Главные новости
Главная / Маданият / «Бурж Халифа»даги Том Круз ва чироклар илинган устунга сакраган Жеки Чан: Кино оламидаги койилмаком 10 трюк
Место рекламы

«Бурж Халифа»даги Том Круз ва чироклар илинган устунга сакраган Жеки Чан: Кино оламидаги койилмаком 10 трюк

Апрель ойининг охирида Campus Univers Cascadees каскадёрлар мактаби талабалари #CUCchallenge номли челленжни бошлаб берди. Уларнинг хар бири канака жанговар куникмаларга эга эканлиги борасида видео олиб, барча роликларни битта клипга бирлаштирган. Шу оркали иштирокчилар коронавирусга карши курашишга карор килганди.

«Кинопоиск» челленжни куллаб-кувватлаган холда кино оламидаги энг койилмаком трюкларнинг 10 тасини жамлади.

Фото: «Кинопоиск»

«Уддалаб булмас топширик: ‘Фантом’ протоколи»

Фильмда Итан Хант дунёдаги энг баланд бино — «Бурж Халифа»даги серверга кириши тасвирланган сахна мавжуд. Бирок у узига керакли жойга коридорлар оркали эмас, осмонупар бинонинг ташки томонидан кириши керак булади. Суратга олишда дублёр хожат булмаган: Том Круз бино жуда баланд булишига карамай, хавфли вазифани узи бажарган.

Дарадевил («Сорвиголова»)

Фильм каскадёрларининг бир неча вазифаси булган: улар нафакат кахрамоннинг жанг килиш кобилиятини, балки кузи ожизлиги сабаб кулоклари билан «курадиган» инсоннинг махоратини намойиш этишга харакат килган. Шунингдек, машклар координатори Филип Ж.Силвер суперкахрамон битмас-туганмас кучга эга эмаслигини, у хам зарбалар окибатида чарчаб колишини курсатиб беришга уринган.

«Рейд 2»

Гарет Эванснинг дилогиясининг узига хослиги — унда жанг санъати усталари иштирок этади. Улар орасида индонезиялик Ико Уайс ва Яян Рухян хам бор. Фильмлардаги барча харакатларни улар мустакил амалга оширган. Уайс ва Рухян мунтазам хореография билан шугуллангани сабаб, «Рейд 2» фильмининг финал кисмида жанг сахнаси реал хаётдагидек таассурот уйготади.

«Портловчи сарик соч»

Мазкур фильмдаги жанг сахналарини ижро этиш учун Шарлиз Терон олти хафта давомида машгулотларда катнашган. Актриса биргина дублни суратга олиш учун хамкасбларига 20 га якин «зарба» берган. Сахнадаги хар бир харакат олдиндан уйлангани сабаб, бу жуда мураккаб ва актёр улардан биттасини унуца хам, дубль йукка чикади.

«Полиция тарихи»

Жеки Чан фильмларидаги жанг сахналарини узи ижро этиши билан бутун дунёга танилган ва уз карьераси давомида куплаб жарохатлар олишга улгурган — тос суягидан тортиб, бармоклари-ю ковургаларигача синган. «Полиция тарихи» фильмининг охирида чироклар илинган устунга сакраб, бир неча кават пастга тушиш сахнаси мавжуд. Ушбу дубль окибатида Жекининг елкасига жарохат етган ва иккинчи даражали куйиш олган.

«Жон Уик 3»

Жон Уик уз саргузаштларининг учинчи кисмида отга миниб душманларидан кочади. Суратга олиш жараёнида Киану Ривзнинг бир неча дублёри булишига карамай, актёр ушбу сахнани узи бажарган — унинг хавфсизлиги трослар ёрдамида таъминланган.

«Бен-Хур»

«Бен-Хур» фильмидаги машхур пойга сахнасини суратга олишга оммавий сахнани хосил килиш учун 1,5 минг кушимча одам жалб этилган. Чарлтон Хестон биргина сахнадан бошка колган хаммасида отларни узи бошкарган. Унинг кахрамони бошка бир аравага урилганида, актёрнинг йикилиб тушишига бир бахя колганини куриш мумкин. 45-сониядан бошланадиган ушбу эпизодда Хестон урнига каскадёр Жон Канатт суратга тушган.

«13-раён»

«13-раён» фильмидаги бош кахрамонлар турли мураккаб харакатлардан бехабар эмас. Сирил Рафаэлли — «Ташувчи» ва «Такси» сиквелларида ишлаган таникли каскадёр. Девид Белл эса — халкаро паркур-харакат асосчиси ва етакчиси. Шу сабабли фильмдаги экшен-сахналар химоя трослари ва компьютер графикасисиз олинган.

«Улим исботи»

Зои Белл — тажрибали каскадёр. У Кейт Бланшеттни «Тор»нинг учинчи кисмида, Ума Турманни «Биллни улдириш» фильмида алмаштирган. «Улим исботи»да эса Белл машина капотига чикиб олган кахрамонлардан бирининг ролини ижро этади. Актриса автомобиль соатига 140 километр тезликда харакатланганига карамай, ушбу сахнада узи суратга тушган.

«Пароходдаги Билл»

Овозсиз кино даврида хам мураккаб машклардан фойдаланилган. Бастер Китон хавфли сахналарни узи мустакил ижро этиши билан купчиликнинг мехрини козонган. Масалан, «Пароходдаги Билл» фильмида унинг кахрамони устига уйнинг девори кулайди, бирок у омад туфали омон колади. Китон кейинчалик хам актёрлик сохаси ва каскадёрликка содик колган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

vKNYzK1LhHGS5YdWMC2UioBfj3bOR8qc

«Сирли душман кимнинг ичига яширинганини билмаймиз»: Италиядаги хаёт хакида хикоя

Сицилиядаги пляжда жойлашган бар эгаси Катя Афонина катъий карантин шароитида Италиянинг энг йирик оролидаги хаёт …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари