Главные новости
Главная / Сиёсат / «Президентнинг кизи булиш — имтиёз эмас, жуда улкан масъулият» — Саида Мирзиёева
Место рекламы

«Президентнинг кизи булиш — имтиёз эмас, жуда улкан масъулият» — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева суз эркинлигини таъминламасдан мамлакатда бошланган ислохотларни амалга ошириш имконсиз эканини кайд этди ва масъулиятни чукур англаган холда жамоатчиликка фойда келтириш учун кулидан келган барча ишни килишини маълум килди.

Фото: Маъруф Аскаров / KUN.UZ

Бугун, 2 февраль куни Тошкент шахридаги Hyatt Regency мехмонхонасида Миллий масс-медиани куллаб-кувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган лойихалар такдимоти булиб утди. Очилиш маросимида чикиш килган фонд васийлик кенгаши раиси уринбосари Саида Мирзиёева суз эркинлигининг кучи хакида сузлади.

«Агентликдаги киска, аммо самарали фаолиятимиз билан президентимиз олиб бораётган ислохотларнинг мухим кисми хисобланадиган суз эркинлигига мустахкам асос ярата олдик.

Хозир уз ишининг профессионалларини, масс-медиадаги муаммолардан хабардор булган журналистлар ва блогерларни бирлаштириш фурсати келди.

Фикримча, мазкур фонд нафакат медиа сохаси учун, балки бутун фукаролик жамияти учун мухим булган ташаббус ва лойихалар учун яхши майдон булади.

Биз суз эркинлиги ва унинг кучига ишонамиз. Биз айнан сифатли журналистика жамиятнинг демократик хаёти учун зарурлигига ишонамиз.

Бизнинг максадимиз – сиз журналистлар ва блогерларни химоя килишдир. Сиз эса кимнинг овози йук булса, уларнинг овози булинг. Овозингиз сизнинг миссиянгиз булмоги керак. Жасурлигингизни йукотманг ва хеч качон тухтаманг!», дея унинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

У фаолияти давомида уни куп бор танкидий таккослаш харакатлари булганини кайд этиб утди.


Фото: Маъруф Аскаров / KUN.UZ

«Мана, масалан, менинг Отам! У тог кишлогидаги оддий оилада тугилган, хаёт йулида уз мехнати ва катъийлиги билан кийинчиликларни енгиб утган, хамиша уз халки учун наф келтиришга уринган. Биз шундай мухитда усдикки, отамиз кун-у тун одамларнинг хаётини яхшилаш учун интилди. Якунда у уз халки ишончини козониб, президент булиб сайланди!

Унинг собиткадамлиги ва мехнаткашлигига караб, биз болаликдан узимизда масъулият хис килиб улгайдик.

Мен давлат хизматида ишлаганимда ва бугун фондда фаолият бошлаётганимда хам куп бора мени танкидий таккослаш харакатларига дуч келмокдаман. Аммо хозир ишонтириб айтаманки, мен уз масъулиятимни жуда яхши хис киламан. Мен отам амалга ошираётган ислохотларга фойда келтириш учун максимал даражада харакат киламан.

Биз яхши биламизки, суз эркинлиги ва давлат органларининг жамоатчилик олдида очиклигини таъминламай туриб ислохотларни амалга ошириб булмайди. Бошкача айтганда, суз эркинлиги ва фукаролик жамиятисиз бошланган ислохотларни тулик амалга ошмайди.

Президент ислохотлар ижроси назорати ваколатли органлар фаолияти миллионлаб кузлар томонидан кузатилганда самарали эканини яхши тушунади. Албатта амалдорлар учун бу нокулай, аммо кучли фукаролик жамияти шундай курилади.

Фонднинг масъул шахси сифатида бор имкониятларим, куникма ва тажрибамни суз эркинлиги, давлат органлари очиклиги, журналистлар ва блогерлар хукуклари химоясини таъминлаш учун йуналтираман.

Жамоат арбоби сифатида мамлакатимиз маданий меросини таргиб килиш, Узбекистонда гендер тенглигини таъминлаш ва «Кунгил кузи» лойихаси доирасида ногиронлиги бор болаларни химоя килиш буйича ишларни давом эттираман.

Биз утмиш хатоларидан сабок олган холда, кузланган максадимиздан чалгимаслигимиз керак. Факат бир гап айтишим мумкин – Президентнинг кизи булиш — имтиёз эмас, жуда улкан масъулият ва мен буни тула англайман!», дейди у.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

«Рахбарлар бефарк булмаса, вазиятдан чикиб кетамиз» – Президент хокимларни коронавирусга карши огохликка чакирди

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг ахоли турмуши ва иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари