Главные новости
Главная / Технологиялар / Саратонни эрта боскичда аниклаш мумкин булган белгилар маълум килинди
Место рекламы

Саратонни эрта боскичда аниклаш мумкин булган белгилар маълум килинди

Шифокорлар инсонда онкологик касаллик борлигини эрта боскичда аниклаш мумкин булган белгиларни маълум килишди, деб ёзади ActiveFeel.

Улар вазннинг кескин пасайиб кетиши ёки доимий равишда чарчокни хис килишни эхтимолий саратон симптомлари дея бахолашган. Бу белгилар йугон ичак саратони ёки лейкемиядан дарак беради. Дори кабул килинса хам утиб кетмайдиган мунтазам огриклар бош мия, тухумдон, тугри ёки йугон ичакдаги шишлар сабабчиси булиши мумкин.

xvkrw-2q8npideojyo92hgovjybkn789Танадаги шишлар ва хароратнинг доимо баланд булиши кон саратони белгилари булиши мумкин.

Янги сепкиллар, холлар ва бакбака пайдо булиши, эскиларининг улчами ва ранги узгариши, кизариши ва конаши тери саратонидан дарак беради. Огрикли ва конли мунтазам йуталишлар, хожатхонага тез-тез катнаш, ич кетиши, ич котиши, сийишдаги огрик ва кон хамда оёклар шишиши саратоннинг айрим турларининг белгиси булиши мумкин. Кийинчилик билан овкат истеъмол килиш ошкозон, кизилунгач ёки томок саратони симптомлари булиши мумкин.

Мутахассислар хар кандай холатда хам узбошимчалик билан даволанмасликни, бир-икки йилда бир марта онкологик текширувдан утишни тавсия килишган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

google-com

Гугул Узбекистан – Google.uz

В Узбекистане чтобы зайти в поисковик Google.com можно зайти без проблем но она показывает результаты …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари