Главная / Технологиялар / «Узбекистон хаво йуллари» кайта ташкил этилади
Место рекламы

«Узбекистон хаво йуллари» кайта ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Узбекистон Республикаси миллий авиациясини тубдан такомиллаштириш буйича чора-тадбирлар тугрисида»ги фармонни имзолади, дея хабар килди «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»
Фото: «Газета.uz»

28 ноябрь куни бош вазир Абдулла Арипов компанияга ташриф буюриб, фармонни ижро этишга багишланган йигилиш утказди.

Хужжатда Миллий авиакомпанияни кайта ташкил этиш хамда унинг базасида алохида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортларни бошкариш буйича) акционерлик компанияларини ташкил этиш кузда тутилган.

Авиакомпания таркибига кирувчи Давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамият этиб кайта ташкил этилади. Бу жумладан, Uzbekistan Airways Technics самолётларга техник хизмат курсатиш ва уларни таъмирлаш буйича авиакорхонасига хам тааллукли.

«Узаэронавигация» маркази Вазирлар Махкамасига берилади. «Maxсус авиацион ишлар авиакомпанияси» ДУК базасида Uzbekistan  Helicopters МЧЖ ташкил этилади.

Фармонда бир марталик парвозлар ва аэродромлар якинида объектлар курилишига рухсат бериш буйича ваколатлар бериш, шунингдек «Дававианазорат» тузилмасини такомиллаштириш ва штат бирликларини ошириш йули билан «Дававианазорат»га авиация сохасида ракобат мухитини яратиш ва давлат назоратини кучайтириш хам кузда тутилган.

Нашрнинг кайд этишича, Президент Транспорт вазирлигини ташкил этиш буйича хам топширик берган.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

google-com

Гугул Узбекистан – Google.uz

В Узбекистане чтобы зайти в поисковик Google.com можно зайти без проблем но она показывает результаты …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари