Испания шимолида уликхона ходимлари жасад солинган копдан хуррак овозини эшитди. Бу хакда «Газета.ru» хабар бермокда.

ulikkhonaФото: Depositphotos

Астурия провинциясидаги камокхонанинг 29 ёшли махбусини курикчилар камерада жон аломатларисиз аниклади. Уч шифокор томонидан курикдан утказилганидан сунг эркак улган деб кайд этилди ва уликхонага етказилди.

Жасадни ёришдан бир неча дакика аввал уликхона ходимлари хуррак овозини эшитиб, копни очди ва эркак узига келди. Унга оёкка туришига ёрдам берилди ва касалхонага етказилди.

Тиббий муассасада унга каталепсия — ички ва ташки таъсирларга сезувчанликнинг йуколиши ташхиси куйилди.