Главная / Иктисодиёт / 200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади
Место рекламы

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади.

Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги номинал киймати 200 000 сум булган банкнот шаклида пул белгилари муомалага чикарилиши тугрисида карор кабул килинганини маълум килди.

 200sum

Мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йули” хамда мамлакат худудидаги Фаргона водийсининг кадимий тарихига багишланган.

 200sum-2

Банкнотнинг унг тарафида оч фонда кадимги “Буюк Ипак йули”нинг рамзи сифатида туя ва “200000” раками куринишида сув белгилари жойлашган.

Банкнотнинг унг тарафида когоз катламида кенглиги 4 мм.ли кук рангли, “силжиш” эффектига, “UZB” ёзувига эга булган, микрооптик ва машинада укиладиган химоя ипи утказилган.

Олд ва орка томонларининг асосий ранги – фируза рангда булиб, бошка ранглар билан уйгунлашган. Банкнотлар химояланган когозда чоп этилган булиб, олд ва орка томонлари махсус лак билан копланган. Банкнот олд томони чап кисмида Фаргона вилоятининг Кукон шахрида жойлашган “XUDOYORXON O‘RDASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

Юкори кисмининг чап тарафида “200000” раками, юкори кисм марказида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни кук ва яшил рангларда хамда юкори унг бурчакдаги Узбекистон Герби яшил рангда жойлашган.

Унг ва чап томони чеккасида жойлашган яшил рангдаги махсус элемент куриш кобилияти паст булган инсонлар учун мулжалланган булиб, буёкнинг буртмалик хусусияти хисобига банкнотнинг кийматини аниклаш имконини беради.

Банкнот куйи кисмида накшинкор тасвир фонида “латент” (яширин) тасвир “UZ” куринишида берилган булиб, у ёруглик манбаига нисбатан маълум кияликда куриниш хусусиятига эга.

Куйи кисмининг чап томонида банкнот кийматини акс эттирувчи “IKKI YUZ MING SO‘M” ёзуви ва “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни жойлашган.

Юкоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган булиб, бармок учи билан сийпалаганда буёк буртмалигини сезиш мумкин. Банкнот унг кисмидаги оч фонда нусха кучиришга карши хар хил диаметрдаги халкалар жойлашган булиб, нусха кучирилганда тасвирлардаги аниклик йуколади.

Шунингдек, ультрабинафша нури остида куринувчи накшинкор безакнинг яшил рангли фонида “UZB 200000 SO‘M” сузи кизил рангда тасвирланган. Юкори кисмидаги Узбекистон харитаси чизмасида оч чизиклар билан “Буюк Ипак йули” карвон йуллари йуналиши курсатилган.

Юкори чап кисмида “XUDOYORXON O‘RDASI” меъморий ёдгорлигидаги накшинкор безак тасвири регистр вазифасини бажаргани холда, “олд” ва “орка” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат килади. Ёругликка каратилганда ок кисми банкнотнинг орка томонидаги рангли элементлар билан кушилиб тулик тасвир хосил булади.

Банкнотнинг раками лотин алифбосидаги икки харфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган булиб, унг кисмида горизонтал ва чап кисмида вертикал куринишда босилган. Банкнот орка томонида милоддан аввалги III асрга тегишли кадимги Фаргона давлатининг пойтахти булган “AXSIKENT ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

Марказий кисмида машхур Кува анорининг рамзи сифатида “анор” тасвирида замонавий “Spark live” химоя элементи кулланилган булиб, турли кияликда ранг узгариши ва силжиш эффектини хосил килади. Унг кисмида Фаргона водийсидаги археология ёдгорлиги топилмалари – милоддан аввалги II минг йилликка тегишли булган сопол идиш ва икки бошли илон куринишидаги кадимий тош тумор тасвири акс эттирилган.

Юкори чап кисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ва банкнот муомалага чикарилган йил “2022” чоп этилган. Банкнотнинг пастки кисми чап ва унг бурчакларида банкнот номинал киймати “200000” раками ок рангда бир чизикда хамда юкори унг бурчакда “IKKI YUZ MING SO‘M” ёзуви туширилган.

Пастки кисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни огохлантирувчи ёзув сифатида кайд этилган.

Марказий банк хабарига кура, 200 000 сумлик банкнотлар, айни пайтда муомалада булган пул белгилари ва тангалар билан бир каторда, барча хужалик юритувчи субъектлар ва ахоли томонидан уз киймати буйича барча турдаги туловлар учун хеч кандай чекловларсиз кабул килиниши шарт.

Эслатиб утамиз, шу йил бошида утказилган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 200 минг сумлик купюра 2024 йилга бориб муомалага чикиши мумкинлигини айтганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

8gtnDGWj3qD72PxwH8slKnqeQ-rSutpv

Узбекистонликларнинг уртача ойлик иш хаки тугрисида маълумот берилди

2020 йил январь-март ойларида Узбекистон буйича юридик шахс макомига эга булган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари