Главные новости
Главная / Маданият / Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди
Место рекламы

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди.

2020 йилнинг 19 август куни Жиззах вилояти ИИБга Жиззах вилояти Пахтакор тумани, “Пахтакор” махалласи, Гулбахор кучасида яшовчи С.А ариза билан мурожаат килган, деб хабар бермокда ИИВ ЖКББ Коррупция ва иктисодий жиноятларга карши курашиш бошкармаси.

У уз аризасида жорий йилнинг 17 август куни узини Жиззах вилояти Зафаробод тумани хокимининг курилиш ишлари буйича уринбосари “Маъмур” деб таништирган шахс “Бустон” махалласи худудида 40 сотих буш ер майдони борлигини, ушбу ерга туйхона курилиши учун туман хокимининг карорини чикартириб беришини айтиб, эвазига ундан 12.000 АКШ доллари талаб килаётганлигини баён килиб, бу шахсга нисбатан конуний чора куришни сураган.

Мазкур аризага асосан шу куни ИИВ ЖКББ Коррупция ва иктисодий жиноятларга карши курашиш бошкармаси ва Жиззах вилояти ИИБ ЖКБ Коррупция ва иктисодий жиноятларга карши курашиш булими ходимлари билан хамкорликда тезкор тадбир утказилган.

Тадбир давомида Жиззах вилояти Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси лавозимида ишловчи, М.Б. С.А.дан талаб килган 12.000 АКШ долларидан 8.000 АКШ доллари микдоридаги пулларни олган вактида ушланиб, ундан ашёвий далил сифатида 8.000 АКШ доллари хамда аризачи С.А.га тегишли булган фукаролик паспорти нусхаси олинди.

Ушбу холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига конуний чора куриш учун топширилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

bx_-tNwjJVWz4egYAK6IJgMpRni9CyY0

Прописка тизимини соддалаштиришга оид лойиха эълон килинди. Жиддий узгаришлар кутилмокда

“Тараккиёт стратегияси” Маркази узининг расмий сайтида Тошкент шахри ва Тошкент вилоятига доимий прописка килиш тизимини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари