Главная / Маданият / Нима учун Исломда закот учинчи рукн килинган?
Место рекламы

Нима учун Исломда закот учинчи рукн килинган?

islamНима учун Куръони Каримда закот сузи уттиз мартадан ортик келган булса, шундан йигирма еттитасида намоз билан бирга зикр килинган?

Нима учун Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларида закотга алохида эътибор берилган?
Нима учун закотни инкор килган одам кофир булади?
Бунга ухшаган саволларни яна куплаб бериш мумкин. Аллох таолонинг ёрдами ва тавфики ила ушбу «Закот китоби»да шу ва бунга ухшаш бошка саволларга хам жавоб топишга харакат киламиз.
Мол ва молиявий алокалар инсонлар хаётида, ижтимоий хаётда мухим урин тутишини хеч ким инкор кила олмайди. Кайси бир шахс, кайси бир жамият молиявий масалани, яъни иктисод масаласини тугри хал этса, катта муваффакиятга эришишини хам хамма яхши билади.
Шунинг учун хам кадимдаю хозирда бу масала купчиликни уйлантириб келган ва келаётган масаладир. Хар ким узича турли усулларни куллаб курган ва курмокда хам.
Баъзилар узи ишлаб иктисодий холатини тугрилашга уринса, бошкалар узгаларни ишлатиб иктисодини яхшилашга харакат килган.
Учинчи тоифа эса кишилар уртасидаги иктисодий тафовутни йук килиш учун бойларни йукотиш зарур деб карор килганлар.
Туртинчилари солик миршаби ишни уз жойига келтириши мумкин, дейдилар.
Хулоса килиб айтганда, бу масалада хар ким узича фикр-мулохаза ва хатти-харакат килган ва килмокда.
Лекин буларнинг хаммаси аввалда энг тугри йул, энг муносиб омил булиб куринса хам, бора-бора камчиликлари очилиб уз-узидан йук булиб кетмокда.
Чунки инсонга хос булган хамма нарсанинг холи – шу. Инсон уз атрофидаги нарсанигина куради, шу хакида фикр юритади, холос. У барча замон ва барча маконлар учун конун-коида ишлаб чикариш имконига эга эмас.
Бу иш факат Аллох таолонинг ягона Узига хос ишдир. Ким Аллохнинг таълимоти ила иш курса, ниятига етади. Аллох узининг охирги дини Исломда иктисодий муаммоларни хал килиш закот асосида булишини курсатиб куйган. Бугунги кун тили билан айтилганда, иктисодий сиёсатга закот асос килиб олинса, сунгра унга бошка исломий-иктисодий омиллар кушилса, иктисодий масала ечилган булади.
Албатта, хакикий закот тушунчаси бугунги кунда купчилик уйлайдиганича бойлар томонидан камбагалларга бериладиган уч-турт чака маъносидаги закот тушунчаси эмас. Хакикий закот жуда хам кенг ва шомил маънодаги тушунча эканини Аллох хохласа келгусида аста-секин тушуниб борамиз.
Аввал айтиб утганимиздек, закот Исломдаги беш рукннинг учинчисидир.
Закот – исломий ибодат ва акиданинг ажралмас кисмидир. Ким закотни инкор этса кофир, уни адо этмаса, осий булади.
Закот имкони бор мусулмон одамга Аллох томонидан амр килинган мукаддас бурчдир. Мусулмон одам закотга амал килар экан, иктисодий муомала эмас, илохий курсатмага биноан шаръий ибодат килади.
Шаръий рукнлар тартибида закот намоз ва руза ибодатлари орасида, иймон ва намоздан кейинги рузадан олдинги учинчи рукн булиб келган.
Фикхий китобларимизда ибодатлар кисми алохида, муомалалар кисми алохида баён килинган булиб, закот ибодатлар кисмида келган.
Закотда ибодат маъноси булиши билан бирга, улуг инсоний гоялар, ахлокий куринишлар, рухий кадриятлар хам уз аксини топгандир.
Закотда факат моддий маъно эмас, балки маънавий, рухий, ахлокий маънолар хам уз аксини топгандир.
Закотда закот берувчига хам, закот олувчига хам, улар яшаб турган жамиятга хам куплаб дунёвий ва ухровий фойдалар бор.
Исломда закот оркали мол туплаб, хазинани тулдириш кузда тутилмаган.
Шунингдек, факир-фукаро, бева-бечораларга молиявий ёрдам маъноси хам кузда тутилмаган. Булар закотни татбик килишнинг самараси булиши мумкин.
Закотдан асосий максад инсонни молу дунёдан устун килиш, инсон молу дунёнинг кули эмас, молу дунё инсоннинг кули эканини таъминлашдир.
Исломда аввал акот берувчи шахс хакида суз кетади. Бой одам закот бериш билан атрофлича покланиши, гунохлари ювилиши, охиратда олий даражаларга эришиши хакида суз кетади.
Закот бериш оркали мусулмон жамиятидаги иктисодий жихатдан бакувват барча кишилар бахиллик балосидан покланадилар. Кайси бир жамиятда бахиллик булса, кайси бир шахсда бахиллик булса, окибати ёмон булиши хаммага маълум. Бу муаммони хал килиш учун энг тугри йул – закотдир.
Бошка йуллар бахиллик муаммосини хал кила олмаслигини инсоният тарихи очик-ойдин курсатди. Закот оркали бахиллик балосидан кутилган шахс ва жамият, бошка иктисодий масалаларни хам жуда осонлик билан хал киладилар.
Шу йул билан жамиятдаги хар бир иктисодий имконияти бор шахс ва томон жамият фойдаси учун молу дунё сарфлашга уз ихтиёри билан доимо тайёр булиб турадиган булади.
Закот бериш бой киши томонидан Аллох берган неъматга шукр килиш хамдир.
Имом Газзолий рохматуллохи алайх:
«Аллох таоло Уз бандасига жон неъмати ва мол неъмати бергандир. Бадан ибодатлари жон неъматининг шукридир. Молиявий ибодатлар мол неъматининг шукридир», деганлар.
Демак, закот ибодати туфайли закот берувчи шахс узининг ихтиёридаги молу дунё Аллох томонидан берилган неъмат экани, у эса бу молу дунёга вактинчалик сохиб булиб турганини тушуниб етади. Шунинг учун у кулидаги молу дунёни Аллох курсатган халол-пок йулларга сарфлашга утади. Бу эса иктисодда энг мухим омиллардан биридир, хар бир шахс, хар бир жамият учун иктисодий муаммоларни хал килишда зарур омилдир. Хозирги кундаги куплаб иктисодий муаммолар айнан ушбу омилларнинг етишмаслигидан келиб чикаётгани хеч кимга сир эмас.
Шундай килиб, закот мулкдор тарафнинг калби, шахси покланиб, маънавий, рухий томондан усиб боришига сабаб булади. Бундай шахс бировнинг хакига куз олайтирмайдиган, узининг молиявий бурчларини урнида адо этадиган, уз ватандошлари ва жамияти учун керакли сарф-харажатни чин калбдан, огишмай кутарадиган булади.
Бой инсон вактида закотни бериб бораркан, уз ватандошларига, жамиятига, ватанига ва бутун инсониятга мехри-шафкати, хурмати-эхтироми ва севги-мухаббати хам зиёда булиб боради.
Закот нафакат закот берувчининг шахсини, балки унинг молу мулкини хам поклаб, сайкаллаб, зиёда булишига сабаб булади.
Ислом таълимоти буйича мол нисобга (закот берадиган микдорга) етгандан кейин унинг ичида закотга хакдорларнинг моли пайдо булади. Яъни бировнинг хаки аралашади. Уша бировнинг хаки чикарилиб берилмагунча мазкур мол пок булмайди. Узининг халол молига бировнинг хакини – харом молни кушиб олгандек булади. Аллохнинг амрига буйсуниб, закотни чикариб берилсагина уша мол пок булади.
Ислом жамиятидан бошка жамиятларда бу тушунча асло булиши мумкин эмас. Замонамиздаги купгина молиявий муаммолар айнан шу рухнинг етишмаслигидан келиб чикаётганини хамма хам тушуниб етавермаса керак.
Мусулмон бой агар вактида закотини чикариб бермаса, колган моли хам харом булиши, балки халокатга учрашини яхши билади.
Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг хадиси шарифларидан бирида:
«Качон бир молга закот аралашса, албатта, уни халок килади», деганлар.
Шунингдек, закот молнинг усишига, купайишига, энг мухими баракали булишига ва турли бало-офатлардан сакланишига хам сабаб булади.
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам:
«Молларингизни закот ила ураб, химоялангиз», деганлар.
Маълумки, закот берувчи узига фарз килинган молиявий ибодатни адо этиш учун закотга хакдор кишиларга олиб бориб бериши керак. Улардан бошкага берса, закотнинг урнига утмайди.
Бунинг учун эса у, аввало, закотга хакдор тоифаларни урганиши керак булади. Улар эса мискин, факир, кул, карздор, ватангадолардир. Бу тоифа кишиларнинг кимлигини урганиш, уларни излаб топиш ва нихоят, улардан молиявий ибодатни адо этишга ёрдам сураш керак, яъни закотни кабул килиб олишни сураши керак булади.
Бу хам бой-бадавлат одамда камтарлик, узини паст тутиш сифатларини мужассам килиши билан бир вактда бева-бечора, камбагал-мискин, кулу карздор, шунингдек, ватангадоларда иззати нафс, хорликдан узок булиш, узлари хакида уйлайдиганлар борлигини тушуниб етиш хиссини мужассам килади.
Чунки закотни хох давлат томонидан тайин килинган вазифадорлар келтириб берсин, хох закот берувчининг узи олиб келиб берсин, закот олувчини тахкирлашга, уни паст санашга, унга миннат килишга хеч хаклари йук. Агар шундай киладиган булсалар, закот олувчига миннат килганлари туфайли берган закотлари ботил булади.
Аллох таоло Куръони Каримда:
«Эй иймон келтирганлар, садакаларингизни миннат килиш ва озор бериш билан ботил килманг!» деган.
Демак, закот туфайли уни олувчилар хору зорлик, бировга ялиниш, узини пастга уриш ва бошка шунга ухшаш холлардан кутиладилар.
Закот уни берувчиларни бахиллик, манманлик балосидан поклагандек, уни олувчини хам хасад, ичи куйиш каби дардлардан поклайди. Бойдан закотни кабул килиб олган, ундан гузал муомала курган камбагал унга хеч качон хасад килмайди. Аксинча, унга доимо хурмат-эхтиром билан карайди, унинг хаккига дуо килади, Аллохдан «унинг моли яна хам куп булсин, менга ухшаганларга яна хам купрок закот берсин», деб сурайди, урни келганда уша бойнинг молини хам, жонини хам химоя килади. Ислом жамиятида шариат таълимоти татбик килиниб турганда, бойлар вактида закотни бериб турганда «Йуколсин бойлар!» каби шиорлар кутарилмаслиги хам шундан!
Закот ибодати закот берувчига хам, закот олувчига хам куплаб фойда келтирар экан, демак, у жамиятга хам катта фойда келтиради. Шунинг учун хам закот ибодати татбик килинган жамиятларда купгина мушкулот ва муаммолар уз-узидан хал булади.
Ижтимоий таълимот масаласини олиб курайлик. Ислом бу масалани закот оркали ун беш аср олдин хал килиб куйган. Хозирги замонда эса куп давлатлар бу муаммони хал кила олмай бошлари котиб ётибди. Умуман «ижтимоий таъминот» деган истилохни хозирги хамжамият АКШ ва Англия оркали 1941 йилдан ишлата бошладилар. Унгача бу нарса хаёлларига хам келмаган.
Закот оркали ижтимоий таъминот масаласи хал этилишини тушуниб етиш кийин эмас. Бунинг учун закотдан тушган маблаг кимларга сарфланишига бир назар солинса, кифоя.
Закот факирлага, мискинларга, унда хизмат килувчиларга, калбини Исломга улфат килиш керак булганларга, кул озод килишга, карздорларга, Аллохнинг йулига ва ватангадоларга берилади.
Бу масала кези келганда, иншааллох, муфассал урганилади. Аммо хозир бир назар ташлаш билан бир жамиятдаги бойлар уз ихтиёрлари билан молларидан маълум кисмини чикариб, мискин, факир, кул, карздор, ватангадо каби кишиларга булиб бериб турганларида нима булишини тушуниб олиш кийин эмас.
Шундай килиб, жамиятдаги барча ижтимоий таъминот масалалар хал килинади. Закот туфайли жамиятда камбагаллик, тиланчилик, кучада колган шахслар, каровсиз колган кариялар ва болалар муаммоси хамда шунга ухшаш купгина ишлар хал этилади.
Хозирги куннинг иктисодий муаммоларидан бири жамиятдаги мавжуд пул-маблаг маълум бир жойга тупланиб колиб, «айланмай» туриб колиши эканлигини иктисодчилар куп такрорлайдилар. Одамлар кулидаги пулни кайтариб ололмай хукуматлар, иктисодий муассасалар кийналадилар. Накд пулга эхтиёж купайиб, янги пул чикарилаверса, пулнинг киймати тушиб кетиши хам сир эмас. Закот ила ушбу муаммони хал килишга хам йул очилади. Хар йили тупланиб колган пулнинг маълум микдори бойларнинг кулидан камбагалларнинг кулига утади. Натижада «айланмай» туриб колган накд пулнинг маълум микдори уз-узидан айланишни бошлайди.
Аллох таоло «Хашр» сурасида душман томондан урушсиз улжага тушган молу мулкни бир неча синфларга, жумладан, якин кариндош, етимлар, мискинлар ва ватангадоларга булиб беришга амр килганидан сунг «Сизлардан булган бойларнинг орасида айланиб юрмаслиги учун», дейди.
Яъни мол-мулк бойлар орасида туриб колмаслиги учун мазкур синфларга улжани булиб беринг, деганидир. Худди шу хикмат закотга хам тегишлидир.
Жамиятда закотга хакдор кишилардан бир тоифаси калбларини улфат килиш зарур булган кишилардир. Яъни Ислом жамиятига хайрихох булишларига хожат тушадиган одамлардир. Бу тоифага янги мусулмон булган кишилар ёки мусулмон булишидан умид килинган кишилар киради. Бу дегани бошка халклар вакиллари билан алокаларни яхшилаш масаласида хам закот хизмат килади, деганидир.
«Аллохнинг йулида» деган бандга эса, асосан, харбий харажатлар киради. Яъни жамиятдаги аскар-армияни тутиб туриш учун керак булган сарф-харажатларга хам закотдан сарфланади. Хозирги кунда бу максаддаги сарф-харажатлар давлатлар учун асосий муаммо булиб турганини хисобга олсак, бу билан жамиятнинг яна бир огири енгиллашади.
Хозирги кунда жамиятдаги мавжуд хакикий бойликни аниклаш жуда хам мушкул ишлардан бири булиб турибди. Чунки мол эгалари солик тулашдан кочиб, уз молу мулклари, даромадларини турли услублар билан яширадилар. Бу эса уз навбатида иктисодий хисоб-китоб килиш, келажак режалар тузиш ишини мушкуллаштирмокда.
Агар закот ибодати тугри равишда йулга куйилса, бу муаммо хам осон хал булади. Чунки иймон-эътикод такозоси ила Аллох фарз килган молиявий ибодатни адо этиш учун хар бир мулкдор хар йили бир марта уз мулкини аник хисоблаб, закотини чикаради. Закот нафакат пулдан, балки чорва хайвонларидан, зироатчилик махсулотларидан, конлардан ва бошка шунга ухшаш нарсалардан хам чикарилишини хисобга олсак, хар йили жамиятдаги молу мулк хисоб-китоби харажат сарфламай амалга оширилади.
Мусулмонлар закот ибодатини шариатда курсатилганидек адо этганларида уларнинг иктисодий муаммолари булмаган. Албатта, закот мукаммал Ислом низомининг бир халкасидир. Бу халканинг ёлгиз узи низомнинг бошка халкаларисиз узидан кутилган самарани бериши кийин. Лекин Ислом низомига тула харакат килиш жараёнида закотга хам иложи борича харакат килиб келинмокда.
Умар ибн Абдулазиз халифалик даврларида кенг худудли Ислом давлатида закот тупланиб, Закот оладиган одам топилмай колган. Бу давлатдаги хар бир оила закот бериш даражасига етган деганидир. Шунда уламолар йигилишиб тупланган закотни «Аллохнинг йулида» бандига амал килиб, Африкода Исломни таркатиш ишларига сарфлаш керак, деган фатво чикарганлар.
Бугунги кунда купгина юртларда закот ибодати адо этилмаётгани маълум. Баъзи жойларда кисман адо этилаётгани хам аник. Баъзи жойларда бу масалани кайтадан урганиб, йулга куйиш харакатлари хам бор.
Бизнинг ушбу сатрларимиз хам закотга тегишли шаръий таълимотларни урганиш йулидаги ожизона бир уринишдир. Аллох таолонинг Узи ёдамчимиз булсин ва урганганларимизга амал килишни насиб этсин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

bx_-tNwjJVWz4egYAK6IJgMpRni9CyY0

Прописка тизимини соддалаштиришга оид лойиха эълон килинди. Жиддий узгаришлар кутилмокда

“Тараккиёт стратегияси” Маркази узининг расмий сайтида Тошкент шахри ва Тошкент вилоятига доимий прописка килиш тизимини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари