Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Конунчилик палатаси аъзоларига 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Узбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг энг устувор йуналишларига багишланган Мурожаатномасига багишланган анжуман давом этмокда, деб хабар берди УзА.

shavkat-mirzieevФото: Президент матбуот хизмати

Миллий хавфсизлик хизмати идоралари бугунги кунгача 26 йил аввал хукумат тасдиклаган Низом асосида фаолият курсатиб келмокда. Бу Низомга чорак аср давомида тегилмаганлиги ва хар кандай оддий масала хам миллий хавфсизликка тахдид деб бахолаб келинганлиги ушбу идора ваколатларининг асоссиз кенгайиб кетишига сабаб булган.

Дунёнинг баъзи минтакаларида юзага келган нотинч вазият ахоли миграцияси кучайишига, бу эса, уз навбатида терроризм ва экстремизм таркалишига хамда бу иллатлар глобал муаммолардан бирига айланишига олиб келмокда.

Бундай вазиятда миллий давлатчилигимиз, мустакиллигимиз, ахолимизнинг тинч ва осойишта хаёти ва хавфсизлигимизни саклаш биз учун энг устувор вазифага айланиб бормокда. Айнан шу нуктаи назардан ва глобаллашув даврининг барча тахдидларини инобатга олган холда Миллий хавфсизлик хизмати идоралари фаолиятини хам ислох килиш вакти келди.

Шавкат Мирзиёев, Узбекистон Президенти

Узбекистон Президенти шу муносабат билан «Хукукни мухофаза килувчи органлар тугрисида»ги ва «Миллий хавфсизлик хизмати тугрисида»ги конунларни ишлаб чикиш ва кабул килишни таклиф этди.