Главные новости
Главная / Сиёсат / Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат
Место рекламы

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни улдирди. Бугунги кунда хам хасаддан азоб чекаётганлар ёки хасад иллати билан касалланганлар орамизда кам эмас. Хужа Аламбардор масжиди имом хатиби Рахимберди домла Рахмонов билан сухбатимиз шу мавзуда кечди.

Хасад нима? У кандай пайдо булади?

Хасад – маънавий иллат. Инсоният тарихида илк котилликка хасад сабаб булган. Лекин ундан хам олдин Одам алайхиссаломга жаннатда хасад булди. Шайтон Одамга хасад килди. Аллох таоло Одамни мукаррам яратганлигини эълон килиб, бутун фаришталарни унга сажда килишликка таргиб килди. Лекин ёлгиз шайтон узини яратилишдаги унсурда улуг эканлиги, яъни «мен оловдан яратилган булсам, Одам тупрокдан яратилган булса», деб хасад килиб унга сажда килмади. Бу хасад натижасида шайтон малъун булди. Аллохнинг лаънатига гирифтор булди.

Одам алайхиссалом ер юзига тушгач, ака укасига хасад килди ва укасининг котили булди. Башарият тарихида илк котиллик содир булди. Кейинги даврларга карайдиган булсак, инсоният энг куп хасаддан озор курган ва куриб келмокда.


Тошкент шахар «Хужа Aламбардор» жоме масжиди имом хатиби
Рахимберди Рахмонов

Хасад – хамма гунохларнинг онаси

Хасадгуй одам узи хасад килган одамнинг гийбатини килади, ёлгон гувохлик беради, чакимчилик килади, одамни лаънатлайди. Хасад одамни жанжал килишга, кул кутаришга, хаттоки у котил даражасига элтади.

Мана шу гунохлар: ёлгон, чакимчилик, бухтон – хаммасини ургансак, замирида хасад ётибди.

Аллох таоло Куръони каримда хасадни шунчалар катта гунох эканини таъкидлаб, ундан сакланиш лозимлигини эслатган. Аллох таоло хасадгуйнинг хасадидан панох сурашга буюрган. Одатда биз тухмат, ёлгон, ер-осмон балоларидан куткаргин, деб дуо киламиз. Лекин Аллох Куръонда, Фалак сурасининг охирги оятида ургатяптики, хасадчининг хасадидан хам панох сураш керак экан. Хасадгуй шунчалик ёмон инсон эканки, ундан панох сураладиган одам экан.

Гохида фарзанд, шогирдимизда бошкаларга нисбатан хасад пайдо булганини пайкаймиз. Шунинг учун ота-оналар фарзандларини болалигидан бошлаб бошкалардан кизганишга эмас, аксинча илинишга ургатиши керак.

Хасаднинг шаклланишига атроф-мухит хам сабабчи булиб колади. Теварак-атрофда унга нисбатан таъсири кучлирок булганларнинг феъл-атвори хасадга сабаб булиб колади. Хасадгуй ота-онанинг фарзанди хам шундай булади.

Хасад тарбиясизликдир

Хасад сузининг маъноси шилишдир. Инсонни бутун неъматлар, яхшиликлардан йук килиб, шилиб ташлаш тушунилади. Хасадгуйнинг фикр-у нияти шу. Бир одамга берилган ортикча фазилатни куролмаслик, неъматни уша инсондан йук булишини умид килиш, хохлаш – бу хасад.

Бунинг зидди хавас булади. Бир одамда узидан ортик неъматни курдими, ушанга хавас килиб ушандай инсон булишга интилиш хавасдир. Фарзандларимизни бир йигитга ухшатиб ният киляпмиз: кани энди углим шундай олим, тадбиркор булса, деган хавасни килсак, бу улуг фазилатдир. Лекин бу йигит нега ундай булди-ю, менинг фарзандим ундаймас, дейилса бу иллат булади.

Хасад кандай даволанади?

Хасадни даволаш чоралари бор. Бу, албатта, яхшилар билан куп сухбатда булиш. Хасаднинг огир иллат экани ва натижада килган савобларидан махрум булишини англаши керак. Хасаднинг улкан гунох эканлигини билиши лозим.

Кулига китоб олиб уша иш хатарли эканини, Куръони каримда хасад хакида айтилганларни укиб, яхшилар сухбати билан хасаддан кутулиш имкониятлари бор.

Иймонли калбда икки нарса жам булмайди

Пайгамбаримиз алайхиссалом айтадиларки, муминнинг калбида икки нарса жам булмайди. Бири иймон, иккинчиси хасад. Ёки у булади, ёки буниси.

Иймонли одам хасад килмайди ёки хасадгуй одам иймонли булмайди.

Кандай килиб Аллохга иймон келтирган, яхшилик-ёмонлик Аллохдан эканига, банданинг такдири Аллохдан битилганига иймон келтириб, яна шу одамнинг фазилатини куролмаслик мумкин? У одамга Аллох берди-ку. Бу Аллохнинг кахрини келтириш эмасми?

Масалан, иккала фарзандимизга икки нарса бердик. Энди бир боламиз иккинчисига берганимиздан норозилигини айтса, ота-она кандай муносабатда булади? Фарзанд узига ёки ака-укасига берилганидан норозилигини изхор килса, ота-онани ранжитмайдими?

Хасадгуйлик иймонга зид иш

Банда бир фазилатга эга булди, иккинчиси ундан-да зиёда фазилатга эга булди. Аллох унинг такдирига шу фазилатни ёзди, илм, мартаба, бойликни берди. Хаммасини Аллох берди. Шундай экан, хасадгуйлик такдирга карши чикиш эмасми? Аллохга карши исён, кузголон эмасми?

Агар аклан уйлаб курадиган булсак, хасадгуйлик иймонга зид ишдир. Бу – такдирга иймон келтирмасликдир. Ахир биз иймон келтирганмиз-ку. Банданинг харакати, интилиши бир сабаб, холос. Лекин банда минг харакат килмасин такдирига илм битилмаган булса, олим булмайди. Кеча-кундуз мехнат килсин, такдирига мол-у давлат битилмаган булса, бой булмайди. Кимга кандай даража, фазилат берган булса, бу Аллохнинг мархамати. Энди бандадаги уша фазилат учун кунгилда хасад булиши Аллохнинг такдирига исён килиш булади.

Икки тоифа инсонга хавас килса булади

Пайгамбаримиз алайхиссалом хасад факат 2 нарсада булади, деганлар. Бу маънавий маънода, яъни уша инсондек булишга интилиш маъносида. Биринчиси – Аллох бир инсонга бойлик берди, бу бойликни саховат, яхшилик, эзгулик йулига сарф этяпти. Топган бойлигини ёмонлик, фахшга эмас, яхшиликка сарф этяпти.

Иккинчиси, Аллох таоло бир инсонга илм берди. У илм-маърифати билан одамларга хизмат киляпти. Бир олимнинг ортидан канча одам эргашади, сухбатидан канча одам наф куради? Мана шу икки тоифа одамга эргашиш, уларга ухшашга харакат килиш фазилат булади.

Аллохдан сурайлик: фарзандларимиз хам олим, маърифатли, бой булсин, тараккий топсин, юртига факат яхшилик килсин.

Парвардигор, борлигинг, буюклигинг хакки кутарган кулларимизни курук кайтармагин. Бу ойлар фазилатли дамлар. Кутарган кулларимизни дуоларимиз, илтижоларимизни ижобат айлагин. Аввало, юртимизга тинчлик, мехнаткашларимизга фаровонлик бергин. Ота-оналаримиз, азизларимиз дуоларини ижобат айлагин, сахарлик, ифторликда килаётган дуоларимизни кабул айлагин! Омин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

zz1_wFo0bS6eKPJobO8JZ1dVdUsg3Ol5

Кайси сохаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум булди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортик булган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга якини) уз маблагларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари