Главная / Маданият / Аллохнинг исмлари ва сифатлари
Место рекламы

Аллохнинг исмлари ва сифатлари

alloh-ismlariАллохнинг борлигига ишонган одам У Зотни яхши таниши хам керак. Акоид илми истилохи билан айтганда, маърифат хосил килиши лозим. Бу маърифат эса Аллох таолонинг гузал исмлари ва У Зотнинг сифатларини билиш ила хосил булади.

Аллох таоло: «Аллохнинг гузал исмлари бордир. Бас, Унга уша (исм)лар ила дуо килинг», деган (Аъроф: 180).

Аллохнинг барча исмлари гузалдир. Мумин-мусулмон банда Аллохга дуо килганида, уша гузал исмлар ила дуо килмоги лозим.

Аллох таоло яна: «У Аллох Холик, Бориъ, Мусаввирдур. Барча гузал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Яна У Азиз ва Хакимдир», деган (Хашр: 24).

«Хашр» сурасининг бу сунгги оятида Аллохнинг бир неча гузал исмлари хакида суз боряпти. Хусусан:

Холик – яратувчи;

Бориъ – йукдан бор килувчи;

Мусаввир – махлукотларнинг суратини шакллантирувчи.

Дунёдаги барча чиройли исмлар Аллохникидир.

Имом Ахмад ибн Ханбал Маъкал ибн Ясардан ривоят килган хадисда Пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссалом: «Кимки тонг чогида уч марта «Аъузу биллахис-самийъул алийм минаш шайтонир рожийм» деса ва «Хашр» сурасининг уч оятини укиса, Аллох таоло салавот айтадиган етмиш минг фариштани унга вакил килиб куяди. Агар уша куни вафот этса, шахид кетади. Кимки кеч кирганда укиса, худди уша мартабага эришади», деб мархамат килганлар.

Ушбу хадиси шарифда зикр этилган «Хашр» сурасининг уч ояти юкоридаги ояти карима ва сурада ундан олдинги икки оятдир. Келинг, уша икки оятнинг маънолари ва уларнинг тафсирини хам урганайлик:«У Аллох, Ундан узга илох йук Зотдир. У гойибни хам, ошкорни хам билувчидир. У мехрибон ва рахимлидир» (Хашр: 22).

Ушбу оятдан маълум буладики, эътикод ва ибодат факат ягона Аллохнинг Узига булмоги керак. Барча калблар факат Унгагина талпиниши лозим. Аллох таоло шундок зотки, сиз билан биз билган ва билмаган барча нарсаларни билади. Осмонлару ерда Аллох билмаган нарса йук, демак, Унга ибодат килиш керак.

«У Аллох, Ундан узга илох йук Зотдир. У –Малик, У – Куддус, У – Салом, У – Мумин, У –Мухаймин, У – Азиз, У – Жаббор, У – Мутакаббирдир. Аллох Унга ширк келтиришаётган нарсалардан пок» (Хашр: 23).

Аввалги оят каби бу ояти карима хам Аллох вахдониятининг исботи ила бошланган ва унинг бир неча исмларини эслатмокда, жумладан: Малик–хакикий эгадир, Ундан узга эга йук. Шунинг учун бандалар факат Унга кул буладилар. Хеч вактда бир кулга икки хужа булмайди. Шунинг учун инсонлар узларига ухшаган инсонларга эмас, балки ягона яратганга, хакикий эгага кул булишлари лозим.

Куддус  – барча айблардан холи, нолойик сифатлардан пок. Мутлак мукаддаслик ва мутлак поклик Аллохнинг Узигагина хосдир.

Салом – нуксонлардан саломат, шунингдек, тинчлик-хотиржамлик ва рохат берувчи Зот. Аллох «Салом» сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамлик ато килади.

Мумин – иймон ва омонликни берувчи.

Мухаймин – хамма нарсани камраб олувчи, яъни Аллох бандаларнинг барча холатларига гувох булиб туради, Ундан хеч нарса махфий колмайди.

Азиз – барчанинг устидан голиб.

Жаббор – олий кадар, улуг, Унинг олдида узгалар узини хор тутади.

Мутакаббир – кибриёси ва улуглиги муболагали Зот.

Ушбу баркамоллик сифатларига эга булган айбсиз Зот мушрикларнинг Унга ширк келтиришидан хам покдир.

Аллох таоло «Тоха» сурасида: «Аллох – Ундан бошка ибодатга сазовор илох йук Зотдир. Гузал исмлар Уникидир», деган (8-оят).

Яъни Аллох таоло Узининг борлигида, моликлигида, илмида ва хамма нарсани Уз тасарруфида тутишида ягонадир. Унинг исмлари факат ва факат гузалдир. Гузал исмларнинг барчаси танхо Унга хосдир.

Аллох таоло «Исро» сурасида: «Аллохга дуо килинглар, Рохманга дуо килинглар, кайсисига дуо килсангиз хам, бари – бир. Гузал исмлар Уникидир», деган (110-оят).

Ривоятларда келишича, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам бир куни: «Ё Аллох! Ё Рохман!» деб дуо килаётганларини мушриклар эшитиб колиб, дархол: «Мухаммад якка худоликка чакирар эди, узи булса иккита худога дуо килмокда», деб гап таркатишибди.

Уларнинг бу жохилона тушунчаси ва тасарруфи жавобига ушбу оят тушган экан. Бу оятда мазкур нотугри тушунча ва тасарруф тугриланмокда.

«Аллохга дуо килинглар, Рохманга дуо килинглар, кайсисига дуо килсангиз хам, бари – бир».

«Аллох», «Рохман» исмлари икки хил булгани билан Зот бир. Исм купайса, Зот хам купайиб колмайди.

«Гузал исмлар Уникидир», деб айт».

Дунёдаги энг гузал исмлар Аллохникидир. Шундан туксон туккизтаси Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг бир хадисларида келган.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Аллохнинг туксон туккизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллох токдир ва токни яхши куради», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят килган.

Аллох ток булгани ва токни яхши кургани учун хам Унинг гузал исмлари туксон туккизта булган. Ким уша туксон туккиз исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гузал исмларни ёд олган киши Аллох таолонинг гузал исмларини доимо зикр килиб юрадиган банда булади.

Аммо бу, Аллох таолонинг туксон туккиздан бошка исми йук, дегани эмас. Албатта, Аллох таолонинг исмлари куп.

Куйидаги хадиси шарифда Аллох таолонинг гузал исмлари сифатида машхур булган туксон туккиз исмининг зикри келади.

Яна уша кишидан ривоят килинади:

«Аллохнинг туксон туккизта исми бор. Ким уларни тулик билиб олса, жаннатга киради. У Ундан узга илоху маъбуд йук Аллохдир. Рохман, Рохим, Малик, Куддус, Салом, Мумин, Мухаймин, Азиз, Жаббор, Мутакаббир, Холик, Бориъ, Мусоввир, Гаффор, Каххор, Ваххоб, Раззок, Фаттох, Алийм, Кобиз, Босит, Хофиз, Рофиъ, Муъизз, Музилл, Самиъ, Басийр, Хакам, Адл, Латиф, Хобир, Халим, Азим, Гафур, Шакур, Алий, Кабийр, Хафийз, Мукийт, Хасийб, Жалил, Карим, Рокиб, Мужиб, Восиъ, Хаким, Вадуд, Мажид, Боъис, Шахид, Хакк, Вакил, Ковий, Матин, Валий, Хамид, Мухсий, Мубдиъ, Муъид, Мухйий, Мумийт, Хайй, Кайюм, Вожид, Можид, Вохид, Сомад, Кодир, Муктадир, Мукаддим, Муаххир, Аввал, Охир, Зохир, Ботин, Волий, Мутаъолий, Барр, Таввоб, Мунтаким, Афувв, Роъуф, Моликул Мулк, Зул Жалали вал Икром, Муксит, Жомиъ, Ганий, Мугний, Мониъ, Зорр, Нофиъ, Нур, Ходий, Бадийъ, Бокий, Ворис, Рошид ва Собур», дедилар».

Термизий, Ибн Хиббон ва ал-Хоким ривоят килган.

Энди Аллох таолонинг бу гузал исмларининг маънолари билан танишиб чикайлик.

  1. Аллох.

Аллох лафзи «алаха» феълидан олинган «илох» масдарига мансуб булиб, маъбуд – ибодат килинган зот–маъносини англатади. Арабларда «илох»-нинг аввалига алиф ва лом харфлари киритилган ва «ал-илоху» хосил булган. Сунгра хамзанинг харакатини ломи таърифга накл килинган ва бир жинсдаги икки харфни идгом килингандан кейин «Аллох» лафзи хосил булган.

Аллох лафзи яккаю ягона маъбуди хакка исм булиб колган. У Зотдан бошкага бу исм ишлатилмаган. Баъзи уламолар, Аллох исми аъзамдир, деганлар. Бу лафзи жалола хакида Ибн Атоуллох Сакандарий каби зотлар алохида китоблар хам ёзганлар.

  1. Рохман.

«Рохман»–улуг неъматларни берувчи.

«Рохман» сифати факат Аллохга хос булиб, барчага–кофирга хам, муминга хам мехрибон ва неъмат берувчи, маъносини англатади. Рохман сифатини Аллох таолодан бошка хеч кимга нисбатан ишлатиб булмайди.

  1. Рохим.

«Рохим»–латиф неъматларни берувчи.

«Рохим» сифати эса хосрок булиб, киёмат куни факат муминларга рахим килувчи маъносини англатади ва Аллохдан узгаларга, жумладан, Пайгамбар алайхиссаломга нисбатан хам ишлатилади.

  1. Малик.

«Малик»–барча нарсанинг эгаси.

«Малик»–хакикий эгадир, Ундан узга эга йук. Шунинг учун бандалар факат Унга кул буладилар. Хеч вактда бир кулга икки хужа булмайди. Шунинг учун инсонлар узларига ухшаган инсонларга эмас, балки ягона яратганга, хакикий эга – Маликка кул булишлари лозим.

  1. Куддус.

«Куддус»–барча айблардан холи, нолойик сифатлардан пок. Мутлак мукаддаслик ва мутлак поклик Аллохнинг Узигагина хосдир.

  1. Салом.

«Салом» – нуксонлардан саломат, шунингдек, тинчлик-хотиржамлик ва рохат берувчи Зот. Аллох «Салом» сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамлик ато килади.

  1. Мумин.

Мумин – иймон ва омонликни берувчи.

  1. Мухаймин.

«Мухаймин» – хамма нарсани камраб олувчи, яъни Аллох бандаларининг барча холатларига гувох булиб туради, Ундан хеч нарса махфий колмайди.

  1. Азиз.

Азиз – барчанинг устидан голиб. Ундан бирор нарса голиб кела олмайди.

  1. Жаббор.

Жаббор – олий кадар, улуг, Унинг олдида узгалар узини хор тутади.

  1. Мутакаббир.

Мутакаббир – кибриёси ва улуглиги муболагали Зот. Унинг олдида бошкалар кул булиб турадиган Зот.

  1. Холик.

Холик – асли ва ухшаши йук нарсаларни аник бир улчовлар билан яратувчи. У Зотда махлуки йуклигида хам Холиклик маъноси мавжуддир. Аллох махлуклар вужудга келтирилишидан олдин Холик, деган васфга эга эди. У халойикни халк килганидан бошлаб Холик исмини олгани йук. Холик мутлак вужудга келтирувчидир.

  1. Бориъ.

Бори ъ– йукдан пайдо килувчи, вужудга келтирувчи.

Бориъ тафовутсиз килиб вужудга келтирувчидир.

  1. Мусоввир.

Мусоввир – махлукотларнинг суратини шакллантирувчи. Хар бир нарсага узига хос сурат берувчи.

  1. Гаффор.

Куплаб магфират килиб, бандаларнинг айбини Уз фазли ила уларни итоб килмасдан кечиб юборувчи.

  1. Каххор.

Барча махлукотларни кабзасида тутиб, уларни Уз хукмига юритиб ва кудрати ила буйсундириб турувчи.

  1. Ваххоб.

Куплаб неъматларни бехисоб берувчи.

  1. Раззок.

Куплаб ризк берувчи. Ризкларни ва уларнинг воситаларини яратувчи. Аллох махлукотларига хеч бир огирликсиз ва кийинчиликсиз ёки ёрдам сурамасдан ризк берувчидир.

  1. Фаттох.

Куплаб нарсаларни очувчи. Уз рахмат хазинасини бандаларига очувчи.

  1. Алим.

Хар бир нарсани билувчи. Булган ва буладиган, аввалги ва охирги, зохир ва ботин нарсаларнинг барчасини билувчи.

  1. Кобиз.

Рухларни кабз килувчи – тутувчи. Хохлаган кишисининг ризкини кабз килувчи. Калбларни кабз килувчи.

  1. Босит.

Рухларни кенгликка куйиб юборувчи. Хохлаган кишисининг ризкини кенг килиб куювчи. Калбларни кенг килувчи.

  1. Хофиз.

Пасайтирувчи. Мисол учун, кофир ва фосикларнинг мартабасини уларни хору зор килиб пасайтиради.

  1. Рофиъ.

Кутарувчи. Мисол учун, мумин ва такводорларнинг мартабасини уларни азизу мукаррам килиб кутаради.

  1. Муъизз.

Азиз килувчи. Кимни хохласа, тугри йулга солиб азиз килади.

  1. Музилл.

Хор килувчи. Кимни хохласа, эгри йулга юргани учун хор килади.

  1. Самиъ.

Хар бир нарсани эшитувчи.

  1. Басир.

Хар бир нарсани курувчи.

  1. Хакам.

Хукм килувчи.

  1. Адл.

Мутлак адолат килувчи.

  1. Латиф.

Ута лутф курсатувчи. Барча нарсаларнинг нозик ва дакик жойларигача билувчи.

  1. Хобир.

Хамма нарсадан ута хабардор.

  1. Халим.

Газаби кузимайдиган ва икоб килишга шошилмайдиган.

  1. Азим.

Акл тасаввур кила олмайдиган даражада азаматли ва улуг.

  1. Гафур.

Куп магфират килувчи.

  1. Шакур.

Оз амал учун куп савоб берувчи.

  1. Алий.

Мартабаси олийликда бенихоя.

  1. Кабир.

Хар бир нарсадан катта.

  1. Хафиз.

Хар бир нарсани комил мухофаза килувчи.

  1. Мукийт.

Барча моддий ва рухий кутларни яратувчи.

  1. Хасиб.

Кифоя килувчи. Киёмат куни бандаларнинг хисобини килувчи.

  1. Жалил.

Сифатларида улугликка эга булган Зот.

  1. Карим.

Биров сурамаса хам, бирор нарсанинг эвазига булмаса хам, нарсаларни куплаб ато килувчи. Лутф билан итоб килувчи. Карама-каршиликлардан пок булган. Карамли ишлар ва хислатлар сохиби.

  1. Рокиб.

Хеч бир заррани хам куймай мурокаба килиб турувчи.

  1. Мужиб.

Дуоларни ижобат килувчи.

  1. Восиъ.

Кен г– хамма нарсани кенг илми ила камраб олган. Барчани кенг рахмати ила камраб олган.

  1. Хаким.

Хар бир нарсани хикмат ила килувчи.

  1. Вадуд.

Барчага яхшиликни раво курувчи.

  1. Мажид.

Шон-шарафи ва кадри баланд ва чексиз.

  1. Боъис.

Юборувчи: халкларга пайгамбарлар юборувчи. Кишиларга химмат юборувчи. Уликларни кайта тирилтирувчи.

  1. Шахид.

Хар бир нарсага хозиру нозир. Барчага шохидлик берувчи.

  1. Хакк.

Узгармас собит Зот. Хакни юзага чикарувчи Зот.

  1. Вакил.

Барчанинг иши унга топширилган Зот.

  1. Ковий.

Кувватли Зот.

  1. Матин.

Матонатли Зот.

  1. Валий.

Мухаббат килувчи, нусрат берувчи ва халкининг ишини юритувчи Зот.

  1. Хамид.

Барча мактовлар ила макталган Зот.

  1. Мухсий.

Барча нарсанинг хисобини олган Зот.

  1. Мубдиъ.

Барча нарсаларни аввал бошдан бор килган Зот.

  1. Муъийд.

Йук булган нарсаларни яна кайтадан бор килувчи.

  1. Мухйий.

Тирилтирувчи. У Зот уликларни тирилтирувчидир ва бу исмга уларни тирилтиришдан олдин сазовордир. Уни уларни улик булганларидан кейин жон киритиб тирик килганидан кейин тирилтирувчи, деб аталганидек, уларни халк килишдан олдин, уларга хаёт беришидан олдин хам, тирилтирувчи, дейилаверади. Худди халойикни халк килишидан олдин Холик булганидек.

Аллох таолога киёмат куни уликларни тирилтириши учун, тирилтирувчи номи берилди. Бас, шундан маълум булдики, тирилтириш сифати Аллох таоло учун тирилтиришдан олдин хам собитдир.

  1. Мумийт.

Улдирувчи. Барча жонзотларнинг жонини олувчи.

  1. Хайй.

Тирик. У тирикдир, улмас. Яъни Аллохнинг хаёти абадийдир, улим ила йук булмас. Шунингдек, Аллохнинг хаёти азалийдир, олдиндан йук булган эмас.

Ягона Аллохнинг тириклиги Узигагина хос алохида хаёт булиб, бандалар хаётига ухшаш бошка масдардан берилган эмас. Бу хаёт азалий ва абадийдир. Бошланиш чегараси хам, тугаш чегараси хам йук. Аллохнинг тириклиги хеч бир жихатдан бандаларнинг хаётига ухшамайди.

  1. Кайюм.

Уз-узидан коим булган ва бошкаларни коим килган Зот.

«Кайюм»лик сифатининг маъноси, Аллох таборак ва таолонинг хар бир нарса устида турувчи эканлиги ва хар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришидир. Шу билан Аллохнинг туриши бошканикига ухшамайди ва доимийдир.

  1. Вожид.

Топувчи. Хохлаган нарсасини топувчи. Бу ишда биров Уни туса олмайди.

  1. Можид.

Мажду шараф сохиби булган Зот.

  1. Вохид.

Ягона. Битта. Булинмас. У Зот уз зотида хам, сифатларида хам ва ишларида хам бирдир.

  1. Сомад.

Сомад сифати куп маъноларни уз ичига олади:

– итоат килинган улуг – Усиз хеч бир иш битмайди;

– хеч кимга хожати тушмайди, барчанинг хожати Унга тушади;

– бутун махлукот битиб тугаса хам, Узи доим бокийдир ва хоказо.

  1. Кодир.

Чексиз кудрат сохиби. У Зот хар бир нарсага кодирдир. Хар бир иш унга осондир.

Аллох таоло азалдан хар бир нарсага кодирдир. Агар Аллох азалдан хар бир нарсага кодир булмаса, качон ва кандок килиб хар бир нарсага кодир була олади.

Ахли сунна ва жамоа эса: «Аллох хар бир нарсага кодирдир. Бунга хамма булиши мумкин нарсалар киради. Булиши мумкин булмаган амри махол нарсаларга эса акли бор одамлар ахамият бермайдилар», дейдилар.

Баъзи бир фитначи одамлар мусулмонларнинг иймонига футур етказиш учун «Аллох узи кутаролмайдиган тошни хам ярата оладими?» каби бемаъни саволларни берадилар. Бу каби нарсалар амри махолдир ва ахли иймонлар уларга ахамият бермасликлари лозим.

  1. Муктадир.

Жуда хам кудратли.

  1. Мукаддим.

Олдинга сурувчи. У Зот хохлаган шахс ва нарсани хохлаганидан олдинга суради.

  1. Муаххир.

Оркага сурувчи. У Зот хохлаган шахс ва нарсани хохлаганидан оркага суради.

  1. Аввал.

«Аввал» – У хамма нарсадан аввал, яъни барча мавжудотлар йуклигида Аллох бор эди. Мавжудотларни «Аввал» сифатига эга булган Аллох яратди. Яъни Аллох вужудга келишининг бошланиши йукдир.

  1. Охир.

«Охир»–хамма нарса йук булиб кетганда хам Узи колади.

  1. Зохир.

«Зохир» – Унинг мавжудлиги ошкор, очик-ойдиндир. У хамма нарсадан зохир – устундир.

  1. Ботин.

«Ботин» – У кузга куринмайди. Хаммадан пинхон-махфий нарсаларни билиб турувчидир.

  1. Волий.

Хар бир нарсага волий – эга булган Зот.

  1. Мутаъолий.

Нуксонлардан юкори турувчи Зот.

  1. Барр.

Улуг яхшилик килувчи.

  1. Таввоб.

Бандаларни тавбага йулловчи ва уларнинг тавбасини куплаб кабул килувчи Зот.

  1. Мунтаким.

Золим ва осийлардан интиком олувчи.

  1. Афувв.

Афв килувчи.

  1. Роъуф.

Ута шафкатли ва мехрибон.

  1. Моликул Мулк.

Мулк эгаси. Бу дунёдаги ишларни узи хохлаганича килади. Унинг казосини кайтарадиган ва хукмини узгартирадиган йук.

  1. Зул Жалали вал Икром.

Шараф ва камол эгаси. Карам ва икром эгаси.

  1. Муксит.

Уз адолати ила мазлумларга нусрат ва золимларга жазо берувчи.

  1. Жомиъ.

Жамловчи. Барча хакикатларни жамловчи. Одамларни киёмат куни жамловчи.

  1. Ганий.

Бехожат. Унинг хеч ким ва хеч нарсага хожати тушмайди.

  1. Мугний.

Бехожат килувчи. У Зот Уз бандаларидан кай бирини хохласа, бехожат килиб куяди.

  1. Мониъ.

Ман килувчи.

  1. Зорр.

Зарарли нарсаларни хам яратувчи.

  1. Нофиъ.

Манфаат берувчи.

  1. Нур.

Узи зохир ва узгаларни зохир килган.

  1. Ходий.

Хидоят килувчи. У Зот Уз фазли ила хохлаган кимсани хидоят килади. Яъни Аллох кимни тугри йулга хидоят килса, албатта, Уз хохиши ва фазли ила хидоят килади.

  1. Бадиъ.

Ухшаши йук нарсаларни келтирувчи.

  1. Бокий.

Бокий колувчи. У доимий бордир, унга фонийлик ориз булмас.

  1. Ворис.

Мавжудотлар йук булганда хам бокий колувчи Зот.

  1. Рошид.

Тугри йулга иршод килувчи.

  1. Собур.

Ута сабрли. Осийларни азоблашга шошилмайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

getImage

Намоз укиш тартиби аёллар учун

Бир кунда беш вакт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз укиш хар бир мусулмонга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари