Главная / Спорт / Узбекистон миллий жамоаси Яман ва Сингапурга карши уйинларга тайёргарликни давом эттирмокда (фоторепортаж)

Узбекистон миллий жамоаси Яман ва Сингапурга карши уйинларга тайёргарликни давом эттирмокда (фоторепортаж)

Вадим Абрамов бошчилигидаги Узбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидан урин олган Яман ва Сингапурга карши уйинларга тайёргарликни давом эттирмокда. Машгулотлар «Жар» стадионида булиб утмокда.

Таркибдаги узгаришларга келадиган булсак, кенгайтирилган руйхатдан урин олган Одил Хамробеков, Остон Урунов, Дилшод Ахмадалиев ва Жасур Яхшибоев бугунги машгулотларда катнашишмади. Маълум булишича, Абрамов уларга жавоб бериб юборган. Бу футболчилардан иккитаси – Остон Урунов ва Жасур Яхшибоев олимпия терма жамоаси машгулотларига кушилишди.

Легионерларимиздан Одил Ахмедов, Отабек Шукуров ва Тимурхужа Абдухоликов айрим машгулотларни инвидиуал тарзда бажаришди. Элдор Шомуродов ва Икром Алибоев эса Тошкентга етиб келишган, машгулотларга эртадан кушилишади.

Яна бир янгилик шуки, олимпия терма жамоамиз аъзоси Санжар Кодиркулов бугун миллий жамоа билан шугулланди. Абрамов уни унг канот химоячиси Хожиакбар Алижоновга захира варианти сифатида чакирган куринади.

Шундай килиб, Абрамов ихтиёрида 25 нафар футболчи колди. Кайдномадан 23 нафар футболчи жой олишини инобатга олсак, яна 2та футболчига жавоб бериб юборилиши мумкин.

Эслатиб утамиз, миллий жамоамиз 10 октябрь куни Яманни кабул килиб, 15 октябрь куни Сингапур мехмони булади. Яман миллий жамоасига карши бахс «Пахтакор» стадионида булиб утади. Уйин Тошкент вакти билан 17:00да бошланади.

Маълумот учун, Узбекистон миллий жамоаси уз гурухида сунгги, 5-уринда бормокда.

Check Also

BtXxDtTSFBzuyEB7i5aNYJpvzNtEdB-N

Рустам Ассакалов турт ракибни енгди ва Токио Олимпиадасига йулланмани накд килди

Бугун, 15 сентябрь куни Нур-Султон шахрида спорт курашлари буйича жахон чемпионатининг иккинчи куни давом этмокда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари