Главные новости
Главная / Маданият / Вокеа сурасини укиш
Место рекламы

Вокеа сурасини укиш

suraВокеа сураси Маккаи Мукаррамада нозил булган булиб, 96 оятдан иборат. «Вокеа» киёмат кунининг номларидан биридир. Ушбу суранинг илк оятида «Вокеа вокеъ булганда» дея келади, яъни бу оятда киёмат коим булиши хакида суз бормокда.

Вокеа сурасида киёматнинг манзаралари, жаннат ва дузахнинг васфи, уларнинг ахллари хакида суз юритилади. Суранинг номи шундан олингандир. Вокеа сураси бошка суралар каби нихоятда фазилатлидир. Бу сурани хар кеча укиб юрган киши асло мухтож булмаслиги хакида ваъдалар келган.

مَنْ قَرَأَ سُورَة (الْوَاقِعَةِ) فِى كُلِّ لَيْلَةٍ لَمْ يُصِبْهُ فَاقَةٌ أَبَدًا.
(رواه البيهقى عن ابن مسعود)
«Ким Вокеа сурасини хар кеча укиса, унга асло мухтожлик етмайди»
Имом Байхакий Ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят килган.

Бас, шундай экан, камчиликлардан шикоят килавермай, сабабини килиш билан бирга, ушбу сурани хар кеча укишни йулга куяйлик. Ибн Масъуд розияллоху анхунинг узлари бу ваъдага канчалар ишонганлари, унга амал килганлари куйидаги ривоятдан маълум булади.

Хофиз ибн Асокир Абдуллох ибн Масъуд хакида шундай ривоят килади:

«Абдуллох ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб булиб колди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб:
— Нимадан шикоятинг бор? – деб суради.
Ибн Маъсуд:
— Гунохларимдан,– деди.
Усмон ибн Аффон:
— Нимани хохлайсан? – деб суради.

Ибн Маъсуд:
— Роббимнинг рахматини,– деди.
Усмон ибн Аффон:
— Сенга табиб буюрайми? – деди.
Ибн Маъсуд:
— Табиб (яъни Аллох) мени бетоб килди, ― деб жавоб килди.
Усмон ибн Аффон:
— У холда сенга хадя буюртирайми? – деб суради.
— Унга хожатим йук, – деди Ибн Маъсуд.

Усмон ибн Аффон:
— Сенда хожат булмаса, сендан кейин кизларингга колади, – деди. Ибн Масъуд бунга жавобан:
— Кизларимнинг камбагал булиб колишларидан куркяпсанми? Мен уларга хар кечада Вокеа сурасини укишни буюрганман. Чунки Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг: «Кимки хар кечада Вокеа сурасини укиса, зинхор кашшокликка учрамайди», деганларини эшитганман, – деб жавоб берди.

Бу зотлар Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг ваъдаларига накадар кучли ишонишган! Узлари бунга амал килганлар ва фарзандларига хам шуни буюрганлар. Бу хакда билмаган булсак, энди билдик. Вокеа сурасини хар кечада укишликни одат килайлик.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

Рамазон хайити 5 июнь 2019 куни нишонланади

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон хайитини нишонлаш тугрисидаги карорни имзолади. Бу хакда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари