Главная / Иктисодиёт / Мирзиёев экспорт меваларни уч соатда расмийлаштириш хакида карор чикарди

Мирзиёев экспорт меваларни уч соатда расмийлаштириш хакида карор чикарди

6 ноябрь куни Узбекистон президенти мева-сабзавот экспорт килувчиларни куллаб-кувватлашга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисидаги навбатдаги карорни имзолади.

13a8e8e9-bb9a-4d87-a189-81207b2faaa8_w1023_r1_s

Озодлик сухбатлашган экспортчилардан баъзиларининг президент кароридан хозирча хабари йуклиги, карор билан танишганлар эса, ундан хурсанд эканлиги маълум булди.

Карорнинг мухим нукталари

“Мева-сабзавот махсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, куритилган сабзавот ва меваларни махаллий экспорт килувчиларни куллаб-кувватлаш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги карор билан хужалик юритувчи субъектларга экспорт шартномаси тузмасдан инвойс асосида мева-сабзавот махсулотларининг экспортини амалга ошириш хукуки бериладиган булди.

(Инвойс сотувчи томонидан харидорга бериладиган хужжат булиб, унда товарлар микдори ва бахоси, хусусиятлари (ранги, вазни кабилар) жунатувчи ва кабул килувчи тугрисида информация каби маълумотлар булади – тахр.)

Шартнома тузмасдан инфойс асосида мева-сабзавот экспорт килувчи бир неча шартларга риоя килиши керакки, уларни карор матнидан укишингиз мумкин.

Карорга илова килинган шархда мана бу мухим узгаришлар кайд этилган:

“...карор билан мева-сабзавот махсулотлари экспортига божхона юк декларациясини расмийлаштириш курик хужжати тузилганидан кейин 3 соатдан куп булмаган муддатда амалга ошириладиган тартиб жорий этилди.

Мева-сабзавот ва тез бузиладиган махсулотларнинг экспорти учун зарур булган сертификат бериш муддати экспорт килувчи томонидан хужжатлар такдим килинган вактдан бошлаб бир иш кунига кадар кискартирилди”.

Жиззахлик экспортчи: Энди узимиз хам махсулот етиштирамиз

Мева-сабзавот экспорти билан шугулланувчи Jizzax impex agrofirmasi рахбари Исроил Олимов Озодлик билан сухбатда президент кароридан хурсандлигини изхор килди.

Унинг фикрича, бу карор махсулот етиштирувчиларга жуда катта имкониятлар очади, бундан буён уртада турган савдогарлар сони камаяди, мева-сабзавот экспорти билан шугулланиб келган фирмалар бундан буён ишлаб чикаришга хам эътибор каратади.

“Масалан, бизнинг фирма ёнгокзор барпо килмокчи. 135 гектарда ёнгок экмокчимиз, ерни тайёрлаяпмиз, кучат етиштирaяпмиз”, деди Jizzax impex agrofirmasi рахбари Исроил Олимов.к билан сухбатда президентнинг 6 ноябрдаги кароригача хам мева-сабзавот экспортчилари учун имкониятлар кейинги ойларда анча кенгайтирилганини коникиш билан тан олди.

“Кейинги ойларда экспорт билан шугулланувчи монополист ташкилотлар йукотилди. Тусиклар олиб ташланди. Масалан, валюта тушумининг 25 фоизини давлатга сотиш мажбурияти хам олиб ташланди. Илгари уч томонлама: сотиб олувчи, уртадаги экспортчи компания (“Узагроэкспорт”) ва биз уртамизда шартнома тузиларди. Биз уртадаги тайёрловчи компания эдик, холос. Шу формула тугатилди. Эндиликда узимиз экспорт килаяпмиз. Куни кеча Козогистонга 3 фура (огир юк ташувчи автомашина – тахр.) мева чикардим,деди сурхондарёлик экспортчи.

Озодлик бир неча кун олдин Сурхондарё вилояти худудидан ташкарига мева-сабзавот олиб чикиш кийин булаётгани хакда хабар килган эди. Бугунги сухбатдошимизнинг айтишича, шу кунда муаммолар бартараф этилган, мева-сабзавот экспортига хеч кандай чеклов йук.

Озодлик сухбатлашган жиззахлик экспортчи хам, унинг сурхондарёлик хамкасби хам, гапларининг мазмунига караганда, анча кучли экспортчилардир.

Тошкентлик фермер: Утган йили 8 тонна ошковогим чириб кетди

Паркентлик (Тошкент вилояти) яна бир сухбатдошимизнинг гапларига караганда, у – фермер-экспортчи-харидор занжиридаги дастлабки бугин. Айтишича, у гилос, олхури ва узум етиштиради.

“Махсулотимни ички бозорда сотаман. 20-30 млн. даромад киламан холос. Мевамни ташкарига олиб чикишнинг йулини тополмаяпман”, деди фермер.

Унинг айтишича, утган йили экспортчи ташкилот билан шартнома тузиб, куйиб колган. “10 тонна ошковок етказиб беришга шартнома тузган эдим. Лекин шартнома тузган одам олмади ошковогимни. Натижада ички бозорда 2 тоннасини аранг сотдим. Колган 8 тоннаси чириб кетди. Мухбир экансиз, мева-сабзавотимни экспорт килиш йулини тушунтириб бероласизми?” деди умид билан фермер.

(Озодлик мухбири бу фермерга президент Мирзиёев 6 ноябрда имзолаган карор билан танишишни маслахат берди.)

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари