Президент хорижий тилларни урганишни оммалаштириш тизимини такомиллаштириш буйича карорни имзолади.

Хужжатга кура:

  • 2021/2022-укув йилидан туман ва шахарларда 207 та чет тилларини укитишга ихтисослашган мактаблар фаолияти йулга куйилмокда.
  • Таълимнинг барча боскичлари педагоглари, магистратура ва докторантурага укишга кирувчилар хамда давлат органларининг ходимлари учун чет тилларини тегишли даражада билишни тасдикловчи сертификатга эга булиш талаби урнатилмокда.
  • Таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги сертификатга эга хорижий тиллар укитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан хар ойлик 50 фоиз микдорида кушимча устама хаки тулаб борилади.
  • 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан сертификатга эга давлат бошкарув идораларининг барча бугинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан кушимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташкари хамда иш хаки фонди доирасида бюджет маблаглари хисобидан туланади.
  • Хорижий тилларни укитиш буйича энг яхши натижаларга эришганларни рагбатлантириш максадида мактаблар орасида утказиладиган Президент соврини таъсис этилмокда (туман боскичида 100 миллионгача, вилоят боскичида 250 миллионгача, республика боскичида 500 миллион сумгача пул маблаглари билан мукофотланади).

Бундан аввал Узбекистонда тулик чет тилларида эфирга узатиладиган янги телеканаллар ишга туширилиши, Узбекистонда 2022 йилдан давлат идораларига ишга кабул килишда хорижий тилни билиш мажбурий талаб килиниши хамда Президент матбуот котиби Узбекистонда хорижий тиллар «богча – мактаб – олий таълим – корхона» занжири асосида урганилишини маълум килгани хакида хабар берилганди.