Главная / Медиа / Узбекистон парламентининг илк рахбари нега Мустакиллик байрамларига таклиф этилмагани ва Ислом Каримов хакида гапирди
Место рекламы

Узбекистон парламентининг илк рахбари нега Мустакиллик байрамларига таклиф этилмагани ва Ислом Каримов хакида гапирди

Журналист Комилжон Шамсиддинов таникли давлат ва жамоат арбоби Шавкат Йулдошев билан сухбат уюштирди. Унинг матни УзА томонидан эълон килинди.

Узбекистон парламентининг мустакиллик давридаги илк рахбари булган Шавкат Йулдошев сухбат давомида нега сиёсатдан кетгани хамда бугунги узгаришлар хакида хам гапириб утди.

«Узим кетганман. Куп одам, хатто якинларим хам, кандай килиб шу даражадаги лавозимдан уз хохишига кура кетиш мумкин, дея, ишонмайди. Лекин бу рост. Саломатлигим важидан, узим ариза бериб кетганман. 33 ёшимда инфаркт булиб, икки ой реанимацияда ётганимдан сунг, Худо жонимни кайтариб берган. Асорати билинарди. Ахир, тасаввур килинг – уша сиз айтган “утиш даври”да кун буйи, кечки соат 10-11 гача ишлайсиз. Кечаси уйга бориб, дам олиш урнига бир кулоч конун лойихалари ва турли хужжатларни тонггача куриб чикасиз, эртасига яна сессия давом этиши керак. Хуллас, шу тахлит, узим ишдан кетганман…

Таскин шуки, Узбекистондек давлатнинг мустакил булиши хакидаги хужжатга имзо чекиш менинг пешонамда бор экан, Оллох менга шуни насиб килган экан. Бу – менга хаётнинг берган мукофоти, шараф. Тарихни юз йилдаям, минг йилдаям хеч ким узгартира олмайди: Конституция, конунлар узгариши мумкин. Аммо “Узбекистон мустакил булди” деган хужжатни хеч ким узгартира олмайди», – деди Йулдошев.

«Саломатлигим сабабли сиёсатдан сал вактлирок кетганимга афсус киламан. Яна бир гапни айтай. Мустакилликнинг 1 йиллик байрамида катнашганман, Президент билан ёнма-ён утирганмиз. Аммо ишдан кетганимдан сунг, пастдагилар “бирор гап булди шекилли” деб уйлашганми, бирор марта булсин, мени байрамларга чакиришмаган. Энди буни карангки, “Узбекистон мустакиллиги хакидаги хужжатга имзо куйган одамни нега Мустакиллик байрамларига таклиф килишмайди”, дея хайрон буласан. Бу хаётнинг паст-у баланди куп экан-да…

Мен Ден Сяопинни куп эслайман. Аслида Хитойни Хитой килган айнан унинг ислохотлари. Маданий инкилоб даврида у одам Мао Цзедун томонидан – олисга, дехкончилик килиш учун сургун килинган. Шунга карамасдан, замон узгариб, Ден Сяопинь хокимият тепасига келгач, оламдан утган, узидан олдинги салафи Мао Цзедун хакида “Унинг 70 фоиз иши – адолатли, 30 фоизи эса хато эди” дея, адолатли хулоса берган. То хануз Хитойдаги Мао Цзедун хакидаги карашлар узгармади. Яъни унинг яхшиликлари – килган хатолари посангисини босиб кетади, деган караш устувор.

Аксинча, совет Иттифокини кулатган, абгор килган жихатнинг илдизи хам – янги келган рахбар узидан олдингисига лой чаплаши, бировининг килган ишларини иккинчиси оёгини осмондан келтириб ташлашига бориб такалади.

Хурсанд булганим – бизда Ислом Каримовнинг номи булганмади. Аксинча, хотирасига хурмат бажо келтирилмокда, номи абадийлаштирилди. Президент Шавкат Мирзиёевга койил колдим, мардлик килди. Аслида бу – бизнинг келажагимиз учун жуда яхши замин. Агар узим Ислом ака билан бирга ишлаган даврни мисол килиб оладиган булсам (харкалай, беш йил ёнма-ён ишлаганман), И.Каримовнинг Узбекистон учун килган ишлари Мао Цзедундан хам кура тош босади, яъни 80 га – 20…

Умуман олганда, бугун зур узгаришлар булмокда, Узбекистоннинг ажойиб келажагига замин яратилмокда. Хаммамиз Президент Ш.Мирзиёевга елкадош булиб, кумак беришимиз лозим!..», – дея айтиб утди Узбекистон парламентининг илк рахбари.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Scarlett-Johansson-680x454

Скарлетт Йоханссон 40,5 млн доллар даромад билан 2018 йилнинг энг куп маош олган актрисаси булди

Америкалик актриса Скарлетт Йоханссон Forbes журнали томонидан тузилган 2018 йилнинг энг куп даромад олган актрисалари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари