Хозирги вактда Навоий вилоят Ички ишлар бошкармаси Жазони ижро этиш булимида сакланаётган Абдурашид Арипов уз айбига икрор булди, дея хабар бермокда «Telegraf.uz».
Жиноят кодексининг 159-моддаси («Узбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз килиш») 2-кисми билан айбланган 46 ёшли Арипов айни вактда жазони утамокда.
Хабар беришларича, Арипов ариза билан мурожаат килиб, 1999—2000 йилларда Тошкент шахрида «Хизб ут-Тахрир» диний-экстремистик окими таркибида фаолият юритгани ва Шокир Одилов исмли шахс билан ишлаганини тан олган.
«Ушбу холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, Шокир Одилов хакидаги маълумот уз тасдигини топмади», — дейилади «Telegraf.uz» хабарида.
Эслатиб утамиз, аввалрок Тошкентда уч фукаро уз айбига икрор булиб, «Хизб ут-Тахрир» таркибида фаолият юритганини тан олгани хакида хабар берилган эди.