Главная / Технологиялар / Давлатимизда 29 миллионга якин мобиль курилма руйхатга олинди. Энди улар кузатиладими?
Место рекламы

Давлатимизда 29 миллионга якин мобиль курилма руйхатга олинди. Энди улар кузатиладими?

2019 йилнинг 1 апрелидан 1 ноябрга кадар карийб 29 млн мобиль курилма UZIMEI тизимида руйхатдан утказилган. Бу хакда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири уринбосари Кахрамон Йулдошевга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермокда.

Вазир уринбосари, шунингдек, мобиль курилмалар IMEI кодларининг руйхатга олиниши билан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари йигилиб, телефонлар кузатилиши хакида ижтимоий тармокларда таркалган гап-сузларга хам изох берди.

Йулдошевнинг сузларига кура, янги тизимни жорий килиш жараёнида вазирлик Давлат божхона кумитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан UZIMEI тизимидан хамкорликда фойдаланиш буйича идоралараро битим тузган.

«Кайси холатда фукарога нисбатан маълумот керак булганда, тизимнинг функцияларидан фойдаланиш тартиблари битимда курсатилган. Яъни оператор узи мустакил равишда бирор бир фукарога тегишли булган шахсий маълумотларни учинчи шахсга беришга хакки булмайди. Факатгина Ички ишлар вазирлигининг битим доирасидаги, яъни регламент доирасидаги тартиблар буйича маълумотлар алмашинуви йулга куйилади», – деди Кахрамон Йулдошев душанба куни матбуот анжуманида.

Эслатиб утамиз, IMEI-кодларини руйхатдан утказишнинг биринчи боскичида – 1 апрелдан 1 ноябргача булган даврда фаол SIM-картаси булган барча мобиль курилмалар автоматик UZIMEI тизимига киритилди.

Kun.uz аввалрок IMEI-кодни руйхатдан утказишда билиш керак булган энг мухим маълумотларни такдим этган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

pSJSvQZXbNyMqPZtrpawhjGZY7N5fuMf-1

23та янги телефонни сотиб юбориб, урнига ишлатилган 18та курилма харид килган экспедиторга жиноят иши очилди

Пойтахтдаги “Тошкент савдо маркази” МЧЖда экспедитор булиб ишловчи, 1990 йилда тугилган Д.А. жорий йил 9 …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари