Главные новости
Главная / Маданият / Панох сураш калималари хакида
Место рекламы

Панох сураш калималари хакида

panoh-surashАллох таоло: «Сен: «Эй Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан панох сурайман! Эй Роббим, Сендан уларнинг менга хозир булишларидан панох сурайман», деб айт», деган (Муминун, 97-98).
Мумин-мусулмон одам доимо ушбу оятда зикр килинган нарсалардан Аллох таолонинг панохини сураб, ушбу оятни тиловат килиб турмоги лозим.

Аллох таоло Бакара сурасида: Улар: «Бизни масхара киляпсанми?», дедилар. У: «Жохиллардан булишимдан Аллохдан панох сурайман», деди», деган (67-оят). Демак, Аллох таолодан жохил булишдан хам панох сураб турмок лозим.
Аллох таоло Худ сурасида: «У: «Роббим, мен узимнинг илмим булмаган нарсани Сендан сурамокдан панох тиларман. Агар мени магфират килмасанг ва менга рахм курсатмасанг, зиён кургувчилардан булурман», деди», деган (47-оят).

Аллох таоло Фалак сурасида: «Тонг Роббисидан панох сурайман», деган (1-оят).
Худди Ихлос сурасидагига ухшаб, Фалак сурасидаги хитоб хам Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга ва у Зот оркали умматларига каратилгандир. Аллох таолонинг Узи турли-туман ёмонликлардан кандок килиб панох сурашни ургатмокда.

Мумин-мусулмон инсон качон ва кайси нарсадан панохга мухтож булса, факат Аллох таолонинг Узидангина панох сурамоги, Унинг панохгохига кочмоги лозим экан.
Оятда тугридан-тугри, Роббимдан панох сурайман ёки Роббимнинг панохига кочаман, деб айт, дейилмасдан, тонг Роббиси панохига кочаман, дейишга амр килинмокда.

Нима учун? Чунки тонг доимо огирлик, шиддатлардан кутулиш рамзи булган. Шиддатли холга тушиб, панох сурашга мажбур булган инсон худди зулматли кечада адашиб, халокат ёкасига келиб колган одамга ухшайди. Унинг нажот кутиши эса, худди тонгни кутишга ухшайди.
«У яратган нарсалар ёмонлигидан».

Бу оят дунёдаги барча ёмонликлардан панох сурашни тасвирлайди. Аллох яратган нарсаларнинг фойдалиси хам бор, зарарлиси хам бор. Панох тилаш ёмонликлардан булади.
Бунга инс, жин, хайвонот, хашарот ва хар бир нарсанинг ёмонлиги киради.
«Ва кириб келган коронги кечанинг ёмонлигидан».

Коронги кеча доим дахшат, хавф-хатар солиб туради. Угриликлар, котилликлар, ёмонликлар, турли хайвонот ва хашаротларнинг зарари доим кечаси юзага келади.
Шунинг учун Аллох мусулмонларга Уз панохига илтижо килишга, калбларини доим Аллохга боглик килишга чорлайди.
«Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан».
Сехргарлар кимнидир сехрлаб, зарар етказмокчи булса, ип олиб, укийдиган нарсасини укиб, дам солиб, ипни бир тугиб, яна бир дам солиб, яна тугиб, охирига етказар экан.
«Ва хасад килган хасадчининг ёмонлигидан, деб айт».
Хасад бир шахснинг бировга етган яхшилик йук булиб, узига утишини орзу килишидир. Чунки хасад килувчи бировга ёмонликни орзу килади. Лекин фалончига етган яхшиликка хавас килдим, Аллох менга хам шу нарсани берсайди, деса, бу хасад эмас.
Аллох таолога осмонда хам, ерда хам биринчи исён хасад туфайли содир булган. Иблис Одам Атога хасад килди, унга Аллох берган мартабани кура олмади. Аллохнинг амрига буйсунмади. Одам Атога сажда килмади, осий булди. Натижада Аллох таоло Иблисни жаннатдан хайдади ва киёматгача унга Уз лаънатини ёгдиради.
Ердаги исён Кобил Хобилга хасад килгани туфайли содир булди. Чунки Аллох Хобилнинг курбонлигини кабул килиб, Кобилникини кабул килмаган эди.
Хасад нихоятда катта гунох ва халойик бошига тушган улкан мусибатдир. Хасад жамиятнинг ва унинг хар бир аъзосининг бошига кулфат солади. Одамлар орасидаги душманликлар, келишмовчиликлар ва барча ёмонликлар хасад туфайли келиб чикади. Шунинг учун хам Аллох таоло бошка ёмонликларни жамлаб айтса хам, хасаддан панох сурашни Куръонда алохида зикр киляпти.
Аллох таоло Нас сурасида: Одамлар Роббисидан, Одамлар подшохидан, Одамлар Илохидан панох сурайман. Беркиниб, куриниб турувчи васвасачининг, Одамлар калбларига васваса соладиганнинг, жинлар ва одамлардан булганнинг ёмонлигидан, деб айт», деган (1—б-оят).
Нас сураси ояти карималари маъносининг таржималари тушунарли булиши учун бирданига келтириб олганимиздан кейин, энди Аллох таолодан мадад сураган холда якка-якка тафсир килишга утайлик:
«Одамлар Роббисидан»
Яъни одамлар Роббисидан панох сурайман.
Аллох таолонинг Робб сифати узида куп маънони мужассам килгандир: Холик, Мураббий ва Мудаббир кабилар. У Зот одамларни йукдан бор килиб яратган Холик, турли неъматлар ила неъматлантириб устирган Мураббий ва доимо ишларни юритиб турувчи Мудаббирдир. Гарчи Аллох таоло барча махлукотларнинг Роббиси булса хам, бу ерда одамларнинг хос зикр килиниши бандаларни шарафлаш ва икром килиш учундир. Аллох таоло борликдаги барча нарсаларни одамлар учун яратгандир. Уларга акл, илм, китоб ва шариат бергандир. Уларга фаришталарни сажда килдиргандир. Бинобарин, одамлар махлукотларнинг афзалидирлар.
«Одамлар подшохидан»,
Яъни одамларнинг подшохидан — эгасидан панох сурайман.
Аллох таоло хоким булсин, махкум булсин, хамма халойикнинг Малик — подшохи ва эгасидир. Аллохнинг эгалиги тулик, шомил ва комилдир.
Шунинг учун хам Аллох таоло уларнинг хаётини тула бошкариб, уз хукмини юритиб туради.
Демак, панох тилаш факатгина уша Зотнинг Узидангина булиши лозим.
«Одамлар Илохидан панох сурайман».
Яъни одамларнинг ибодатига сазовор булган ягона Зотдан панох сурайман.
Ха, барча одамларнинг ибодатига сазовор булган ягона илох, маъбуд Аллох таолонинг Узидир. Бинобарин, одамлар У Зотнинг Узидангина панох сурашлари, факат Унинггина панохига кочишлари керак.
Ушбу уч оят хакида аллома Исмоил ибн Касир куйидагиларни ёзадилар: «Ушбулар Робб жалла жалалухунинг сифатларидан уч сифатдир: Робблик, Маликлик ва Илохлик. У хар бир нарсанинг Роббиси, Эгаси ва Илохидир. Хамма нарсалар Унинг махлуки ва мулкидирлар. Бас, панох тиловчи ушбу сифатлар ила сифатланган Зотдан панох сурашга амр килинди».
Энди эса келаси уч оятда мазкур сифатлар ила мавсуф Аллохнинг панохига ниманинг ёмонлигидан кочиш кераклиги баён килинади:
«Беркиниб, куриниб турувчи васвасачининг»
Ушбу оятда зикр килинган «беркиниб, куриниб турувчи»дан мурод, шайтондир. Чунки у инсон Роббисини зикр килиб турганда кочиб, беркиниб олади. Шунингдек, банда уз Роббисини унутса, шайтон дархол куринади ва уни васваса килишни бошлайди.
Хофиз ал-Мусилий ривоят килган хадисда: «Албатта, шайтон бурнини одам боласи калбига куювчидир. Качон у Роббисини зикр килса, шайтон беркинади. Качон у Роббисини унутса, калбини ром этиб, васваса кила бошлайди», дейилган.
«Одамлар калбларига васваса соладиганнинг»
Шайтоннинг васвасаси маълум ва машхур. У инсон калбига гунох ишлар килиш, узига эргаштириш, Аллохга осий булишни зийнатлаб курсатади.
«Жинлар ва одамлардан булганнинг ёмонлигидан, деб айт».
Ушбу оят шайтон хам одамлардан, хам жинлардан булишига далилдир. Мумин-мусулмон банда доимо хам инс шайтон, хам жин шайтон васвасасидан, ёмонлигидан панох сураб, Аллохга илтижо килиб турмоги лозим.
Жиндан булган васвасачининг иши осонрок. Аллохдан панох сурасанг, дуоларни — ушбу сураларни укисанг, кайтади. Аммо одамдан булган васвасачи жуда хам хатарлидир.

Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят киладилар:
«Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам хар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига «Кул хуваллоху ахад», «Кул аъуузу бироббил фалак» ва «Кул аъуузу бироббиннаси» сураларини укиб, дам солиб, баданларига суртиб ётардилар».
Фалак ва Нас суралари бир-бирларига узвий богликдир. Уларнинг нозил булиши хам бирга булган ва доимо бирга зикр килинади. Ушбу икки сура биргаликда кушилиб, «Муъаввизатайни» — «икки панох тиловчи» деб номланади. Чунки иккаласи хам «аъузу» — «панох тилайман» сузи билан бошланади.
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг хадисларида хам икки «муъаввизатайни» биргаликда зикр килинган:
Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Абу Довудлар ривоят килган хадисда Оиша онамиз розияллоху анхо: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам качон тоблари кочса, «муъаввизатайни»ни укиб, дам солар эдилар. У Зотнинг дардлари огирлашганда мен кироат килиб, баракаси умидида кулларини суртар эдим», деганлар.
Имом Муслим ва Имом Термизийлар Укбату ибн Омир розияллоху анхудан ривоят килган хадисда: «Менга ушбу кеча нозил килинган оятларни билдингми? Уларнинг мисли хеч курилмаган — «Кул аъузу бироббил фалаки», «Кул аъузу бироббиннаси», дедилар.
Имом Абу Довуд ва Имом Насаийлар Укбату ибн Омир розияллоху анхудан ривоят киладилар: «Сафарда Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг туяларини етаклаб борардим. У Зот соллаллоху алайхи васаллам: «Эй Укба, энг яхши икки сурани сенга ургатиб куяйми?» дедилар ва «Кул аъузу бироббил фалаки» ва «Кул аъузу бироббиннаси»ни ургатдилар.
Имом Абу Довуд ва Имом Насаийлар яна Укбату ибн Омир розияллоху анхудан ривоят киладилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам билан ал-Жухфа ва ал-Абваъ орасида юриб борар эдим. Бизни ёмгир ва шиддатли зулмат коплаб олди. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам муъаввизатайни ила панох сурай бошладилар ва: «Эй Укба, иккови ила панох тила, хеч бир панох тиловчи икковичалик нарса ила панох тиламаган», дедилар. Сунгра бизга имом булиб, намозда хам икковини кироат килганларини эшитдим».
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам балонинг шиддатидан, бадбахтлик етишидан, казонинг ёмонлигидан ва душманларнинг сукишидан панох сурар эдилар».
Икки шайх ва Насаий ривоят килишган.
Шарх: Ушбу ривоятда турт ёкимсиз нарсадан панох сураш бор. Бу нарсалардан доимо панох тилаб туриш зарур.
Балонинг каттик булишидан мурод, инсонга етадиган хар бир машаккат кузда тутилган. Уни кутаришга одамнинг токати етмайди. Уни даф килишга кудрати булмайди.
Баъзи уламолар, балонинг каттик булишидан мурод, инсон бундан кура улганим яхши, дейдиган даражадаги мусибатдир, деганлар.
Бадбахтлик етишидан мурод, саодатга тескари холатнинг пайдо булишидир.
Бадбахтлик икки хил — диний ва дунёвийга таксимланади.
Дунёвий бадбахтлик нафсоний, жисмоний ва хорижий турларга таксимланади.
Диний бадбахтлик гунох ишларни килиш ила булади.
Дуода уларнинг барчасидан панох тиланади.
Казонинг ёмонлигидан мурод, бандага такдир килинган нарсалардан бандани махзун киладиганларидир. Бу нарса умумий булиб, у банданинг динида, дунёсида, узида, ахлида, молида ва бошка нарсаларда булиши мумкин.
Набий соллаллоху алайхи васалламнинг казонинг ёмонлигидан панох сураб дуо килишларидан бу иш казои кадарга рози булишга хилоф эмаслиги келиб чикади.
Казо бандаларга нисбатан икки кисмдан иборат булади. Яъни яхши ва ёмондан. Биз, бандалар, уларга иймон келтириш ва рози булишга амр килинганмиз. Бас, бунга амал килишимиз лозим. Биз, бандалар, казонинг ёмонлигидан панох сурашга амр килинганмиз. Бас, унга хам амал киламиз. Иймонимиз хам, панох сурашимиз хам Набий соллаллоху алайхи васалламнинг курсатмаларига биноандир.
Душманларнинг ичикоралигидан мурод, душманнинг уз душмани хурсандлигидан хафа ва хафалигидан хурсанд булишидир.
Ичикораликнинг салбий таъсири кучли булгани учун одамларда адоватни кучайтириши турган гап. Шунинг учун ундан панох суралмокда.
Анас розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам «Аллохим! Сендан гам босишидан, махзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, куркокликдан, бахилликдан, карзга ботишдан ва одамларнинг голиб келишидан панох сурайман», дер эдилар».
Шарх: Биз «гам» деб таржима килган сузимиз арабчада «хамм» дейилади ва кутилаётган ишдан кунгил гаш булиши ва куркиш маъносини билдиради.
Махзунлик эса булиб утган ишдан хафа булишни англатади.
Ожизлик сузининг лугавий маъноси бир нарсадан кеч колиш ва заифликни лозим тутишдир. Яна бир нарсани килишда камчиликка йул куйишни хам билдиради. Умумий маънода кудратсизликни англатади.
Дангасалик лугатда бир ишни килишга имкони ва кудрати була туриб, баданининг рохатини кузлаб, тарк этишини билдиради.
Куркоклик хам энг ёмон сифатлардан биридир. Куркок одам хар кандай пасткашликка боради. Хатто шариатга, динга хилоф иш килиб куйиши мумкин. Шунинг учун Аллох таолодан куркокликдан хам панох сураш керак.
Бахиллик хам жуда ёмон хислат. Куп одамнинг бошига бало-офатларни, фалокатларни олиб келадиган сифат. Бахил кишини кариндош-уруги хам, ахли аёли хам ёмон куради. Узининг охиратдаги ахволи хам ёмон булади. Аллох булардан Узи сакласин.
Карздорликнинг кучайиб кетишидан мурод унинг огирлашиши ва шиддатлашиши булиб, карздорнинг ноилож колишидир.
Утган азизларимиздан бирлари: «Агар карзнинг гами калбга кирса, албатта, аклдан унга кайтиб келмайдиган нарсани чикаради», деганлар.
Одамларнинг голиб булиши иборасида эси паст ва таги пастларнинг устун булиши кузда тутилган.
Ушбу хадиси шарифдаги дуо жамловчи дуолардан хисобланади.
Зотан, разолат уч турли булади: нафсоний, жисмоний ва хорижий.
Нафсоний разолат инсондаги нафсоний кувватларга боглик булади. Гам ва махзунлик аклий кувватга, куркоклик газаб кувватига, бахиллик шахвоний кувватга боглик булади.
Жисмоний разолат  бадандаги кувватга боглик булади.
Ожизлик разолати бадандаги аъзоларда нуксон борлигида купрок юзага келади.
Дангасалик разолати эса купрок бадандаги аъзолар сог-саломат ва кувват баркамол пайтида булади.
Хорижий разолат ноурин шиддат ва бошкаларга устунлик килишдан иборат булиб, бири молга, иккинчиси мансабга боглик булади.
Ушбу дуода разолатнинг барча турларидан панох тиланмокда.
Оиша розияллоху анходан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Аллохим! Албатта, мен Сендан дангасаликдан, ута кариликдан, гунохга ботишдан ва карзга ботишдан, кабр фитнасидан, кабр азобидан, дузах фитнасидан, дузах азобидан, бойлик фитнаси шарридан (ёмонлигидан) панох сурайман. Мен Сендан факирлик фитнасидан панох сурайман. Мен Сендан Масийхи Дажжолнинг фитнасидан панох сурайман. Аллохим! Менинг хатоларимни кор ва муз ила ювгин. Менинг калбимни худди ок кийимни кирдан поклаганингдек поклагин. Мен билан хатоларим орасини худди машрик билан магрибнинг орасини узок килганингдек узок килгин», дер эдилар».
Иккисини бешовлари ривоят килишган.
Саъд розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам панох сураган калималар ила панох суранглар:
«Аллохим! Мен Сендан куркокликдан панох сурайман. Мен Сендан бахилликдан панох сурайман. Мен Сендан ута кариликка кайтарилишимдан панох сурайман. Мен Сендан дунёнинг фитнасидан ва кабр азобидан панох сурайман».
Бухорий, Термизий ва Насаий ривоят килишган.
Зайд ибн Аркам розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Мен сизларга факатгина Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтган нарсаларни айтаман:
«Аллохим! Албатта, мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, куркокликдан, бахилликдан, ута кариликдан, кабр азобидан панох сурайман. Аллохим! Менинг нафсимга таквосини бергин ва уни поклагин. Сен уни поклашда энг яхши Зотсан. Сен унинг якин дусти ва мавлосисан. Аллохим! Мен Сендан наф бермайдиган илмдан ва куркмайдиган калбдан, туймайдиган нафсдан ва ижобат булмайдиган дуодан панох тилайман».

Бешовларидан факат Бухорий ривоят килмаган.
Шарх: Бу дуода аввалги дуода зикри келган бир неча ёмон нарсалардан хам панох суралган. Янги панох суралаётган нарсалар эса туртта:
1. Наф бермайдиган илм.
Наф бермайдиган илм, асосан, илмига амал килмасликдан келиб чикади. Илмига амал килмаслик эса жуда катта бало хисобланади.
Илмига амал килмайдиганлар гурухи мазкур балога дучор буладилар. Бу гурухдагилар шаръий ва аклий илмларни яхши эгаллаган, чукур урганиб, иш олиб борадиган буладилар. Аммо уларда илмга амал килиш, тоатларни адо этиб, маъсиятлардан четланиш йук.
Булар илм ила гурурга кетиб адашган гурухлардир. Улар илмлари ила Аллох таоло азобламайдиган даражага етганмиз, деб гумон киладилар. Хатто бошка кишиларни шафоат килишни даъво киладилар. Илм ибодатдан афзал, дейдилар.
Аслида илм икки хил булади:
Биринчиси: Аллох таоло ва Унинг сифатлари хакидаги илм. Бу одатда, «Илми маърифат» дейилади.
Иккинчиси: Муомала илми. Бунга халол ва харом, макталган ва ёмонланган ахлокларни билиш илми киради. Бу хилдаги илмлар амал килиш учун урганилади. Агар амал килинмаса, бу илмларнинг кераги йук.
Шунинг учун хам илмига амал килмаган олимларнинг гурурга кетиши огир мусибат хисобланади. Уларни уламолар каторига кушмаслик керак булади.
2. Куркмайдиган калб.
Бундай калбдан хам панох сураш лозим. Чунки у хам уз эгасини куп балоларга гирифтор килиши мумкин. Бундай калб купрок илмига амал килмаслик окибати сифатида юзага келади.
Абдуллох ибн Аббос розияллоху анху:
«Илм гапнинг куплигида эмас. Илм куркишнинг куплигидир», деган эканлар.
Имом Хасан ал-Басрий розияллоху анху:
«Олим Аллохдан гойибона курккан одамдир. Аллох кизиктирган нарсага кизиккан, Аллох ёмон курган нарсадан кочган одамдир», дея туриб: «Аллохдан бандалари ичидан факат олимларигина куркарлар» оятини тиловат килар эканлар.
Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху:
«Аллохдан куркиш илмнинг аломатидир. Аллох ила гурурга кетиш жахолатнинг аломатидир», деганлар.
Хасан Басрийдан фатво суралди ва у киши жавоб бердилар. Шунда:
«Бизнинг факихларимиз буни айтмайдилар», дейилди.
«Сен бирор марта факихни курганмисан узи?! Факих кечасини бедор, кундузини рузадор утказадиган ва дунёдан зохид булган одамдир», деганлар.
3. Туймайдиган нафс.
Туймайдиган нафс уз эгасини халокатга етаклайди. У дунёнинг ярмига эга булганда хам туймайди ва эгасига, колган ярмини хам ол, дейди. Бундай нафси бор киши унинг кулига айланиб колади. Нафси нима деса, шуни амалга ошириш пайидан булиб колади. Шунинг учун хам бундай нафсдан панох сураб, Аллох таолога илтижо килиб турилади.
4. Ижобат булмайдиган дуо.
Дуонинг ижобат булмаслиги хам яхшилик аломати эмас. Кандайдир нуксон, Аллох таолога ёкмайдиган нарса борлигидан дуо кабул булмайди. Албатта, бу каби дуодан хам Аллох таолонинг Узидан панох сураб туриш керак булади.
Оиша розияллоху анходан, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Аллохга дуо киладиган нарсалари хакида суралди. Шунда у киши:
«У Зот «Аллохим! Мен Сендан узим килган нарса шарридан ва килмаган нарса шарридан панох тилайман», дер эдилар», дедилар».
Шарх: Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг бу дуоларидан банданинг узи килган нарсалар унга ёмонлик келишига сабаб булиб колиши мумкинлигини билиб оламиз. Шу билан бирга, килган ва килмаган ишларимиз ёмонлигидан панох сураб, Аллох таолога дуо килиб туришимиз кераклигини хам тушуниб оламиз.
Ибн Умар розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг дуоларида «Аллохим! Мен Сендан неъматингнинг завол булишидан, офиятингнинг бурилишидан, тусатдан келадиган офатингдан ва барча газабингдан панох тилайман», бор эди».
Иккисини Муслим, Абу Довуд ривоят килишган.
Шарх: Бу хадиси шарифда турт нарсадан панох суралмокда:
1. Неъматнинг заволидан.
Аллох таоло Узи берган неъматни Узи кетказиб куйиши хеч гап эмас. Банда учун унга берилган неъматнинг заволга учраши катта бахтсизлик булади.
Неъматнинг заволи купрок унга шукр килмаслик окибатида содир булади. Неъматнинг заволи унинг озайиши, нуксонга учраши, баракасининг кетиши ёки бутунлай йук булиши билан булади.
Банда узига берилган неъмат учун доимий шукр килиш билан бирга, ушбу дуони хам килиб турса, яхши булади.
2. Офиятнинг бурилишидан.
Офият сузи «саломатлик», «эсон-омонлик», «бардамлик», «яхши кайфият» каби маъноларни ифода килади.
Куриниб турибдики, офият хам Аллох таолонинг катта неъматларидан бири экан. Унинг бандадан бошка тарафга утиши унинг учун катта мусибат булиши турган гап.
Шунинг учун доимо Аллох таолодан офиятнинг бошка тарафга бурилиб кетишидан панох сураб туриш лозим булади.
3. Тусатдан келадиган офатдан.
Бундай офат тусатдан келгани учун банда тавба хам кила олмай, балони даф килиш учун чора хам кура олмай колади. Бутун дунё бирлашиб, унга ёрдам бермокчи булса хам, заррача ёрдам бера олмай колади.
Аллох таолонинг Узи бу каби укубатлардан доимо асрасин.
4. Аллохнинг барча газабидан.
Яъни Аллох таолонинг газабига сабаб буладиган ишлардан панох суралган. Чунки Аллох таолонинг хар кандай бир газабига дучор булган банда, албатта, халок булади, ноумид булади ва ютказади.
Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам уларга ушбу дуони худди Куръондан бир сурани таълим бергандек таълим берар эдилар: «Аллохим! Мен Сендан жаханнам азобидан панох сурайман. Мен Сендан кабр азобидан панох сурайман. Мен Сендан Масийхи Дажжолнинг фитнасидан панох сурайман. Мен Сендан хаёт ва мамот фитнасидан панох сурайман».
Шарх: Демак, мумин-мусулмонлар жаханнамдан, кабр азобидан, Дажжол ва хаёт-мамот фитналаридан панох беришини сураб, Аллох субханаху ва таолога ёлворишлари, дуо килишлари лозим экан.
Уламоларимиз хадиси шарифда кабр азоби билан Масийхи Дажжолнинг фитнаси кетма-кет зикр килиниши бежиз эмас, бошка ривоятларда Дажжолнинг фитнаси кабрда хам булиши хакида хабар келган, дейдилар.
Хаётнинг фитнасидан мурод, инсон хаётида буладиган маъсият ва мусибат фитналарига ухшаш фитналардир.
Мамотнинг фитнасидан мурод эса Мункар Накийрнинг саволи ва кабр азобидир.
Шакал ибн Хумайд розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларига бориб:
«Эй Аллохнинг Расули! Менга панох сураб юрадиган сузларни ургатинг», дедим.
У Зот икки елкамни ушлаб туриб:
«Аллохим! Мен Сендан эшитишим шарридан, куришим шарридан, тилим шарридан, калбим шарридан ва манийнинг шарридан панох сурайман, дегин», дедилар.

Иккисини «Сунан» эгалари ривоят килишган.
Шарк: Вакийъ: «Манийим, яъни зино ва фужур», деди.
Демак, банда кулок, куз, тил, калб ва фарж билан килинадиган гунохлардан сакланиб юриши керак экан. Асосан, гунох содир буладиган аъзолар шулардир.
Шунинг учун инсон уларнинг гунохга кириб колмаслигини доимий равишда Аллох таолодан дуо килиб, сураб турса, манфаат топар экан.
Абу Юсир розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам «Аллохим! Мен Сендан бир нарса босиб колишидан панох сурайман. Мен Сендан баланд жойдан йикилишдан панох сурайман. Мен Сендан гарк булишдан ва куйишдан панох сурайман. Мен Сендан ута кариликдан ва улим олдидаги шайтоннинг бузгунчилигидан панох сурайман. Мен Сендан йулингдан оркага кочиб улишдан ва бир нарса чакиб улишдан панох сурайман», деб дуо килар эдилар».
Шарх: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бу дуода аввалги хадисларда келмаган бир неча нарсалардан панох сурамокдалар.
«Мен Сендан бир нарса босиб колишидан панох сурайман».
Бунда шифт, девор ёки бошка бирор нарса остида колиб, халок булиш кузда тутилган.
«Мен Сендан баланд жойдан йикилишдан панох сурайман».
Бунда тог, том ва шунга ухшаш баланд жойдан йикилиб улиш кузда тутилган.
«Мен Сендан гарк булишдан ва куйишдан панох сурайман».
Сувга гарк булиб ёки оловда куйиб улиш хам фавкулодда мусибат хисобланади. Юкорида зикр килинган фалокатли улимлар шахидлик хукми деб аталган булса хам, улардан панох суралишининг хикмати тусатдан булгани учун баъзи сабрсизликка ухшаш нокулай холатларни сикиб колиши хавфи борлигидан экан.
«Мен Сендан ута кариликдан ва улим олдидаги шайтон васвасасидан панох сурайман».
Ута кариб, бошкаларга огирлиги тушиб колиш хам панох сураладиган холатлардан хисобланади. Аллох таоло бундан хам сакласин.
Улим олдидаги шайтон бузгунчилигидан мурод, унинг бандада умидсизлик уйготиши, казога рози булишдан тусиши, улимни ёмон куришга чорлаши, тавбадан бош тортишга чакириши каби улим олдидан содир буладиган мумин кишига тугри келмайдиган салбий холатларга чорлаши кузда тутилган.
Албатта, бундай нарсалардан панох сураб туриш лозим. Уламоларнинг таъкидлашларича, шайтон ва унинг аскарлари кишига улим олдидан ёпишгани каби каттик ёпишмас экан. Агар буни хозир кулдан чикарсак, бутунлай кутулиб кетади, деган хаёлда осилар экан.
«Мен Сендан йулингдан оркага кочиб улишдан ва бир нарса чакиб улишдан панох сурайман».
Йулдан оркага кочишни уламолар, диндан кайтиб муртад булиш, Аллох таолонинг зикридан юз угириш ва душманга рубару булганда кочиш каби нарсалар, деб айтганлар.
Албатта, зикри утган нарсаларнинг Набий соллаллоху алайхи васалламдан содир булиши амри махол. Аммо уларнинг ушбу дуода келиши уммат учун таълимдир.
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Аллохим! Мен Сендан бир факирликдан, етишмасликдан, хорликдан панох сурайман. Мен Сендан зулм килишимдан ва зулмга колишимдан панох сурайман», дер эдилар».
Шарх: Бу хадиси шарифдаги дуода хам бир неча нохуш нарсалардан Аллох таолодан панох тилаш бор.
1. Факирлик.
Факирлик сузи аслида факир — умуртка погонасининг синишидан олинган. Бундай мусибатга учраган одам кулидан хеч нарса келмай, узгаларга мухтож булиб, кимирлай олмай ётиб колади. Факирлик хам шунга ухшаш, кишига мухтожлик келтиради.
2. Етишмаслик.
Яъни яхшилик ва хайр-бараканинг камлиги. Бу хам одамнинг мухтожлиги аломати ва бошига тушган кулфати булади.
3. Хорлик.
Кишининг бошкалар олдида хакорат килиниши хорлик булади. Бошкалар уни одам урнида курмаса, хурмат килмаса ва у билан хисоблашмаса, уша одам хор булади. Бу хам хар кандай одам учун катта мусибат булади.
4. Зулм килиш.
Бу ишни килган одам золим булади. Золимнинг кимлигини ва зулмнинг окибати кандай булишини хамма яхши билади.
5. Зулмга колиш.
Бунга дучор булган одам мазлум дейилади. Бу хам хеч кимга муносиб курилмайдиган холатлардандир.
Уламолар ушбу дуолардан мурод, умматга таълим беришдир, деганлар.
Яна уша кишидан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам «Аллохим! Мен Сендан хакка хилоф килишдан, мунофик булишдан ва ёмон ахлокли булишдан панох сурайман», дер эдилар».
Шарх: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам узларининг бу хадиси шарифларида бу дунё ва охиратда куп бало ва офатларга сабаб буладиган нарсалардан панох сурамокдалар.
Хакка хилоф килиш ва мунофик булиш ёмон ахлокнинг кузга куринган намуналаридан хисобланади. Шунинг учун бу жумлани уламоларимиз, умумий нарсанинг хусусийсидан кейин келтирилиши, деб бахолаганлар.
Бизлар хам бу нарсалардан панох сураб туришга одатланишимиз керак.
Яна уша кишидан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам «Аллохим! Мен Сендан очликдан панох сурайман. У кандок хам ёмон ёстикдош. Мен Сендан хиёнатдан панох сурайман. У кандок хам ёмон сирдош», дер эдилар».
Шарх: Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг бу хадиси шарифларида панох суралган нарсалардан бири моддий, иккинчиси маънавий-ахлокий нуксон эканлигига эътибор килайлик. Бундан мусулмон банда хам жисмоний, хам рухоний етуклик учун харакат килиши кераклиги келиб чикади.
«Набий соллаллоху алайхи васаллам «Аллохим! Мен Сендан песликдан, жинниликдан, маразликдан ва ёмон дардлардан панох сурайман», дер эдилар».
Ушбу бештани Абу Довуд ва Насаий ривоят килишган.
Шарх: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам узларининг бу хадиси шарифларида олдин ёмон дардлардан учтасини номи билан алохида зикр килиб туриб, кейин умумлаштирувчи суз ила панох сураган эканлар. Албатта, сихат-саломатлик катта неъмат, ундан махрум булишдан панох сураб туриш керак.
Оиша розияллоху анходан ривоят килинади:
«Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг ёнларида ухлаб ётган эдим. Бас, кечаси у Зотни йукотиб куйдим. Изласам, кулим У Зотнинг оёкларига тегди. У Зот саждада турган эканлар ва «Сенинг ризолигинг ила газабингдан, офият беришинг ила икобингдан панох сурайман. Мен Сени мактаб охирига ета олмайман. Сен Узингни Узинг мактагандексан», демокда эканлар».
Термизий ва Насаий ривоят килишган.
Шарх: Бу хадиси шарифда кечаси намозда ва саждада туриб панох сураш бор.
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Аллохим! Мен Сендан инкор килинган ахлоклардан, амаллардан ва хавои нафслардан панох сурайман», дер эдилар».
Термизий ривоят килган.
Шарх: Панох сураш калималари сарлавхаси остида келган хадиси шарифларни бирма-бир батафсил шарх килмадик. Уларни укиб, яхши тушуниб олиш керак. Агар уларнинг, хеч булмаганда, баъзиларини ёдлаб олиб, укиб юрилса, жуда яхши булади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

4S6J7wvgRLJySdzYpelxtEFZLzuBzNnr

Карантин сабабли якинларингизга пул жунатиш масаласида муаммога келдингизми?

Карантин сабабли вилоятлар, туманлар уртасида транспорт оркали харакатланиш вактинча чекланганлиги сабаб уз якинларига пул жуната …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари