Главные новости
Главная / Жахон / Абдулла Арипов тошкин булган жойга етиб борган. Сирдарёдаги ходиса буйича янги маълумот берилди
Место рекламы

Абдулла Арипов тошкин булган жойга етиб борган. Сирдарёдаги ходиса буйича янги маълумот берилди

Сардоба сув омбори атрофидаги махаллалардан 11,5 минг киши эвакуация килинди. Ходиса окибатида халок булганлар йук.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чикиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Кургонтепа ахоли яшаш пунктига сув кирган.

ФВВ хабарига кура, бунда сув асосан экин майдонларига зарар етказгани маълум булди. Сирдарё вилояти Фавкулодда вазиятлар бошкармаси (ФВБ) ва Фавкулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш давлат куйи тизимига (ФВДТ) кирувчи ташкилотлар билан хамкорликда Сардоба тумани «Кургонтепа» МФЙ сув омборининг атрофидаги катор ахоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация килинди. «Кургонтепа», «Дустлик», «Юртдош» МФЙдан жами 11598 нафар ахоли шулар жумласидан.

Бундан ташкари, сув босиш хавфи булган «Куйтош» МФЙ, «Ота юрт» МФЙ ва «Бирлик» МФЙдан ахолини эвакуация килиш режалаштирилмокда.

Айни вактда Околтин тумани «Абдуалим» МФЙ ахолисини Сардобага эвакуация килиш ишлари бошланган.

Вокеа жойига бош вазир Абдулла Арипов, Фавкулодда вазиятлар вазирлиги рахбарияти хамда Фавкулодда вазиятлар, Ички ишлар бошкармалари, Миллий гвардия ва бошка тегишли ташкилотлар рахбарлари етиб бориб, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш, фавкулодда вазият окибатларини бартараф этиш буйича ишларни мувофиклаштириб бормокда.

Мазкур тадбирларга Сирдарё вилояти ФВБдан 430 шахсий таркиб ва 5 автотехника, Жиззах вилояти ФВБдан 120 шахсий таркиб, 6та автотехника, МВБРКМдан 60 шахсий таркиб, 6та автотехника, Миллий Гвардиядан 276 шахсий таркиб, 43 автотехника хамда худудий ФВДТ хизматлари жалб этилди.

Жабрланган ва халок булганлар буйича маълумот келиб тушмаган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари