Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистонликларнинг уртача ойлик иш хаки тугрисида маълумот берилди
Место рекламы

Узбекистонликларнинг уртача ойлик иш хаки тугрисида маълумот берилди

2020 йил январь-март ойларида Узбекистон буйича юридик шахс макомига эга булган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг уртача ойлик номинал хисобланган иш хаки 2,5 млн сумни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 26,5 фоизга ошди.

Фото: KUN.UZ

Давстаткум хабарига кура, уртача ойлик номинал хисобланган иш хаки таркибига иш хакига устама, мукофот, рагбатлантириш хусусиятига эга туловлар, компенсация ва ишланмаган вакт учун хак каби туловлар киритилган, шунингдек, унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиги ва касаба уюшмасига туловлар хам мавжуд.

Уртача ойлик номинал хисобланган иш хакининг республика буйича уртача курсаткичидан согликни саклаш ва ижтимоий хизматлар курсатиш фаолияти – 29,9 фоизга, яшаш ва овкатланиш буйича хизматлар – 27,7 фоизга, таълим сохаси – 19,1 фоизга сезиларли даражада паст булди. Шу билан бирга, банк, сугурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти – 111,5 фоизга, ахборот ва алока сохаси – 61,5 фоизга республика буйича уртача курсаткичдан сезиларли даражада юкорилиги кузатилди.

Иктисодий фаолиятнинг барча турларида 2019 йилнинг мос даврига нисбатан уртача ойлик номинал хисобланган иш хакининг усиши кузатилди. Айникса банк, сугурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолиятида – 46,7 фоизга, яшаш ва овкатланиш буйича хизматлар – 32,6 фоизга, курилиш сохасида – 32,2 фоизга сезиларли усиш кузатилди.

Худудларда айрим иктисодий фаолият турлари буйича республикадаги уртача ойлик номинал хисобланган иш хакига нисбатан энг паст курсаткичлар кузатилди. Жумладан, саноат иктисодий фаолият тури буйича – Сирдарё (40,9 фоиз), Наманган (35,1 фоиз), Жиззах (30,6 фоиз) ва Сурхондарё (23,6 фоиз) вилоятларида, курилиш иктисодий фаолият тури буйича – Жиззах (36,3 фоиз), Кашкадарё (34,0 фоиз), Фаргона (32,6 фоиз) ва Хоразм (26,4 фоиз) вилоятларида, ташиш ва саклаш иктисодий фаолият тури буйича – Андижон (56,5 фоиз), Тошкент (52,7 фоиз), Жиззах (50,8 фоиз) ва Сирдарё (49,7 фоиз) вилоятларида хамда банк, сугурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида – Наманган, Сирдарё, Кашкадарё ва Самарканд вилоятларида 20 фоиздан куп камайиш кузатилди.

Таълим сохаси буйича катор худудларда уртача ойлик номинал хисобланган иш хакининг юкори курсаткичлари кузатилди. Республикадаги уртача ойлик номинал хисобланган иш хакига нисбатан сезиларли юкори курсаткичлар Тошкент шахри – 138,4 фоиз, Сирдарё вилояти – 101,9 фоиз, Навоий вилояти – 100,5 фоиз ва Тошкент вилояти – 100,1 фоиз хиссасига тугри келган.

Шу билан бирга, 10 та худудда ушбу сохадаги уртача ойлик номинал хисобланган иш хакининг республика уртача курсаткичидан паст эканлиги кузатилди. Республикадаги уртача ойлик иш хакига нисбатан сезиларли паст курсаткичлар Сурхондарё вилояти – 95,2 фоиз, Фаргона вилояти – 92,0 фоиз, Хоразм вилояти – 91,9 фоиз хамда Кашкадарё вилояти – 87,4 фоиз хиссасига тугри келган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

32EjSnPpA-H1FN6RMejmpH1nsHd6tLTF

Бозорлар ва газеталар. Узбекистонда мингдан ортик корхоналарнинг давлат улуши тулик сотилади

Узбекистонда мингдан ортик корхоналарнинг давлат улуши тулик сотилади. Бу хакда 13 март куни Давлат активларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари