Главные новости
Главная / Жахон / Риштон ва Сух туманларини богловчи йул очилди
Место рекламы

Риштон ва Сух туманларини богловчи йул очилди

2019 йил ёзида очилиб, икки кундан сунг ЕОИИ талаби билан ёпилган Риштон–Сух йули бугун, 1 апрель куни тантанали равишда кайта очилди.

Фото: KUN.UZ

1 апрель куни Фаргона вилояти Риштон туманидан Киргизистон худуди оркали Сух анклавига борувчи йулнинг очилиш маросими булиб утди.

«Риштон» божхона чегара постининг очилишида Фаргона вилояти хокими Хайрулло Бозоров ва Боткен вилояти губернатори Омурбек Сувоналиев бошчилигидаги расмийлар катнашди.

Риштон–Сух йули 2019 йил августида хам очилган, аммо икки кун утиб яна ёпилганди. Кейинчалик Узбекистон бош вазири Абдулла Арипов бу Евросиё иктисодий иттифоки талаби эканини тушунтирганди.

19 километрлик бу йул ёпиклиги сабаб, сухликлар Риштонга келиб кетиш учун 80 км айланма йулни босиб утишига тугри келаётганди.

Эслатиб утамиз, Киргизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари расмий ташриф билан Тошкентга келганди. Музокаралардан сунг томонлар чегара борасидаги барча масалаларни 3 ой ичида хал этишга келишиб олишганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

photo_2020-05-09_22-10-53

Сиз яшайдиган туман ранги кандай — «кизил», «сарик» ё «яшил»?

Адлия вазирлигининг «Хукукий ахборот» каналида Коракалпогистон Республикаси ва вилоятлардаги туман ва шахарларнинг коронавирус таркалишига карши …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари