Главные новости
Главная / Маданият / Намоз вактлари хакида
Место рекламы

Намоз вактлари хакида

vakti-namozАбу Масъуд розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Жаброил тушиб менга имом булди. Бас, у билан намоз укидим, сунгра у билан намоз укидим, сунгра у билан намоз укидим, сунгра у билан намоз укидим, сунгра у билан намоз укидим, деб бармоклари билан бешта намозни хисоб килдилар». Бошка бир ривоятда:
«Сунгра мана шунга амр килиндим», дедилар» деган зиёда бор». Бешовларидан факат Термизий ривоят килмаган.
Шарх: Хадиснинг ровийcи Абу Масъуд розияллоху анху билан олдин утган бир хадисда якиндан танишиб олганмиз.
Ушбу хадиси шарифда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам Аллох таолонинг фарз килган намозлари беш вакт эканини, хаммасининг алохида-алохида вакти бор эканини таъкидламокдалар.

Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:

1. Жаброил алайхиссалом Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга имом булиб, кандок намоз укишни ургатганлари.
2. Янги намоз укувчига биладиган одам бирга укиб курсатиши афзаллиги.
3. Хар намоз уз вактида алохида укилиши.
4. Намозни уз вактида укиш Аллохнинг амри экани.

Бу хадисдан хар бир намознинг вакти алохида эканлиги умумий равишда айтиб утилмокда. Бундан бир вактда бир неча намозни ёки бир намознинг вактида бошкасини укиб булмаслиги хам чикади. Келаси хадисда эса хар намознинг вакти батафсил баён килинади.

Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Жаброил алайхиссалом менга байтнинг (Байтуллохнинг) олдида икки марта имомлик килди. Бас, улардан биринчисида Пешинни соя кавушнинг тасмасича булганда укиди. Сунгра Асрни хар бир нарсанинг сояси уз мислича булганда укиди. Сунгра Шомни куёш ботиб, рузадор ифтор киладиган пайтда укиди. Сунгра Хуфтонни шафак гоиб булганда укиди. Сунгра Бомдодни фажр яраклаб рузадорга таом харом буладиган вактда укиди. Иккинчи мартада Пешинни хар бир нарсанинг сояси уз мислича булганда, кечаги Аср вактида укиди. Сунгра Асрни хар бир нарсанинг сояси узига икки баробар булганда укиди. Сунгра Шомни биринчи укиган вактида укиди. Сунгра Хуфтонни кечанинг учдан бири кетганда укиди. Сунгра Бомдодни ер ёришиб куринганда укиди. Сунгра Жаброил менга угирилиб каради-да:
«Эй Мухаммад, мана шу, сендан олдинги анбиёларнинг вактидир. Вакт ушбу икки вактнинг уртасидир», деди», дедилар».

Термизий ва унинг икки сохиби ривоят килишган.
Шарх: Ушбу хадисдаги Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг:
«Жаброил алайхиссалом менга Байтнинг (Байтуллохнинг) олдида икки марта имомлик килди», деганлари, Байтуллохнинг олдида икки кун беш вактдан намозга имомлик килди, деганларидир. Буни хадиси шарифда келган кейинги жумлалардан фахмлаб олиш кийин эмас.
«Пешинни соя кавушнинг тасмасича булганда укиди» деганлари, куёш заволга кетиб, хар бир нарсанинг сояси туша бошлаганда укиди, деганларидир.
Маълумки, кок туш пайти булиб куёш тик булганда, соя энг кискарган пайти булади. Куёш ога бошлаганда эса соя узайиши бошланади. Арабистондаги кавушлар узига хос булиб, тасмалари устида ингичка кайиши булади. Демак, нарсаларнинг сояси уша кайиш тасмача булганда, яъни энди узайишни бошлаганда Пешин намозининг аввалги вакти кирган булади.
Хадиси шарифдан тушунилишича, Жаброил алайхиссалом биринчи куни Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга беш вакт намозни хаммасини энг аввалги пайтида укиб берганлар. Иккинчи куни эса энг охирги вактида укиб берганлар. Сунгра:
«Эй Мухаммад, мана шу, сендан олдинги анбиёларнинг вактидир. Вакт ушбу икки вактнинг уртасидир», деди»

Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:

1. Пешин намозининг вакти куёш заволга кетиб, хар бир нарсанинг сояси узая бошлагандан бошлаб, то хар бир нарсанинг сояси узининг буйи мислича булгунча.
Бу икки вактдан ташкарида Пешин намози вакти булиши мумкин эмас.
2. Аср намозининг вакти хар бир нарсанинг сояси уз буйи мислича булгандан бошлаб, то хар бир нарсанинг сояси узининг буйига икки баробар булгунча булади.
Бу вактдан, яъни хар бир нарсанинг сояси узига икки мисл булгандан кейин   Асрнинг вакти чикмайди. Балки Асрнинг вакти Шомнинг вакти киргунча давом этади.
Ушбу хадисда Жаброил алайхиссалом Асрнинг афзал вактини курсатиб берганлар. Бошка хадисларда Асрнинг вакти Шомнинг вакти киргунча давом этиши очик-ойдин баён килинган.
3. Шом намозининг вакти куёш ботгандан бошланади ва Хуфтон вакти киргунча давом этади.
Аммо Жаброил алайхиссалом икки кунда хам бир хил вактда, куёш ботганда укиб берганлари, энг афзал вакт шу эканига далолат килади.
4. Хуфтон намозининг вакти шафак гойиб булгандан бошлаб, тонг отгунча.
Лекин бу хадисда кечанинг учдан бири утганда укилиши энг афзал вакт эканлигини курсатади.
5. Бомдод намозининг вакти тонг отгандан бошлаб куёш чикишни бошлагунча.
Хулоса килиб айтадиган булсак, ушбу хадиси шарифда хар бир намознинг вакти энг аввалги билан охирги вактининг энг афзали кусатилган.
Аслида эса Бомдоддан бошка намозларнинг вакти бир-бирига улашиб кетади.

Абдуллох ибн Амр розияллоху анхудан ривоят килинади Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан намозларнинг вакти хакида суралди. Бас, у Зот: «Бомдод намозининг вакти куёшнинг аввалги шохи чикмагунча, Пешин намозининг вакти, куёш осмон корнидан заволга кетгандан, Асрнинг вакти киргунча, Аср намозининг вакти, куёш саргайиб аввалги шохи ботгунча, Шом намозининг вакти куёш гойиб булганда шафак тушгунча, Хуфтон намозининг вакти кечанинг ярмигача», дедилар».

Бешовларидан факат Бухорий ривоят килмаган.
Шарх: Очик ойдин куриниб турибдики, бу хадиси шарифда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам асосан, хар бир намознинг охирги вактини баён килмокдалар. Эхтимол, савол намозларнинг охирги вакти хакида булган булса керак. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам уларни баён килиб, Шомнинг охирги вакти шафак гойиб булгунча булса хам, олдинги вактида укиш яхшилигини баён килган булишлари мумкин. Хуфтоннинг охирги вакти ушбу хадисда айтилган пайтда кечанинг яримигача, деб баён килинган булса хам, кейинчалик тонг отгунча экани айтилган.

Жобир розияллоху анхудан Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг намозлари (вакти) хакида суралди.
Бас, У киши: «У Зот соллаллоху алайхи васаллам Пешинни куёш киздирган пайтда, Асрни куёш тирик турганда, Шомни куёш ботганда, Хуфтонни одамлар куп булса, эртарок, оз булса, кечрок, Бомдодни тонг коронгусида укир эдилар», деди».

Бешовларидан факат Термизий ривоят килмаган.
Шарх: Жобир ибн Абдуллох розияллоху анху узларининг бу жавобларига Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам даврларида узлари мулохаза килган тажрибани баён килмокдалар. У кишининг айтишларича, Расули Акрам соллаллоху алайхи васаллам одатда Пешин намозини заволдан кейин куёш киздирган пайтда укир эканлар.
Арабларда бу вактни «Хожира» дейилади. Бунда хижрат маъноси булиб, хаво исиб кетгани учун хамма ишини ташлаб уйига караб хижрат киладиган-кочадиган вакти булади.
«Асрни куёш тирик турганда» укир эканлар.
Бу куёшни ранги хам, иссиклиги хам узгармай турганда, яъни ботишига якинлашмай туриб, деганидир. Куриниб турибдики, Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам Пешин каби Аср намозини хам олдинги вактида укиган эканлар.
«Шомни куёш ботганда» укир эканлар.
Бу хам бошка намозлар каби биринчи-дастлабки вактида укишдир.
«Хуфтонни одамлар куп булса эртарок, оз булса кечрок» укир эканлар.
Хуфтонда вакт бемалол булгани, иш ёки дам олишга шошилиш йук булгани мулохаза килинар экан. Жамоат етарли булса, эртарок, булмаса, одам купайишини кутиб, кечрок укилар экан.
«Бомдодни тонг коронгусида укир эдилар».
Тонг отгандан кейинги коронгули даври хам Бомдод намозининг олдинги вакти хисобланади.

Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:

1. Беш вакт намозини вактларини билиш.
2. Намозни вакти кириши билан укишга шошилиш кераклиги.
Бошка ривоятларда Пешинни бир оз хаво совуганда, Бомдодни ёруглик яхши таркаганда укиш хам зикр этилган.
3. Жамоатни купайтиришни кутиб туриш жоизлиги.
4. Олим кишилардан савол сураб туриши кераклиги.
5. Суралган нарсанинг узига жавоб бериш жоизлиги

Оиша розияллоху анходан ривоят килинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Бомдод намозини укиганларидан кейин, аёллар муртларига уралиб чикиб кетишар, коронгуликдан танилмас эдилар».

Бешовлари ривоят килган.
Шарх: «Мурт» жундан булган аёлларга хос кийим. Бу ривоятда хам Бомдод намозини олдинги вактда укиш одати борлиги айтилмокда.
Шунингдек, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам даврларида жамоат намозига аёллар хам катнашганликлари зикр килинмокда. Бу масала, иншааллох, кейинрок батафсил урганилади.
Хадиси шарифда яна жамоат намозига келган аёллар эркаклардан олдин чикиб кетиб, узларини танитмасликлари зикр килинмокда.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам Бомдод намозини биздан биримиз ёнидаги одамни танийдиган холда булганида укир эдилар. Унда олтмиш олтидан юз оятгача кироат килар эдилар».

Бешовларидан факат Термизий ривоят килмаган.
«Сунан» эгалари килган ривоятда: «Бомдодни ёруглик яхши таркалганда укинг. Бас, ушанинг ажри улугдир», деганлар».
Шарх: Хазрати Абу Хурайра розияллоху анхунинг бу ривоятларини уша вакт вокеълигидан келиб чикиб тушунилади.
У вактларда масжидда чироклар булмаган. Шунинг учун Бомдод вактида масжидда утириб ёнидаги одамни таниб оладиган булишини, тонгнинг отганидан канчалик утганидан кейин Бомдод укилишига улчов килинмокда.
Шу билан бирга, жуда ортга суриб куёш чикишига якинлаштириб юбормаслигига Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг намоздаги кироатлари олтмиш оятдан юз оятгача микдорда булишини хам зикр килиб куймокдалар.
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам шошилмай дона-дона килиб, хар оятнинг охирида тухтаб, кироат килар эдилар.
Сунан китоблари эгалари томонидан ривоят килинган зиёдада эса Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам Бомдодни тонг яхши ёришганда укишнинг ажри улуглигини зикр килмокдалар.
Ханафий мазхабида мана шу ривоятда амал килинади. Шунинг учун аввал утган хадислардан бирини укиб олиб, дархол Ханафийларни сукишга шошилмаслик керак.
Шунингдек, бошкалар уз мазхаби буйича олдинги вактда укисалар, уларни хам хатода айбламаслик керак.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Харорат шиддатли булган пайтда намозни совутиб укинглар. Албатта, хароратнинг шиддати жаханнамнинг кайнаб чиккан иссигидандир. Дузах уз Роббисига шикоят килиб: «Эй Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди. Бас унга икки нафасга изн берди. Кишда бир нафасга, ёзда бир нафасга, сиз дуч келадиган энг шиддатли иссик ва энг шиддатли совук ана ушандандир», дедилар».

Бешовлари ривоят килишган.
Шарх: Бу хадиси шарифда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам Пешин намозини хаво бир оз совуганда укишни тавсия килмокдалар. Куёш тик туриб, хаво роса кизиган пайтда масжидга бориб, умуман, каерда булса хам, намоз укишда, маълум кийинчиликлар булади. Ана ушаларни енгиллаштириш учун хавонинг шашти бир оз кайтганда намоз укиш хам осон, хам енгил булади.
Бу хам Ислом динининг кишиларга осонлик тугдиришига далилдир.
Кейин эса нима учун намозни совутиб укиш тавсия килингани баён килинмокда.
«Албатта, хароратнинг шиддати жаханнамнинг кайнаб чиккан иссигидандир».
Уламоларимиз хадисдаги бу ва бундан кейинги жумлалар «хакикатми ёки мажозми?» деган масалада турли фикрлар айтганлар.
Баъзилари, бу хакикатдир, хавонинг шиддатли исиб кетишига жаханнамдан кайнаб чиккан иссиклик сабаб булади, деганлар.
Лекин купчилик уламолар, бу хакикат эмас, мажоздир. Араб тилида мажоз куп ишлатилади. Бир нарсани ифодали килиб тушунтириш учун бошка нарсага тааллукли кучма маъно ишлатилади, дейдилар.
Дархакикат, араб тилидан бошка тилларда хам бу маъно бор. Баъзи вактда, бирор пайт ёки жойда иссик хаддан ташкари булиб кетганини ифода этиш учун, «узиям дузах булиб кетди-да!» дейилади. Бу уша вакт ва жойни дузахга айланиб колганини эмас, каттик исиб кетганини билдиради. Ушбу хадиси шарифда хам худди ана шу маъно ишлатилмокда. Хаво шиддатли исиганда, жаханнамнинг иссигидан таркалдек булиб кетади. Бу иссикда намоз укишга харакат килган одам кийналиб кетади, дейилмокда.
«Дузах уз Роббисига шикоят килиб: «Эй, Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди».
Яъни, дузахдаги иссикнинг кучлигидан дузахнинг узи хам шикоят киладиган даражага етди.
Бу хам мажоз оркали дузах накадар иссик эканини баён килишдир.
«Бас унга икки нафасга изн берди».
Яъни, Аллох таоло дузахга икки марта нафас олиб чикаришига рухсат берди.
«Кишда бир нафасга, ёзда бир нафасга, сиз дуч келадиган энг шиддатли иссик ва энг шиддатли совук ана ушандандир», дедилар».
Яъни, ёзда хам, кишда хам хавонинг узгариб кийинчилик тугдириб туриши бор, деганидир.

Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:

1. Шиддатли иссик пайтида Пешин намозини бир оз кечиктириб укиш яхшилиги.
Чунки хадисда гап Пешин намози хакида кетмокда.
2. Жаханнамнинг хозирда мавжудлиги.
3. Бир нарсани тушунтириш учун мажозни ишлатиш мумкинлиги.
4. Намозга белгиланган муддат чегарасида об-хаво шароитини хисобга олиш жоизлиги.
5. Ислом динининг енгиллик дини эканлиги.

Ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят килинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг намознинг микдори ёзда уч кадамдан беш кадамгача, кишда беш кадамдан етти кадамгача булар эди».

Абу Довуд ва Насаий ривоят килган.
Шарх: Бу хадисда хам Пешин намозининг бошлаш вакти хакида суз кетмокда. Ёзда соя уч ёки беш кадам микдорича, кишда беш ёки етти кадам микдорича булганда Пешин намозининг укиш Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг одатлари экан.
Албатта, бу – Мадинаи Мунавварага тегишли гап. Чунки минтаканинг экватор чизигига якин ёки узоклигига караб соялар хар хил булади. Бу хадисни яхшилаб урганган уламоларнинг айтишларича, унда зикр килинган микдорлардан ёзда Пешинга ажратилган вактни яримида, кишда аввалида укилгани келиб чикади.

Анас розияллоху анхудан ривоят килинади: «Асрни укиганимиздан кейин биздан бир киши Кубога юриб борса, у ерга куёш кутарилиб турганда етиб борар эди».

Бешовларидан факат Термизий ривоят килмаган.
Шарх: «Кубо» – Мадинаи Мунавварадан турт мил узокдаги маълум ва машхур жой.
Бу ривоятдан Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг масжидларида Аср намозини олдинги вактида укилиши одат эканлиги чикади.

Салама розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам билан Шом намозини (куёш) парда ортига беркинганда укир эдик». Туртовлари ривоят килишган.
Уччовлари килган ривоятда: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам билан Шом намозини укиб кайтган биримиз, узининг камонининг уки тушадиган жойни курадиган булар эди», дейилган.
Шарх: Олдин хадиснинг ровийcи Салама розияллоху анху билан якиндан танишиб олайлик:
Салама ибн Амр ибн Сино ал-Акваъ ал-Асламий, кунялари Абу Муслим, икки марта Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга дарахт остида, улимга ва урушдан кочмасликка байъат килганлардан.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам билан 7 та газотда иштирок этган, «Зув-хард» номли газотда Расулуллох соллаллоху алайхи васалламни, душманлар зарбасидан саклаб колган.
Усмон ибн Аффоннинг халифалик даврларида, Африка газотларида иштирок этган, шижоатли, камончи, чиройли хулкли, олижаноб сахобалардан эдилар.
Хаммаси булиб Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан 77 та хадис ривоят килдилар.
Бу кишидан Мадина ахлидан куп жамоатлар, угли Иёс, кули Язид ибн Аби Убайд ва бошкалар ривоят килишди.
Бу киши ривоят килган хадислардан учта «Сахих» сохиблари уз китобларига киритишган.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам, «Кучлиларимиз ичида энг яхшиси  Салама ибн Акваъдир», деб мархамат килганлар.
Угиллари Илёс:«Отам хеч ёлгон гапирмас эдилар», деб айтадилар.
Бу зот Мадинада истикомат килдилар. Кейин Мадинадан уч мил узокликда булган «Рабза» номли кишлокка кучиб утдилар. Хижратнинг 74 санасида 80 ёшларида ана шу ерда вафот этдилар.
Бу икки ривоятда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам бошлик сахобалар Шом намозини олдинги вактда укишлари хакида суз кетмокда.
«(Куёш) парда ортига беркинганда укир эдик» дегани «Куёш ботиши билан укир эдик», деганидир.
Намозни жамоат билан укиб чиккан одам уз камонидан отган укни каерга тушишини кура оладиган булиши хам Шомни куёш ботиши биланок укилишига далолат килади.

Анас розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам Хуфтон намозини кечанинг яримигача суриб туриб укидилар. Сунгра: «Батахкик, одамлар намозни укиб, ухладилар. Аммо сизлар, модомики намозга интизор булиб турдингизми, намоздадирсизлар», дедилар».
Бошка ривоятда: «Агар умматимга машаккат булишини уйламаганимда, шундок килиб укишларига амр килган булар эдим», дедилар».
Уччовлари ривоят килишган.
Термизий ривоятида:
«Агар умматимга машаккат булишини уйламаганимда, уларга Хуфтонни кечанинг учдан биригача ёки яримигача оркага суришни амр килган булар эдим», деганлар».
Шарх: Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:

1. Гохида Хуфтонни ярим кечада жамоат билан укиш мумкинлиги.
2. Намозга интизор булиб турган одам намозда тургандек экани.
3. Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг уз умматларига машаккатни хохламаганлари.
4. Имкони булганда Хуфтонни ярим кечада ёки кечанинг учдан бири колганда укиш афзал экани.

Абу Барза розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам Хуфтондан олдин ухлашни ва ундан кейин гаплашишни хуш курмас эдилар».

Икки Шайх ва Термизий ривоят килишган.
Шарх: Аввало, хадиснинг ровийcи Абу Барза розияллоху анху билан якиндан танишиб олайлик:
Абу Барза куняси билан машхур булган бу сахобанинг асл исмлари, Назла ибн Убайддир. Басрада таваллуд топдилар.
Исломга кирганларидан кейин Хайбар, Хунайн, Маккани фатх этилишида иштирок этдилар.
Сиффин ва Нахавон урушларида Али розияллоху анху билан иштирок этдилар.
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламдан хаммаси булиб 46 та хадис ривоят килдилар.
Бу зотдан Хасан ал-Басрий, Абу Усмон ан-Нахдий, Абдуллох ибн Бурайда ва бошкалар ривоят килишди.
Абу Барза 65 хижрий санада Язид ибн Муовиянинг бошликлик даврида вафот этдилар.
Бу ривоятда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг Хуфтон намозига тааллукли икки одатлари хакида суз кетмокда.
1. У Зот соллаллоху алайхи васаллам Хуфтондан олдин ухлашни хуш курмас эканлар. Чунки, ухлаб колиб намоз вакти утиб кетиш хавфи бор.
2. У Зот соллаллоху алайхи васаллам Хуфтондан кейин гаплашиб утиришни хуш курмас эканлар. Чунки хар кунни яхши амал билан тамомлаш имкони зое булади. Шунинг учун хам ахли солих кишилар уйкудан олдин витр намозини укишга уринадилар.

Али розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам у кишига: «Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вакти кирганда, жанозани хозир булганда ва эрсиз аёл, тенгини топганда», дедилар».
Шарх: Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг хазрати Али розияллоху анхуга килган ушбу насихат-курсатмаларида уч нарсани вакти келиши билан дархол бажариш афзал экани баён этилмокда.
1 — «Намозни вакти кирганда».
Намозни вакти кириши билан укиб олиш афзал экани. Ушбу фаслдаги хадисларнинг купида зикр килинганини ургандик.
2 — «Жанозани хозир булганда».
Мусулмон инсон вафот этса, уни тезда ювиб-тараб тупрокка бериш зарур. Бу уша улган одамнинг хурмати булади. Бу масала, Аллох хохласа, уз жойида алохида, батафсил урганилади.
3 — «Эрсиз аёл, тенгини топганда».
Бу ишни хам хеч оркага суриб булмайди. Канчалик тез булса, шунчалик яхши. Бу масала хам уз урнида Аллох хохласа, батафсил урганилади.

Ибн Умар розияллоху анхумодан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Намознинг аввалги вакти Аллохнинг розилигидир. Охирги вакти Аллохнинг авфидир», дедилар».

Икки хадисни Термизий ривоят килган.
Шарх: Демак, Аллохнинг розилигини топаман, деган одам намозни аввалги вактида укиши керак. Охирги вактида укиса, ноилож колганда афв тарийкасидаги рухсатдир.

ХУЛОСА

Аллох таолонинг ёрдами ила намознинг вактлари хакидаги хадиси шарифларнинг бир кисмини урганиб чикдик. Ушбу хадисларни урганиш давомида куйидаги умумий хулосаларга эга булдик, десак хато булмас:

1. Беш вакт намознинг хар бири – уз вактида фарз.
2. Хар бир намознинг аввалги ва охирги вакти булган уша маълум чегараланган вактда укиган одамгина уша намознинг фарзини адо этган булади.
3. Аллох таоло бандаларига мехрибонлигидан намозларнинг вактини бемалол килиб куйибди.
4. Намозларнинг вакти табиий омиллар, яъни тонг отиши, куёшнинг чикиши, киёмдан огиши ёки ботишига караб белгиланганлиги.
5. Намозларнинг вактини чегарадан чикмай турли хадисларда турлича айтилиши шароитга караб, турлича ижтиход килишга йул очганлиги.
6. Бир мавзу буйича хамма хадисларни яхшилаб урганиб чикмасдан туриб, бир хукмни чикариш дуруст эмаслиги.

Ушбу хадислардан битта, иккита ёки учтасини урганиб туриб, шу хакикат, бошкаси нотугри, дейишимиз мутлако хато булар эди.
Шунинг учун хар бир нарсада хам бир ёки икки-уч дона хадисни укиб олиб, хукм чикаришга шошилмаслик керак. Уни Куръон оятларига, бошка хадисларга солиштириш, бошка сабабларини атрофлича урганиш керак булади. Уламоларимиз бу нарсаларнинг хаммасини чукур ва атрофлича урганиб куйганлар. Ушандан фойдалансак, узимизга осон булади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Рамазон хайити 5 июнь 2019 куни нишонланади

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон хайитини нишонлаш тугрисидаги карорни имзолади. Бу хакда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари