Главные новости
Главная / Маданият / Закотга оид турли масалалар
Место рекламы

Закотга оид турли масалалар

zakotЗАКОТ БЕРИШДА ХАТО КИЛСА, НИМА БУЛАДИ?

Айтайлик, бир киши закотни беришдан олдин яхшилаб суриштирган булса, закотини бераётган одам закот олишга хакикатда хакли, деб билгандан сунг берса-ю, кейин уша одам закотга хакли булмай чикса, закот берган одам жавобгар булмайди. Чунки у уз имконидаги ишни килди. Имконидан ташкари ишга эса масъул эмас. Шунинг учун закотни кайтадан бермайди.
Аммо закот берувчи сураб-суриштирмай бериб юборса, кейин у одам закотга хаксиз булиб чикса, закотни бошкатдан бериши лозим булади.
Икки холда хам закот олувчи узи инсоф килиб олган закотини кайтариб бериши керак. Агар кайтариб бермаса, мискин ва факирнинг хакини еган булади, корнига дузахнинг оловини еган булади.

ЗАКОТНИ АДО ЭТИШ ЙУЛИ

Энг аввало, закот ишларини, уни туплаш ва таксимлаш ишларини мусулмонларнинг ишбошилари уз зиммасига олмоги лозим. Аллох таоло закот олишга хакли саккиз синф ичида закотчиларни хам зикр килиши бу ишга мусулмонларнинг ишбошилари масъул эканини курсатади. Чунки хар ким узини закотчи килиб тайинлаб олмайди, аксинча, мусулмонларнинг ишбошилари томонидан тайинланиши керак.
Аллох таоло «Тавба» сурасида Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга хитоб килиб:
«Уларнинг молларидан садака олиб, уларни у ила покла ва тозала», деган. Бу хам мусулмонларнинг ишбошилари Закотни туплаши керак эканини курсатади.
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам уз хадисларида Муоз ибн Жабал ва бошка омилларига закот олиш ва таксимлашни йулга куйишни топширганлар.
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам узлари бу иш кандай булишини амалда курсатганлар. У Зот соллаллоху алайхи васаллам узларига тобеъ булган хамма жойларга закотчилар юбориб, Закотни туплатиб, хакдорларга таксимлаб берганлар.
У Зот соллаллоху алайхи васалламдан кейин халифалари хам бу ишни огишмай давом эттирганлар. Хазрати Абу Бакр розияллоху анху эса закотни беришдан бош тортганларни «муртад», деб эълон килиб, уларга карши жиход бошлаганлар.
Ислом низоми закотда мусулмонларнинг ишбошилари томонидан закотчилар тайин килинишини такозо килади.
Бундан ташкари, закот ишига мусулмонларнинг ишбошилари аралашишга куйидаги бошка бир канча сабаблар хам бор:
1. Хамма хам бир хил булавермайди. Баъзи кишилар узлари билса хам, закот бергилари келмаслиги ёки узича фикр юритиб Абу Бакр розияллоху анху даврларидагиларга ухшаб «бермаса хам булаверади», деб, бунга турли бахоналарни рукач килиши мумкин.
2. Баъзи одамлар тушунмаслиги, закотни кандок килиб адо этишни билмаслиги, хакдорларни топиб беришга имкони булмаслиги мумкин.
3. Мискин ва факирларнинг хакини мусулмонларнинг ишбошилари олиб берса, уларнинг хижолатлиги йуколади. Ортларида хукумат турганини сезадилар, мискинсан дейишлик ва озор бериш каби нарсалардан узокда буладилар.
4. Агар закотни хар ким узи таркатса, тартибсизлик юзага келиши мумкин. Бир мискинга бир неча бой закот бериб, бошка мискинлар, умуман, закотсиз колиб кетишлари мумкин.
5. Закотни факат мискин ва факирларгагина эмас, балки бошка тоифаларга хам таркатиш керак. Бу ишларни билимдонлар килмаса, билимсиз якка шахсларнинг килиши кийин.

ЗОХИРИЙ МОЛЛАР ВА БОТИНИЙ МОЛЛАР

Уламоларимиз молларни икки кисмга булганлар:

Зохирий моллар.
Ботиний моллар.

«Зохирий моллар» деганда эгасидан бошкаларга хам куриниб-билиниб турадиган моллардир. Бунга хайвонот бойликлари ва зироат бойликлари киради.
Зохирий моллар закоти билан мусулмонларнинг ишбошилари шугулланиши кераклигига хамма уламолар бир овоздан келишганлар.
Аксинча, уз эгасидан бошкаларга куриниб-билинмайдиган, бошкалар назаридан узокда турадиган моллар, ботиний моллар, дейилади.
Ботиний молларнинг закотини таксимлаш хакида эса турлича фикр билдирганлар.
Ханафий мазхаби, ботиний молларни хам мусулмонларнинг ишбошилари туплаб таркатиши керак, лекин хазрати Усмон розияллоху анхунинг вактларида мол эгалари ихтиёрига топширилган, дейди.
Хулоса килиб айтилса, мусулмонларнинг ишбошилари закот ишларини тулик тартибга солгани яхши. Шу билан бирга, мол эгаларига хам маълум микдор маблагни колдириб, уз ихтиёрларича таксимлаш имкони берилиши яхши булади. Аммо мусулмонларнинг ишбошилари закот иши билан шугулланмайдиган жойларда, масалан, хозирги пайтда мол эгалари узлари харакат килиб, закотларини адо этмоклари шарт. Чунки мусулмонларнинг ишбошилари олмаса, кимга бераман, деб утиришга уларнинг хаклари йук.

МОЛИНИ БЕРКИТГАН, БЕРИШНИ ХОХЛАМАГАН ВА ЁЛГОНДАН «ЗАКОТНИ БЕРДИМ» ДЕГАНЛАР ХУКМИ

Аввал айтиб утганимиздек, одамлар хар хил булади. Баъзи кишилар турли йуллар билан закотни бермасликка харакат килишлари хам мумкин, шундай булган хам. Шунинг учун закот ишига мусулмонларнинг ишбошиларининг аралашиши шарт килинган.
Ханафий мазхаби уламолари шундай дейдилар:
«Закотчи бойга келиб «молингнинг закотини бер», деса-ю, мол эгаси «Хали молим нисобга етганига бир йил тулгани йук, карзим бор, бошка закотчига бериб юбордим», каби бахоналарни айтса, ундан касам ичиш талаб килинади. Касам ичса, унга ишонилади. Кейин ёлгони ошкор булиб колса, неча йил утган булса хам, закоти олинади.
Закотни беришдан бош тортган одам закот бериши керак эмас, деган эътикодда булса, кофир булади. Факат нокулай шароитда усиб, бу гаплардан бехабар колган булса, унга таълим беришга утилади.
Агар закотнинг фарзлигини инкор килмаса-ю, бахиллик килиб закотдан бош тортса, барибир, молидан закот олинади, узига эса таъзир берилади. Таъзир камок буладими ёки бошка нарсами буни валиюл-амрлар белгилайдилар.
Утган бобларда закотни бахиллик килиб бермаганлардан закотга кушиб молининг ярми хам мусодара килиниши айтилган ва бу хакдаги хадиси шариф хам келтирилган эди.

ЗАКОТГА ОИД ТУРЛИ МАСАЛАЛАР

Закотни хар бир молнинг узидан чикариш шартми ёки унинг кийматини пулдан чикарса хам буладими?
Бу саволга Ханафий мазхаби уламолари, кийматини чикарса хам булади, баъзи вактларда кийматини бериш мискин ва факирлар учун манфаатлирок хам булади, дейдилар.
Улар узларининг бу фикрларига жуда хам кучли хужжат ва далиллар келтирадилар. Хамаср уламоларимиз бу борадаги барча маълумотларни тулик ва атрофлича урганиб чикиб, Ханафий мазхабининг тутган йули хозирги замон учун жуда хам муносиб, деган фикрга келганлар.
Закот каердан тупланган булса, уша юртнинг мискин-фукаролари, хакли кишиларга бериш афзал. Агар у юртнинг эхтиёжи купрок булса хам, давлатнинг масъул ходимлари хамма томонни урганиб чикиб, узлари бир карорга келишади.
Закотни иложи борича уз вактида берган яхши. Хар бир нарса уз вактида булгани маъкуллиги хамма нарсага хам оид.
Закотни вактидан олдин бериш хам жоиз. Буни уламоларимиз чегараламаганлар. Канча олдин беришни хохласа, шунча олдин берилаверади. Аммо кейинга суриш эса узрсиз булса, мутлако жоиз эмас. Узрли булса, хусусан, купчиликнинг фойдаси учун зарур вактни кузлаб кечга суриш булса, жоиз.
Закотни чикаргандан кейин, у мол эгасининг айби билан зое булса, кайта чикаради. Агар бунда мол эгасининг айби булмаса, кайта чикармайди.
Закот вожиб булгандан кейин эгасининг имкони булиб туриб чикармаса ва молнинг бир кисми йук булса, закот вожиб булган вактдаги микдор хисобидан чикаради. Агар мол эгасининг имкони булмаган булса, колган молдан закот чикаради.
Закот фарз булган вактда уни чикармаган булса, неча йил утса хам закотнинг фарзлиги тушмайди. Чунки бу мискин ва факирларга хак уларок Аллох таоло томонидан фарз килингандир. Бу собит хак булиб, вакт утиши билан сокит булмайди.
Закот фарз булганидан кейин мол эгаси вафот этиб колса хам, унинг молидан закот чикарилади.
Закотни сокит килиш учун турли хийлалар ишлатиш, умуман, мумкин эмас.
Закотни чикариш учун мол эгаси ишончли ва омонатга хиёнат килмайдиган одамни вакил килса булади.
Закотни очик-ойдин, айтиб чикарган афзал, дейишади уламоларимиз. Чунки, бошкалар хам бундан урнак олади, одамлар мол эгасидан гумон килмай куяди. Бу худди фарз намозни жамоат билан очик-ойдин укиш афзал эканига ухшашдир.
Закотни факир кишига берганда, унинг факирлигини, хаклигини билиб туриб бераётган моли закот эканини айтиш дуруст эмас, дейди уламоларимиз.
Имом Ахмад ва Имом Моликлар, бу ишда факирнинг кунглини синдириш бор, шунинг учун макрухдир, деганлар.
Хозирги соликларни закот хисобласа буладими? деган савол билан турли улкалар мусулмонлари уламоларга мурожаат килишган.
Бу саволга сал олдинрок хам жавоб берилган экан. Жумхур уламолар соликлар хеч качон закот урнига утмаслигини таъкидлашган.
Ибн Хажар ал-Хайсамий, Аллома Ибн Обидин ал-Ханафий, Шайх Алийш, Саййид Рашид Ризо, Шайх Махмуд Шалтут, Шайх Мухамад Абу Захра ва бошкалар шулар жумласидандир.
Чунки закотнинг узига яраша шартлари бор. Уларни урганиб чикдик. Энди закот билан соликларни солиштириш жараёнида баъзиларини яна бир бор эслаб курайлик:
1. Закотдан олинадиган микдорни шариат ундан бир, ундан бирнинг ярми ёки чораги булишини тайин килиб куйган. Соликда эса хукумат узи хохлаган микдорни олади.
2. Закотда Аллохга ибодат килиш нияти бор, соликда бу ният мутлако йук, булиши мумкин хам эмас.
3. Закот махсус саккиз синфга сарфланади. Солик эса бошка нарсаларга хам сарфланади.
Куриниб турибдики, хеч бир холда соликни закот деб булмайди. Тугри, бу масала мусулмон кишига огир келади. У хам солик, хам закот тулаши керак. Лекин мусулмон учун Аллохнинг амрини бажариш хамма нарсадан устун туради.

ХОТИМА

Закотга тегишли маълумотларни урганиб чикканимиздан кейин бу низом тенги йук мукаммал бир низом эканига ишончимиз хосил булди. Бу илмий изланиш, урганиш туфайли эришган натижамиздир.
Закот Аллох таоло жорий килган нарса уларок шундай булиши хам шарт.
Закот-молиявий низомдир.
Закот-иктисодий низомдир.
Закот-ижтимоий низомдир.
Закот-ахлокий низомдир.
Закот-рухий низомдир.
Закот-диний низомдир.
Ушбу маъноларни бу илохий низомни урганиш давомида яккол курдик. Закотнинг ушбу фазилатларини баъзи бир ажнабий, мусулмонмас кишилар хам англаб етганлар. Улар уз мулохазаларини очик-ойдин айтганлар хам. Уламоларимиз уша ажнабий олимларнинг эътирофларини хам далил сифатида келтирадилар.
Машхур олим Томас Орланд узининг «Исломга даъват» номли китобида куйидагиларни айтади: «Хаж низоми билан бирга закотни хам бошка бир фарз эканини курамиз. Бу мусулмонга Аллохнинг, «Албатта, муминлар биродардирлар» деган сузини эслатиб туради.
Закот гузал бир сифатда юзага чикадиган диний назариядир. У кишини дахшатга соладиган даражада ажойиб. Ислом жамиятида янги мусулмонга нисбатан унинг жинси, ранги ва утмишидан катъий назар шафкат килишда намоён булади. У муминлар жумласига кабул килинади ва бошка мусулмонлар билан бир каторда уз жойини топади».
Миюд Руш булса куйидагиларни айтади: «Оламни машгул килиб турган икки ижтимоий муаммонинг хал килинишини Исломда топдим;
Биринчиси, Куръоннинг «Албатта, муминлар биродардирлар» деган гапидир. Бу – иштирокий-социализмнинг энг гузал асосидир.
Иккинчиси, хар бир мол эгасига закотни фарз килишдир. Хамда факирларга агар бойлар беришга монеълик килсалар, уни куч билан булса хам, олиш хаккини берилганидир. Бу – бошдокликнинг давосидир».
«Ислом ва араб цивилизацияси» номли китобида ажнабий олимлардан бирининг ушбу гаплари келтирилади:
«Бу (закот) солик диний фарз булиб, уни хамма адо килиши лозимдир. Закот умумий ижтимоий низомдир. У ила Мухаммадий давлат факирларга мадад беради ва уларни бой килади. Бу яхши низом асосида, истибдод ва мажбурлашга, вактинчалик тадбирга суянмай буладиган ишдир.
Ислом ушбу койилмаком низомга башарият тарихида биринчи булиб асос солган. Закот солиги бой, тожир ва мол эгаси булган табакалардан давлат томонидан олиниб, мискин ва ожизларга берилади. У бир давлатда яшовчи одамлар орасидаги тусикни парчалаб ташлаб, миллатни бир одил ижтимоий доирада бирлаштиради. Шу оркали Ислом низоми «узим булай» фикри асосида эмаслигига ёркин далилдир».
Машхур Француз шаркшуноси Мошнюн айтади: «Ислом тенглик фикрини юзага чикариш буйича хар канча фахр килса оз. Бу нарса закотни фарз килинишида уз аксини топган булиб, хар бир шахс уни Байтул Молга беради. Бу рибохурлик асосидаги карзлар ва бирламчи, зарурий хожатларга солинадиган соликлардан тамоман бошкачадир. У шу билан бир вактда хам якка мулкчилик, хам тижорий сармоя ёнини олади. Яна бир марта Ислом капиталистик ва коммунистик назариялар орасидаги уртача йулни тутади».
Машхур италян ёзучиси Воглирий узининг «Ислом химояси» китобида куйидагиларни ёзади:
«Барча динлар садакаларнинг катта ахлокий ва ижтимоий ахамияти борлигини эътироф килганлар. Уни рахм-шафкатнинг хиссий таъбири сифатида адо этишни тавсия килганлар. Лекин факат Исломгина мажбурий садакани жорий килиш улугворлигини узида мужассам килган. Бу билан у Масихнинг таълимотларини дунёда татбик килган. Хар бир мусулмон конун хукми буйича уз бойлигидан бир булагини факирлар, мухтожлар, мусофир ва гариблар фойдасига ажратмоги лозим. Ушбу диний мажбурият инсонни инсонийликдан хам чукуррок хиссий имтихон килади. Унинг рухини бахилликдан тозалайди ва уни илохий мукофот томон ундайди».
Бунга ухшаш гаплар жуда хам куп.
Мусулмон уламолар эса Ислом нималигини, закот нималигини яхши билганлари туфайли ва мусулмонларнинг Исломдан хам, закотдан хам узокдаликларини билганларидан келиб чикиб дард ва хасрат билан суз юритадилар. Келинг, улардан баъзи бирларининг мулохазаларига кулок солик курайлик:
Саййид Мухаммад Рашид Ризо хазратлари узларининг «Манор» тафсирларида ушбуларни ёзадилар: «Ислом бошка барча динлар ва шариатлардан узининг закотни фарз килиши билан ажраб туради. Бу хакикатни барча миллатларнинг хукамо ва укалолари (донишмандлари) хам эътироф киладилар. Агар мусулмонлар уз динларидаги ушбу рукнни коим килганларида эди, Аллох уларнинг узларини куп, ризкларини кенг килиб куйганидан кейин ичларида бирорта хам факир ёки карздор колмас эди».
Абу Аъло Мавдудий рохматуллохи алайхи куйидагиларни ёзади: «Хакикатда Ислом бойликни жамиятдаги бир жойда жам булиб колмаслигини хохлайди. Бойликдан толейи очиклиги ёки уддабуронлиги туфайли куп насибага эга булганлар уз эхтиёжидан ортигини инфок килмай босиб олиб ётишлари керак эмас. Балки улар толелари кулмаганлиги туфайли етарли насибага эга булмаган биродарларига бойликдан беришлари керак.
Шу максадда Ислом узининг олиймаком ахлокий таълимотлари ила, бир томондан таъсирли таргиб килиш ва куркитиш ила сахийлик, кули очиклик ва хакикий ижтимоий хамкорлик рухини вужудга келтиради. Токи одамлар узларининг табиий майллари ила ортикча бойликни узларича бехуда ушлаб туришни ёктирмайдиган булишсин ва узларича инфок киладиган булишсин.
Бошка томондан эса одамларнинг молларидан маълум микдорни жамият саодати ва манфаати учун олишни фарз килади. Ушбу «маълум микдор» закотдир. Закотнинг исломий-иктисодий низомда канчалик катта ахамиятга эга экани сизга маълум булса керак. Закот Исломда намоздан кейинги энг мухим рукндир. Куръонда очик-ойдин айтилишича, «ким мол тупласа, закотини бермагунча, унинг моли халол булмайди. Бас, унда: «Уларнинг молларидан аларни поклаш ва тозалаш учун ол»», дейилган.
«Закот» сузининг узи инсон жамлаган бойликнинг ундан 2,5 фоизини хар йили Худонинг йулида чикармагунча пок булмаслигига далолат килади. Аллох бойдир. Сизнинг молингиз Унга етиб бормайди. У сизнинг молингизга мухтож хам эмас. «Аллохнинг йули»дан максад факирларни саодатманд килиш учун харакат килиш ва миллатнинг хамма табакаларига наф берадиган хайрия ишларни купрок килишдан иборат, холос.
Аллох: «Албатта, садакалар факирларга, мискинларга, унда омил булганларга, калблари улфат килинганларга, кулларга, карздорларга, Аллох йулига ва ватангадоларга», деган.
Мана шу нарса-мусулмонларнинг ижтимоий хамкорлик жамиятларидир. Мана шу нарса – уларнинг ижтимоий таъминот ширкатларидир. Мана шу – уларнинг эхтиёт молларидир. Мана шу – улардан ишсизларига кафолот бойлигидир. Мана шу нарса – ожизларга, беморларга, етимларга, тулларга, бериладиган ёрдам, гамхурлик ва холларидан хабар олишдир. Бунинг устига, бу нарса мусулмонни эртанинг гамини ейишдан куткаради.
Исломнинг табиий ва содда гояси бундай: «Агар сен бугун бой булсанг, узингдан бошкага ёрдам бер, агар эртага сен мухтож булсанг, сенга бошка киши ёрдам беради».
Шу асосда сен уз хаёлингни: «Эртага факир булиб колсам, холим не кечар экан», деган фикр ила машгул килмайсан. Шунингдек, эртага улиб охиратга равона булсанг, хотининг, бола-чаканг не куйга тушишларини уйлаб, ташвиш килмайсан.
Узингга бир мусибат етса, бемор булсанг, ёнгинга ёки сув тошкинига дучор булиб колсанг, холинг не кечишини уйлаб ташвиш килмайсан. Сафарга чиканингда молинг тугаб колса, нима килишга бош котириб юрмайсан. Закот сени бунга ухшаш холлардан абадий равишда куткаради.
Узинг туплаган молнинг икки ярим фоизини Аллохнинг сугурта муассасига берсанг булди. Кейин барча офатлардан эмин булиб юраверасан. Сен хозир мазкур молга мухтож эмассан. Уни хозир мухтож булиб турганларга бериб тур. Улар уни уз хожатларига ишлатиб турсинлар. Эртага бу маблаг тулалигича сенинг узингга кайтиб келади. Балки сенинг ёки сенинг фарзандларингнинг хожати тушиб колса, хозиргисидан хам купрок булиб кайтиб келади».
Саййид Абул Хасан Надавий эса жумладан, куйидагиларни ёзадилар: «Закотнинг фарзлилиги Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг муъжизакор ва хикматли лафзлари ила белгиланган шаръий сифатидир. У Зот соллаллоху алайхи васаллам: «У (закот) бойлардан олинади, камбагалларга берилади», деганлар. Закотнинг асл шаръий холати шундок булган ва киёматгача шундок булиб колади. У шартлари мавжуд булган ва муайян нисобга эга булган бойлардан олинади ва Куръонда тайин килинган тоифаларга таксимланади. Аллох у тоифаларни аниклашни конун, хоким ёки олимнинг фикрига хавола килиб куймади. «Албатта, садакалар факирларга…» ояти ила баён килди. Шариатда, Пайгамбар алайхиссаломнинг хадисларида баён килинганидек, закотни у йигилган юртнинг камбагалларига таксимлаб бериш афзалдир.
Аллох Узининг бой-бадавлат бандаларига фарз килган закот миллат учун лутфу мархамат булган. У энг улкан неъмат булмиш пайгамбарликнинг натижаси булган. Агар уни солик, деб аташимиз лозим булса, энг оз, энг енгил солик булган. Энг баракали ва энг фойдали солик булган. Чунки у бойлардан олиниб камбагалларга берилган».
Бунга ухшаш ажойиб фикрларни куплаб келтириш мумкин.
Закот китобидаги гапларни укиб, «камбагал булиш хам маза экан-да, бойлар узи сенга закотини келтириб бериб турса», деган хаёлга бормаслик керак. Чунки, урганиб утганимиздек, Закотни ким куринганга, хар бир камбагалга хам берилавермайди, балки сураб-суриштирилади. Бир неча шартларни узида мужассам килган кишигагина берилади. Шу билан бирга, закот олиш шарафли иш эмаслиги доимий равишда эслатилиб, у одамларнинг кири эканлиги таъкидлаб турилади.
Шунингдек, доимий равишда иффатли булиб бировдан нарса олишдан уялиш, уз пешона тери билан кун куришига таргиб килиб турилади.
Бу таълимотлар, албатта, камбагалликка карши курашнинг таргибот ва ташвикот шуъбаси хисобланади. Куйида ана шу масалага оид баъзи хадиси шарифларни урганамиз.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

4S6J7wvgRLJySdzYpelxtEFZLzuBzNnr

Карантин сабабли якинларингизга пул жунатиш масаласида муаммога келдингизми?

Карантин сабабли вилоятлар, туманлар уртасида транспорт оркали харакатланиш вактинча чекланганлиги сабаб уз якинларига пул жуната …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари