Главные новости
Главная / Маданият / Прописка тизимини соддалаштиришга оид лойиха эълон килинди. Жиддий узгаришлар кутилмокда
Место рекламы

Прописка тизимини соддалаштиришга оид лойиха эълон килинди. Жиддий узгаришлар кутилмокда

“Тараккиёт стратегияси” Маркази узининг расмий сайтида Тошкент шахри ва Тошкент вилоятига доимий прописка килиш тизимини такомиллаштириш буйича хужжат лойихасини жамоатчилик мухокамасига куйди.

Фото : KUN.UZ

Таъкидлаш жоизки, мазкур конун лойихаси “Тараккиёт стратегияси” Маркази томонидан президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва Харакатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва ракамли иктисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси доирасида ишлаб чикилган.

Эълон килинган лойихада купчилик фукароларнинг эътирозларига сабаб булаётган “прописка” тушунчаси урнига “руйхатдан утказиш” тушунчаси киритилмокда.

Шунингдек, Узбекистон Республикаси фукаролари учун Тошкент шахри ва вилоятида кучмас мулкни олишда ушбу худудларда доимий пропискага эга булиш хамда янги курилган уйларнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун давлат божининг алохида ставкасини тулаш хакидаги талаблар бекор килинмокда.

Фукароларнинг биринчи ва иккинчи даражадаги кариндошларини нафакат узи доимий руйхатда булган манзилга, балки эгалигидаги бошка уй-жойга хам доимий руйхатга куйиш хукуки назарда тутилмокда.

Бошка худудларда доимий руйхатга олинган Узбекистон Республикаси фукароларининг Тошкент шахри ва вилоятида уйни умумий мулк хукуки асосида олди-сотди, айирбошлаш, хадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан бошка шахсга бериш, гаровга (ипотекага) куйиш, кучмас мулкдан воз кечиш ва кучмас мулкни узгага беришнинг бошка усулларига оид битимларни нотариал тасдиклашда хам ижтимоий норма тугрисидаги коидалар инобатга олиниши лозимлиги белгиланмокда.

Доимий прописка учун эр-хотиннинг никохдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никох бекор килинганда прописка йукотилиши хакидаги коидаларни конунчиликдан чикариб ташлаш кузда тутилган.

Илгари Тошкент шахри ва вилоятида доимий руйхатга эга булган фукаролар кайтиб келганда, улар ушбу худудларда хеч кандай кушимча шартларсиз кайта доимий руйхатга олиниши мумкин булади.

Шундан келиб чикиб, вакиллик органларига сайланган, тегишли давлат органлари, хужалик бошкаруви органлари ва республика ахамиятидаги бошка давлат ташкилотларига тайинланган ходимлар учун доимий руйхат буйича лавозимни эгаллаб туриш даврига оид чеклов хам олиб ташланмокда.

Бундан ташкари, оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар уларнинг тутинган ота-онасининг доимий яшаш жойи буйича руйхатга туриш имкониятига эга булади.

Вактинча турган жойи буйича руйхатга олиш муддати уй-жой эгасининг розилиги асосида 1 йилдан 5 йилгача узайтирилмокда.

Айни вактда, фукароларни Тошкент шахри ва вилоятида доимий

ва вактинча руйхатдан утмасдан, яшаш муддати 10 кундан 15 кунга узгартирилади.

Шу билан бирга, доимий ва вактинча турган жойи буйича руйхатга олиш фукаронинг хохишига кура ички ишлар органлари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали оркали амалга оширилади хамда унинг муддати 3 кундан 1 кунга кискартирилади.

Доимий руйхатни расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига штамп босиш амалиётидан воз кечиш ва мазкур жараёнларни ракамлаштириш кузда тутилмокда.

Доимий руйхатга олишни расмийлаштиришда аввалги яшаш жойидан мустакил руйхатдан чикиш тартиби, хамда харбий хизматга мажбурларнинг доимий руйхатга туришдан олдин ва кейин харбий хисоб учун мудофаа булимларига бориш тартиби бекор килиниб, ушбу жараёнлар идоралараро электрон дастур оркали амалга оширилади.

Тугилган болага Фукаролик холати далолатномаларини ёзиш органида тугилганлик гувохномасини расмийлаштириш вактида уни отаси ёки онасининг доимий руйхат манзили буйича идоралараро автоматлашган тизим оркали доимий руйхатга олиш тартиби киритилмокда.

Юкоридагилардан ташкари, масъул идораларга фукароларнинг уз хохиши билан руйхатда туришини рагбатлантириш, доимий руйхат талаб этиладиган давлат хизматларини вактинчалик руйхат оркали амалга ошириш имкониятини яратиш буйича зарур топшириклар берилган.

Мазкур лойихаларнинг мазмуни таклиф ва мулохазалар билдириш хамда шу асосда уларни янада такомиллаштириш учун Сизларнинг эътиборингизга хавола этилмокда.

Мухокама жорий йил 11 апрелга кадар давом этади.

Конун лойихаларини такомиллаштириш юзасидан уз таклиф, фикр ва мулохазаларингизни куйидаги линк оркали утиб колдиришингиз мумкин:

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

YdD1jPnB1TDaimWF56If8crsKQLb1x4R

Узбекистонда тухтатилаётган туйлар, виза беришни бас килган АКШ, коронавирус кайд этилмаётган Хитой ва куннинг бошка хабарлари

Якунланиб бораётган 20 март жума куни Узбекистон ва жахонда юз берган вокеа-ходисалар хамда янгиликларнинг энг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари