Главная / Маданият / Аллох таолонинг мухаббатини жалб килувчи сабаблар

Аллох таолонинг мухаббатини жалб килувчи сабаблар

love_radi_allahaМазкур сабаблар унтадир:

  1. Куръони Каримни тадаббур ила маъноларини фахмлаб кироат килиш.
  2. Фарз ибодатларни тугал килгандан кейин нафл ибодатлар ила Аллох таолога курбат хосил килиш. Бу нарса мухаббат даражасидан утиб, махбубиятга эриштиради.
  3. Барча холатларда тил, дил, амал ва хол билан Аллох таолонинг зикрида бардавом булиш. Банданинг зикрдан булган насибасига караб, мухаббатдан булган насибаси белгиланади.
  4. Хавойи нафс галаба килганда, Унинг мухаббат килган нарсаларини узинг мухаббат килган нарсалардан устун куймогинг.
  5. Калбнинг У Зотнинг исмлари, сифатларини яхши мутолаа ва мушохада килиш, таниш. Бас, ким Аллох таолони исмлари ва сифатлари билан таниса, шубхасиз, Унга мухаббат килади.
  6. У Зотнинг зохирий ва ботиний яхшилиги, эхсони, неъматларини мушохада килиш.
  7. Аллох таолонинг олдида калбнинг бутунлай синиши.
  8. Илохий нузул вактида (кечанинг учдан бири колганда) У Зот билан холий колиб, муножот килиш ва каломини тиловат килиш. У Зотнинг хузурида бандалик одобларини урнига куйиш ва бу холни истигфор хамда тавба ила хатм килиш.
  9. Содик мухаббатлилар мажлисларида утириб, уларнинг каломларидан энг ширин меваларини териш.
  10. Аллох таоло билан калб орасида тусик буладиган хар бир нарсадан узокда булиш.

Аллохнинг мухаббати хакидаги оятлар:

Аллох таоло «Моида» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан кайтса, Аллох, албатта, Узи севадиган ва улар хам Аллохни севадиган кавмни келтирур…» деган (54-оят).

Аллох таоло Уз динининг ер юзида баркарор булишини ирода этган. Бу иродани юзага чикаришда баъзи бандаларини восита – сабаб килади. Мана шу шарафли ишга мусулмон уммати танланган.

Аллох таоло Уз динининг ер юзида баркарор булишига восита килган бандалари алохида сифатларга эгадирлар:

Биринчиси, узаро мухаббат

«Аллох, албатта, Узи севадиган ва улар хам Аллохни севадиган кавмни келтирур.»

Яъни Аллох таоло уларни севади, улар хам Аллохни севадилар. Бу узаро мухаббат энг катта ва кувватли богланишдир. Аллохнинг динига хизмат килувчиларга, уша динда мустахкам турувчиларга Аллох таолонинг мухаббати булар экан.

Аллохнинг севгисини козонган бандалар Аллохни севадилар. Демак, севги-мухаббат икки тарафламадир. Аллохни севиш кандай улкан бахт. Бу севги дунёдаги хамма севгилардан устун турадиган севгидир. Бу севги жо булган калбда бошка севгилар хам соглом булади.

Мазкур бандаларнинг сифатларидан иккинчи ва учинчиси…

Бинобарин, Аллох таолонинг мухаббатини ихтиёр килган кавмдан булиш:

«Бу Аллохнинг фазли булиб, хохлаган одамига берадир. Аллох фазли-карами кенг ва билувчи Зотдир».

Аллохнинг бундай кенг фазли-карамидан бахраманд булган кишилар бу улуг иноятнинг кадрига етмоклари лозим.

Аллохнинг мухаббати аломатлари:

  1. Аллохга мулокот булишни севиш.
  2. Аллохга маъсият килмаслик.
  3. Аллохнинг тоатини лозим тутиш, дангасалик ва хавойи нафсга эргашишдан йирок булиш.
  4. Аллохнинг зикрини куп килиш.
  5. Аллохга Унинг китобини тиловат килиш, тахажжуд намози укиш каби амаллар ила унс пайдо килиш.
  6. Аллохнинг зикрисиз ва тоатисиз утган хар бир соатга афсус килиш.
  7. Аллохнинг тоатини вазмин санамай, тоатдан хузурланиш.
  8. Аллохнинг бандаларига мехрибон булиш.
  9. Аллохга мухаббатини беркитиб, уни даъво килишдан йирок булиш.
  10. Аллохдан унс топиб, У Зотдан рози булиш.

Аллохнинг мухаббати фойдаларидан:

  1. Аллохнинг мухаббати иймон камолоти далилидир.
  2. Аллохнинг мухаббати Ислом гузаллиги далилидир.
  3. Аллохнинг мухаббати У Зот ила учрашув шавкидир.
  4. Аллохнинг мухаббати бор калбни Аллох таолонинг баракаси давомли равишда ураб туради.
  5. Аллохнинг мухаббати асари кийинчилик ва гам-гусса пайтида зохир булади.
  6. Аллохнинг мухаббати, бу дунё неъмати ва сурури уларок, охират неъмати ва сурурига етказади.
  7. Аллохнинг мухаббати мусибат пайтида тасалли беради.

Хулоса килиб айтадиган булсак, банданинг калби Аллох таолонинг мухаббати, ибодати ва зикри билан тулиб-тошган булса, бундай калбда дунёнинг мухаббатига жой колмайди. Бундай банда бадани билан молу мулк учун харакат килаётган чогида хам, калби доимо Аллох таолонинг зикри билан банд булади.

У накшбандийларнинг «даст ба кору дил ба ёр» шиорига амал килган булади. Окибатда калби Аллох таоло мухаббати ила тулади. Калби Аллохнинг мухаббати ила тулиб-тошган бандага Аллох таоло хакикий маънодаги бойликни ато килади ва уни кашшокликдан куткаради.

Аксинча, калби Аллох таолонинг мухаббати ва ибодати хамда зикри билан обод булмаган банданинг очкуз булиб, доимий кашшокликда колиши хам турган гап.

Гап моддий маънодаги молу дунёнинг куп ёки озлигида эмас. Балки банданинг уша молу дунёга булган муносабатидадир. Тарихда молу дунёси хадсиз-хисобсиз булган тарикат шайхлари анчагина бор. Уларнинг бошка бойлардан фарки уз молу дунёларига заррача мухаббат куймасдан факат Аллох таолонинг ибодати ва зикри билан машгул булганлари ва калбларида молу дунё мухаббатига жой колмаганидадир.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари