Главная / Маданият / Карзни узиш дуоси
Место рекламы

Карзни узиш дуоси

karzni-uzish-duosiБир мукотаб Али розияллоху анхунинг олдига келиб: «Мен келишилган маблагни топиб беришдан ожиз булдим. Менга ёрдам беринг», деди.

«Сенга Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам менга таълим берган калималарни ургатиб куяйми? Агар зиммангда Сабийр тогича карз булса хам, Аллох уни сендан узади. «Аллохумма икфинии бихалолика ан харомика ва игнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди».

Термизий ривоят килган.

Шарх: Мукотаб — хужаси билан маълум маблаг эвазига озод булиш учун шартнома ёзган кул. Сабийр — Ямандаги бир тогнинг исми.

Дуонинг маъноси: «Аллохим! Менга халолинг ила харомингдан кифоя килгин. Уз фазлинг ила мени узингдан бошкалардан бехожат килгин».

Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин укиб юрса, Аллох таоло унга карзини узишда ёрдам беради.

Абу Саъид розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Бир куни Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини куриб колдилар. Шунда у Зот:

«Эй Абу Умома! Сени масжидда намоз вактидан бошка вактда курмокдаман?» дедилар.

«Мени гамлар ва карзлар босди, эй Аллохнинг Расули!», деди.

«Сенга агар айтсанг, Аллох гамларингни кетказадиган ва карзларингни узадиган калималарни ургатиб куяйми?» дедилар.

«Ха, эй Аллохнинг Расули!» деди.

«Эрталаб ва кечкурун «Аллохумма, иннии аъуузу бика минал хамми вал хазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин галбатид дайни ва кохрир рижали» дегин», дедилар.

Ушандок килган эдим, Аллох гамларимни кетказди ва карзларимни узди».

Абу Довуд ривоят килган.

Шарх: Дуонинг маъноси: «Аллохим! Сендан гам босишидан, махзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, куркокликдан, бахилликдан, карзга ботишдан ва одамларнинг голиб келишидан панох сурайман».

Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечкурун укиб юрса, Аллох таоло унга карзини узишда ёрдам беради.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

XSaCrVXLEiRwiKmf_NKOQu4UZjjhfT8S

«Тошкент шахар электр тармоклари корхонаси» АЖ: пойтахтда бир катор лойихалар муваффакиятли амалга оширилмокда

Бугун кайси бир худудда булманг, барча кулайликларга эга, замонавий уй-жой мажмуалари, шахарчалар бунёд этилаётганининг гувохи …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари