Главная / Технологиялар / Автомобиллар чирогини кундузи ёкиб юриш масаласи юзасидан мунозара
Место рекламы

Автомобиллар чирогини кундузи ёкиб юриш масаласи юзасидан мунозара

Асл гаввос булсанг дурни кургайсан,

Соф булсанг, кетар чог хурни кургайсан.

Хаммаёк зулмат, деб шикоят килма —

Узингда нур булса, нурни кургайсан.

Машхур режиссёр Георгий Данелиянинг «Афоня» номли комедия жанридаги фильмини хамма билади. Кайта-кайта томоша килсангиз хам зерикмайсиз. Шу фильм кахрамонини ишхонасида безорилиги учун мухокама килишадиган жойи бор. Минбарда утирган рахбар милициядан келган хатни укиб эшиттиради ва йигилганлардан фикр билдиришларини сурайди. Хеч нарсани эшитмай газета укиб утирган ходимни орка томонида утирган ходим секингина туртиб, «сен гапир» дейди. У урнидан туриб бутунлай бошка нарса тугрисида гапиради. Рахбар «Боршов тугрисида нима дейсан», деб сурайди. Оркадаги ходим ташаккур билдириш керак, деб унга айтади. У хам бир оз гарангсиб, ташаккур эълон килинсин, деб юборади. Залда енгил кулгу кутарилади.

texnolog

Фильмда масаланинг мохиятини тушуниб етмасдан, бошка бировнинг гапи билан фикр билдириш кулгули килиб курсатилади.

УзА журналисти Шерали Отабоевнинг Uza.uz сайтида эълон килинган маколаcини укиб юкоридаги фильмни эсладим. Тугри, хар бир холат юзасидан хар ким уз фикрини билдириши мумкин. Танкид килиш хам фойдадан холи булмайди, качонки у асосли ва аник максадларга йуналтирилган булса. Аммо макола билан танишиб чикиб, у юзаки, хеч кандай далилларга асосланмаган холда, факатгина куча-куйда эшитилган гаплар асосида ёзилганга ухшайди, деган фикрга келдим.

Мустакилликка эришган дастлабки йилларда республикамиз худудида 16–17 мингтагача йул-транспорт ходисалари кайд этилар эди. 2018 йилга келиб бу курсаткич 8-9 мингтагача камайди. Эътибор килинг: тенг ярмига камайди. Мамлакатимиз фукаролари ва уларга тегишли булган автомототранспорт воситаларининг сони кундан-кунга ошиб бораётган бир шароитда! Утган асрнинг 90-йилларидаги автомототранспорт воситалари сони хозирги кунга келиб бир неча баробарга ошиб кетди.

Йул-транспорт ходисалари эса харакатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишлари самарадорлиги ошиб бораётганлиги, конун-коидаларимиз замон талаблари даражасида кайта ишланиб, тулдириб борилаётгани эвазига камаймокда. Айникса, сунгги йилларда бу борада жуда катта ишлар амалга ошириб келинмокда.

Мана, бир мисол: Вазирлар Махкамасининг «Узбекистон Республикаси йул хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори ва ушбу карор билан тасдикланган «2018–2022 йилларда Узбекистон Республикасида йул харакати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси» ва «2018–2019 йилларда Узбекистон Республикасида йул харакати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш буйича «Йул харитаси» сохада улкан узгаришлар, тизимда туб бурилиш ясашга хизмат килмокда.

16 минглик курсаткичнинг 8 мингга камайиши ана шу каби ишлар самарасидир. 8–9 мингта йул-транспорт ходисаси деган суз огзимизнинг бир чеккасидан чикиб кетади. Аммо бу ракамларга 8–9 минг инсон деб карасак, масаланинг мохияти анчайин ойдинлашади.

Муаллиф «Мутасаддиларнинг фикрича, кундузи чирок ёкиб юриш йул транспорт ходисаларини 15 фоиз камайишига олиб келар экан. Хайдовчиларнинг хаётини уйлаётган уша гамхур рахбарлар Узбекистондаги йул транспорт ходисаларининг 40 фоизи йулдаги носозликлар туфайли содир булаётганлигини билишмайди десам, ёлгончи буламан», деб ёзади. Кундузи ёкилган чироклар йул-транспорт ходисаларини 10-15 фоизга камайтириши рост. Бу холат буйича куплаб тажрибалар утказилган. Чирогини ёкиб келаётган машиналар, айникса, пиёдалар билан боглик йул-транспорт ходисаларининг олдини олишга ижобий таъсир курсатади. Мутахассислар утказган тажрибаларда пиёда чироги ёкилган транспорт воситасини тез илгаши маълум булган. Куз кири чирок ёруглигини мияга йуналтиради. Мамлакатимизда эса йул-транспорт ходисаларининг 53 фоизи пиёдалар билан боглик равишда содир этилади.

Йул-транспорт ходисаларининг 40 фоизи йулдаги носозликлар туфайли содир булаётганлиги хакидаги маълумотни каердан олгансиз билмадиму, аммо 2019 йилнинг утган уч ойида хайдовчилар айби билан содир булган йул-транспорт ходисаларининг 52,8 фоизи белгиланган тезлик талаблари бузилганлиги окибатида юзага келганлигини биламан.

«Машина хайдамаганлигим боис булса керак, шу вактгача йул харакати коидаларининг барчаси хайдовчиларнинг хавфсизлиги учун деб уйлардим», дебсиз. Аслида, транспорт бошкармасангиз-да, «Йул харакати коидалари»ни укишингиз, билишингиз шарт. Бу биринчи навбатда узингизнинг хавфсизлигингиз учун керак булади. Чунки коидаларда барча харакат иштирокчилари, шу жумладан йуловчи ва пиёдалар учун хам зарур тавсиялар бор. Коидалар талабларини билмаслик эса юкорида айтганимиз 53 фоизли курсаткичнинг пасайишига салбий таъсир курсатади.

«Аммо хайдовчиларга чикарилган сунгги коиданинг ахамияти ва сабабини хар канча уйламай барибир топа олмадим… Бу карорни шундай таърифлаш мумкин: Фукароларнинг адашиши ёки ёдидан кутарилишидан унумли фойдаланиб колиш ва жаримага тортиш».

Вазирлар Махкамасининг 292-сонли карори эълон килинганидан сунг автомобилларнинг электр кисмларини таъмирлайдиган бир уста билан гаплашиб колдим. У калит буралганида якинни курсатувчи чироги ёнмайдиган машиналарга бир дона реле мосламаси куйиш билан муаммони хал этибди. Реле куйилгач, калит буралиши билан якинни курсатувчи чирок ёнади, калит учирилиши билан у хам учади. Булди, «адашиш ёки ёдидан кутарилиш» йук. Хайдовчи хам хотиржам, жаримага тортилмайди, коида талаблари хам бузилмайди.

«Йул харакати коидалари» доимо харакат иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш максадида чикарилади, узгартирилади, такомиллаштирилади. Колаверса, коидаларнинг талаблари осмондан олиб ёзилган эмас. У хаётий тажрибалар асосида юзага келган. Шу жумладан, кундузи чирокни ёкиб юриш хам.

«Йул харакати коидалари»га 2015 йил 24 декабрда киритилган узгартиришларга кура, куннинг ёруг вактида куйидаги холларда якинни ёритувчи чироклар ёкилиши кераклиги белгиланган эди.

·       транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида харакатланаётганда;

·       йуловчиларни ташиётган автобус ва белгиланган йуналишли транспорт воситаларида;

·       болалар гурухини ташкилий ташишда;

·       хавфли, катта улчамли ва огир вазнли юкларни ташишда;

·       механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида);

·       мотоцикл ва мопедларда.

Мана шу тартиб жорий этилганидан кейинги тахлилларга назар ташласангиз, айнан уша талаблар билан юрган транспорт воситалари билан боглик ходисалар камайганлигини курасиз.

«Ривожланган давлатларда худди шундай конун мавжуд эмиш. Урааа, биз хам ривожланишнинг сирли йулини топдик. Энди кундуз куни чирокни ёкиб юрсак, албатта ривожланиб кетамиз. Бир замонлар ривожланган давлатларга таклид килиб инсон кадами етмаган чулларда коллежларни очиб ташлаган эдик. Натижаси эса, барчага аён», деб ёзибсиз.

Менинг назаримда, бу фикрларингиз хам «тирнок остидан кир кидириш»га ухшаб кетяпти. Мамлакатимиз уз тараккиёт йулини белгилаб олган. Харакатлар стратегияси бунга ёркин мисол була олади. Аммо бир нарсани унутманг: хар кандай янгилик, хар кандай ривожланиш бирданига амалга ошиб колмайди. Бунинг учун хамма бир булиб курашиши, интилиши керак.

«Уз тушин таъбирин билмас киши,

Узгалар таъбири бирла не иши», — деган эканлар мавлоно Жалолиддин Румий.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

a_q12e6HVa9RNGlHbNl8o7Yvi3shnwxT

«Гигантлар уруши»: Google Хитойдан уч олди (ми?)

Америка Кушма Штатлари Huawei ва унинг 70та булинмасини “миллий хавфсизликка зид фаолияти” учун “кора руйхат”га …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари