Главная / Медиа / Мирзиëев таваллуди: ТВда “Жаноб президент”¸ тармокда “Подшохи олам”
Место рекламы

Мирзиëев таваллуди: ТВда “Жаноб президент”¸ тармокда “Подшохи олам”

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 61 ёшга тулгани муносабати билан Президент Девони матбуот ва теле-радио мухаррирларига эфирларда мактовли дастурлар берилмасликка буюрган.

mirziyoev

МТРК мухаррирларидан бирига кура¸ 24 июль куни Узбекистон 24 каналида президент Мирзиëев билан жонли интерьвюдан бошка айни мавзуда бошка дастур бермаслик хакида огзаки буйрук булган.

Ижтимоий тармокнинг узбек сегментида эса президентга каталган мактовли битиклар урчиди.

Таникли шоир Мурод Рахим узининг Facebook даги сахифасида президент Мирзиëевни “Куëшдек буюк юрт подшохи” дея алкади.

“Ажаб сирлар”¸ “Нилуфар”¸ “Садокат” каби машхур кушиклар муаллифи булган 71 яшар шоир Озодлик билан сухбатда “Юрт отаси килган хизматлари эътирофи сифатида” бу шеър ëзилганини айтди:

– Одатда мен севги хакида ëзаман. Лекин Шавкат Миромонович олиб бораëтган эзгу ишларни куриб туриб эътироф килишни узимга фарз деб билдим. Биринчи шеърни уткан йили мухтарам президентимиз 60 ëшга кирганида ëздим. Уткан йили Андижоннинг Шайттепа махалласида 100 ёшга кирган Билол бобо мендан илтимос килиб, подшохимиз хакида мактов ëзишга ундади. Отахоннинг рахматини когозга туширгандим. Шуни мухратарам Озодлик мухлисларига укиб берсам¸ – дея шоир уз шеърини ифодали укиб берди.

Шеърда шу пайтгача олам “Бундай доно подшох курмагани”¸ унинг босган изи “жаннатга айлангани” ва Мирзиëев дахосига Европа хам лол колгани васф килинади:

Европа хам лол булди, хайрон-жим

Бу ишлар олам, шохларга урнак.

Турли улпону, юлиш алвидо, охим

Мансабдор хам отдан тушди, эгик.

Юракка куёш хам тушди-ку бугун

Бундай шох дунёга келади бир бор,

Элига, Ватанга мангу фидокор!

Бундай подшох факат бизнинг юртда бор,

Халкни бахтли килиб, яшар бахтиёр!

Шоир уз мадхида президентни куëш билан тенглаштиради ва бу нурдан “рухий хасталар хам” бахраманд булганига эътибор каратади:

Уйсиз уйли булди, ерсиз ер олди,

Ишсиз ишга кирди, гамлар йуколди.

Рухий хасталар хам назарда булди,

Укиш, иш амаллар фойдага тулди.

Бу мадхиянинг “аъло кабул килинганидан” рухланганини айтган Мурод Рахим президентнинг 61 ëши учун махсус газал ëзганини илкис мамнуният билан изхор килди:

– Мен шундай улуг одамга мактов ëза олганимдан ута хурсандман¸ – дейди шоир.

У уз мадхиясида демократик давлатнинг сайлаб куйилган президентини “подшох” дея атайди:

Эй, буюк юрт подшохи, эй доно падар,

Сизга мангу хурмату эъзоз ярашар.

Сиз ёшлик чогингиздан бугунга кадар

Энг ширин хаёт учун курашган рахбар.

Мамлакатни яшнатган, гуллатган сарвар!

Икки президентга бир мадхия

Шоир Мурод Рахим Узбекистонниинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллигига багишлаб касида ëзган эди.

Мирзиëевга аталган касида билан Каримовга аталган мадхиянинг деярли бир хил эканлиги кузатилади.

Тармок мактовга токатсиз булди

Мурод Рахим уз шеърини жойлаштирган Facebookдаги сахифанинг аксарият юзерлари маддохликни коралаб чиккан.

“Мадхияни хам кийворипти ома лекин! Олтмиш ёшдан кейин гули коладими одамни?! Бу ёшда богимизга хазон оралайди-ку!” – деб ëзди Зариф Султон.

“Президент керакмас дегани сайин маддохлигимиз ошиб бораяпти. Мисоли шахсга сигиниш бупти. Шавкат Миромоновичга хам бу шигир ёкмаслиги тайин,” деб ёзади Facebook юзери Худойберди Назаров.

“Патхалимлик хам эви билан булсин, вопше ялаб суриб ташабдиююю боякишш,” дея ëзгиради Исоил Абдуллох.

Илк кадамда тухтатилган мактов марафони

Мурод Рахим Узбекистон президентини “подшох” деб айтган илк ижодкор эмас.

2017 йилда узбек кино артисти ва кушикчиси Дилфуза Исмоилова Узбекистон президенти Шавкат Мирзиëевни улуглаб кушик куйлаган эди.

Шоир Тохир Мухаммад тарафидан ëзилган матнга бастакор Рустам Тулашов куй басталаган “Шу гузал юрт султони омон булсин” кушигини куйлаган Дилфуза Исмоилова Озодлик билан сухбатда “ушбу кушик калб амри¸ виждон буйруги билан” Мирзиëев президентликка сайланган 2016 йилнинг декабрида яратилганлиги айтганди.

Аммо бу кушик хакидаги интерьвюдан бир кун утиб Исмоиловага Узбекистон маданият вазирлиги тарафидан чора курилган ва “Шу гузал юрт султони омон булсин” кушиги “лаганбардорлик намунаси” дея такикланган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

1-47-480x600

«Дунёдаги энг чиройли кизалок» — россиялик Анастасия Князева 1-синфга кадам куйди (фото)

2017 йил охирида чет эл ОАВлари томонидан «дунёдаги энг чиройли кизалок» деб топилган россиялик Анастасия Князева 1-синфга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари