Аляскада фавкулодда вазиятларни режалаштириш кумитаси аъзоси Жереми Зидек махаллий ахоли вакилларини Шимолий Корея ядровий зарбаларига тайёр туришни, хусусан, радиацияга карши дорилар захирасини тулдириб куйишни тавсия килди. Бу хакда «РИА Новости» хабар бермокда.

1491234247-640x363Фото: AP Photo

Шунингдек, Зидек уйда сув туплаб куйиш, чирок ва радио тайёрлашни тавсия этди.

«Биз одамларга маслахат бераётган нарса улар хар кандай бошка халокат чогида хам киладиган ишлар», — деди кумита аъзоси.

Унинг сузларига караганда, ядровий хужум чогида эвакуацияга вакт етмаслиги мумкин, шу боис «энг яхши максад — яшириниб, хужум тугашини кутиш».

Якинда Аляскадаги Форт Грилида Шимолий Корея ва Эрон ракеталарини тутиб колишга каратилган ер ракеталари жойлаштирилиши тугалланди.