Главная / Маданият / Исмул аъзам: суралса берадиган ва дуо килинса, ижобат киладиган исм

Исмул аъзам: суралса берадиган ва дуо килинса, ижобат киладиган исм

ismul-azamАбдуллох ибн Бурайдадан, у киши оталаридан (розияллоху анхумо) бундай ривоят киладилар:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бир кишининг «Аллохим! Мен сендан сурайман. Албатта, мен Сенинг Аллох эканлигингга, Сендан узга илохи маъбуд йуклигига, Сенинг Ахаду Сомадлигингга, тугмаган ва тугилмаган хамда тенги йук Зот эканлигингга шаходат келтираман» деганини эшитиб:

«Батахкик, Аллохдан у билан суралса берадиган ва дуо килинса, ижобат киладиган исм ила сурадинг», дедилар».

Сунан эгалари ривоят килишган.

Шарх: Албатта, мазкур холнинг юзага чикиши учун суровчининг зохиру ботини пок булиши, у халолдан ризкланган булиши, нияти ва ихлоси холис булиши каби бир неча шартларни узида мужассам килган булиши керак.

Бу ривоятдаги дуода Аллох таолонинг бир неча исмлари тилга олинди. Аммо уша исмларнинг кай бири исми аъзам эканини билиб булмайди.

Асма бинти Язид розияллоху анходан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам:

«Аллохнинг исми аъзами ушбу икки оятдадир: «Ва илохингиз бир илохдир. Рохман ва Рохим булмиш, Ундан узга ибодатга сазовор Зот йукдир» ва Оли Имроннинг аввалидаги «Алиф. Лаам, Мийм. Аллох, Ундан узга илох йук. У тирик ва каййум Зотдир» оятидадир», дедилар».

Ахмад, Абу Довуд ва Термизий ривоят килишган.

Шарх: Дархакикат, бу икки оятда зикр килинган Аллох таолонинг исмлари узида катта маъноларни жамлагандир. Келинг, улар билан якиндан танишиб чикайлик:

«Ва илохингиз бир илохдир. Рохман ва Рохим булмиш, Ундан узга ибодатга сазовор Зот йукдир».

Ушбу оятда Ислом акидасининг бош масаласи — Аллохнинг ягоналиги асосий коида сифатида илгари сурилмокда. Аллохнинг борлигига хеч качон шубха булмаган. Унинг зоти ва сифатлари хакида тортишувлар доимо булиб турарди. Унинг махлукотлар билан алокаси хакида хам тортишувлар кечган. Факат дахрийларгина илохнинг йуклиги хакида сафсата сотдилар. Аллохнинг борлигини инкор этдилар.

«Алиф. Лаам, Мийм. Аллох – Ундан узга илох йук. У тирик ва Кайюм Зотдир».

«Ояти Курсий»да келганидек, ушбу ояти карима тавхидни, Аллохнинг ягоналигини холис баён килади. Аллох таолодан узга бандаларнинг ибодатига сазовор хеч бир илохи маъбуд йукдир. Аллох доим тирикдир, улмайди. У Кайюм — бандалари ишларининг тадбирида доимо коим турувчидир. Бошкаларнинг туриши хам У Зот биландир.

Бу икки ояти каримада хам Аллох таолонинг бир неча исмлари зикр килинган. Аммо улардан кайси бири исми аъзам эканига аник ишора йук.

Анас розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам билан масжидда утирган эдик. Бир киши намоз укирди. Сунгра у:

«Аллохим! Мен Сенга хамд булгани учун, Сендан узга илохи маъбуд йук булгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йук килиб яратувчи, жалол ва икром сохиби булганинг учун Сендан сурайман. Эй Хайй, эй Кайюм!» деб дуо килди.

Шунда Набий соллаллоху алайхи васаллам:

«Батахкик, у Аллохга дуо килса ижобат киладиган, сураса берадиган Исми Аъзами ила дуо килди», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят килишган.

Шарх: Бу хадиси шарифда хам Аллох таолонинг бир неча исмлари зикр килинган булса хам, улардан кай бири Исми Аъзам эканини билиб булмайди.

Ушбу сарлавха остида келган хадиси шарифлардаги дуоларнинг арабча матнини ёдлаб олиб, дуо килиб юрса, ижобат булиши умид килинади.

Барча уламолар Аллох таолонинг Исми Аъзами ила дуо килинса, кабул булишига хеч кандай шубха килмаганлар. Аммо Исми Аъзам хакида келган ривоятлар хар хил булгани учун Аллох таолонинг исмларидан кайси бири Исми Аъзам экани хакида ихтилоф килганлар.

Хулоса килиб айтиладиган булса, куйидаги исмлардан бири Исми Аъзам булади:

  1. Аллох.
  2. Аллох, ар-Рохман ар-Рохим.
  3. ар-Рохман ар-Рохим, ал-Хайй ал-Кайюм.
  4. ал-Хайй ал-Кайюм.
  5. ал-Ханнон ал-Маннон, Бадийъус самаавати вал-Арзи, Зул Жалали вал-Икром.
  6. Бадийъус самаавати вал-Арзи, Зул Жалали вал-Икром.
  7. Зул Жалали вал-Икром.
  8. Аллоху лаа илаха иллаа ху, ал-Ахад ас-Сомад аллаззии лам ялид ва лам ювлад ва лам якун лаху куфуван ахад.

Ибн Хажар: «Исми Аъзам хакида келган ривоятлар ичида энг кучлиси – шу», деганлар.

  1. Робб. Робб.
  2. Моликул мулк.
  3. Лаа илаха иллаа анта, субханака иннии кунту миназзолимийн.
  4. Калимату тавхид.
  5. Хуваллохуллазии лаа илаха илла хува Роббул аршил азийм.
  6. Асмааул хусна — гузал исмлар ичига беркитилган.
  7. Банда чин дилдан, Аллох таолодан бошкани хаёлига келтирмай ихлос билан дуо килса, Парвардигорнинг хамма исми хам Исми Аъзам булади.
  8. Аллохумма.
  9. Алиф лаам мийим.

Ушбу сарлавха остида келган хадиси шарифлардаги дуоларнинг арабча матнини ёдлаб олиб, дуо килиб юрса, ижобат булиши умид килинади.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари