Главная / Маданият / Илмнинг фазли ва унга оид масалалар

Илмнинг фазли ва унга оид масалалар

naukaИслом илм дини эканига хеч кандай шубха йук. Исломни урганиш учун хам илмга уриниш лозим. Барча исломий илмлар шу максадга хизмат килади. Жумладан, биз бахс килиб турган мавзу учун хам илм энг мухим омил эканини яна бир бор таъкидламокчимиз.

Шу билан бирга, вокелигимиздан келиб чикиб, минг афсуслар ила таъкидламокчимизки, купчилигимиз илмга керакли масъулият билан карай олмаймиз. Хусусан, диний таълимотларни урганишга булган эътиборимиз жуда хам ночор холда. Купчилигимиз диний тушунчаларни узлаштириш учун тайёр турган китобни укишга хам дангасалик киламиз.

Шоядки, келгуси сатрларда илм хакидаги ёритилажак нарсалар купчилик учун илмга туртки булар, деган умиддамиз.

Гапни илмнинг лугатдаги маъноси билан танишишдан бошлайлик.

«Илм» сузи араб тилида «бир нарсанинг бош­касидан ажратиб турадиган белгиси» маъносини анг­латади. Бинобарин, «таълим» урганувчининг куп такрорлаши сабабли унинг шахсиятига таъсирини утказувчи омил эканини билиб оламиз.

Лугат илмининг кузга куринган арбобларидан бири булган Ибн Манзур: «Илм жохилликнинг акси булиб, у бир нарсанинг бошкалардан ажралиб турувчи белгисини билиб олишдир», деган.

Илмнинг истилохий маъноси куйидагича:

Журжоний «Таърифот»ида: «Илм вокеликка мувофик булган жазмли эътикоддир», деган.

Имом Fаззолий рfхматуллохи алайхи айтади: «Илм бир нарсани худди узидек идрок килишдир».

Илм ва унга боглик маъноларни ифода этган ояти карималарнинг сони уч юз етмиш туккизтадир.

Куръони Каримнинг илмга оид оятларидан баъзиларинигина келтириб утамиз.

Аллох таоло «Фотир» сурасида:

«Албатта, Аллохдан бандалари ичидан факат олимларигина куркарлар», деган (28-оят).

Аллох таолонинг кудратини хис этиб, махлукотлардан ибрат олиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, акли билан Аллохни топган ва Ундан курккан одамгина олим хисобланади.

Аллох таоло «Зумар» сурасида:

«Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг буладиларми?» деган (9-оят).

Албатта, тенг булмайдилар. Биладиганлар иймон келти­риб, ибодат киладилар. Билмайдиганлар куфр келтириб, исён киладилар.

Аллох таоло «Анкабут» сурасида:

«Бу мисолларни одамларга келтирамиз, уларга факат олимларнинггина акли етар», деган (43-оят).

Бу борадаги хадиси шарифларнинг адади жуда хам куп. Биз намуна сифатида факат бир нечтасини келтирамиз.

Муовия розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох кимга яхшиликни ирода килса, уни динда факих килиб куяди. Албатта, мен таксимловчиман, холос, Аллох беради.

Албатта, бу уммат Аллохнинг иши (киёмат) келгунча Аллохнинг амрида коим булади. Уларга хилоф килганлар зарар етказа олмайди», – дедилар».

Туртовлари ривоят килишган.

Дин таълимотларини яхши тушуниш банда учун катта бахт-саодат булиб, бу холат Аллох таоло унга яхшиликни ирода килганига далолат килади. Демак, диний илмни бандага Аллох таолонинг Узи беради. Шунинг учун хам Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам гапларининг давомида: «Албатта, мен таксимловчиман, холос, Аллох беради», демокдалар.

Яъни мен Аллох таоло берган илмни етказаман, холос. Хакикий илм берувчи Аллох таолонинг Узидир.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Ким илм талаб килиш йулига тушса, Аллох унга жаннатнинг йулини енгиллаштиради. Кайси бир кавм Аллохнинг уйларидан бирида жам булиб, Аллохнинг китобини тиловат килса, уни урганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни рахмат ураб олади, фаришталар куршаб олади ва Аллох Уз хузуридагилар каторида зикр килади», – дедилар.

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят килишган.

Абу Дардо розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг: «Ким илм талаб килиш йулига юрса, Аллох унга жаннат йулини осон килиб куяди. Албатта, фаришталар толиби илмни рози килиш учун канотларини куяди. Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, хатто сувдаги баликлар хам истигфор айтади.

Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошка юлдузлардан фазлига ухшайди. Албатта, олимлар Пайгамбарларнинг меросхурларидир. Албатта, Пайгамбарлар динорни хам, дирхамни хам мерос колдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос колдирганлар. Ким ушани олса, улуг насибани олибди», деганларини эшитдим.

Абу Довуд ва Термизий ривоят килишган.

Сахоба ва улуглардан илм хакида ривоят килинган хикматлар жуда хам куп. Улардан баъзиларини эсга оламиз.

  1. Абдуллох ибн Аббос розияллоху анху: «Илм гапнинг куплигида эмас, илм куркишнинг куплигидир», деган экан.
  2. Хасан Басрий розияллоху анху: «Олим Аллохдан гойибона курккан одамдир. Аллох кизиктирган нарсага кизиккан, Аллох ёмон курган нарсадан кочган одамдир», дея туриб, «Аллохдан бандалари ичидан факат олимларигина куркарлар» оятини тиловат килар экан.
  3. Ибн Абдулбарр Хилол ал-Варрокдан ривоят килади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоху анху шундай дер эди: «Огох булинглар! Энг содик гап Аллохнинг гапи. Энг гузал хидоят Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг хидояти. Ишларнинг энг ёмони янги пайдо килинганлари.

Огох булинглар! Одамларга илм уларнинг акобирларидан келса, улар яхшиликда бардавом булурлар».

  1. Имом Ахмад ва Ибн Абдул Барр Умар розияллоху анхудан ривоят киладилар: «Илмни таълим олинг­лар ва одамларга таълим беринглар. Унинг учун викор ва сокинликни хам урганинглар. Узингиз таълим олган кишига ва таълим берган кишига тавозели булинг. Уламоларнинг жабборлари булманг. Жахлингиз илмингиз ила коим булмайди».
  2. Абу Нуъайм ва бошкалар Кумайл ибн Зиёддан куйидагиларни ривоят киладилар: «Али ибн Абу Толиб розияллоху анху кулимдан тутиб сахро томонга олиб чикди. Сахрога чикканимиздан кейин утириб, нафас ростлади ва куйидагиларни айтди:

«Эй Кумайл ибн Зиёд! Калблар идишлардир. Уларнинг яхшиси купни уз ичига оладиганидир. Сенга айтадиган нарсаларимни ёдлаб ол.

Одамлар уч тоифадир: олими роббоний; нажот йулини урганувчи; пасткаш, гавгочи, хар кимга эргашувчи, хар шамолга мойил булувчи, илм нуридан зиё олмаган кимса.

Илм энг яхши молдир. Илм сени куриклайди. Сен молни куриклайсан. Илм амал билан зиёда булади. Мол нафака билан нокис булади.

Олимга мухаббат килиш лозим тутиладиган дин­дир. Илм олимга хаётида тоатни, мамотида яхши эсловни касб килдиради. Молнинг колгани эса у билан кушилиб завол булади. Молларнинг хазиначиси улди, улар булса, тирикдирлар.

Уламолар замон турганича бокийдирлар. Таналари йуколса хам, хотиралари калбларда мавжуддир.

Албатта, мана бу ерда (кули билан куксига ишора килди) илм бор, уни кутарадиганларни топсанг эди! Ха, топилса хам, тез тушунадиган, аммо ишончсизи топилади. У динни дунё учун ишлатади. Хужжатларини Аллохнинг Китобига карши, неъматларини бандаларига карши ишлатади. Ёки ахли шакка эргашиб, хаётни калб кузи билан кура олмайдигани топилади. Сал шубха пайдо булиши билан, калбида шак аланга олади. Ёки лаззатларга берилган, шахватларга жиловини тутказгани топилади. Ёки молу дунё туплашга ва уларни саклашга мубтало булгани топилади. Улар хам дин даъватчилари эмас, купрок далада утлаб юрган хайвонга ухшайдилар. Бундай илм уни кутариб юрувчиларнинг улими ила улади.

Ё Аллох! Аллохнинг хужжатлари ва равшан далиллари ботил булмаслиги учун ер юзи Аллохнинг хужжати ила койим булувчидан холи булмас. Уларнинг адади оздир. Уларнинг Аллохнинг хузуридаги кадри улугдир. Улар ила Аллох уз хужжатларини олга сурур. Улар уша (хужжат)ларни уз тенг­дошларига етказурлар ва узларига ухшаганларнинг калбларига экурлар.

Илм уларни хакикатга етказур. Шунда улар бойваччаларга кийин куринган нарсаларни енгил билурлар, жохиллар узини олиб кочган нарсага улфат булурлар. Улар дунёда баданлари билан булсалар хам, рухлари аъло макомларга боглик булур.

Ана ушалар, Аллохнинг юртларидаги халифалари ва динига даъватчилардир.

Эй вох! Уларни куришга шавким келур! Узим ва сен учун Аллохга истигфор айтурман. Хохласанг, туриб кетавер!»

  1. Али ибн Абу Толиб каррамаллоху важхаху илм билан бирга амал хам булиши зарурлигини доимо таъкидлар эдилар.

Ибн Абдулбарр ва Доракутний келтирган ривоятда Али ибн Абу Толиб розияллоху анху куйидагиларни айтади: «Эй илм урганганлар, унга амал килинглар. Албатта, хакикий олим илмни урганиб, кейин амал килган ва амали илмига мувофик келган кишидир. Бир кавмлар булурки, улар илмни кутарсалар хам, у бугизларидан нарига утмас. Ичлари ташларига, илмлари амалларига хилофдир. Халкаларни бир-бирларига куз-куз килиш учун курурлар. Хатто бир киши узиникини куйиб, бошканинг халкасига утирганга газаб килур. Уларнинг амаллари уша мажлисларидан Аллох азза ва жаллага кутарилмас».

Илм талаб килишнинг фарзлиги

Анас ибн Молик розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Илм талаб килиш хар бир мусулмон зиммасига фарздир», – дедилар.

Имом Ахмад ва Ибн Можа ривоят килишган.

Демак, хар бир мусулмон илм талаб килишни узи учун фарз деб билиши керак. Хар бир мусулмон илмга эга булиб, кишиларни хидоятга даъват килувчи шахс булишга уринмоги лозим. Исломда илм талаб килиш бешикдан то кабргача фарз килинган. Бу маънони кенгрок тушунишга харакат килайлик.

Фарз Аллох таолонинг катъий амри булиб, уни бажариш хар бир мумин учун мажбурийдир. Фарз амални бажармаган одам катта гунох иш килган булади, охиратда икобга учрайди.

Фарз икки кисмга булинади: фарзи айн ва фарзи кифоя.

Фарзи айн хар бир мусулмон шахсан бажариши лозим булган ишдир. Уни биров учун бошка адо этгани билан фарз бажарилган булмайди. Бунга намозни мисол килиш мумкин. Балогатга етган хар бир мумин инсон беш вакт намозни укиши – фарзи айн. Укимаган одам каттик гунохкор булади.

Фарзи кифоя эса баъзи бир мусулмонлар адо этса, бошкалар учун кифоя киладиган ишдир. Бунга мисол жаноза намозидир. Бир мусулмон вафот этса, уни ювиб-тараб, жанозасини укиб кумиш хамма мусулмонлар учун фарз булади. Аммо фарзи кифоя булгани учун, баъзи мусулмонлар жанозасини укиса, кифоя килади. Бошкалардан фарз сокит булади.

Илм талаб килиш борасида фарзнинг иккала кисми хам иштирок этади.

Хар бир мусулмон учун узига керак нарсани, хаёти учун зарур илмни, дину диёнатни, халол-харомни билиб олишда зарур булган хар бир нарсани урганиши – фарзи айндир. Хар бир мусулмон бу ишни килиши шарт. Килмаган одам гунохкор булади.

Мана, илм талаб килиш Ислом динида фарзлигини тушуниб олдик. Энди бу фарз хаётимизда кандай холатда эканини мулохаза килайлик. Купимиз узимиз учун керак булган диний мажбуриятларни билмаймиз. Куръон укиш, намоз укиш ва бошка фарз, вожиб, суннат ишларни урганмаймиз. Холбуки, бу ишлар хар бир мусулмон учун фарзи айндир. Бу нуксонни йукотиш учун курашмогимиз лозим.

Жумладан, нафсни поклаш ва ахлокни сайкалаш илми урганишимиз ва амал килишимиз зарур булган илмдир.

Илмнинг фойдалари

Илмнинг фойдалари сон-саноксиз эканини хамма яхши билади. Биз диний илмларнинг баъзи фойдаларини кискача эслаб утамиз.

  1. Илм оркали Аллох танилади, Унга ибодат килинади ва тавхиди асосида яшаш йулга куйилади.
  2. Илм эътикодлар ва ибодатларнинг асосидир.
  3. Илм талаб килиш ибодатдир.
  4. Илм жаннатга етиш йулидир.
  5. Илм уз эгасига Аллохдан куркишни касб килдиради.
  6. Илм уз эгасига халойикка нисбатан тавозе килишни ургатади.
  7. Илмдан, аввало, эгаси, кейин бошкалар хам фойда олади.
  8. Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин хам бокий колади.
  9. Илм уз эгасини Пайгамбарлардан кейинги энг юкори мартабага эриштиради.
  10. Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун килади.
  11. Илм кишини жахолат зулматидан маърифат нурига чикаради.
  12. Илм туфайли силаи рахм килинади ва хак-хукуклар адо этилади.

Илмларнинг турлари

Илмларнинг энг зарурийси банданинг Робби билан муомаласини йулга куювчи илмдир. Мазкур муомала учга таксимланади:

  1. Эътикод
  2. Амал
  3. Тарк килиш

Ёш бола балогатга етганида унинг зиммасига фарз буладиган биринчи нарса шаходат калималарини урганиб, маъноларини тушунишдир.

Набий соллаллоху алайхи васаллам таълим курмаган араблардан тасдикни эшитиш билан кифояланганлар. Улардан далил талаб килмаганлар.

Юкоридаги хукм маълум бир вактнинг фарзи булади. Кейин назар солиш ва далилни урганиш фарз булади.

Эътикодга оид бошка нарсаларни урганиш хам вазиятга караб фарз булиб бораверади. Мисол учун, шаходат калималари маъноси хакида шак пайдо булса, бандага уша шакни кетказадиган илмни урганиш фарз булади. Кайта тирилиш, жаннат, дузах каби акида масалаларини урганиш вожиб булади.

Шунингдек, амалга оид хукмлар вакти келганда, уларни бажариш учун урганиш фарз булади. Намоз укиш ёшига етганда, тохарат ва намозни урганиш фарз булади. Агар Рамазонга сог-саломат етиб борадиган булса, рузани таълим олиш фарз булади.

Нисобга етган моли булса ва бир йил тулса, закотни урганмоги фарз булади. Хаж вакти келганда, уни адо этишга шароити булса, хажни урганмоги фарз булади.

Тарк килиниши лозим булган нарсалар холатга караб узгариб туради. Мисол учун, кузи ожиз кишига назар солиш харом булган нарсани урганиш фарз булмайди. Шунингдек, соковга гапириш харом булган каломни урганиш фарз булмайди.

Банда хамр ичиш ва ипак кийиш таркалган диёрда яшайдиган булса, унга мазкур нарсаларнинг харомлигини урганиш фарз булади.

Баъзи илмларни урганиш мубох булади. Мисол учун, маъноли шеър ва хабарларнинг тарихини урганиш.

Баъзи илмлар мазаммат килинади. Мисол учун, сехр ва тилсим илмини урганиш.

Шаръий илмларнинг барчаси макталгандир. Улар усул – асл шаръий илмлар, фуруъ – шахобча шаръий илмлар, мукаддима илмлар ва тулдирувчи илмларга таксимланади.

  1. Асл шаръий илмлар Куръони Карим, Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг суннатлари, умматнинг ижмоси ва сахобаларнинг асарларидан иборатдир.
  2. Шахобча шаръий илмлар мазкур асл илмлардан фахмланган ва улардан акл оркали тушуниб олинган илмлардир. Бошкача килиб айтадиган булсак, факихларнинг киёс ва бошка коидаларни ишга солиб чикарган хукмларига оид илм.
  3. Мукаддима илмлар Куръони Карим ва Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларини билишга хизмат киладиган нахв ва лугат илм­ларига ухшаш илмлардир.
  4. Тулдирувчи илмларга кироатлар илми, тажвид илми, хадис ривоятчиларининг исмлари, одиллиги ва таржимаи холларига оид илм ва бошкалар киради.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари