun.uz нашрининг ёзишича, экспертлар хулосалари натижаларига кура, телеканаллар томонидан номлари кайд этилган фильм ва мультфильмларни эфирга узатиш окибатида Узбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тугрисида”ги конунининг 6-моддаси, «Ёшларга оид давлат сиёсати тугрисида”ги конунининг 5-моддаси, «Болаларни уларнинг соглигига зарар етказувчи ахборотдан химоя килиш тугрисида”ги конунининг 16-моддаси, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тугрисида”ги конунининг 14- ва 15-моддалари талаблари бузилган.

“Юкоридаги конунбузилиш холатларидан келиб чикиб, Идоралараро Комиссия карорига асосан Master media production and broadcast масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги STV телеканалини эфирга узатиш номуайян муддатга тухтатилди. Sevimli телеканали масъул ходимларига кескин чоралар кулланилгани инобатга олиниб, бундай холатларга кайта йул куймаслик шарти билан телеканал рахбарияти каттик огохлантирилди”, деб хабар килади нашр.

Озодлик шу йилнинг 16 июль куни Sevimli TV хусусий телеканали 15 июль куни эфирга берилган хорижий фильмдаги интим сахна киркиб ташланмагани учун узр сурагани, телеканал “миллий ахлокка зид сахнани утказиб юбориб, хатоликка йул куйган” ходимларини ишдан бушатгани хакида хабар килган эди.

STV телеканали 1991 йилнинг 15 майида иш бошлаган ва у Узбекстондаги илк хусусий телеканал хисобланади. Бу телеканалнинг Узбекистонда медиамагнат сифатида танилган Фирдавс Абдухоликовга тегишли экани айтилади.

Асл касби рус филологи булган 55 яшар Фирдавс Абдухоликов Узбекистондаги илк нодавлат телеканал ва газетани очиш билан бирга 2003 йилдан буён мамлакатдаги 60дан ортик ахборот воситасини бирлаштирган Узбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига рахбарликкилиб келади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

1-47-480x600

«Дунёдаги энг чиройли кизалок» — россиялик Анастасия Князева 1-синфга кадам куйди (фото)

2017 йил охирида чет эл ОАВлари томонидан «дунёдаги энг чиройли кизалок» деб топилган россиялик Анастасия Князева 1-синфга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари