Главная / Маданият / Фаришталарнинг ишлари
Место рекламы

Фаришталарнинг ишлари

farishtalarФаришталар инсонлардан фарк килади. Уларнинг уз ихтиёрлари йук, улар доимо Аллохга итоат киладилар, исён килишга имконлари йук. Куръони Каримда шундай дейилган: «Осмонлару ердаги барча жонзотлар ва фаришталар факат Аллохга сажда килурлар. Улар мутакаббирлик килмаслар. Улар устиларидаги Роббиларидан куркурлар ва узларига амр килинган нарсаларни килурлар» («Нахл» сураси, 49, 50-оятлар).

Фаришталар бажарадиган ишларнинг энг ахамиятлиси, Аллохнинг вахийсини пайгамбарларга етказишдир. Пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломга Куръон оятларини келтирган фариштанинг исми Жаброилдир. Куръон уни «Рухул Амин» ва «Рухул кудус» деб хам атайди. Фаришталарнинг вазифаларидан яна бири пайгамбарларни куллаб-кувватлаш, уларнинг огирини енгил килишдир.

Куръони Каримда Аллох таоло Ийсо пайгамбарни Рухул кудус билан куллаб-кувватлаганини айтиб утади. Фаришталар такводор мумин-мусулмонларни куллаб-кувватлаб, уларни тугри йулга илхомлантирадилар. Шунингдек, фаришталар мумин-мусулмонларнинг жонини озор етказмай олишда хам иштирок киладилар. Бу санаб утилган ишлардан ташкари, фаришталарнинг бошка вазифалари хам купдир.

Куръони Каримда айтилишича, Аллох таоло инсонга бир неча фариштани бириктириб куйганки, улар инсоннинг килган ишларини ёзиб борадилар. Унг томондаги фаришта яхшиликларни, чап томондагиси ёмонликларни ёзиб боради. Агар инсон шу нарсага ишонса, дунёда хеч ёмонлик килмайди.

Аллох таоло «Коф» сурасида: «Зотан икки кутиб олувчи унгда ва чапда утирган холларида кутиб олурлар. Бирор суз айтмас, магар хузурида хозиру нозир борлар», деган (17, 18-оятлар).

Демак, инсоннинг икки тарафида икки фаришта жойлашган ва улар инсоннинг хар бир амали ва сузларини кутиб олади. Оятда уларни «икки кутиб олувчи», деб айтилмокда.

«Вактики икки кутиб олувчи унгда ва чапда утирган холларида кутиб олурлар.»

Мазкур фаришталар содир булган барча ходисаларни ёзиб боришга вакил килинганлар.

«Бирор суз айтмас, магар хузурида хозиру нозир борлар ».

Биз «хозиру нозир» деб таржима килган икки фариштанинг арабча номи «Ракиб ва Атийд»дир. Инсоннинг огзидан чиккан битта лафз хам уларнинг назарларидан четда колмайди. Улар хамиша хозиру нозирдирлар, дарров ёзиб куядилар.

Таъкидлаш лозимки, Аллох таоло бандасининг амалларини хисоб-китоб килишда бу икки фариштанинг ишига мухтож эмас. Узи хамма нарсани комил илми ила билиб туради, хаттоки, аввалги оятларда айтилганидек, одамнинг хаёлидан утган нарсаларни хам билади. Мазкур фаришталарнинг ёзиб боришининг бошка хикмати бор, Киёмат куни инсонга хужжат сифатида курсатиладиган номаи аъмол ушбу фаришталар ёзган ёзувлар булади. Бунга иймон келтириш эса хар бир банданинг купрок яхшилик килишига, ёмонликдан янада купрок четланишига сабаб булади.

Ушбу мавзуда куплаб ривоятлар келган, шулардан баъзилари билан танишиб чиксак, тушунчаларимиз мукаммалрок булади.

Али ибн Абу Толха Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят киладики, у зот: «Бирор суз айтмас, магар хузурида хозиру нозир борлар» ояти хакида: «Хар бир яхши-ёмон гапи ёзиб борилади. Хаттоки, едим, ичдим, бордим, келдим, курдим кабиларни хам. Пайшанба куни унинг иши ва гапи арз килинади, яхшилиги, ёмонлиги бори колдирилиб, колгани ташлаб юборилади», деган эканлар.

Имом Хасан Басрий «…унгда ва чапда утирган холларида…» оятини укиб туриб: «Эй, одам боласи, сенинг сахифанг очилди, икки хурматли фаришта сенга вакил килинди, биттаси унг тарафингдаги яхшиликларингни ёзади, иккинчиси чап тарафингдаги ёмонликларингни ёзади, нимани хохласанг, килавер, озми, купми. Вафот этганингда, сахифанг беркитилади, кабрингда буйнингга осиб куйилади. Киёмат куни шундай холда кабрингдан чикасан…» деган эканлар.

Имом Ахмад ибн Ханбал улим тушагида инграб ётганларида, Товус розияллоху анхудан: «Фаришта хар бир нарсани, хатто инграшни хам ёзади», деган ривоятни эшитибдилар-у, дархол инграшни тарк этиб, шу билан то жон таслим килгунларича инграмаган эканлар.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

bx_-tNwjJVWz4egYAK6IJgMpRni9CyY0

Прописка тизимини соддалаштиришга оид лойиха эълон килинди. Жиддий узгаришлар кутилмокда

“Тараккиёт стратегияси” Маркази узининг расмий сайтида Тошкент шахри ва Тошкент вилоятига доимий прописка килиш тизимини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари