Главные новости
Главная / Сиёсат / Муйнок 2019 хайрия жамгармаси»га 6 миллиард сумдан ортик хайрия келиб тушди
Место рекламы

Муйнок 2019 хайрия жамгармаси»га 6 миллиард сумдан ортик хайрия келиб тушди

Орол денгизининг куриган худудларида махаллий иклим шароитларига чидамли кучатларни купайтириш, атрофни урмонлаштириш вазифаси белгилаб олинган. Халкаро пресс-клубнинг Муйнокдаги сайёр-сессияси вактида Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгес раиси Мусо Ерниязов Орол фожиасини юмшатиш учун Норвегия, Катар, Япония, Араб давлатларидан пул маблаглари келиб тушаётганини таъкидлади.

Шунингдек, сайёр пресс клуб давомида «Муйнок 2019 хайрия жамгармаси» ташкил этилгани маълум килиниб, Шерзод Кудратхужаев жамгарма хисобига келиб тушган маблаг микдорини келтириб утди.

Фото: Халкаро пресс-клуб

«Шу пайтгача, деярли 6 миллиард сум зиёд маблаг хисобга келиб тушди», – дейди у.

Бундан ташкари, халк вакиллари моддий кумакдан ташкари, курилиш молларини етказиб бериш, жисмонан, маънан далда булишга харакат килаётгани алохида таъкидланди.

Маълум килинишича, сурхондарёлик география фани укитувчиси Орол фожиаси умуммиллий муаммо эканлигини англаган холда, урмонлаштириш ишида бевосита иштирок этиш таклифини билдирган.

Орол фожиасига бефарк булмаган барча «Муйнок 2019 хайрия жамгармаси»га хайрия маблагларини утказиши, шу билан Муйнок ахолиси, туман экологиясини саклаб колиш учун хиссасини кушиши мумкин.

Агробанк АТБ Муйнок булинмаси

Х\Р: 2021 2000 2039 5851 9004

ИНН: 202669236

МФО: 00594

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Путин Тошкентга бугун кечкурун етиб келади

Россия президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Узбекистонга 18 октябрь куни кечкурун етиб келади. Бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари