Главная / Маданият / «Хайрия ишларида аёл кишининг урни» конференциясининг очилиш маросими

«Хайрия ишларида аёл кишининг урни» конференциясининг очилиш маросими

anjuman«Хайрия ишларида аёл кишининг урни» конференциясининг очилиш маросими 2014 йил 15 декабрида Кувайт давлатининг Ригинси мехмонхонасида махаллий вакт билан 10.30 да бошланди. Очилиш маросимига Кувайт давлатининг Амири Шайх Сабох Ахмад Жобир Сабох, Валинеъмат Шайх Навоф Ахмад Жобир Сабох ва вазирлар мажлиси раиси Шайх Жобир Муборак Хамад Сабохлар хозир булишди. Одатга кура, анжуман Куръони Карим тиловати билан бошланди. Унда Тавба сурасининг 71-ва 72-оятлари тиловат килинди. Сунгра суз Умумжахон Исломий хайрия ташкилоти раиси Доктор Абдуллох Маътук Маътукка берилди. Кейин навбат ташкилот маслахатчиси Шаза Мишрийга берилди. Шунингдек, мехмонлар томонидан вакил хам сузга чикди. Аёл киши ва хайрия ишлари хакида кушик ижро килинди. Сунгра хайрия ишларига масъул аёллар хакида хужжатли фильм намойиш килинди. Аёл кишининг хайрия ишлари хакида суз юритилар экан, бунга, угил курса, Аллох учун назр килишни ирода килган Имрон аёлини, Ислом учун моли, хамда жонини аямаган Хадича онамизни ва Магрибда таълим муассасаларига асос солган Фотима Фехрияларни мисол келтиришди. Шунингдек, бизга юртдош булмиш факиха Фотима Самаркандия хам улуг аёллар сафида тилга олинди. Очилиш маросимидан сунг барча хозир булганлар ушбу анжуманга аталган кургазмага таклиф килиндилар.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари